uz
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Kanalga Telegram’da o‘tish

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

Ko'proq ko'rsatish
2 589
Obunachilar
+324 soatlar
-57 kunlar
-130 kunlar
Postlar arxiv
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР АЁЛГА НАФАҚА БЕРИШ САВОЛ: Aёлга нафақа бериш деганда эри аёлига ишлаб топаётган пулидан бериб туриши ҳам кира
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР АЁЛГА НАФАҚА БЕРИШ САВОЛ: Aёлга нафақа бериш деганда эри аёлига ишлаб топаётган пулидан бериб туриши ҳам кирадими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эр аёлига нафақа бериши шаръан вожибдир. Нафақа деганда озиқ-овқат, кийим-кечак ва турар жой билан таъминлаш назарда тутилади. Унинг миқдори эр ва хотиннинг ҳолатидан келиб чиқиб белгиланади. Лекин ҳамма томонлама тўлиқ таъминлаб қўйганидан ташқари қўшимча пул бериши ихтиёрий. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео ИЛМ ОЛИБ КАШФИЁТЛАР ҚИЛАЙЛИК Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръондан ҳеч бир нарса ёдламага
#Ҳадис Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръондан ҳеч бир нарса ёдламаган киши хароба уйга ўхшайди», дедилар. Имом Термизий ривоятлари. @fitratuz

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР МАҲСУЛОТНИ СОТИШ УЧУН ОНЛАЙН САВДО САВОЛ: Биз бир одамнинг маҳсулотларини сотиш учун онлайн савдо ташкил қилг
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР МАҲСУЛОТНИ СОТИШ УЧУН ОНЛАЙН САВДО САВОЛ: Биз бир одамнинг маҳсулотларини сотиш учун онлайн савдо ташкил қилганмиз. Биз онлайн орқали заказлар қабул қиламиз ва етказиб берувчига мазкур харидорнинг манзили ва қанча маҳсулот олишлари хақида хабар бериб турамиз. Сўрамоқчи бўлган нарсам: биз ҳеч қандай ҳаражат қилмаймиз. Маҳсулотга пул тикмаймиз, фақат телефон ёки телеграм орқали маҳсулотни сотамиз. Шунинг ҳисобига фойда (ҳақ) оламиз шу жоизми? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз, бир инсон фойда (ҳақ) олиш учун албатта моддий харажат қилиши керак, деб ўйлайсиз. Лекин бу тўғри тушунча эмас. Инсон иш ҳаққи олиш учун албатта моддий маблағ сарфлаши шарт эмас. У жисмоний ёки ақлий меҳнат қилиб ҳам пул топиши мумкин. Сизнинг ишингиз ҳам шунга ўхшашдир. Сиз қилган хизматингиз учун ҳақ олишингиз шаръан ҳалолдир. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1444 Ҳ. ЙИЛ, 13-ЯНВАР КУНИ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1444 Ҳ. ЙИЛ, 13-ЯНВАР КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 06:24 ⏱БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 07:47 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 15:45 ⏱ШОМ - 17:22 ⏱ХУФТОН - 18:55 🔗 Улашинг: @diyonatli

ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ: 1. Жума учун ғусл қилиш. 2. Хушбўй нарсалар суртиш. 3. Чиройли кийимлар кийиш. 4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш. 5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш. 6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш. 7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш. 8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш. 9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш. 10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир. 11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш. 12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши. "Кифоя" китобидан. @diyonatli

ЕҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Еркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳоли
ЕҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Еркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят). Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир. Беш кунлик дунё дейдилар! Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин! @diyonatli

Садақа Садақанинг фойдалари: 1- Фаришталар молинга барака тилаб дуо қиладилар. 2- У сенинг шайтонлар устидан ғалабангдир. 3-
Садақа Садақанинг фойдалари: 1- Фаришталар молинга барака тилаб дуо қиладилар. 2- У сенинг шайтонлар устидан ғалабангдир. 3- У Аллоҳ азза ва жалланинг ғазабини ўчиради. 4- У ҳар бир касалликка даво ва шифодир. 5- У сенинг обрў ва ҳурматингни сақлайди. 6- У сенинг ўлим олди хотимангни гўзал қилади. 7- Садақанг тўсиқ бўлиб сени дўзахдан ҳимоя қилади. 8- У қиёмат куни сенинг соябонингдир. 9- У сенинг мол-мулкингни зиёда қилади. 10- У қалбинг қаттиқлигини юмшатади. 11- Садақа қабр азоби ва оловидан сақлайди. 12- У хато ва гуноҳларингни ўчиради. 13- У садақа берувчидан ва унинг яқинларидан балони даф қилади. Дўстларингизга ҳам улашинг: 👉@diyonatli

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1444 Ҳ. ЙИЛ, 12-ЯНВАР КУНИ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1444 Ҳ. ЙИЛ, 12-ЯНВАР КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 06:24 ⏱БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 07:49 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 15:45 ⏱ШОМ - 17:21 ⏱ХУФТОН - 18:55 🔗 Улашинг: @diyonatli

#Ҳадис Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳнинг китобидан бир ҳар
#Ҳадис Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳнинг китобидан бир ҳарф ўқиса, (номаи аъмолига) битта яхшилик ёзилади. Ҳар бир яхшилигингиз ўн баробар мислича қилиб берилади. Мен «Алиф, лом мим»ни бир ҳарф демайман. Балки «алиф» бир ҳарф, «лом» бир ҳарф ва «мим» бир ҳарфдир», дедилар. Имом Термизий ривоятлари. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Эй ЖУМАнинг соҳиби бўлган РОББИМ! Имонимизга саломатлик, ризқимизга баракот, хонадонларимизга саодат, юртимизга тинчлик-хотир
Эй ЖУМАнинг соҳиби бўлган РОББИМ! Имонимизга саломатлик, ризқимизга баракот, хонадонларимизга саодат, юртимизга тинчлик-хотиржамлик, қалбларимизга ҳузур ва сакинат эҳсон эт! Кунингиз хайрли ўтсин, жума айёмингиз муборак бўлсин!!! @fitratuz

#Видео ЙИГИТ КИШИНИНГ САОДАТИ УЧ НАРСАДА Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

⚡️РАСМИЙ ХАБАРНОМА 🔰 Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан экстремизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган деб топилга
+5
⚡️РАСМИЙ ХАБАРНОМА 🔰 Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан экстремизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган деб топилган, республика ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган материаллар рўйхати
📆 2024 йил 10 январь ҳолатига кўра
📈 Батафсил инфографикада 🌐 Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати @fitratuz

Қуръондаги 6 шифо ояти Банда бирор касалликдан азоб чекаётганда шифо сабабларини албатта излаши шартдир. Бу борада шифокорга мурожаат этиш, дори-дармонларни қабул қилиш, сабрли бўлиш, шунингдек, касалликнинг олдини олиш талаб этилади. Ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Қатода розияллоҳу анҳунинг ҳаққига бундай дуо қилганлар: “Аллоҳим, унинг юзини янада гўзал қилгин, сочлари ва танасини қувватли қилгин”. Қатода розияллоҳу анҳу 75 ёшида вафот этганида ўн беш ёшли йигитга ўхшарди. Бир куни Имом Қосим Кушайрий раҳимаҳуллоҳнинг ўғли касал бўлиб қолди. Ота фарзандининг касаллигидан қаттиқ ғамга ботди. Кунларнинг бирида тушида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўради ва ўғлига шифо тилаб дуо сўрайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: “Ўғлингга шифо оятларини ўқи”, дейдилар. Қосим Қушайрий раҳматуллоҳи алайҳи уларни ўқийди ва ўғли тузалиб кетади. Шифо оятларига қуйидагилар киради: وَيَشْفِ صُدُورَ قَوْمٍ مُؤْمِنِينَ (Аллоҳ) мўминлар қавми қалбларига шифо беради” (Тавба сураси, 14-оят). يَا أَيُّهَا النَّاسُ قَدْ جَاءَتْكُمْ مَوْعِظَةٌ مِنْ رَبِّكُمْ وَشِفَاءٌ لِمَا فِي الصُّدُورِ وَهُدًى وَرَحْمَةٌ لِلْمُؤْمِنِينَ “Эй, одамлар! Сизларга Роббингиздан ваъз (насиҳат), диллардаги нарса (ширк ва бошқа иллатлар)га шифо ва мўминларга ҳидоят ва раҳмат келди” (Юнус сураси, 57-оят). يَخْرُجُ مِنْ بُطُونِهَا شَرَابٌ مُخْتَلِفٌ أَلْوَانُهُ فِيهِ شِفَاءٌ لِلنَّاسِ إِنَّ فِي ذَلِكَ لَآَيَةً لِقَوْمٍ يَتَفَكَّرُونَ “Уларнинг (асалариларнинг) қоринларидан одамлар учун шифо бўлган турли рангдаги шарбат (асал) чиқур. Албатта, бунда фикр юритадиган қавм учун аломат бордир” (Наҳл сураси, 69-оят). وَنُنَزِّلُ مِنَ الْقُرْآَنِ مَا هُوَ شِفَاءٌ وَرَحْمَةٌ لِلْمُؤْمِنِينَ (Биз) Қуръондан мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган (оят)ларни нозил қилурмиз” (Исро сураси, 82-оят). وَإِذَا مَرِضْتُ فَهُوَ يَشْفِينِ “Касал бўлганимда, Унинг Ўзи менга шифо берур” (Шуаро сураси, 80-оят). قُلْ هُوَ لِلَّذِينَ آَمَنُوا هُدًى وَشِفَاءٌ Айтинг: “(Ушбу Қуръон) иймон келтирган зотлар учун ҳидоят ва (дилдаги маънавий иллат учун) шифодир” (Фуссилат сураси, 44-оят). Даврон НУРМУҲАММАД Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР КЎЗДАН ЧИҚҚАН ЁШ ТАҲОРАТНИ БУЗАДИМИ? CАВОЛ: Касаллик сабабли келадиган кўз ёши таҳоратни бузадими? ЖАВОБ: Бис
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР КЎЗДАН ЧИҚҚАН ЁШ ТАҲОРАТНИ БУЗАДИМИ? CАВОЛ: Касаллик сабабли келадиган кўз ёши таҳоратни бузадими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Агар кўз ёши кўздаги касаллик туфайли чиқса, таҳорат бузилади. Бу ҳақда шундай дейилади: وَلَوْ كَانَ فِي عَيْنَيْهِ رَمَدٌ أَوْ عَمَشٌ يَسِيلُ مِنْهُمَا الدُّمُوعُ قَالُوا يُؤْمَرُ بِالْوُضُوءِ لِوَقْتِ كُلِّ صَلَاةٍ لِاحْتِمَالِ أَنْ يَكُونَ صَدِيدًا أَوْ قَيْحًا كَذَا فِي التَّبْيِينِ . "Агар бирор кишининг кўзида офтальмия (кўз пардасининг яллиғланиши) ёки кўз шилпиқланиши касаллиги бўлиб, ундан ёш оқаётган бўлса уламолар: “Оқаётган кўз ёши йиринг ёки жароҳатдан оқадиган сариқ сув бўлиши эҳтимоли борлиги учун у кишини ҳар бир намозга янги таҳорат қилишга буюрилади” (“Табйин” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

😄Ўзбекистон делегациясининг Саудия Арабистонига сафари сермазмун ва яхши натижаларга бой бўлди (2024 йил 7-11 январь) Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бир киши Каҳф сурасини ўқир эди. Ҳузурида арқонга боғланган оти тура
#Ҳадис Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бир киши Каҳф сурасини ўқир эди. Ҳузурида арқонга боғланган оти турар эди. Бир булут пайдо бўлиб, у отига яқинлашган эди, оти ҳуркиб кетди. Тонг отганда бу киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб, бўлиб ўтган воқеа ҳақида хабар берганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу хотиржамлик бўлиб, қачон Қуръони карим (аҳамият ила) ўқилса, ана шу хотиржамлик тушади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#muftiy_minbari АЛЛОҲГА ҚАЙТИШГА ИККИЛАНМАНГ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео БОЙЛИК НАФСНИ ТЎҚЛИГИДА Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA