uz
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Kanalga Telegram’da o‘tish

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

Ko'proq ko'rsatish
2 605
Obunachilar
-124 soatlar
+117 kunlar
+2630 kunlar
Postlar arxiv
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 16-ОКТЯБР 1447 - ҲИЖ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 16-ОКТЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 24-РОБИУС СОНИ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 05:16 ⏱️БОМДОД - 06:05 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 06:34 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 16:05 ⏱️ШОМ - 17:45 ⏱️ХУФТОН - 19:15 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин! Ассалому алайкум! Кунингиз мазмунли ўтсин!.. https://t.me/diyonatli

#muftiy_minbari Ҳар томчида масъулият бор 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ВА УЛАШИНГ🗣

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ТИҚИЛИНЧ ПАЙТДА, ОЛДИНГИ САФДАГИ НАМОЗХОННИНГ БЕЛИГА САЖДА ҚИЛИШ САВОЛ: Биз томонларда қаттиқ ёмғир ёғиб, Жума ва икки ҳайит намозларида одамлар ташқарида намоз ўқий олмай, масжид ичига тиқилиб кетади. Суннатни алмашиб ўқиб олишади, аммо фарз намозда бунинг имкони йўқ-ку. Бу ҳолатда қандай йўл тутилади? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу каби узрли ҳолларда яъни саволда зикр қилинганидек, Жума ва икки ҳайит намозларида орқадагилар олдинги сафдаги намозхонларнинг белларига сажда қилиб, намозни адо этсалар бўлади. Бунинг кайфияти шундай: Аввалги сафдагилар одатдагидек руку ва сажда қиладилар. Уларнинг орқасидагилар эса, рукуда имкон қадар эгиладилар, сўнг саждада олдинги сафдаги одамларнинг орқа белларига бошларини қўйиб, сажда қиладилар. Фарзни шундай ўқисалар, суннатларни саволда айтилгандек алмашиб ўқиб олаверадилар. Чунки белга сажда қилиш зарурат туфайли жоиз бўлади. Суннат намозни ўқишда эса, бундай зарурат бўлмайди. Бундан ташқари, бу каби узрли ҳолатларда олдиндаги одамнинг оёқлари устига ёки ўзининг сонига ҳам сажда қилиш мумкин. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️ https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#ajdodlar_merosini_õrganamiz 📿 "АШ-ШАМОИЛ АЛ-МУҲАММАДИЙЯ" асари (3-қисм) 📚 Буюк муҳаддис Имом Термизий раҳимаҳуллоҳнинг ушбу асари – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳаётлари, гўзал ахлоқлари ва сийратларини ўрганишга бағишланган. 🌙 Мир Араб ўрта махсус ва олий мадрасаси мударриси Улуғбек домла Насриддин ўғли. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️ https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам барча гуноҳлар уч сифатга асосланишини ва улардан бири ҳасад эканини айтганлар: “
#Ҳадис Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам барча гуноҳлар уч сифатга асосланишини ва улардан бири ҳасад эканини айтганлар: “Уч сабаб барча гуноҳларнинг асосидир, улардан қўрқинг ва узоқлашинг: Кибри-ҳаво (бошқалардан ўзини устун кўриш)дан сақланинг, ҳақиқатда мана шу кибр Иблисни Аллоҳнинг амрига итоат этишидан қайтарди. Одам алайҳиссаломга сажда (таъзим) қилмади; Кучли истак-ҳирсдан сақланинг, ҳақиқатда айнан шу истак Жаннатдаги таъқиқланган дарахт мевасидан тотиб кўришга Одам алайҳиссаломни ундади; Ҳасаддан сақланинг, ҳақиқатда айнан ҳасад туфайли Одам алайҳиссаломнинг ўғли Қобил ўз туғишгани Ҳобилни ўлдирди” (Ибн Асокирнинг Ибн Масъуддан ривоят қилган ҳадисда ҳам худди мазмунда келган, 40/49). ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️ https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 15-ОКТЯБР 1447 - ҲИЖ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 15-ОКТЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 23-РОБИУС СОНИ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 05:15 ⏱️БОМДОД - 06:05 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 06:33 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 16:10 ⏱️ШОМ - 17:47 ⏱️ХУФТОН - 19:20 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

🕋🕋🕋🕋 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!! Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир... Кунингиз файзу баракотли,  хайр манфаатли ўтсин!!! @fitratuz

Қанчалик боймиз?.. Бир куни бой ота ўғли камбағаллик нима эканини тушуниши учун уни фақир оилага олиб борди. Улар ўша оилада
Қанчалик боймиз?.. Бир куни бой ота ўғли камбағаллик нима эканини тушуниши учун уни фақир оилага олиб борди. Улар ўша оилада бир неча кун яшаб, сўнг қайтиб келишди. Ота ўғлидан сўради: – Бу қилган сафаримиздан қандай хулосалар чиқардинг? Ўғли бундай жавоб берди: – Бизда катта уй, уларда одий. Лекин уларнинг бағри кенг экан. Агар бизникига келиб шунча вақт яшамоқчи бўлганларида биз рози бўлмасдик, менимча. Биз керакли нарсаларни дўкондан оламиз, улар аксарини ўзлари етиштираркан. Ўзлари меҳнат қилиб етиштиргани учун исроф қилишмас экан. Бизда уй ишларини хизматкор қилади, улар эса бир-бирига ёрдам беришаркан. Ўзаро меҳр-оқибатлари ҳам ҳавас қиларли. Ўйлаб қарасам, аслида улармас, биз камбағал эканмиз... Ота бу жавобни эшитиб ўйланиб қолди. Ўғли бундай жавоб беришини кутмаган эди. Аслида биз ўзимизда бор нарсага эмас йўқ нарсага интиламиз олишга, эришишга харакат қиламиз. Биздаги бор нарса кимлар учундир орзу эканини унутамиз. Гоҳида қанчалик биз бой эканимизни англаш учун ўз ҳаётимизга бошқача назар билан қарашимиз керак бўлади. Акбаршоҳ Расулов ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️ https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#muftiy_minbari Парокандаликка етакловчи офат 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ВА УЛАШИНГ🗣

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ЖАНОЗАДА ИМОМГА ИҚТИДО ҚИЛГАН КИШИ НИМА ЎҚИЙДИ? САВОЛ: Беш вақт намозда имомга иқтидо қилганимизда, Фотиҳа ва
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ЖАНОЗАДА ИМОМГА ИҚТИДО ҚИЛГАН КИШИ НИМА ЎҚИЙДИ? САВОЛ: Беш вақт намозда имомга иқтидо қилганимизда, Фотиҳа ва зам сураларни ўқимаймиз. Жаноза намозида қандай йўл тутамиз? Унда ҳам қулоқ қоққандан кейин жим турамизми? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жаноза намозида беш вақт намоздан фарқли равишда, имомга иқтидо қилганлар тўрт такбирни ва сано, салавот ҳамда дуоларни ўқийди. Яъни биринчи такбирдан кейин санони, иккинчи такбирдан кейин салавотни, учинчи такбирдан кейин жаноза дуосини ўқийди. Тўрт такбир жаноза намозининг рукни яъни фарз, бошқа зикрлар эса, суннат ҳисобланади. Агар иқтидо қилганлар такбирни ҳам, бошқа зикрларни ҳам айтмай, жим турса, жаноза ўқиган ҳисобланмайди. Агар такбирларни айтса-ю, бошқа зикрларни айтмаса, суннатни тарк этган бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️ https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Мушкули борнинг дуоси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мушкули борнинг дуоси будир: "Аллоҳумма, роҳматака аржу ва лаа
Мушкули борнинг дуоси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мушкули борнинг дуоси будир: "Аллоҳумма, роҳматака аржу ва лаа такилний ила нафсий торфата ъайн ва аслиҳ лий шаьний куллаҳ. Лаа илаҳа илла анта", дедилар» (Имом Абу Довуд ривояти). Маъноси: "Аллоҳим, раҳматингдан умидворман. Мени кўз очиб-юмгунча ҳам ўз ҳолимга ташлаб қўйма. Барча ишларимни Ўзинг ўнгла. Сендан ўзга илоҳ йўқ". ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️ https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#muftiy_minbari Жамиятни емирувчи иллат 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ВА УЛАШИНГ🗣

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 14-ОКТЯБР 1447 - ҲИЖ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 14-ОКТЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 22-РОБИУС СОНИ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 05:14 ⏱️БОМДОД - 06:00 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 06:32 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 16:10 ⏱️ШОМ - 17:49 ⏱️ХУФТОН - 19:20 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин! https://t.me/diyonatli

Расулуллоҳ ﷺ бу ҳақиқатни қандай билганлар? Инсон осмонга кўтарилса нима бўлади? Қуръонда инсоннинг осмонга кўтарилиши ҳақида
Расулуллоҳ ﷺ бу ҳақиқатни қандай билганлар? Инсон осмонга кўтарилса нима бўлади? Қуръонда инсоннинг осмонга кўтарилиши ҳақида нима дейилган? Аллоҳ таоло Қуръон каримда бундай дейди: “Аллоҳ кимни ҳидоятга йўллашни ирода этса, унинг кўкси (қалби)ни Ислом учун (кенг) очиб қўяди. Кимни адаштиришни ирода этса, кўксини гўё осмонга кўтарилиб кетаётгандек, тор ва сиқиқ қилиб қўяди. Шундай қилиб, Аллоҳ имон келтирмайдиганларга (лойиқ) жазони раво кўргай” (Анъом сураси, 125-оят). Доктор Салоҳиддин ал-Мағрибий (АҚШ космик тиббиёт ассоциацияси аъзоси ва Лондон космик тиббиёт институти профессори) Исломободда бўлиб ўтган Қуръон ва Суннадаги илмий мўъжизаларга бағишланган биринчи конференцияда маъруза қилган. У ўз нутқида инсон юқори қатлам атмосферага кўтарилганда унинг ҳолати қандай бўлиши ҳақида бундай деган эди: “Бизнинг тана ҳужайраларимиз ҳаво билан боғлиқ. Кислород ўпка орқали кирганда, улар ҳаво билан тўлади. Бироқ инсон юқорироқ қатламга кўтарилганда ҳаво сийраклашади, ундаги кислород миқдори камаяди. Натижада босим тушади ва ҳужайралар сиқилади. Бу эса кўкракда сиқилиш ҳиссини вужудга келтиради. Субҳаналлоҳ! Аллоҳ таоло Қуръон каримда айтганидек: “Гўё у осмонга кўтарилиб кетаётгандек”. Бу эса нафас олишнинг қийинлашишига олиб келади. Оятда айтилганидек: “унга кўксини тор ва сиқиқ қилиб қўяди”. Доктор сўзида бундай давом этади: — Денгиз сатҳидан 10 000 футгача (3 км) организмда сезиларли ўзгариш бўлмайди. — 10 000 футдан 16 000 футгача (3–5 км) ҳаво камайганига организм мослаша бошлайди. — 16 000 футдан 25 000 футгача (5–7,5 км) кўкрак сиқила бошлайди, одам боши айланиши, ҳушдан кетиши ёки йиқилиши мумкин. Бу баландликда нафас олиш жуда қийинлашади. Самолёт учувчиларида кислород таъминоти тизими ишдан чиқса, айнан шундай ҳол юзага келади. Чунки қанчалик юқори кўтарилса, шунчалик ҳавода кислород камаяди, нафас олиш оғирлашади ва ҳаётий жараёнлар издан чиқади. 25.000 фут баландликдан кейин инсоннинг меъдасидаги газлар кенгайиб, диафрагмага босим қилади. Диафрагма эса ўпкага босим ўтказади. Шунинг учун кўкракда қаттиқ сиқилиш ҳисси пайдо бўлади. Бу ҳолат айнан Қуръон каримда айтилгани кабидир: “Аллоҳ кимни ҳидоятга йўллашни ирода этса, унинг кўкси (қалби)ни Ислом учун (кенг) очиб қўяди. Кимни адаштиришни ирода этса, кўксини гўё осмонга кўтарилиб кетаётгандек, тор ва сиқиқ қилиб қўяди. Шундай қилиб, Аллоҳ имон келтирмайдиганларга (лойиқ) жазони раво кўргай” (Анъом сураси, 125-оят). Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак қўлларида бу ҳақиқатни билиш учун учувчи аппаратлар ёки ҳаво кимёси асбоблари бор эди, деб айта оламизми? Йўқ. у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан улканроқ нарсага Аллоҳнинг ваҳийсига эга эдилар. Бу масала устида Жиддадаги Подшоҳ Абдулазиз университетининг тўрт нафар олими тадқиқот олиб боришган. Юшиди Козану — Япониянинг Токио шаҳридаги обсерватория директори бўлган олимга ушбу оятлар таржима қилинганда, у жуда ҳайратда қолган. У Қуръон каримдан оятларни эшитиб турди, у оятлар эса Козанунинг илм соҳаси — астрономия ва атмосфера ҳақида эди. Сўнг у бундай деди: “Қуръон карим ким томонидан келган бўлса, У барча нарсани, ҳар бир майда-чуйдасини ҳам билади”. Илёсхон АҲМЕДОВ ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️ https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР АЁЛ КИШИНИНГ РУКУСИ САВОЛ: Аёл киши рукуда тиззасини букадими ёки эркаклар каби текис тутадими? ЖАВОБ: Бисмил
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР АЁЛ КИШИНИНГ РУКУСИ САВОЛ: Аёл киши рукуда тиззасини букадими ёки эркаклар каби текис тутадими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намоз ўқишда, аёллар билан эркакларнинг бир нечта фарқлари бўлиб, аёллар сатрлироқ ҳолда намоз ўқишга буюрилганлар. Рукуда ҳам шундай, яъни аёллар рукуда эркаклардан фарқли равишда, тиззаларини бироз букиб руку қиладилар. Машҳур тобеий Ато ибн Абу Рабоҳ шундай деганлар: "تَجْتَمِعُ الْمَرْأَةُ إِذَا رَكَعَتْ، تَرْفَعُ يَدَيْهَا إِلَى بَطْنِهَا، وَتَجْتَمِعُ مَا اسْتَطَاعَت". مصنف عبدالرزاق “Аёл киши руку қилганда, имкон қадар йиғилиброқ, икки қўлини қорнига яқинлаштириб туради”. (“Мусаннафи Абдурраззоқ”). “Фатовои Оламгирия”да бундай дейилган: وَالْمَرْأَةُ تَنْحَنِي فِي الرُّكُوعِ يَسِيرًا وَلَا تَعْتَمِدُ وَلَا تُفَرِّجُ أَصَابِعَهَا وَلَكِنْ تَضُمُّ يَدَيْهَا وَتَضَعُ عَلَى رُكْبَتَيْهَا وَضْعًا وَتَحْنِي رُكْبَتَيْهَا وَلَا تُجَافِي عَضُدَيْهَا .كَذَا فِي الزَّاهِدِيِّ “Аёл киши рукуда бироз эгилади, тиззаларига суянмайди, бармоқларини очмайди, балки қўлларини бирлаштириб, тиззаларига қўяди ва тиззаларини бироз букади ва билакаларини танасидан ажратмайди. “Зоҳидий”да шундай дейилган”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️ https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#juma_suhbati 📖 Мавзу: УШР – БАРАКА ОМИЛИ! 🎤Юнусхон домла МамарасуловМарғилон шаҳар “Саид Жалолхон тўра” масжиди имом-хатиби   Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️ https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бир мусулмон гуноҳ қилмай
#Ҳадис Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бир мусулмон гуноҳ қилмай, силаи раҳмни узмай туриб дуо қилса, албатта, унга уч нарсадан бирини беради. Ё сўраган нарсасини тезда беради. Ёки унинг мукофотини охиратга олиб қўяди. Ёхуд унга тенг ёмонликни ундан даф қилади", дедилар. Саҳобалар розияллоҳу анҳум: "Ундоқ бўлса, кўпайтирилар экан-да?" дейишди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ кўпайтирувчироқ”, дедилар. Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️ https://t.me/diyonatli

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 13-ОКТЯБР 1447 - ҲИЖ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 13-ОКТЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 21-РОБИУС СОНИ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 05:13 ⏱️БОМДОД - 06:00 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 06:31 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 16:10 ⏱️ШОМ - 17:50 ⏱️ХУФТОН - 19:20 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli