Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
Kanalga Telegram’da o‘tish
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Ko'proq ko'rsatish2 599
Obunachilar
-424 soatlar
Ma'lumot yo'q7 kunlar
+730 kunlar
Postlar arxiv
Ассалому алайкум!
Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!
Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!
https://t.me/diyonatli
ҚАНДАЙ ҚАРЗЛАР ЗАКОТДА ЧЕГИРИБ ТАШЛАНАДИ?
#закот
❓1726-САВОЛ: Закот нисоби ҳисобланганда, қарзлар айириб ташланар экан. Шунга кўра, солиқ идорасидан қарзлар, шунингдек, ходимларнинг иш ҳақидан бўлган қарзлар ҳам чегириб ташланадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Банда томонидан талаб қилинадиган барча қарзлар закот нисобини ҳисоблаганда чегириб ташланади. Жумладан, солиқдан қарзлар, ходимларнинг иш ҳақларидан бўлган қарзлар ҳам инсонлар томонидан талаб қилинадиган қарзлар ҳисобланади. Шунинг учун киши закот молларини ҳисоблаганда, ушбу қарзларни ҳам чегириб ташлайди. Масалан, бир кишининг юз миллион сўм пули бор, аммо унинг солиқдан беш миллион, ходимларнинг иш ҳақидан йигирма беш миллион қарзи бор. Бу киши юз миллиондан эмас, балки қарзларни чегириб ташлаганда қоладиган етмиш миллиондан закот беради. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
МУЗОРАЪАДА УШРНИ КИМ БЕРАДИ?
#ушр #закот
❓1725-САВОЛ: Музораъада ушрни ер эгаси берадими ёки деҳқон берадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Музораъа – ҳосилни муайян нисбатда бўлиб олиш учун ер эгаси ва деҳқон ўртасида тузиладиган битимдир. Унга кўра ер эгаси ўз ерини ишлов бериш учун деҳқонга беради, деҳқон эса, экин экиб, ишлайди ва ҳосилдан маълум улушни олади. Музораъа битими тузилган ердан чиққан ҳосилнинг ушрини ер эгаси ва деҳқон ўз ҳиссалари миқдорича адо қиладилар. Яъни уларнинг ҳар бирига ҳосилдан қанча улуш тегадиган бўлса, ушрнинг шунча қисмини тўлаши керак бўлади. Томонлар ўзаро келишиб, тақсимотдан олдин, умумий ҳосилдан ушрни бериб юборсалар ҳам бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#muftiy_minbari
📹 МУҲАРРАМ АЛЛОҲНИНГ ОЙИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
#muftiy_minbari
📹 МЕҲРОБ ОМОНАТИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
@FITRATUZ
#Ҳадис
Ким “Бақара” сурасини ўқиса...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Бақара сурасини ўқиса, жаннатда тож кийдирилади”, дедилар.
Имом Байҳақий ривояти.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
@fitratuz
#Ҳадис
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, "Ё Аллоҳнинг Расули! Онам тўсатдан жон таслим қилди. Васият қила олмади. Ўйлайманки, агар гапира олганида, садақа қилган бўлар эди. Энди унинг номидан садақа қилсам, унга ажр бўладими?" деди. У зот алайҳиссалом: "Ҳа", дедилар».
Имом Муслим ривояти.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 28-ИЮН 1447 - ҲИЖРИЙ 3-МУҲАРРАМ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 03:09
⏱️БОМДОД - 04:20 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 04:52
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:50
⏱️ШОМ - 20:05
⏱️ХУФТОН - 21:45
🔗 Улашинг: @diyonatli
#muftiy_minbari
📹 ҲИЖРИЙ САНАНИНГ БОШЛАНИШИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади
Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!
@fitratuz
+9
#xabar #muftiy
🌙 Муфтий ҳазратлари: Улуғ ой фазилатидан барчамиз насибадор бўлайлик!
🕌 Бугун, 27 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Тошкент шаҳридaги “Ракат” жоме масжидида жума намозини жамоат билан адо қилдилар.
🗣Муфтий ҳазратлари жамоат намозидан олдин янги кириб келган 1447 ҳижрий йил билан муборакбод этиб, ушбу йил ҳисобининг илк Муҳаррам ойи фазилатлари, хусусан, ушбу ойнинг ўнинчи Ашуро куни алоҳида фазилатларга эгалигини баён этдилар.🤲 Манфаатли суҳбат якунида бутун дунё, хусусан, юртимиз тинчлик-ҳотиржамлигини сўраб хайрли дуолар қилинди. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
“Uchinchi bosqichga o‘tgandan keyin qaytarish qiyin...”
Suriyaga hamon ketayotganlar haqida...
📱https://www.youtube.com/watch?v=uDOYZ2Zp5gQ
Kanalga ulanish👇
https://t.me/+dVpSVD3m5lUyMjVi
“Rusiyzabon jangarilar Suriyadagi yangi tuzumdan norozi... markaziy osiyoliklar ham...”
📱https://www.youtube.com/watch?v=uDOYZ2Zp5gQ
Kanalga ulanish👇
https://t.me/+dVpSVD3m5lUyMjVi
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
"Кифоя" китобидан.
https://t.me/diyonatli
ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят).
Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир.
Беш кунлик дунё дейдилар!
Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин!
https://t.me/diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 27-ИЮН 1447 - ҲИЖРИЙ 2-МУҲАРРАМ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 03:09
⏱️БОМДОД - 04:20 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 04:52
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:50
⏱️ШОМ - 20:05
⏱️ХУФТОН - 21:45
🔗 Улашинг: @diyonatli
Ўкинманг! Аллоҳ доимо эсингизда, тилингизда бўлсин!
"...Огоҳ бўлинг, Аллоҳни эслаш билан қалблар ором олади" (Раъд сураси, 28-оят).
"Бас, Мени ёд этингиз, (Мен ҳам) сизларни ёд этаман..." (Бақара сураси, 152-оят).
"...Аллоҳни кўп эсловчи эркаклар ва (Аллоҳни кўп) эсловчи аёллар - улар учун Аллоҳ мағфират ва улуғ мукофотни (яъни жаннатни) тайёрлаб қўйгандир" (Аҳзоб сураси, 35-оят).
"...Эй имон келтирганлар! Аллоҳ доим ёдингизда бўлсин" (Аҳзоб сураси, 41-оят).
"Эй имон келтирганлар! На мол-дунёларингиз ва на фарзандларингиз сизларни Аллоҳнинг зикридан (Унга ибодат қилишдан) чалғитиб қўймасин!.." (Мунофиқун сураси, 9-оят).
"Бирон нарса ҳақида: "Мен, албатта, эртага шуни қилувчиман", дея кўрманг! Илло, "Иншааллоҳ (Аллоҳ хоҳласа)" (денг. Бу сўзни) унутган вақтингизда (ёдингизга келиши билан) Роббингизни зикр қилинг (яъни, "иншааллоҳ", денг) ва: "Шояд, Роббим мени бундан ҳам яқинроқ Тўғри йўлга ҳидоят этса", денг!" (Каҳф сураси, 23-24-оятлар).
"...(Тонгда уйқудан) турган пайтингизда, Роббингизга ҳамд билан тасбеҳ айтинг! Шунингдек, тундан (маълум вақт ажратиб) ва юлдузлар юз ўгиргач (ботган, саҳарда) ҳам, Унга тасбеҳ айтинг!" (Тур сураси, 48-49-оятлар).
"Эй имон келтирганлар! Бирон тўдага тўқнаш келсангиз, сабот (ва матонат) билан турингиз ва Аллоҳни кўп ёд этингиз, шояд (шунда) нажот топсангиз!" (Анфол сураси, 45-оят).
Саҳиҳ ҳадисда айтилади: "Парвардигорини эсловчи билан эсламайдиган одамнинг ўхшаши ҳудди тирик билан ўлик кабидир".
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам: "Ёлғиз ҳолда қолганлар ўзиб кетдилар", дедилар. Саҳобалар: "Улар кимлар, эй Аллоҳнинг элчиси", деб сўрашди. Шунда у зот: "Аллоҳни кўп эслайдиган эркаклар ва кўп эсламайдиган аёллардир", деб жавоб бердилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига: "Сизларга амаллардан энг афзалининг хабарини берайми? Бу амал Раббингиз олдида энг пок, сизлар учун олтин-кумушни инфоқ қилишдан ҳам яхшироқ, душманга, йўлиқиб, ғазот қилишдан ҳам афзалроқдир", дедилар. Саҳобалар: "Ҳа, айтинг, ё Аллоҳнинг элчиси", дейишди. У зот: "Бу (амал) Аллоҳни эслашдир", деб жавоб бердилар.
Яна бир ҳадисда: "Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: "Ё Аллоҳнинг элчиси, Ислом буюрган амаллар менга кўплик қилмоқда. Ёшим ҳам улғайиб қолди. Шунинг учун мен маҳкам ушлашим керак бўлган амални айтинг", деди. Шунда у зот алайҳиссалом: "Тилинг доим Аллоҳнинг зикри билан нам бўлсин", дедилар.
"Ўкинма" китобидан
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#muftiy_minbari
📹 Муҳаррам ойи фазилати
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Endi mavjud! Telegram Tadqiqoti 2025 — yilning asosiy insaytlari 
