Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
Kanalga Telegram’da o‘tish
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Ko'proq ko'rsatish2 678
Obunachilar
+124 soatlar
+27 kun
+4130 kun
Postlar arxiv
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 2-НОЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 11-ЖУМОДУЛ АВВАЛ ОЙИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 05:33
⏱️БОМДОД - 06:25 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 06:52
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 15:45
⏱️ШОМ - 17:22
⏱️ХУФТОН - 18:55
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир...
Кунингиз файзу баракотли, хайр манфаатли ўтсин!!!
@fitratuz
Ғазаб келганида одам ўзини қандай тутиши керак?
Жаҳл чиқиб, ғазаб келганида банданинг ҳақиқат ва адолат доирасидан чиқиши асло мумкин эмас, аксинча, у ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кўрсатмаларига риоя этиши керак:
“Сизлардан бирингизнинг жаҳли чиқа бошласа сукут сақласин!” (Аҳмад, Ибн Абу Дунё).
Шунингдек, ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам жаҳли чиққан киши таҳорат олиши лозимлигини ҳам билдирдилар, чунки ғазаб оловга ўхшайди, сув эса уни ўчиришга қодир.
Ғазаби келаётган киши қандай бўлмасин, унинг кучайиб кетишидан сақланиши зарур. Акс ҳолда у ёмон ҳолатларга, ҳақиқат ва адолат чеагараларини бузадиган жуда ҳам аянчли оқибатларга олиб бориши мумкин.
Шу боис жаҳл чиқаётганида Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак сўзларини эслаш лозим:
“Инсонни қутқарувчи уч сифат баробарида шунча ҳалок этувчиси ҳам бор. Қутқарувчилари – яширин ва ошкора Аллоҳдан қўрқиш (яъни ёлғизлик ва кўпчилик ичида); хоҳ мўътадил, хоҳ ғазаб ҳолатида бўлсин, ҳақиқатни гапириш; бойлик ва камбағаллик сабабидан ўзгармаслик (яъни талтаймаслик ё тушкунликка тушмаслик). Ҳалок этувчи сифатлар – инсонни эргаштирувчи ҳирсу шаҳват; ўзининг кўчасига бошлагувчи ҳавойи нафс; кишининг ўз заковати ва топқирлиги билан ғурурланмоғи (бошқа ривоятга кўра кишининг ўз нафсидан мамнун бўлмоғи)” (Абу Ҳурайрадан ривоят қилинган ҳадисда ҳам худди шу маънода келган, Байҳақий ривояти).
Юқоридаги сўзлардан шуни хулоса қилиб айтамизки, банда ўзининг хулқини Яратганининг хулқи билан мувофиқлаштириши зарур экан. Бу ҳақда Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар:
“Аллоҳнинг хулқи билан хулқланингизлар!” (“Ат-Тарғиб ва-т Тарҳиб”; ушбу ҳадисни Имом Раббоний, Имом Ғаззолий, Фахриддин Роззий, Низомиддин Нишопурий ўз китобларида шарҳлаб ўтганлар; Табаронийдан ривоят қилинган бошқа ҳадисда “Ахлоқнинг энг гўзали Аллоҳнинг буюк ахлоқидир” деб айтилган)
Аллоҳ Ўзи учун ғазаб қилмагани сингари, инсон ҳам ўзи учун ғазаб қилмаслиги ва қасос олмаслиги лозим бўлади. Агар Аллоҳ Ўзи учун ғазаб қилганида эди бир лаҳзада барча яратганларини ҳалок этиб қўйган бўларди.
“Ахлоқус солиҳийн” (Яхшилар ахлоқи) китобидан
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#muftiy_minbari
Нега дуо ижобат бўлмайди?
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
#muftiy_minbari
#savol_javob
❔ Бувим раҳматли одамларни қамчи ва нон билан даволар эдилар. Бир табиб менга “Сен бу ишни бўйнингга олишинг керак”, деди. Айтингчи, бу қанчалик тўғри?
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
👨💻Тўлиқ ҳолда Full hd форматда:
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
🕋🕋🕋🕋
#КУН_ОЯТИ
Кўзларингизни Биз у (кофирлардан айрим) тоифаларни баҳраманд қилган нарсаларга (уларнинг бойликларига) тикманг!
Уларнинг (имонсизликлари) устида ғамгин ҳам бўлманг! Мўминлар учун қанотингизни қуйи тутинг (камтар бўлинг)!
Ҳижр сураси 88-оят
* Яъни куфр аҳлининг бу дунёда моддий жиҳатдан фаровон яшаётганини кўриб, уларга Сиз ҳавас кўзи билан боқманг!
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
НАМОЗНИ ҚАЙТА ЎҚИШ КЕРАКМИ?
САВОЛ: Бир биродаримнинг қалби нотинч бўлмоқда. Шу биродарим номидан ушбу саволни йўлламоқдаман. Бомдод намози вақтида имомликка у кишидан бошқа тажвиди яхши киши бўлмагани сабабли, жамоатга намоз ўқиб берган. Намоздан сўнг бавосир касаллиги эсига тушиб, таҳоратхонага бориб қараса, кийимида қонни кўриб қолибди. У қон намоздан олдин чиққанми ёки кейин, буни аниқ билолмаяпти. Энди ўқилган намозимиз тўғрими ёки йўқми, жамоатга: “Намозингизни қайта қазо қилиб ўқиб қўйинг”, деб айтайми-йўқми, билмай турибман, деб кўнгли нотинч бўлмоқда. Бунинг ҳукми қандай бўлади?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Киши кийимида нажосат кўриб қолиб, унинг қачон текканини била олмаса, кўрган вақтидан бошлаб теккан ҳисобланади. Аммо бу ҳукм ташқаридан теккан ёки ташқаридан тегиши эҳтимоли бор бўлган нажосатларга тегишли. Агар қон ёки йиринг ўзининг баданидан чиққани аниқ бўлса, бунда кийим нажосат бўлиш билан бирга таҳорат ҳам кетган бўлади. Кўрган пайтда қон ёки йиринг қотган ҳолатда бўлса, у аввалроқ чиққан ҳисобланади. Агар ҳўл ҳолатда бўлса, ҳозир чиққан ҳисобланади. Демак, биродарингиз қонни кўрган вақтда, у ҳўл ҳолатда бўлса, намозни қайта ўқиш шарт эмас. Агар қон қуриб қолган бўлса, биродарингиз намозни қайта ўқиши лозим. Жамоатга келсак, қаралади, агар уларга айтилса, фитнага сабаб бўлса, уларга бу ҳақида айтилмайди. Балки имом ўзи қайтиб ўқийди ва истиғфор айтади. Жамоатнинг намози дуруст бўлган ҳисобланади. Лекин жамоатга бу ҳақида айтса, фитна ва ихтилоф чиқмайдиган бўлса, у ҳолда уларга ҳам бу ҳақда айтиб қўйиш лозим бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис
Қузъа ибн Яҳё Басрий айтадилар: «Ибн Умар розияллоҳу анҳу менга: Кел, сен билан худди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мен билан хайрлашганларидек хайрлашаман: “Динингни, омонатингни ва амалинг хотимасини Аллоҳга топширдим”, дедилар».
Имом Абу Довуд ривояти.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 31-НОЯ1447 - ҲИЖРИЙ 9-ЖУМОДУЛ АВВАЛ ОЙИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 05:32
⏱️БОМДОД - 06:20 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 06:51
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 15:50
⏱️ШОМ - 17:23
⏱️ХУФТОН - 18:55
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
🕋🕋🕋🕋
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади
Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!
@fitratuz
#muftiy_minbari
Аканг обидроқ экан
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 https://t.me/diyonatli
#muftiy_minbari
#savol_javob
❔ Мен дорихонада ишлайман. Дори олиш учун келган мижозлар “Мана бу дори яхши тузатадими?” каби сўзларни айтишади. Мана шундай дейиш ширк бўлиб қолмайдими?
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
👨💻Тўлиқ ҳолда Full hd форматда:
📲 https://t.me/diyonatli
ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят).
Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир.
Беш кунлик дунё дейдилар!
Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин!
https://t.me/diyonatli
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
"Кифоя" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 31-ОКТЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 9-ЖУМОДУЛ АВВАЛ ОЙИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 05:31
⏱️БОМДОД - 06:20 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 06:50
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 15:50
⏱️ШОМ - 17:24
⏱️ХУФТОН - 18:55
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». (Табароний ривоят қилган)⏺ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади. 🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД
📿
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”,
дедилар.
(Имом Байҳақий ривояти)#ЖУМА #tabrik https://t.me/diyonatli
+9
#xabar #anjuman
🗣Замонавий диний масалалар анжуман диққат марказида бўлди (фотолавҳа)
🗓 Аввал хабар берганимиздек, бугун Тошкент ислом институтида “Долзарб ақидавий ва замонавий фиқҳий масалаларга оид тадқиқотлардаги ёндашувлар” мавзусидаги Республика илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. Унда соҳада фаолият юритаётган олимлар, профессор-ўқитувчилар, ёш тадқиқотчилар бевосита ва Zoom дастури орқали масофадан туриб иштирок этишди.
🗣Дастлаб институт ректори, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Уйғун домла Ғафуров сўзга чиқиб, кейинги йилларда мамлакатимизда диний соҳага алоҳида эътибор қаратилаётгани, айниқса, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан таълим ва илмий тадқиқот йўналишида қилинаётган ўзгариш ва янгиликлар нафақат юртимиз, балки халқаро даражада эътироф этилаётгани, мана шундай илмий-амалий анжуманлар доимий ўтказилаётгани, олий маъҳадда магистратура таълим босқичи ва модул таълим тизими йўлга қўйилгани бунинг ёрқин далили эканини қайд этди.💬 Сўзга чиққан Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари, тарих фанлари доктори, профессор Давронбек Махсудов анжуман мавзуси бўлган ақида ва фиқҳий масалалар бугунги кундаги энг долзарб замонавий масала эканини таъкидлаб, ҳозирда мазкур институт ҳам академик даражага кўтарилиб, ушбу икки йўналиш бўйича илмий даражага эга малакали мутахассислар етиштириб чиқараётгани, улар диний соҳани турли йўналишларида фаолият юритиб, халқимиз маърифатини ошириш, жамиятимиз барқарорлигига муносиб ҳисса қўшиб келаётганини эъттироф қилди.
🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков ўз нутқида бугун аҳолимиз фаровонлиги ҳар жиҳатдан ортиб бораётгани, бу ўз навбатида диний соҳа, айниқса, фатво масаласига ҳам таъсир қилиши мумкинлиги, хусусан, уламолар таъкидлаган макон ва замон, урф-одат каби 10 дан зиёд сабабларга қараб такомиллашиб бориши, айни масалаларда соҳа мутахассисларининг бир жойга тўпланиши катта натижаларга сабаб бўлишини алоҳида таъкидлади.🟢Диний идора Фатво маркази бош мутахассиси Муҳаммад Айюбхон Ҳомидов пластик жарроҳлик амалиётига оид шаръий ҳукмларни баён қилди. Шунингдек, анжуман иштирокчилари “Ёт ғоялар таъсирига тушган шахсларни реабилитация қилиш масалалари”, “Электрон савдога оид замонавий фиқҳий масалалар”, “Мотуридия таълимотининг асослари ва хусусиятлари” ва бошқа мавзулар муҳокама қилинди.
📚 Конференция доирасида муҳокама қилинган Қуръоншунослик, ҳадисшунослик, фиқҳ, калом илми ва ақида йўналишига оид 70 дан ортиқ илмий мақолалар махсус илмий тўпламга киритилиб, талаба-ёшлар ва жамоатчиликка тақдим этилади.✍️ Баҳриддин Хушбоқов, 📸 Фаррух Йўлдошев (сурат), ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#muftiy_minbari
#savol_javob
❔ “Кибр — ҳақни инкор қилиш ва одамларни камситишдир”, деган маънода ҳадис бор экан. Ушбу ҳадисни тўлиқ айтиб берсангиз.
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
👨💻Тўлиқ ҳолда Full hd форматда:
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
#muftiy_minbari
Виждонига ҳавола
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
