uz
Feedback

Firibgarlarga uchmang! Telemetrio bunday kanallarni topadi va belgilaydi 👉 Belgini ko‘rmoqchi bo‘lsangiz, obuna bo‘ling

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Kanalga Telegram’da o‘tish

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

Ko'proq ko'rsatish
2 690
Obunachilar
+124 soatlar
+57 kun
+1630 kun
Postlar arxiv
#асл_моҳият 💻 ИЛМСИЗ ФАТВО БЕРИШ ЖОҲИЛЛИКДИР ▶️ Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАР ҳазратлари 🔗 Улашинг: @diyonatli

#Руҳий_тарбия Рўзанинг нозик сирлари (17-маъруза) «Руҳий тарбия» китобидан. 👉Батафсил Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram| Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#Руҳий_тарбия Рўзанинг нозик сирлари (17-маъруза) «Руҳий тарбия» китобидан. Тўлиқ видео👉https://youtu.be/cT3odHPnp98 Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram |Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#Ҳадис Абдуллоҳ ибн Амр Оссдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:: «Албатта Аллоҳ қиёматга яқин и
#Ҳадис Абдуллоҳ ибн Амр Оссдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:: «Албатта Аллоҳ қиёматга яқин илмни кишилар қалбидан тортиб олиш билан суғуриб ташламайди. Балки уламоларни вафот эттириш билан барҳам беради. Ҳатто олимлар қолмайди. Одамлар эса жоҳилларни ўзларига бошлиқ қилиб олишади. Кейин улардан диний масалалар сўралса, илмсиз фатво беришади. Бу билан ўзлари ҳам адашиб, бошқаларни ҳам адаштирадилар», деб айтдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

Роббим! Танангизни сиҳатли, Кўнгилларингизни шафқатли, Ҳаётингизни хайрли, Ахлоқингизни иффатли, Ризқингизни баракотли айласи
Роббим! Танангизни сиҳатли, Кўнгилларингизни шафқатли, Ҳаётингизни хайрли, Ахлоқингизни иффатли, Ризқингизни баракотли айласин! Ассалому алайкум! Кунингиз мазмунли ўтсин!.. @diyonatli

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 15-МАЙ КУНИ У
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 15-МАЙ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 03:29 ⏱БОМДОД - 04:25 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 05:04 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 17:35 ⏱ШОМ - 19:40 ⏱ХУФТОН - 21:10 🔗 Улашинг: @diyonatli

#Видео #Маъруза ҚУРЪОНДАГИ МЎЪЖАЗ СУРА Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Мусулмоннинг айбини яшириш Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедил
Мусулмоннинг айбини яшириш Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: “Кимки мўминдан дунё ғамларидан бир ғамни аритадиган бўлса, Аллоҳ қиёмат кунидаги ғамлардан бир ғамни ундан аритади” (Имом Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насоий ва Ибн Можа ривояти). Маълум бўладики, кимда-ким “Аллоҳ таоло қиёмат куни кулфат ва ғамларимни аритсин”, деса, у мусулмонларнинг ғамларини аритишда жонбозлик қилиши даркор! Умуман, ҳар бир мусулмон ушбу ҳадисдан насиҳат олиб, одамларга ёрдам беришга, уларнинг оғирини енгил қиришга уринмоғи лозим! Бошқа бир ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Ким бир мусулмон(нинг гуноҳи)ни яширса, Аллоҳ у(нинг гуноҳи)ни дунёда ҳам, охиратда ҳам яширади”. Ислом дини ҳар бир мусулмонни бошқаларнинг гуноҳини ёпишга ундайди, зотан, биз инсонмиз, ҳаммамиз ҳам хато қиламиз, гоҳида бандачилик қилиб гуноҳга қўл уриб қўямиз. Лекин, одамлар орасида гуноҳ ишнинг ёйилишига, тарқалишига сабабчи бўлиб қолмаслигимиз керак. Бунинг йўли – бошқаларнинг гуноҳини ёпишимиздадир, шунда Аллоҳ дунё ва охиратда бизнинг ҳам гуноҳларимизни ёпгай! Қуйидаги сатрлар, насиҳатлар буюк уламоларимиздан бугунга қадар нақл қилиб келинади:
“Бошқанинг ғамини аритишинг ғаминг аришига сабаб бўлади! Гуноҳларинг яширилишини истасанг, бошқаларнинг гуноҳини яшир! Бошқаларга ёрдам берсанг, Аллоҳ сенга ёрдам беради!”
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: “Модомики, банда биродарининг ёрдамида бўлар экан, Аллоҳ таоло унинг ёрдамида бўлади”. Бу набавий кўрсатмадан ўрганадиганимиз – мусулмон киши барча ишларида Аллоҳ таолонинг ёрдамига эришишининг йўли бошқаларга ёрдам бериш билан шуғулланишида экан. Аллоҳ таолонинг борлиқда жорий қилган одатларидан бири – кўринишидан бошқа учун қилган амалингиз аслида ўзингиз учун бўлади ва бу орқали сизга Аллоҳ таоло томонидан тавфиқ берилади. “Метин қоялар” китобидан Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Dindorlik ahloqsizlikning ustiga qurilmaydi. Muhammad Ayyub Kosoniy @diyonatli

Repost from N/a
Dindorlik ahloqsizlikning ustiga qurilmaydi. Muhammad Ayyub Kosoniy @diyonatli

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ЁШ БОЛАНИНГ ҲАЙВОН СЎЙИШИ CАВОЛ: Мен қассобман. Турли ёшдаги ёш шогирдларим бор. Мен сўяман, улар тозалаш, бў
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ЁШ БОЛАНИНГ ҲАЙВОН СЎЙИШИ CАВОЛ: Мен қассобман. Турли ёшдаги ёш шогирдларим бор. Мен сўяман, улар тозалаш, бўлиш каби ишларни қилишади. Қурбон ҳайити кунлари буюртма кўп бўлиб, улар ҳам сўйишга мажбур бўлишади. Шариат бўйича уларнинг сўйишлари мумкинми? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уламоларимиз сўйилган жонлиқни ҳалол бўлиши учун сўювчи агар ёш бўлса, сўйишга қодир бўлиши ва унга ақли етиши шарт қилинади. Шунинг учун агар шогирдларингиз балоғатга етган ва мусулмон бўлса, уларнинг сўйишида мутлақо муаммо йўқ. Агар балоғатга етмаган бўлса-ю, лекин сўйишга қудрати етиб, унинг қонун-қоидаларини биладиган ва ҳайвонни сўйиш билан ҳалол қилинишига ақли етса, уларнинг сўйган ҳайвонлари ҳам ҳалол ҳисобланади. Агар балоғатга етмаган ёшларнинг сўйишга ва “басмала” айтишга ақли етмаса, сўйган ҳайвони ҳалол бўлмайди. Бу ҳақда фиқҳий манбаларимизда бундай дейилган: فَمِنْهَا أَنْ يَكُونَ عَاقِلًا فَلَا تُؤْكَلُ ذَبِيحَةُ الْمَجْنُونِ وَالصَّبِيِّ الَّذِي لَا يَعْقِلُ فَإِنْ كَانَ الصَّبِيُّ يَعْقِلُ الذَّبْحَ وَيَقْدِرُ عَلَيْهِ تُؤْكَلُ ذَبِيحَتُهُ “Сўювчидаги шартлардан бири ақли расо бўлишидир. Шунга кўра сўйишга ва басмалани айтишга ақли етмайдиган ёш бола ва мажнуннинг сўйган ҳайвонини еб бўлмайди. Агар ёш бола шариатга мувофиқ сўйишни биладиган ва тўғри сўя оладиган бўлса, у сўйган ҳайвонни ейиш мумкин” (“Бадоеъус саноеъ” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео #Маъруза ФАҚАТ АЛЛОҲГА СУЯНАЙЛИК Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#ramazon #taroveh #hatm_2024 🕌Toshkent viloyati Piskent tuman "Piskent" jome masjidi 🎤A'zambek qori Abduqodirov 72-Al-Jinn surasi @diyonatli

#ramazon #taroveh #hatm_2024 🕌Toshkent viloyati Piskent tuman "Piskent" jome masjidi 🎤A'zambek qori Abduqodirov 71-Nuh surasi @diyonatli

#Ҳадис Маърур ибн Сувайддан (р.а.) ривоят қилинади: «Абу Заррнинг (р.а.) устларида бир тўнни кўрдим. Хизматкор болалари устид
#Ҳадис Маърур ибн Сувайддан (р.а.) ривоят қилинади: «Абу Заррнинг (р.а.) устларида бир тўнни кўрдим. Хизматкор болалари устида ҳам худди ўшандоқ тўн кўрдим. Ва бунинг сабабини у зотдан сўраганимда, Абу Зарр (р.а.): «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: замонларида Абу Зарр бир кишини сўкиб онасини айбладилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сенда ҳали ҳам жоҳилият одатлари бор экан. У қуллар сизларнинг биродарларингиз ва хизматкорларингиздир. Аллоҳ уларни сизларнинг қўл остингизда қилган. Кимнинг биродари қўл остида бўлса, ўзи еган нарсадан унга ҳам едирсин. Ва ўзи кийган нарсадан унга ҳам кийдирсин. Тоқати етмайдиган нарсага буюрмасин. Агар буюрадиган бўлса, унга ёрдамлашсин», дегандилар», деб айтдилар». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#огоҳлик ❗️Iqror manzili: Sodiq Samarqandiy xizmatchilaridan ozor chekkanman ©️O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasi 🔗 Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Роббим! Танангизни сиҳатли, Кўнгилларингизни шафқатли, Ҳаётингизни хайрли, Ахлоқингизни иффатли, Ризқингизни баракотли айласи
Роббим! Танангизни сиҳатли, Кўнгилларингизни шафқатли, Ҳаётингизни хайрли, Ахлоқингизни иффатли, Ризқингизни баракотли айласин! Ассалому алайкум! Кунингиз мазмунли ўтсин!.. @fitratuz

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 14-МАЙ КУНИ У
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 14-МАЙ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 03:31 ⏱БОМДОД - 04:30 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 05:05 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 17:35 ⏱ШОМ - 19:39 ⏱ХУФТОН - 21:10 🔗 Улашинг: @diyonatli

Жаннат томон элтувчи йўл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: “Ким илм талаб қилиш йўлига юрса, Аллоҳ унга ж
Жаннат томон элтувчи йўл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: “Ким илм талаб қилиш йўлига юрса, Аллоҳ унга жаннат йўлини осон қилиб қўяди”. Илм талаб қилиш – жаннатга элтувчи энг яхши ва энг осон йўл. Толиби илм илм учун сарфлайдиган ҳар қандай ҳаракат уни жаннатга яқинлаштиради ва унга Жаннат йўлини осон қилади. Ҳар бир мусулмон биринчи навбатда шариат илмини ўрганишга бел боғлаши даркор. Зотан бу уни тўғри, соғлом илмга эришиш йўлини очади, тўғри маълумотдан хато маълумотни ажрата билиш имконини беради. Илм талаб қилиш Аллоҳнинг розилигига элтади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Албатта, фаришталар толиби илмнинг илм талаб қилганидан миннатдор бўлиб, қанотларини унга ёзишади”. Ушбу ҳадис шариат илми ва уни талаб қилувчиларнинг даражаси нақадар баландлигидан дарак беради, негаки, Аллоҳ таоло ундан рози бўлгандан фаришталарни қанот ёзиб турадиган қилиб қўйди. Фаришталар қанот ёзиб туриши толиби илмга илм йўлини осон қилади, илм эшикларини очади. Бутун борлиқ толиби илм ҳаққига истиғфор айтади. Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: “Олимнинг ҳаққига осмонлар ва ердаги барча нарса, ҳатто денгиздаги балиқ ҳам истиғфор айтади”. Шаръий илмнинг ва унинг талабида бўлган толибларнинг қадри шу қадар баланд эканки, еру осмонлардаги барча мавжудотлар унинг ҳаққига истиғфор айтар экан. Бундан баланд даража борми?! Мусулмон учун бундан ортиқ яхшилик борми?! “Метин қоялар” китобидан Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР УЗРЛИ ЭКАНИДАН БЕХАБАР ҲОЛДА УМРА ҚИЛГАН АЁЛ CАВОЛ: Аёлим билан умрага бордик. У Мадинада ҳайз кўриб қолди. Маккага кетишда биз билан умрага ният қилди. Маккага етиб боргач, ҳайзи тугашини кутиб турди. Уч кундан кейин ҳайз тўхтади. Тўртинчи куни ғусл қилиб, ҳарамга бориб, умра қилиб келди. Қайтиб келгач, яна қон кўрибди. Сўраб билсак, бу ҳайз ҳисобланар экан. Аёлим ҳайзли ҳолатда умра қилгани учун жарима тўлайдими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аёлдаги ҳайз уч кунда тўхтаб, тўртинчи куни яна келиб қолган бўлса, ҳақиқатдан ҳам бу ҳайз ҳисобланади. Чунки ҳайз кунларининг энг кўпи ўн кун бўлади. Ўн кун ичида уч ёки тўрт кун қон кўриб, кейин бир-икки кун пок бўлиб, кейин яна қон кўрса, ўртадаги пок кунлар ҳам ҳайздан бўлади. Бетаҳоратлик, жунублик, ҳайз ва нифосдан пок бўлиш умра тавофида вожиб, сайъда эса суннат ҳисобланади. Вожибни тарк қилиш туфайли зиммага жарима тўлаш тушади. Аёлингиз қилган умраси умра бўлган. Фақат тавофни ҳайзли ҳолатда бажаргани учун вожибни тарк қилиб қўйган. Шунинг учун агар у Маккада бўлса, масжидул ҳаромга кириб, тавофнинг ўзини (етти айлана) бажариб қўяди. Қайтадан умрага ният қилмайди ва бу билан жонлиқ сўйиш соқит бўлади. Агар ватанга қайтиб келиб бўлган бўлса, пул юбориб, вакил орқали ўша ерда қўй сўйдиради. Чунки жарима жонлиғини ҳарам ҳудудида сўйилиши вожиб саналади. Бу ҳақида фиқҳий китобларимизда бундай дейилган: واجبات الطواف الأول الطهارة عن الحدث الأكبر والأصغر ... فلو طاف معها يصح عندنا ولم يحل له ذلك ويكون عاصيا ويجب عليه الإعادة أو الجزاء إن لم يعد وهذا الحكم في كل واجب تركه “Тавофнинг вожибларидан бири, катта ва кичик бетаҳоратликдан пок бўлишдир. ... Агар бир киши таҳоратсиз тавоф қилса, бизнинг наздимизда саҳиҳ ҳисобланади. Аммо бундай қилиш ҳалол эмас, гуноҳкор бўлади. Бу ҳолатда қайта тавоф қилиши керак. Қайта қилмаса, жарима тўлаш вожиб бўлади. Бу ҳукм тарк қилинган барча вожибларга ҳам тааллуқлидир” (“Иршодус сорий ила маносики мулла Али қори” китоби). Аёллар бундай ҳолатга тушмаслиги учун умра каби амалларни бажараётганларида ҳайзлари уч-тўрт кунда тугаб қолса, қўшимча бир-икки кун кутиб, кейин умрани бажарсалар, яхши бўлади. Намозда эса қон тўхташи билан бошлайверадилар. Чунки намозни кечиктириш мумкин эмас. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal - Telegram kanali @diyonatli statistikasi va tahlili