Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
Kanalga Telegram’da o‘tish
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Ko'proq ko'rsatish2 683
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
-57 kun
+2230 kun
Postlar arxiv
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
АЁЛЛАРНИНГ ЖЎР БЎЛИБ ТАҲЛИЛ АЙТИШИ
CАВОЛ: Дугонамнинг яқини вафот этганда таъзияга бордим. Шу ерда бир танишим ҳамма аёллар жўр бўлиб таҳлил айтинглар, деди. Мен бундай гапни аввал эшитмаган эдим. Ҳақиқатан, жанозага борган аёллар шундай қилиши керакми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда “Жанозада аёллар жўр бўлиб таҳлил айтади”, деган гап йўқ. Аммо таҳлил каби зикрларни айтиб, маййитга бағишлаши бор ва савобли амал. Шунда ҳам зикрларни махфий тарзда айтиш афзал ҳисобланади. Айрим ҳолатлар бундан мустасно. Аллома Ходимий Ҳанафий бундай деган:
وفي آخر رسالة أبي مسعود: الجهر بالذكر جائز ولكن الإخفاء أفضل وهو مراد محمد
“Абу Масъуд рисоласининг охирида “Зикрни жаҳрий айтиш жоиз, аммо махфий қилиш афзалдир. Буни имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳ ҳам ирода қилган”, дейилган”.
Қолаверса, аёллар намоз ўқиш учун азон ва иқомат айтмайдилар, намозларини махфий ўқийдилар. Шу сабабли сиз айтган аёлнинг жўр бўлиб таҳлил айтинглар, дейиши катта хато ҳисобланади. Бунинг ўрнига ҳар бир инсон ўзи билган зикр ва дуоларни ўқиб, маййитга ёрдам беришлари савобли амал саналади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео
ЎЛИМ КЕЛИШИДАН ОЛДИН БАЖАРИБ ОЛИНГ
Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli#Ҳадис
Билол ибн Ҳорис ал-Музаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши Аллоҳнинг розилигидан бўлган сўзни гапириб, у билан олий даражага етишни фикр қилади. Аллоҳ таоло сўзи сабабли Унга йўлиқадиган кунгача розилигини ёзиб қўяди. Ва яна бир киши Аллоҳнинг ғазабини келтирувчи сўзни гапириб, у билан олий даражага етишни фикр қилади. Аллоҳ таоло сўзи сабабли Унга йўлиқадиган кунгача ғазабини ёзиб қўяди», дедилар.
Имом Молик ва Термизий ривоятлари.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024 - ЙИЛ 20-ОКТЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 17-РОБИУС СОНИЙ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 05:21
⏱БОМДОД - 06:10 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:39
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:00
⏱ШОМ - 17:40
⏱ХУФТОН - 19:10
🔗 Улашинг: @diyonatli
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
Ассалому алайкум!
Кунингиз мазмунли ўтсин!..
@diyonatli
Неъмат кетса, қайтиб келмайди
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Суриялик ёзувчи айтади: "Ироқ аҳолиси тўқчиликда шу даражага етдики, дастурхонда ортиб қолган нарса борки, уни ахлатга ташлайдиган бўлишди. Ҳатто, уларда (الاكل البايت) “кечагидан қолган сарқит” атамаси ҳам пайдо бўлди. Аллоҳ таоло уларни ўн йил давомида иқтисодий қамал билан синаган эди, қора қотган нонни ҳам кўзга суртиб ейдиган бўлишди. Миллион нафар ёш болалар очлик ва касалликдан нобуд бўлдилар.
Қачонки мен ўз юртим Дамашқ ва унинг атрофидаги жойларда ҳам нонларни ахлатхоналарга ташлаб юборилаётгани, камбағал бир аёл қўлидан ерга тушиб кетган нонни олмай, бепарво ташлаб кетаётганини, яна бошқа бир кимса ерда ётган нонни олмай, аксинча уни оёғи билан тепалаб четга улоқтириб ўтганини ва ҳаттоки, бир киши оёқ кийимини оқ нон билан артиб ялтиратаётганини кўрганимда, ҳеч шаксиз бу халқ яқин вақтда ношукрлиги, неъматларни қадрламаётганлиги учун Аллоҳнинг ғазабига учраши аниқ эканлигини ҳис қилдим. Бизларни қора кунлар кутмоқда, ўшанда ахлатхоналарда ётган қотган нонларга зор бўламиз, дедим".
Ёзувчи сўзида давом этади: "Отам раҳматли катта олим эдилар. У киши дастурхондаги янги нонни қўйиб, кечагидан қолганини ер эдилар. Қотган нонни сувда ивитиб ер, уни ташлаб юборишга йўл қўймас эдилар. Ошхонадаги товоқларда овқатлар қолиб кетган бўлса ёки болалар емай қолдириб кетган таомлари бўлса, уларни ташлаб юборишга ҳечам йўл қўймас эдилар. Аксинча, агар ортган таом ташлаб юборилганини кўрсалар жуда қаттиқ ғазабланар эдилар. Кўпинча, ўша қолиб кетган овқатларни ўзлари ёб қўяр эдилар ва бундан ҳечам тортинмас эдилар. Неъматнинг озини ҳам, кўпини ҳам қадрига етадиган киши бўлганлар. Аллоҳ раҳмат қилсин у киши вафот этгунларича бирор марта ҳам қон босими кўтарилиши, юрак етишмаслиги, оёқ оғриши, қанд касаллиги ва бошқа шунга ўхшаш кўпчилик кекса одамлар шикоят қиладиган дард билан касалланмадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Аллоҳнинг неъматлари билан яхши қўшничилик қилинглар, зеро, у бирор оиладан кетиб қолса, қайтиб келмаслиги мумкин” деган ҳадисларини кўп такрорлар эдилар.
Модомики, сиз неъматлардан баҳраманд экансиз, огоҳ бўлинг, Роббингизни неъматини қадрланг, уни хорламанг. Акс ҳолда, унга зор бўласиз, бошингизга Аллоҳнинг балоси келса...
Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
#Видео
БОЛАЛАР ЖАННАТНИНГ РАЙҲОНЛАРИ
Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli#мазҳаб
Ҳанафий мазҳабидаги етук уламолардан бири Аллома Алоуддин Самарқандий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
«رأيت في بعض الحواشي أن المتعصب من تكون عقیدته مانعة من قبول الحق عند ظهور الدليل».
яъни: "Ҳошиялардан бирида шундай дейилганини кўрдим: "Далил зоҳир бўлганда эътиқоди ҳақни қабул қилишдан тўсган одам ҳақиқий мутаассиб ҳисобланади".
Бунга муносабат билдириб замонамизнинг кўзга кўринган ҳанафий олими Шайх Салоҳ Абулҳож ҳафизаҳуллоҳ айтадилар: "Барча мўътабар уламолар наздида маълумки, далил омийга зоҳир бўлмайди. Балки назар аҳли бўлган олимга зоҳир бўлади".
📚 "Исъодул муфтий" китобидан.
___________________________
Демак, бир неча ҳадисларни таржимасини ўқиб олиб, уни ўзича тушуниб олиш — далил зоҳир бўлиши дегани эмас. Омий — муқаллидга ҳеч қачон далил зоҳир бўлмайди. Далил фақат мутлақ ва мазҳаб ичидаги мужтаҳидларга зоҳир бўлади. Шундай экан, муқаллидга доим битта мазҳабга эргашиши лозим ҳисобланади.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ШОМ НАМОЗИДАН СЎНГ ҚУРЪОН ЎҚИШ
CАВОЛ: Шом намозидан кейин Қуръон ўқиб бу́лмайдими? Шунга аниқлик киритиб берсангиз.
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шом намозидан сўнг Қуръон ўқиш мумкин. Умуман олганда 24 соат давомида Қуръон тиловати учун таъқиқланган вақт йўқ. Баъзи ҳудудларда шом намозидан сўнг одамлар турли юмушлари билан ёки нафл ибодатлари билан машғул бўлганлари сабабли тиловат қилиш урф бўлмаган. Бу билан ушбу вақтда Қуръон ўқиб бўлмаслиги келиб чиқмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
#Видео
УМР ЎТКИНЧИ АФСУСЛАНИБ ҚОЛМАНГ
Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир банда Аллоҳ таоло рози бўладиган сўзни айтиб, натижасини ўйламай юраверадида, аммо Аллоҳ таоло Ўзи билиб, унинг даражасини кўтаради. Яна бир банда Аллоҳ таолони норози қиладиган бир сўзни айтиб, оқибатини ўйламай юраверадида, бироқ Аллоҳ таоло буни ҳам Ўзи билиб, жаҳаннамга ташлайди», дедилар.
Имом Бухорий ривояти.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
📹 Masjidda telefon koʻrib oʻtiradiganlar...
🎙Ustoz Yahyo domla Ubaydulloh o'g'li
📲Do’stlaringizga ulashishni unutmang!
@diyonatli
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!..
Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!
@diyonatli
🗣"БУ ЮРТНИНГ ҲАР БИР ҚАРИЧ ЕРИДА ОЛИМНИНГ ИЗИ БОР..."
⏺Муҳаддис аллома Муҳаммад Аввоманинг "Ислом – тинчлик ва эзгулик дини" мавзусида ўтказилган халқаро анжуманда сўзлаган нутқидан. Тошкент. 2024 йил 15-октябрь
#Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini #anjuman
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 @diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024 - ЙИЛ 19-ОКТЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 16-РОБИУС СОНИЙ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 05:20
⏱БОМДОД - 06:05 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:38
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:00
⏱ШОМ - 17:41
⏱ХУФТОН - 19:15
🔗 Улашинг: @diyonatli
#ramazon #taroveh #hatm_2024
🕌Toshkent viloyati Piskent tuman "Piskent" jome masjidi
🎤A'zambek qori Abduqodirov
18-Kahf surasi
@diyonatli
#ramazon #taroveh #hatm_2024
🕌Toshkent viloyati Piskent tuman "Piskent" jome masjidi
🎤A'zambek qori Abduqodirov
18-Kahf surasi
@diyonatli
#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Банда ўйламасдан бир сўзни айтиб қўядида, кейин у сабабли дўзахга шу қадар пастлаб тушиб кетадики, унинг оралиги мағриб ва машриқчадир», дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
Ё РОББИЙ!
Ушбу куннинг фазлидан қалбларимизни нифоқдан, амалларимизни риёдан, кўзларимизни ҳаромдан, тилларимизни ёлғондан, бошимизни балодан, турли хил мусибат ва офатдан, шайтоннинг шарридан, нафсимизга қулликдан муҳофаза айла!
Ассалому алайкум, яхшилар!
Жума кунингиз муборак бўлсин!!!
@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024 - ЙИЛ 18-ОКТЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 15-РОБИУС СОНИЙ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 05:19
⏱БОМДОД - 06:05 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:37
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:00
⏱ШОМ - 17:42
⏱ХУФТОН - 19:15
🔗 Улашинг: @diyonatli
