uz
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Kanalga Telegram’da o‘tish

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

Ko'proq ko'rsatish
2 671
Obunachilar
-324 soatlar
+47 kun
+3830 kun
Postlar arxiv
🕋🕋🕋🕋 #КУН_ОЯТИ Аллоҳ таоло марҳамат қилади: شَهْرُ رَمَضَانَ الَّذِي أُنْزِلَ فِيهِ الْقُرْآَنُ هُدًى لِلنَّاسِ وَبَيِّنَ
🕋🕋🕋🕋 #КУН_ОЯТИ Аллоҳ таоло марҳамат қилади: شَهْرُ رَمَضَانَ الَّذِي أُنْزِلَ فِيهِ الْقُرْآَنُ هُدًى لِلنَّاسِ وَبَيِّنَاتٍ مِنَ الْهُدَى وَالْفُرْقَانِ яъни: “Рамазон ойи – одамлар учун ҳидоят (манбаи) ва тўғри йўл ҳамда ажрим этувчи ҳужжатлардан иборат Қуръон нозил қилинган ойдир...” (Бақара сураси 185-оят). Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: https://t.me/diyonatli

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ИККИ ҚИБЛАЛИ МАСЖИД САВОЛ: Икки қиблага қараб намоз ўқиш ҳодисаси ҳақида турли ривоятлар ўқидим. Айрим ҳадисларда бу ҳодисада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари иштирок этганлари айтилса, бошқа ҳадисларда фақат саҳобалар бўлгани айтилади. Шунингдек, воқеа содир бўлган масжидлар ҳам турлича келган. Бу ҳодиса айнан қайси масжидда бўлган ва Пайғамбар алайҳиссалом унда иштирок этганмилар? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳақиқатан ҳам бу борада зоҳиран қараганда ихтилофли кўринадиган турлича ривоятлар келган. Айрим ривоятларда бир намозда икки қиблага қараб намоз ўқиш ҳодисаси Қубода содир бўлгани, бу пайтда Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Масжидун Набавийда намоз ўқиганлари келган. Шунингдек, икки қиблага қараб ўқилган намоз айрим ривоятларда пешин бўлган дейилса, баъзиларида аср ёки бомдод бўлгани айтилган. Аммо муҳаққиқ уламолар мазкур ривоятлар орасида ҳеч қандай зиддият йўқ эканини таъкидлаб, воқеа қуйидагича бўлганини айтганлар: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадина ташқарисида Бану Салама уруғидаги Бишр ибн Баро ибн Маърурнинг онасини зиёрат қилганлар. У Набий алайҳиссаломга таом пиширган ва шу пайт пешин намозининг вақти кирган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва асҳоблари уларнинг масжидида намоз ўқишган. Пешиннинг икки ракатини ўқиб бўлганларида, Жаброил алайҳиссалом Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга қибланинг ўзгаргани ҳукмини олиб тушган. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни бузмаган ҳолда орқага айланганлар, асҳоблари ҳам ортга бурилишган. Шунинг учун ўша масжид “Икки қиблали масжид” номини олган. Мадина яқинидаги ана шу масжиднинг икки қибласи бўлиб, унинг ўрни бугунги кунгача сақланиб қолган. Кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага қайтдилар ва бу вақтда аср намози бўлган эди. У зот алайҳиссалом Мадинадагилар билан Масжидун Набавийда аср намозини Каъбага қараб ўқидилар. Кейин шу ерда намоз ўқиганлардан бир киши йўлга чиқиб, Бану Ҳорисанинг масжиди олдидан ўтиб қолди. Бу масжидда қибла ўзгарганидан бехабар қавм Байтул Мақдисга қараб намоз ўқиётган эди. Уларга қибланинг ўзгарганини айтди. Қавм намозни бузмаган ҳолда, Каъба тарафга ўгирилишди. Кейин ана шу киши ёки бошқаси Қубога боради. Бу вақтда Қубо аҳли Байтул Мақдисга қараб, бомдод намозини ўқишаётган эди. Шунда уларга қибланинг Каъбага ўзгарганини айтади. Улар ҳам намозларини бузмаган ҳолда, Каъбага юзланиб олишади. (“Фатҳул Борий”, “Шарҳи Саҳиҳи Муслим”) Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/diyonatli

#Quronda_zikr_etilgan_shifobaxsh_nemat 🍎 АНОР – ЮРАККА ШИФО, САРАТОНГА ҚАРШИ КУРАШАДИ
📖 "Шунингдек, узумзор боғлар, бир-бирига ўхшаган ва ўхшамаган зайтун ва анорларни (чиқардик)" (Анъом сураси, 99-оят).
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/diyonatli

#Ҳадис Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам беморнинг олдига келсалар ёки у
#Ҳадис Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам беморнинг олдига келсалар ёки у ҳузурларига олиб келинса: “Азҳибил баъса Роббан нааси ишфи ва анташ шаафий лаа шифааъа иллаа шифааъука шифааъан лаа юғодиру сақоман”, деб дуо қилардилар. Маъноси: “Ё инсонларнинг Робби! Зиённи кетказ. Шифо бер, Сен шифо берувчисан. Сенинг шифоингдан ўзга шифо йўқ. Ҳеч қандай дардни қолдирмайдиган шифо(бер)!”. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/diyonatli

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 15-ДЕКАБР 1447 - ҲИЖ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 15-ДЕКАБР 1447 - ҲИЖРИЙ 24-ЖУМАДУС СОНИ ОЙИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 06:14 ⏱️БОМДОД - 06:50 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 07:40 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 15:30 ⏱️ШОМ - 17:00 ⏱️ХУФТОН - 18:40 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

🕋🕋🕋🕋 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!! @fitratuz

#xabar #delegatsiya #fatvo 🌙 ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ НУФУЗЛИ ФАТВО КЕНГАШИ АНЖУМАНИДА ҚАТНАШАДИ 🗣Ўзбекистон мусулмонлари идо
#xabar #delegatsiya #fatvo 🌙 ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ НУФУЗЛИ ФАТВО КЕНГАШИ АНЖУМАНИДА ҚАТНАШАДИ 🗣Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги делегация шу йилнинг 15-17 декабрь кунлари Абу Даби шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро конференцияда иштирок этади. Ушбу тадбир Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён ташаббуси билан 2026 йил “Мустаҳкам оила йили” деб эълон қилиниши муносабати билан БАА Фатво кенгаши томонидан ташкил этилган.Анжуманда Халқаро ислом фиқҳи академияси Бош котиби Қутб Мустафо Сано, БАА Бағрикенглик ва бирдамликда яшаш вазири Шайх Наҳаён бин Муборак Ол Наҳаён, БАА Фатво Кенгаши раиси, таниқли аллома Абдуллоҳ бин Байя, Миср Араб Республикаси собиқ муфтийси Шавқий Аллом каби давлат ва дин арбоблари, таниқли уламолар ва илмий-тадқиқотчилар иштирок этади.
🗣Конференция ишида қуйидаги масалалар муҳокама қилинади: ⏺- глобаллашув даврида оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш ва бу борада воқелик фиқҳи, шаръий фатволарнинг аҳамияти; ⏺- оила ҳаётида юзага келадиган ижтимоий муаммолари ҳуқуқий меъёрлар ва ислом фиқҳи асосида ҳал этиш; ⏺- оила ва жамият фаровонлигига хизмат қиладиган замонавий фатволарни ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилиш; ⏺- сунъий интеллект ва рақамли иловалар ёрдамида жамият ҳамжиҳатлигига ҳисса қўшадиган дастурлар, мобил иловалар ишлаб чиқиш; ⏺- оила ва жамият мустаҳкамлигини таъминлашда фатво муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари ва уламоларнинг ўзаро ҳамкорлиги ва тажриба алмашишини кучайтириш кабиларни ўз ичига олади.
💭 Ўқиладиган илмий маърузалар ва тақдимотларда мазкур йўналишлардаги шаръий-ҳуқуқий асослар, ҳужжат-далиллар, илғор тажрибалар ва инновацион лойиҳалар муҳокама қилинади. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати @FITRATUZ

🕋🕋🕋🕋 #КУН_ОЯТИ "Роҳман Ўз бандаларига ғайбдан ваъда қилган адн жаннатларидир. Албатта, Унинг ваъдаси келгусидир". (Марям
🕋🕋🕋🕋 #КУН_ОЯТИ "Роҳман Ўз бандаларига ғайбдан ваъда қилган адн жаннатларидир. Албатта, Унинг ваъдаси келгусидир". (Марям сураси, 61-оят). Тафсир: Улар «адн жаннатлар»га дохил бўладилар. Бу жаннатларни Аллоҳ солиҳ бандаларига ваъда қилгандир. Аллоҳнинг ваъдаси муқаррар келгусидир. Келмасдан қолмас. Улар дохил бўладиган адн – иқомат жаннатлари шундай жаннатларки: Улар унда беҳуда сўз эшитмаслар, илло, салом эшитурлар. Уларга у ерда эртаю кеч ризқлари келиб турур. Ушбу жаннатлар шу қадар ажойиб ва шу қадар роҳат-фароғат диёрики, у ерда қулоқларга бирор оғиз беҳуда сўз эшитилмайди. Эшитиладиган садо фақат «салом» — табрик, тинчлик, омонлик, хурсандлик сўзларидан иборатдир. Адн жаннатларида мангу қолувчилар учун фақат маънавий эмас, балки моддий неъматлар ҳам керагича. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ТУРЛИ ҲАШАРОТЛАР ВА ДЕНГИЗ ЖОНИВОРЛАРИДАН ТАРКИБ ТОПГАН КРЕМЛАРНИНГ ҲУКМИ САВОЛ: Турли хил ҳалол бўлмаган ден
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ТУРЛИ ҲАШАРОТЛАР ВА ДЕНГИЗ ЖОНИВОРЛАРИДАН ТАРКИБ ТОПГАН КРЕМЛАРНИНГ ҲУКМИ САВОЛ: Турли хил ҳалол бўлмаган денгиз жониворлари, ҳашаротлардан таркиб топган кремлардан фойдаланиш жоизми? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, жоиз. Чунки балиқлардан ташқари барча денгиз жониворлари ва баданида оқувчи қони бўлмаган ҳашаротларни истеъмол қилиш гарчи ножоиз бўлса-да, улар тоза ва пок ҳисобланади. Шунинг учун улардан тайёрланган кремлар бадан ва кийимларни нопок қилмайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 14-ДЕКАБР 1447 - ҲИЖ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 14-ДЕКАБР 1447 - ҲИЖРИЙ 23-ЖУМАДУС СОНИ ОЙИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 06:14 ⏱️БОМДОД - 06:50 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 07:39 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 15:30 ⏱️ШОМ - 17:00 ⏱️ХУФТОН - 18:40 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

#Ҳадис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умматимнинг энг афзал ибодати Қуръонга қараб тиловат қилишдир”, деганлар. ✈️Te
#Ҳадис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умматимнинг энг афзал ибодати Қуръонга қараб тиловат қилишдир”, деганлар. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир мўминнинг битта дунёвий ташвишини аритса, Аллоҳ таоло унинг Қиёмат кун
#Ҳадис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир мўминнинг битта дунёвий ташвишини аритса, Аллоҳ таоло унинг Қиёмат кунидаги ташвишларидан бирини аритади. Ким қийналган кишига енгиллик келтирса, Аллоҳ таоло унга дунёю Охиратда енгиллик беради”. Имом Муслим ривояти. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Muslim_podcast  📱🗣ULAMOLAR BID’ATARNI NECHA TURGA BO'LISHGAN 🎙 Ekspert: Yorqinjon domla Jumaboev – Oʼzbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi ilmiy xodimi 🎞 Toʼliq👉FULL HD: @muslim_podcast_uz ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ЛАВҲУЛ МАҲФУЗ ВА ҚАЛАМ ҲАҚИДА САВОЛ: Лавҳул маҳфуз ва қалам нима? Улар ҳақида тушунча берсангиз? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. “Лавҳ” - Аллоҳ халойиқнинг тақдирларини ёздирган нарсадир. “Маҳфуз” сақланган маъносида бўлиб, у бошқаларнинг назари тушиши ва ўзгариш ёки бузилишлардан муҳофаза қилинган деганидир. “Қалам” мазкур лавҳга Аллоҳ таолонинг амри билан бандаларнинг қадарларини ёзган воситадир. Мўмин-мусулмон одам лавҳ ва қаламга иймон келтирмоғи вожиб. Бу икки нарса ҳам ғайбиёт туркумига киради. Бу ҳақда Садриддин Ҳанафий роҳимаҳуллоҳ шундай зикр қилганлар: "Лавҳ, қалам ва у билан лавҳга ёзилган нарсаларга иймон келтириш вожибдир. Аллоҳ таоло шундай хитоб қилган: “Балки У Қуръони Мажиддир. Лавҳул Маҳфуздадир” (Буруж сураси, 21–22-оятлар). Бошқа бир оятда шундай хитоб қилади: “Нуун. Қалам билан ва сатрларга ёзадиган нарсалар билан қасам” (Қалам сураси, 1-оят). Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Албатта, Аллоҳ лавҳул маҳфузни оқ дурдан яратгандир. Унинг саҳифалари қизил ёқутдандир. Унинг Қалами нурдир. Китоби нурдир. Унда ҳар куни Аллоҳ учун уч юз олтмиш лаҳза бор. Унинг кенглиги осмон билан ернинг орасича. Ҳар куни унга уч юз олтмиш марта назар солади. Халқ қилади (яратади), ризқ беради, ўлдиради, тирилтиради, азиз қилади, хор қилади. Хоҳлаган нарсасини қилади” (Имом Табароний “Мўъжамул кабир”да ривоят қилган). Қалам ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Албатта, Аллоҳ биринчи халқ қилган нарса қаламдир. Бас, унга: “Ёз!” деди. У: “Эй Роббим, нимани ёзай?” деди. У Зот таборака ва таоло: “Қиёматгача бўладиган ҳар бир нарсанинг тақдирини ёз”, деди. (Имом Абу Довуд Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилган. "Шарҳи ақийдатут-таҳовийя" китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимни ризқи кенг, умри узоқ бўлиш хурсанд этса, силаи раҳм қилсин (қариндошлик
#Ҳадис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимни ризқи кенг, умри узоқ бўлиш хурсанд этса, силаи раҳм қилсин (қариндошлик ришталарини мустаҳкамласин). Имом Бухорий, имом Термизий ривояти. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

🕋🕋🕋🕋 #ҲИКМАТ Одам олим бўлиб туғилмайди. Илм таълим олиш билан бўлади. Абдуллоҳ ибн Масъуд 👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegra
🕋🕋🕋🕋 #ҲИКМАТ
Одам олим бўлиб туғилмайди. Илм таълим олиш билан бўлади.
Абдуллоҳ ибн Масъуд 👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram

#Islom_ilm 📲НОМОФОБИЯ - ЯНГИ РУҲИЙ ҚАРАМЛИК 🎙 Жаҳонгир Ниғматов Тошкент ислом институти талабаси ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

🕋🕋🕋🕋 #КУН_ОЯТИ فَأَمَّا الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ فَهُمْ فِي رَوْضَةٍ يُحْبَرُونَ. "Бас, иймон келтириб,
🕋🕋🕋🕋 #КУН_ОЯТИ فَأَمَّا الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ فَهُمْ فِي رَوْضَةٍ يُحْبَرُونَ. "Бас, иймон келтириб, яхши амалларни қилганлар, улар жаннатда шодланурлар". (Рум сураси, 15-оят). Тафсир: Қиёмат кунидаги одамларнинг бўлинган катта гуруҳларининг биринчиси «иймон келтириб яхши амал қилганлар» гуруҳи бўлиб, «улар жаннатда шодланурлар». Ана ўша саодатманд гуруҳдан бўлиш учун фақат иймоннинг ўзи, яъни оғиз билан айтилган қуруқ гап кифоя қилмаслиги, албатта яхши амаллар ҳам бўлиши зарурлигига эътибор бермоқ керак. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР НАМОЗ ЎҚУВЧИ ОЛДИДАН ЁШ БОЛАЛАРНИНГ ЎТИШИ САВОЛ: Шом намозини ўқиётган вақтимда жиянларим ёнимда эди. Намозни
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР НАМОЗ ЎҚУВЧИ ОЛДИДАН ЁШ БОЛАЛАРНИНГ ЎТИШИ САВОЛ: Шом намозини ўқиётган вақтимда жиянларим ёнимда эди. Намозни бошлаганимдан сўнг олдимдан югуриб ўтиб кетишди. Шунда намозим бузиладими? Улар ҳали 3-4 ёшли болалар. ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу ҳолатда намоз бузилмайди. Чунки намоздаги одамнинг олдидан бирор кимсанинг ўтиши намозни бузмайди. Лекин намоздаги одам олдида сутра (устун, тўсқич) каби тўсиқ бўлмаса ёки ўтаётган кимса у билан сутра орасидан ўтмоқчи бўлса, у ҳолда тасбеҳ (субҳаналлоҳ) айтиш ёки қўли билан ишора қилиш орқали олдидан ўтаётган кимсани қайтаради. Чунки балоғатга етган, ақли расо одам намоз ўқиётган одамнинг олдидан ҳеч бир тўсиқсиз ўтадиган бўлса, гуноҳкор бўлади. Аммо балоғатга етмаган, саволда сўралгани каби ёш бола бўлса, у ҳолда гуноҳкор бўлмайди. Лекин шундай бўлсада, имкон қадар ёш болаларни ҳам қўли билан ёки тасбеҳ айтиш орқали қайтариши мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

✈️Сохта туристик фирмаларга алданиб қолманг!
Сўнгги вақтларда, 🕋Ҳаж ва Умра сафарларини ташкиллаштириб бериш ниятида юртдошларимизни алдаб уларнинг пулларини ўзлаштириб келаётган сохта туристик фирмалар билан боғлиқ мурожаатлар кўпаймоқда. Ижтимоий тармоқларда ҳам Хаж ва Умра зиёратини амалга ошириш мақсадида сохта турфирмаларга алданиб қолган ҳамюртларимиз, Саудия Арабистонида ночор аҳволда қолиб кетишмоқда. Мамлакатимиз томонидан Саудия Арабистонида муҳтож аҳволда қолиб кетган юртдошларимиз Ўзбекистонга олиб келиниб, уларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.
Ҳурматли ватандошлар турли ёлғонларга ишониб сохта турфирмалар тўрига илиниб қолманг! Ҳаж ва Умра зиёратини ташкил этишни таклиф этаётган ҳар қандай турфирмалардан тегишли тартибдаги лицензияни кўрсатишларини талаб қилинг.