Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
Kanalga Telegram’da o‘tish
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Ko'proq ko'rsatish2 589
Obunachilar
-224 soatlar
-127 kunlar
-130 kunlar
Postlar arxiv
БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ!
АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер!
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!
Номаи аъмолингизга хайрла битиладиган кун бўлсин!..
@fitratuz
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024/1444 Ҳ. ЙИЛ, 23-ЯНВАР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 06:21
⏱БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 07:44
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 15:55
⏱ШОМ - 17:34
⏱ХУФТОН - 19:05
🔗 Улашинг: @diyonatli
#Ҳуқуқий_саводхонлик
📖 "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонуннинг
12-моддаси.
🔰 Диний ташкилотнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.
🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#Видео
САЛАФИ СОЛИҲЛАР ВА "САЛАФИЙЛАР" ФАРҚИ
Абдулҳамид домла Маликов
Пискент тумани бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Мақола
Ижобатига Аллоҳ кафил бўлган дуо
Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).
«Аллоҳ ҳеч бир жонга тоқатидан ташқари нарсани таклиф этмайди. Унинг касб этгани (яхшилиги) – ўзига ва орттиргани (ёмонлиги) ҳам ўзигадир. (Яна дедиларки:) “Эй Раббимиз, агар унутсак ёки хато қилсак, бизни жавобгар этма! Эй Раббимиз, биздан илгари ўтганларнинг зиммасига ортилган машаққатни бизнинг зиммамизга ортма! Эй Раббимиз, тоқатимиз етмайдиган нарсани бизга юклаб ташлама! Бизларни афв эт ва кечир ҳамда бизларга раҳм қил! Сен бизнинг Хожамизсан. Бас, бизларга кофирлар қавми устидан ғолиблик ато эт”» (Бақара сураси, 286-оят).
“Аллоҳ ҳеч бир жонга тоқатидан ташқари нарсани таклиф этмайди”. Бу Аллоҳ таолонинг лутфи ва раҳматидан. Ушбу ояти карима саҳобаи киромларда Парвардигорнинг: “Ичингиздаги нарсани ошкора қилсангиз ёки яширсангиз ҳам, Аллоҳ сизни бу билан ҳисоб-китоб қилур” (Бақара сураси, 284) оятидан англашилган қўрқувни бартараф этди. Яъни, Аллоҳ таоло ўзини-ўзи тўхтатишга қодир бўлган (ўғрилик, зино, маст қилувчи ичимликларни ичиш каби) нарсалар учун бандани азоблайди. Аммо нафс васвасаси каби банда ожиз бўлган ҳолатлар бундан мустасно. Шарти васвасанинг ёмон эканини эътироф этишдир.
Қуръони каримнинг кўпгина оятларида инсоният енгил нарсаларга буюрилиб, машаққатли нарсалар унинг зиммасига юкланмайди. Масалан: “Аллоҳ сизларга енгилликни истайди, оғирликни хоҳламайди” (Бақара сураси, 185-оят). Яна: “Сизларни (шу дин учун) У танлади ва динда сизларга бирор ҳараж (қийинчилик) қилмади” (Ҳаж сураси, 78-оят).
Аллоҳ таоло ва Расули буюрган фарз, вожиб, суннат ва мустаҳаб каби амалларни бажариш бандага қийинчилик туғдирмайди. Шунингдек, Аллоҳ ва Расули қайтарган ҳаром, макруҳ каби амаллардан тийилиш ҳам машаққат эмас. Олимлардан бири: “Гуноҳдан тийилиш, хатога тавба қилиш ва уни тузатишдан кўра енгилроқдир”, деган.
Аллоҳ таолонинг буюрганларини бажармаслик ва қайтарганларидан қайтмаслик машаққатли бўлиб, инсон ҳаётига ва жамиятга зарарлидир.
БАТАФСИЛ
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
НИКОҲЛАНИШ МАСАЛАСИ
CАВОЛ: Бир йигит билан қиз Аллоҳ таолонинг гувоҳлигида ўзларини никоҳ қилса бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, бўлмайди. Никоҳ боғланиши учун эр ва аёл тарафидан "ийжоб ва қабул" (ўзаро розилик) пайтида инсонлардан бўлган шаръий гувоҳлар (икки эркак ёки бир эркак ва икки аёл) бўлиши ҳамда улар эр-хотинлар каби ийжоб ва қабул сўзларини эшитишлари зарурдир. Мазкур гувоҳлар бўлмаса, йигит ва қиз Аллоҳ ва Унинг фаришталарини гувоҳлигида никоҳлана олмайди. Бундай никоҳлар дуруст эмас, йигит ва қиз бир-бирига номаҳрамлигича қолади ва уларнинг алоқаси зино бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео
ЯХШИЛИКНИ ҲАМ, ГУНОҲНИ ҲАМ КИЧИК САНАМАНГ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис
Абу Саид Рофеъ ибн Муъалло розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Эй Абу Саид, масжиддан чиқишингдан олдин сенга Қуръондаги энг улуғ Сурани ўргатайми?» деб қўлимдан ушлаб (юра бошладилар). Масжиддан чиқмоқчи бўлганимизда мен: «Эй Аллоҳнинг Расули, сиз менга Қуръондаги энг улуғ Сурани ўргатаман, дедингиз», десам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У етти оятдан иборат «алҳамдулиллаҳи роббил оламийн» бўлиб, менга берилган улуғ Қуръон (сура) шудир», дедилар.
Имом Бухорий ривоятлари.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Ассалому алайкум!
Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!
Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!
@fitratuz
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024/1444 Ҳ. ЙИЛ, 22-ЯНВАР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 06:21
⏱БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 07:44
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 15:55
⏱ШОМ - 17:33
⏱ХУФТОН - 19:05
🔗 Улашинг: @diyonatli
#Видеомурожаат
❗️Фарзандларингизни турли бузғунчи ғоялар таъсиридан асранг
🌐
Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати
@fitratuz#Видео #Маъруза
ЎЗИНИ ЎЛДИРИШ ШАҲИДЛИК ЭМАС!
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
НАМОЗДА ФОТИҲАДАН КЕЙИН 2 ЁКИ 3 ТА ЗАМ СУРА ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?
CАВОЛ: Намозда Фотиҳадан кейин 2 та ёки 3 та зам сурани кетма-кет узун бўлиши учун ўқиса бўладими? Намозда қироат чиройли бўлиши учун бир оятни икки марта қайтариб ўқиса бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Зам сурага 2-3 та сурани ўқиш жоиз. Лекин фарз намозларда бир оят ё сурани бир ракатни ўзида ёки кейинги ракатда қайта ўқиш макруҳ. Нафл намозларда бу ишлар макруҳ эмас. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#muftiy_minbari
МОЛ-ДУНЁИНГИЗ КЎП БЎЛСА ҲАМ, ИСРОФ ҚИЛМАНГ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#Ҳадис
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менга Қуръон ўқиб бер», дедилар. Мен: «Эй Аллоҳнинг расули, сизга Қуръон ўқиб бераманми? Ваҳоланки, Қуръон ўзингизга нозил қилинган бўлса», десам, у зот: «Мен Қуръонни ўзимдан бошқа кишидан эшитмоқни яхши кўраман», дедилар. Шунда мен «Нисо» сурасини ўқиб «(Эй Муҳаммад), Биз ҳар бир умматдан (ўша умматнинг пайғамбарини) гувоҳ келтирганимизда ва сизни ана уларга қарши гувоҳ қилганимизда, уларнинг ҳоли не кечур?» оятига етсам, у зот: «Ҳозирча кифоя қилади», дедилар. Кейин у зотга назар солсам, икки кўзларидан ёш оқмоқда экан».
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Қалбни тузатиш учун ўқиладиган дуо
Инсон қалби доимо бир хил ҳолатда турмайди. У мунтазам равишда ўзгариб туради. Қалбнинг тинмасдан ҳаракат қилиши гўё биқиллаб қайнаётган сувга ўхшайди.
Қалб ўзгариб турар экан, уни тинчлантириш учун кўп зикр қилиш керак. Банда Аллоҳ таолони қанча кўп зикр қилса, унинг қалби шунча ором топади, сокин бўлади. Агар қалб зикр билан озиқлантирилмаса, у касалланади, кейин уни даволаш, бошқариш мушкул бўлади.
Уламолар айтадилар:
“Қалбни ислоҳ қилиш ҳатто саҳобалар ҳам учраган энг машаққатли ишдир. Қалбни тарбиялаш узоқ йилларни талаб қилади”.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу:
“Биз Қуръони каримдан ўн оятни ўқирдик. Сўнгра уни ёдлаб олардик, оятнинг маъносини тафаккур этиб, унга амал қилардик, кейин бошқа оятни ўқирдик”,деганлар. Ҳа, қалб поклигига эришишда амал муҳим ўрин тутади. Масалан, хорижийлар ҳам Қуръон ўқийди, лекин уларнинг Қуръони ҳалқумидан нарига ўтмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам улар ҳақида огоҳлантириб: “Улар Қуръонни ўқиганда ўзларининг фойдасига деб ўйлайдилар, аслида эса у уларнинг зараригадир”, деганлар. Сув оловда узоқ вақт қолиб кетса, сув парланиб йўқ бўлиб кетади. Натижада, бир томчи ҳам сув қолмайди. Шунинг учун, банда ниҳоятда эҳтиёткорлик билан, аста-секин, босқичма-босқич қалбини поклаш ва ислоҳ этишга ҳаракат қилиши лозим. Ҳаддан ошиб, гўё ловуллаб ёниб, сўнгра бир зумда кулга айланадиган оловга ўхшмаслик керак. Ҳеч ким қалб поклигига осонлик билан эришмаган. Бу – бир лаҳзада содир бўладиган иш ҳам эмас. Банда ҳамиша қалбини ислоҳ қилиш ҳаракатида бўлиши лозим. Бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган 2 дуони мунтазам ўқиб юриш талаб этилади. Бу икки дуо бир-бирига жуда яқин, аммо орасида айрим фарқлари бор. Уларнинг биринчиси қуйидагича: يَا مُقَلِّبَ الْقُلُوبِ ثَبِّتْ قَلْبِي عَلَى دِينِكَ Йа муқоллибал қулуб, саббит қолбий ъала дийника. Эй қалбларни айлантирувчи Зот, қалбимни динингда собит қилгин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони бошқа дуолардан кўра кўпроқ ўқирдилар. Биз-чи, бу дуони бир кунда неча марта ўқияпмиз? Бу дуони кўп ўқишга одатланайлик. Зеро, бизнинг қалбимиз билан Набий алайҳиссаломнинг қалблари орасида қанча катта фарқ бор?! Иккинчи дуо: اللَّهُمَّ مُصَرِّفَ القُلُوبِ صَرِّفْ قُلُوبَنَا علَى طَاعَتِكَ Аллоҳумма мусоррифал қулууб сорриф қулуубана ъалаа тоъатик. Қалбларни (Ўзи истаган тарафга) бурувчи Аллоҳим, қалбимизни тоатингга буриб қўйгин. Биринчи дуода, Аллоҳ таолодан қалбимизни динда, солиҳ амалларда собитқадам этиши ва Аллоҳнинг ғазабига сабаб бўлувчи гуноҳлардан узоқ қилиши сўраляпти. Иккинчи дуода эса, Аллоҳдан қалбимизни хайрли ишларга бошлаши ва буриб қўйиши сўраляпти. Аллоҳ таоло қалбимизни ҳидоятида бардавом қилсин! Ўзининг розилигини топадиган солиҳ амалларга бошласин! Даврон НУРМУҲАММАД Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин...
Файзу баракотли кун тилаймиз!
@fitratuz
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024/1444 Ҳ. ЙИЛ, 21-ЯНВАР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 06:21
⏱БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 07:44
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 15:55
⏱ШОМ - 17:32
⏱ХУФТОН - 19:05
🔗 Улашинг: @diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
КЕШБЕК ОЛИШ ҲАЛОЛМИ?
CАВОЛ: Ҳозирги кунда кўп учрайдиган кешбек фоиз, фоиз олиш дурустми? Шунга аниқлик киритиб берсангиз.
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Кешбек фоиз, фоиз шариатимизда ҳаром деган гап нотўғри. Чунки фоиз сўзи молия соҳасига оид атама бўлиб, улуш, ҳисса, қисм деган маъноларни англатади. Фоиз атамасини жуда кўп ўринларда ишлатамиз. Масалан, “закотга қодир инсон қўлидаги молининг 2,5 фоизини фақирларга беради”, деймиз. Бу дегани қўлидаги молини қирқдан бир улушини ёки қисмини беради, дегани бўлади. Ёки икки киши савдо қиламиз, деб пул тикишди. Фойдани масалан, 50 фоиздан, яъни 50/50 оламиз, деб келишади. Бу келишув мумкин эмас, дейилмайди. Яна бир мисол: мерос тақсимлашда ҳам маййитдан қолган мол мулкни тақсимлашда кимдир 20 фоизини, яна кимдир 40 фоизини олади.
Демак, юқорида келтирилган мисолларга ўхшаган масалаларда фоиз сўзини ишлатишда ҳеч қандай муаммо ёки шаръий таъқиқ йўқ.
Чунки бу ишда ғарар(алдов) ҳам, рибо ҳам топилмайди. Масалан, Аҳмад исмли киши кийим сотиб олиш учун супермаркетга борди. Супермаркетга кирса, сотувчи “Ким биздан битта кийим сотиб олса, яна битта қўшиб берамиз ёки қилган тўловидан шунчасини қайтиб берамиз”, деб эълон қилди. Бу нарса ҳалол ҳисобланади.
Ҳозирги кундаги ислом молияси бўйича кўзга кўринган олим Муҳаммад Тақий Усмоний “Фиқҳул буюъ” китобида буни ҳадя деб атаган:
“Айрим савдогарлар маълум миқдорда маҳсулотларини сотиб олган харидорларга мукофот, бонус бериш одати жорий бўлган. Бу мукофотларни гоҳида қуръа ташлаш йўли орқали беради. Савдогар бу ишни қилишдан мақсади одамлар унинг маҳсулотни кўпроқ сотиб олишлари учун қизиқтириш мақсадида қилади. Бу савдогар томонидан ваъда қилинган инъом, ҳадя ҳисобланади”.
Кешбек ҳақида Ҳиндистон Дорул улум фатво марказида қуйидагича савол-жавоб келтирилган:
Савол: “Масалан, бирор нарсани онлайн сотиб олинганда кешбек берилади. Бу жоизми?”.
Жавоб: “Бу пуллар рағбатлантирувчи мукофот бўлиб, олиш жоиз”.
Хулоса қиладиган бўлсак, турли иловалар орқали бериладиган ғарар (алдов) ва рибо аралашмаган кешбекни мукофот ёки бонус, деб тушунса бўлади ва буни олиш жоиз. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видеомурожаат
❗️Фарзандларингизни турли бузғунчи ғоялар таъсиридан асранг
🌐
Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати
@fitratuz