Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
Kanalga Telegram’da o‘tish
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Ko'proq ko'rsatish2 603
Obunachilar
+324 soatlar
+147 kunlar
+2830 kunlar
Postlar arxiv
Repost from Shayx Nuriddin Xoliqnazar
#muftiy_minbari #baroat
🌘 Улуғ фазилатларни жамлаган кеча
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
اَللَّهُمَّ إِنِّى أَعُوذُ بِعَفْوِكَ مِنْ عِقَابِكَ، وَأَعُوذُ بِرِضَاكَ مِنْ سَخَطِكَ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْكَ، جَلَّ وَجْهُكَ، لَا أُحْصِي ثَنَاءً عَلَيْكَ أَنْتَ كَمَا أَثْنَيْتَ عَلَى نَفْسِكَ “АЛЛОҲУММА, ИННИЙ АЪУЗУ БИ-ЪАФВИКА МИН ЪИҚОБИКА, ВА АЪУЗУ БИ-РИЗОКА МИН САХОТИКА, ВА АЪУЗУ БИКА МИНКА, ЖАЛЛА ВАЖҲУКА, ЛА УҲСИЙ САНАЪАН ЪАЛАЙКА АНТА КАМА АСНАЙТА ЪАЛА НАФСИКА!”. Дуонинг таржимаси: “Аллоҳим, мен Сенинг афвинг ила азобингдан, ризоинг ила ғазабингдан паноҳ сўрайман. Сенинг ёрдаминг ила Ўзингдангина паноҳ сўрайман. Важҳинг улуғ бўлди. Сенинг Ўзингга сано айтганингдек мен Сенга сано айта олмайман” (“Шуъабул иймон”, 3/3838).🔔 Эслатма! Бу йилги бароат кечаси 2-февраль душанба кунидан 3-февраль сешанбага ўтар кечасига тўғри келмоқда. 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
#baroat #shabon #duo #tahlil #zikr
🌙 ҒАФЛАТДА ҚОЛМАНГ! БАРОАТ КЕЧАСИ ЯҚИНЛАШМОҚДА...
🌘 Бароат кечаси: ризқлар тақсимланади, қисматлар белгиланади, гуноҳлар мағфират этилади.
🔔 Эслатма! Бу йилги бароат кечаси 2-февраль душанба кунидан 3-февраль сешанбага ўтар кечасига тўғри келмоқда.
▶️ Full HD
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Энг хатарли касаллик қайси?
Инсонга етиши мумкин бўлган энг хатарли касаллик қайси? Сиз, саратон дейишингиз мумкин. Тўғри, Аллоҳ асрасин, у оғир дард ва мусибат. Инсон у хасталикдан вафот этиши мумкин ва агар мўмин бўлса, жаннатга эришади. Агар унда саратон касали бўлса, ёки юрак хасталиги бўлса, ёки жигар циррози бўлса, ёки буйрак етишмовчилиги бўлиши мумкин. Бу касалликларнинг бари хатарлидир. Унинг соҳиби бўлса ушбу касалликлар оқибатида вафот қилса, агар у мўмин бўлса, жаннатга киради.
Лекин инсонни абадий бахтсизликка элтувчи хасталик бор. У ҳам бўлса, Аллоҳ таолодан ғафлатда бўлиш, Ундан узоқ бўлиш хасталигидир. Аллоҳ таоло айтади: “Роббингни эртаю кеч ичингда тазарру-ла, қўрқиб, овоз чиқариб гапирмай зикр қил ва ғофиллардан бўлма” (Аъроф сураси, 205- оят).
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 2-ФЕВРАЛ 1447 - ҲИЖРИЙ ШАЪБОН ОЙИНИНГ
14-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 06:11
⏱️БОМДОД - 06:50 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 07:33
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 16:10
⏱️ШОМ - 17:46
⏱️ХУФТОН - 19:20
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
🕋🕋🕋🕋
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
@fitratuz
#Bosh_imom_minbari
НАМОЗ ТАРБИЯЛАЁТГАНИНИ БЕЛГИСИ
Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
@Doniyor_domla_uz
https://t.me/+Pcr4a5gVZhQyODZi
🕋🕋🕋🕋
#КУН_ОЯТИ
Парвардигорларининг «юзини» истаб, (турли машаққатларга) сабр қилиб, намозларини баркамол адо этган ва Биз ризқ қилиб берган нарсалардан хуфёна ва ошкора эҳсон қилган ҳамда ёмонликка яхшилик қайтарадиган зотлар, айнан ўшалар учун дунё оқибати (жаннат) бордир.
Раъд сураси 22-оят
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ДЕКОР БЕЗАКЛАРНИ ИЖАРАГА ОЛИШ ДУРУСТМИ?
САВОЛ: Ҳозирги кунда тўй ва бошқа тадбирларни ўтказишда декор-безакларни ижарага олинади. Мана шу иш жоизми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, бу иш жоиз. Чунки тўйдаги безаклаш ва декорацияга оид ишлар урфга кириб кетган ҳамда саҳиҳ ижаранинг таърифига тўғри келади. Фақиҳлар ижаранинг таърифида “Маълум бадал(тўлов) эвазига муайян нарсадан кўзланган манфаатга эгалик қилишдир”, деганлар. Шунга кўра, бирор нарсани ижарага олишда ундан кўзланган мақсаддан бошқа мақсад учун олса, ижара ножоиз ҳисобланади. Масалан, биров машинани миниш учун эмас, балки одамлар мени шундай машинаси бор, деб ўйласинлар, дейиш учун олса, яна кимдир қимматбаҳо кийимларни кийиш учун эмас, балки уйига осиб қўйиш учун олса, бундай ижаралар ножоиз дейилади. Чунки машинадан бирламчи мақсад уни миниш, кийимдан мақсад эса уни кийишдир. Декорациядан мақсад эса тўй-тантана бўлаётган жойларни безатиш, гўзал ҳолатга келтириш, ташриф буюрувчиларнинг кўзини қувнатиш кўзда тутилади. Ундан бошқа мақсадлар кўзда тутилмаган бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Хотира
🗣 Аждодларининг муносиб вориси
🎙 Шайх Юсуфхонтўра Шокиров ҳақида Шайх Абдулазиз Мансур хотиралари
📱https://youtu.be/xR57Rxc6kUA
📱 @fitratuz
Умрнинг қиймати солиҳ амаллар билан
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Оқил киши бирор нарсага жасадидан олдин ақли билан эришади.
Муваффақиятли талабанинг муваффақият сири нимада? Албатта, имтиҳон лаҳзаси уни ҳаргиз тарк этмаган талабанинг муваффақият ва ижтиҳод сири унинг эътиборли эканидадир. Аммо, дангаса талаба эса, имтиҳон вақтини унутади, ҳар кунлигини бошқа кунларгидек ўтказади, дўстлари билан бирга хурсандчилик қилади, яъни имтиҳондан сусткашлик қилади. Муваффақиятли талаба ҳеч қачон имтиҳон пайтини ёдидан чиқармайди.Умрнинг қиймати уни мазмунли бўлишлигида. Муддатида эмас!
Инсон умрининг қиймати солиҳ амаллар ва мазмунли бўлишлигидадир. Муддатини узун бўлишлигида эмас! Гоҳида ҳаёт жуда мазмунли бўлади, гоҳида эса тескариси. Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ эллик йилдан озроқ вақт умр кечирдилар. Аммо, у киши ҳисобини Аллоҳ таологина биладиган яхшиликларни тарк этдилар. Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ ҳам эллик йилдан озроқ вақт умр кечирдилар ва у киши ҳам жуда кўп яхшиликларни тарк этдилар. Буларнинг ҳисоб-китобини Аллоҳнинг ўзи билувчидир. Баъзи инсонлар тўқсон йил ва ундан ҳам кўп умр кечирадилар. Бирор нарсага қўл урмайдилар. Айни шу – мазмунсиз умрдир. Шу боис ҳам уламолар “Умрнинг қиймати солиҳ амаллар билан” деган фикрга тўхталишган.Ҳақиқий умр – солиҳ амалларга бой бўлганидир. Инсон умрини замондан иборат деса, у қадр-қиймати йўқ умрдир. Инсон умрини солиҳ амалларда деса, у умрларнинг энг улуғидир. Аллоҳ таоло ўрганаётган илмимизга амал қиладиган ва уни бошқаларга етказадиганлардан қилсин! Доктор Муҳаммад Ротиб Набулсий маърузаларидан Абдуссамиъ Хайруллоҳ таржимаси ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️ https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 1-ФЕВРАЛ 1447 - ҲИЖРИЙ ШАЪБОН ОЙИНИНГ
13-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 06:11
⏱️БОМДОД - 06:50 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 07:33
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 16:05
⏱️ШОМ - 17:45
⏱️ХУФТОН - 19:15
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
🕋🕋🕋🕋
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!!
Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир...
Кунингиз файзу баракотли, хайр манфаатли ўтсин!!!
@fitratuz
#muftiy_minbari
Ота-қиблагоҳ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
🌙 SHA’BON OYIDAGI MUHIM VOQEALAR
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
@fitratuz
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 31-ЯНВАР 1447 - ҲИЖРИЙ ШАЪБОН ОЙИНИНГ
12-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 06:12
⏱️БОМДОД - 06:50 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 07:34
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 16:05
⏱️ШОМ - 17:43
⏱️ХУФТОН - 19:15
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Руҳ ўлмайди
Руҳ ўлмайди… балки қайтади
Инсон қандай қилиб уйқусида ақлга сиғмас манзараларни кўради?
Қандай қилиб кулaди, йиғлайди, қўрқади, оғриқни ҳис қилади… ҳолбуки у ухлаб ётади?
Ҳеч хаёлингиздан ўтганми: Набий алайҳиссалом Исро ва Меърож кечасида пайғамбарлар билан қандай учрашдилар… улар эса оламдан ўтган эдилар? Бу сирнинг барчаси ўша ажойиб махлуқда, яъни руҳа. Доктор Мустафо Маҳмуд айтади: Кеча улуғ шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳнинг руҳ ҳақидаги ажойиб дарсини эшитдим… Бу – фақат Аллоҳ билган илоҳий сир, у бундай дейди: Айримлар савол беради: Қандай қилиб Пайғамбар Муҳаммад алайҳиссалом Байтул-Мақдисда барча пайғамбарлар билан учрашдилар, ҳолбуки улар вафот этган эдилар? Жавоб жуда оддий: Бу – Аллоҳнинг қудрати! Чегараси йўқ, идрок қилиб бўлмас қудрат. Қандай қилиб бедор ҳолдаги руҳимиз билан тушдаги руҳимиз фарқ қилса… Уйқуда кўзларимиз ёпиқ бўлади, лекин биз тўлиқ бир оламни яшаймиз! Кўрамиз, эшитамиз, қувонамиз, қўрқамиз, оғриқ сезамиз, баъзан қўрқиб уйғониб: Алҳамдулиллаҳ… бу фақат туш экан! деймиз. Баъзан эса чиройли тушдан табассум билан уйғониб, унинг хотиржамлиги бутун кун давомида биз билан қолади. Руҳларимиз чиқиб кетади, сайр қилади… Ҳақиқатда танимаган инсонлар билан учрашади, бедор ҳолда ҳис қилмайдиган оламларга киради. Барзахдаги руҳларимиз… ва Қиёматдачи? Руҳларимиз барзах оламида ҳам бошқача бўлади, Қиёмат куни эса… Энг юксак даражаларга кўтарилади, кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган, инсон қалбига ҳам келмаган нарсаларни кўради. Бу – Аллоҳнинг қудрати, у билан ҳабибимиз Мустафо алайҳиссалом пайғамбарларни тушда эмас, ҳушёр ҳолда кўрдилар. Мени доим таассуротга соладиган ибора бор: бирор киши вафот этганда муаззин: “Фалончи фалон ўғли Аллоҳнинг раҳматига кўчди” дейди. Қандай таскинли сўз… У ўлмади… балки кўчди! Аллоҳнинг раҳматига, меҳрига, мутлақ адолатига кўчди. Фоний танага маҳбус бўлган руҳи энди бошқа оламга йўл олди, бизнинг дунёмизга ҳеч ўхшамайдиган оламга. Руҳ ўлмайди… балки қайтади. Руҳ йўқ бўлмайди, азизлар…балки кўчади, юксалади, кўтарилади, ўзининг асл ватанига қайтади. Бу ер ҳеч қачон бизнинг доимий масканимиз бўлмаган, бу – фоний дунё, боқий эмас, дам олиш учун эмас, имтиҳон учун яратилган ер. Аллоҳ таоло айтади: “Ўлимни ҳам, ҳаётни ҳам яратган – сизларнинг қайсингиз яхшироқ амал қилишингизни синаш учун”.Дуо: Ё Аллоҳ! Руҳларимизни енгил, хотиржам ва пок қил, Сени рози қилган ҳолда, имон ва офият билан Сенга кўтарилишини насиб эт. Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️ https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Juma_2026_30_01
🕌Toshkent viloyati Piskent tuman "Piskent" jome masjidi
https://www.instagram.com/reel/DUIYY17gpDw/?igsh=NWU0b3l2ZXQ1eGp1
https://t.me/diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
КАЛЛА ПОЧАНИ ҚАССОБГА БЕРИШ
САВОЛ: Ҳозирда баъзи қассоблар ҳайвонларни сўйиб олишда: “Сиз тери ва калла-почасини бизга бепул берасиз. Биз фақатгина гўшт ва ёғини сотиб оламиз”, деган шарт билан сотиб олишмоқда. Шу иш жоизми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу иш жоиз эмас. Чунки бу ерда савдо кўтармайдиган шарт билан харид қилиниб, бу қассобнинг фойдасига бўлмоқда. Бундай шартлар эса, савдони фосид (ножоиз)га айлантиради. Бу ҳақида Содрушшариа Убайдуллоҳ ибн Масъуд роҳимаҳуллоҳ шундай зикр қилганлар:
وَالبَيْعُ بِشَرْطٍ لَا يَقْتَضِيهِ العَقْدُ، وَفِيهِ نَفْعٌ لِأَحَدِهِمَا
“Савдо битими тақозо қилмайдиган ва унда сотувчи ёки олувчидан бирига манфаат мавжуд бўлган шарт билан савдо қилиш жоиз бўлмайди” (“Мухтасарул-виқоя” китоби).
Шунинг учун қассоб калла-почани ҳам пулини келишиб, сотиб олиши лозим. Агар олдиндан шартлашмаган ҳолда ҳайвон эгаси ўзи рози бўлиб, тери ва калла-почаларни қассобга эҳсон қилса, жоиз бўлади.
Агар қассоб ҳайвонни эгаси учун сўйса ва хизмат ҳаққига тери ва калла-почаларни олса, бу ҳам жоиз бўлмайди. Шу сабабли бу ҳолатда қассобга қилган хизматига яраша ҳақ бериш лозим бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят).
Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир.
Беш кунлик дунё дейдилар!
Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин!
https://t.me/diyonatli
Endi mavjud! Telegram Tadqiqoti 2025 — yilning asosiy insaytlari 
