uz
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Kanalga Telegram’da o‘tish

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

Ko'proq ko'rsatish
2 598
Obunachilar
-224 soatlar
-87 kunlar
+630 kunlar
Postlar arxiv
#xabar #haj2025 🕋 ҲАЖНИНГ МАСЪУЛИЯТЛИ КУНЛАРИ БОШЛАНМОҚДА Жорий йилги ҳаж мавсуми ўзининг қизғин палласига кирмоқда. Бугун,
+9
#xabar #haj2025 🕋 ҲАЖНИНГ МАСЪУЛИЯТЛИ КУНЛАРИ БОШЛАНМОҚДА Жорий йилги ҳаж мавсуми ўзининг қизғин палласига кирмоқда. Бугун, 3 июнь – Зулҳижжа ойининг 7 куни кечки пайтдан бошлаб зиёратчиларни Мино водийсига ташиш ишлари бошланади. 4 июнь – Зулҳижжа ойининг 8 куни барча ҳожилар Мино водийсида жам бўлишади. 🗣 Шу муносабат билан ҳаж делегацияси аъзолари, ишчи гуруҳи штаби, шифокорлар жамоаси ва гуруҳ раҳбарлари иштирокида Макка шаҳридаги меҳмонхонада умумий йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Дин ишлари бўйича қўмита раиси, ишчи гуруҳи раҳбари Содиқжон Тошбоев, муфтий – ҳаж делегацияси раҳбари Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, атташе Шуҳрат Амоний ҳамда шифокорлар жамоаси етакчиси Алишер Саатов қатнашди.
Мутасаддилар меҳмонхоналардан Минога, у ердан Арафот, бу манзилдан эса Муздалифага ва яна Минога қайтишни тартибли ташкил этиш, муборак манзиллар ва чодирларда рисоладагидек ибодат қилиш учун барча шароитларни ҳозирлаш, зиёратчилар саломатлигига жиддий эътибор бериш, овқатланиш рационига амал қилиш, белгиланган тартибларга риоя этишни таъминлаш масалаларини айтиб ўтишди.
Айниқса, Мино, Арафот водийларида ўрнатилган қонун-қоидаларга амал қилиш, хусусан, куннинг жазирама иссиқ вақтларида (соат 10-00 дан 16-00 гача) чодирлардан ташқарида юрмаслик, ҳудудларда тоғу тепаликларга чиқмаслик, битоқа-бейжикларни тақиб юриш, ҳаракатланишда махсус транспорт воситалари, автобуслардан фойдаланиш ва подшоҳлик талаблари, тартибни сақловчи ходимлар кўрсатмаларига итоат этиш кабиларга урғу қаратилди.
🌙 Муфтий ҳазратлари ишчи гуруҳи ва гуруҳ раҳбарлари учун янада масъулиятли дамлар бошланаётганини таъкидладилар. Шунинг баробарида ҳаж амалини динимиз талабларига мувофиқ адо этиш, шаръий масалаларда Фатво маркази фатволарига риоя қилиш, ўзбошимчалик билан иш тутишдан сақланиш, Мино ва Арафотдаги чодирларда уламоларнинг мавъизаларини ташкил этиш, бир сўз билан айтганда, ҳожиларнинг ҳар бир дақиқасини тоат-ибодат, дуою зикр билан унумли ўтказиш кабиларни айтиб ўтдилар.
🗣Йиғилишда бошқа ташкилий масалалар ҳам келишиб олинди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

🕋🕋🕋🕋 #ҲИКМАТ Кимки Аллоҳдан қўрқса (тақво қилса), Аллоҳ уни сақлайди. Ким Аллоҳдан умид қилса, Аллоҳ уни ноумид қилмайди.
🕋🕋🕋🕋 #ҲИКМАТ
Кимки Аллоҳдан қўрқса (тақво қилса), Аллоҳ уни сақлайди. Ким Аллоҳдан умид қилса, Аллоҳ уни ноумид қилмайди. Кимки Аллоҳ йўлида эҳсон қилса, Аллоҳ унинг ўрнини тўлдиради. Шунинг учун тақвони қалбинг таянчи, дийданг жилоси қил! Зеро, ниятсизнинг амали, эзгусизнинг ажри бўлмас!
Умар ибн Хаттоб 👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram

Дуоингиз қабул бўлмаслигининг 10 сабаби Иброҳим ибн Адҳам Басрада эканликларида у кишини одамлар қуршаб олишиб: “Нимага биз д
Дуоингиз қабул бўлмаслигининг 10 сабаби Иброҳим ибн Адҳам Басрада эканликларида у кишини одамлар қуршаб олишиб: “Нимага биз дуо қилсак ижобат бўлмаяпти? Ҳолбуки, Аллоҳ таоло: «Парвардигорингиз: “Менга дуо қилингиз, Мен сизлар учун (дуоларингизни) ижобат қилай!” деди...»[1], дейишди. Иброҳим ибн Адҳам жавоб бериб айтдилар: “Эй Басра аҳли, ўн нарса сабабли қалбларингиз ўлиб бўлган бўлса, қандай қилиб дуоларингиз ижобат бўлсин?! 1. Аллоҳни таниб туриб, Унинг ҳаққини адо қилмайсиз. 2. Қуръонни ўқиб туриб, унга амал қилмайсиз. 3. Расулуллоҳнинг муҳаббатларига даъвогар бўла туриб, у зотнинг суннатларини ташлаб қўясиз. 4. Шайтоннинг душманлигини айтасиз-у, ўзинигиз унга итоат қиласиз. 5. Жаннатга киришга даъвогарсиз-у, бунинг учун амал қилмайсиз. 6. Жаҳаннамдан қутулиш даъвосида бўла туриб, ўзингизни унга улоқтирасиз. 7. Ўлим ҳақ деб туриб, унга тайёргарлик кўрмайсиз. 8. Ўзингизнинг камчиликларингиз қолиб, бошқаларнинг айблари билан оворасиз. 9. Ўликларни кўмасизлар-у, ундан ибрат олмайсиз. 10. Аллоҳнинг неъматларини еб, шукр қилмайсиз”. Дуоларимиз ижобат бўлишини хоҳласак, ушбу ўн нарса борасида нафсимизни тергаб, ҳисоб-китоб қилишимиз даркор экан. Қалбингиз қалбларнинг қай бир тоифасидан?! Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Қалблар тўрт турлидир: (Биринчиси) Нур таратадиган чироғи бор соф қалб. (Иккинчиси) Ғилофли қулфланган қалб. (Учинчиси) Тескари қалб. (Тўртинчиси) Икки томонли қалб. Соф қалбга келсак, у мўминнинг қалби бўлиб, унинг чироғи нуридир. Ғилофли қалб эса кофирнинг қалбидир. Тескари қалб мунофиқнинг қалби бўлиб, у таниб, сўнг инкор қилган қалбдир. Икки томонли қалб эса ўзида иймон ва мунофиқликни жамлаган қалбдир. Ундаги иймон покиза сув билан ўсадиган ўсимликка ўхшайди. Ундаги мунофиқлик эса қон ва йиринг билан катталашадиган ярага ўхшайди. Қайси бири кўп бўлса, шуниси устун келади”[2]. Мустафо Содиқ Рофиий раҳматуллоҳи алайҳ:
“Энг катта хато – атрофингни тартибга солиб, қалбингни назоратсиз ташлаб қўйишингдир”,
деганлар. [1] Ғофир сураси, 60-оят. [2] Ибн Касир ривояти, Исноди жаййид ҳасан. 👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️ https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

🕋🕋🕋🕋 Ассалому алайкум! Аллоҳ  хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин! Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин! @fitratu

#haj_buyuk_ibodatdir #audio_kitob 😎 ҲАЖ БУЮК ИБОДАТДИР 00:00 Арафотда бажариладиган амаллар 00:52 Арафотда туришнинг шартлари 01:37 Арафотда туришнинг вожиблари 01:43 Муздалифада бажариладиган амаллар ✍️ Муаллиф: Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ВА УЛАШИНГ🗣 🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#haj2025 😎 ИСЛОМ МИЛЛИЙЛИККА ЭМАС, МИЛЛАТЧИЛИККА ҚАРШИ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ВА УЛАШИНГ🗣 🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 3-ИЮН 1446 - ҲИЖРИЙ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 3-ИЮН 1446 - ҲИЖРИЙ 7-ЗУЛҲИЖЖА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 03:11 ⏱️БОМДОД - 04:20 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 04:52 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 17:50 ⏱️ШОМ - 19:57 ⏱️ХУФТОН - 21:35 🔗 Улашинг: @diyonatli

#qiziqarli_faktlar Tish — inson tanasining o'z-o'zini tiklashga qodir bo'lmagan yagona qismi. 👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram
#qiziqarli_faktlar
Tish — inson tanasining o'z-o'zini tiklashga qodir bo'lmagan yagona qismi.
👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram

Аллоҳ таоло қалбни Ўзи учун яратган Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамба
Аллоҳ таоло қалбни Ўзи учун яратган Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам таълим бераётган барча дуоларнинг туб мақсади шуки, қай ҳолатда, қандай ишда машғул бўлсангиз ҳам, қалбингиз фақат Аллоҳ томонга қарасин. Бу қалбни Аллоҳ таоло Ўзи учун яратган. Кўз, қулоқ, тил ва бошқа аъзолар дунёвий ишлар учун, улар орқали дунёвий мақсадларга эришилади. Лекин қалбни Аллоҳ таоло холис Ўзи учун яратган. Токи, унда Аллоҳнинг тажаллийси (нури) бўлсин, Аллоҳнинг муҳаббати ила яшнасин, Аллоҳнинг зикри ила обод бўлсин. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Энг афзал амал банданинг тили Аллоҳнинг зикри ила нам бўлишидир», дедилар. Тилни Аллоҳ таоло қалбга тушадиган зина қилган. Тил билан зикр қилаверсанг, иншаАллоҳ, у зикр қалбга нақшланиб бораверади. Аллоҳ таолонинг ёди ва муҳаббати шу даражада жо бўлсинки, қалб Аллоҳ таолонинг тажаллийгоҳи (нури тушадиган жой) бўлсин. Тариқат, тасаввуф ва сулукнинг асл мақсади ҳам шудир. «Насиҳатлар гулдастаси» китобидан 👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️ https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#asl_mohiyat ⚡️Ҳижрат тугади | 2-қисм 🎙Ёрбек домла Исломов 👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️ https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

🕋🕋🕋🕋 #КУН_ОЯТИ Парвардигорингиз: «Менга дуо қилингиз, Мен сизлар учун (дуоларингизни) ижобат қилай!» – деди. Албатта, Мен
🕋🕋🕋🕋 #КУН_ОЯТИ Парвардигорингиз: «Менга дуо қилингиз, Мен сизлар учун (дуоларингизни) ижобат қилай!» – деди. Албатта, Менга ибодат қилишдан кибр қилган кимсалар яқинда тубан ҳолатда жаҳаннамга кирурлар. Ғофир сураси 60-оят Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram

#haj_buyuk_ibodatdir #audio_kitob 😎 ҲАЖ БУЮК ИБОДАТДИР 00:00 Эҳромга кириш 04:40 Талбиянинг фазилати ✍️ Муаллиф: Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️ https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ 🕌 Юртимиздаги жоме масжидларда 2025 йил 6 июнь жума куни Қурбон ҳайити намози ўқилад
🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ
🕌 Юртимиздаги жоме масжидларда 2025 йил 6 июнь жума куни Қурбон ҳайити намози ўқилади. Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда эрталаб соат 05:10 да Қурбон ҳайити намози ўқилади.
🕓 Республикамиз ҳудудларида Қурбон ҳайити намози жоме масжидларда қуйидаги вақтларда адо этилади: 🟢Андижон 05:00 🟠Наманган 05:00 🟢Фарғона 05:00 🟠Тошкент ш. 05:10 🟢Тошкент в. 05:10 🟠Сирдарё 05:20 🟢Жиззах 05:20 🟠Самарқанд 05:20 🟢Сурхондарё 05:25 🟠Қашқадарё 05:25 🟢Навоий 05:30 🟠Бухоро 05:30 🟢Хоразм 05:45 🟠Қорақалпоғистон Рес. 05:50 🤔 Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 15-20 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ 🕌 Юртимиздаги жоме масжидларда 2025 йил 6 июнь жума куни Қурбон ҳайити намози ўқилад
🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ
🕌 Юртимиздаги жоме масжидларда 2025 йил 6 июнь жума куни Қурбон ҳайити намози ўқилади. Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда эрталаб соат 05:10 да Қурбон ҳайити намози ўқилади.
🕓 Республикамиз ҳудудларида Қурбон ҳайити намози жоме масжидларда қуйидаги вақтларда адо этилади: 🟢Андижон 05:00 🟠Наманган 05:00 🟢Фарғона 05:00 🟠Тошкент ш. 05:10 🟢Тошкент в. 05:10 🟠Сирдарё 05:20 🟢Жиззах 05:20 🟠Самарқанд 05:20 🟢Сурхондарё 05:25 🟠Қашқадарё 05:25 🟢Навоий 05:30 🟠Бухоро 05:30 🟢Хоразм 05:45 🟠Қорақалпоғистон Рес. 05:50 🤔 Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 15-20 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ⏺MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Мушкули борнинг дуоси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мушкули борнинг дуоси будир: "Аллоҳумма, роҳматака аржу ва лаа
Мушкули борнинг дуоси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мушкули борнинг дуоси будир: "Аллоҳумма, роҳматака аржу ва лаа такилний ила нафсий торфата ъайн ва аслиҳ лий шаьний куллаҳ. Лаа илаҳа илла анта", дедилар» (Имом Абу Довуд ривояти). Маъноси: "Аллоҳим, раҳматингдан умидворман. Мени кўз очиб-юмгунча ҳам ўз ҳолимга ташлаб қўйма. Барча ишларимни Ўзинг ўнгла. Сендан ўзга илоҳ йўқ". 👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️ https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

СОХТА САЛАФИЙЛАРНИНГ ХАТАРЛАРИ Бугун “сохта салафийлар” деган ибора қулоғимизга кўп чалиняпти. Аслида “салаф” сўзи “аввал яша
СОХТА САЛАФИЙЛАРНИНГ ХАТАРЛАРИ Бугун “сохта салафийлар” деган ибора қулоғимизга кўп чалиняпти. Аслида “салаф” сўзи “аввал яшаб ўтганлар”, “аждодлар” деган маъноларни англатади. Бу сўзга “сохта” калимаси қўшилиши кишини сергак торттиради. Сўнгги йиллардаги “салафи солиҳларга эргашиш” шиори остида қарашларида ҳаддан ошаётган тоифа пайдо бўлди. Уларнинг бош ғояси – ҳар бир ишни салафларга хос жорий қилиш. Аммо тутган йўли ва тарғибот усуллари бунинг зиддини кўрсатмоқда. Бу оқим XVIII асрда яшаган наждлик Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг мутаассибона ғояларига таянади. У эса, аслида, илк экстремистик ташкилот – хорижийлик ақидасидир. ✅ Батафсил ўқиш Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

#xabar #haj2025 💬 ҲАЖ – 2025: АЁЛ ЗИЁРАТЧИЛАРГА ИБОДАТ ВА ТИББИЙ МАСАЛАЛАР БЎЙИЧА МАСЛАҲАТЛАР БЕРИЛДИ 🗣 Шу кунларда Маккаи
+9
#xabar #haj2025 💬 ҲАЖ – 2025: АЁЛ ЗИЁРАТЧИЛАРГА ИБОДАТ ВА ТИББИЙ МАСАЛАЛАР БЎЙИЧА МАСЛАҲАТЛАР БЕРИЛДИ
🗣 Шу кунларда Маккаи мукаррамада ҳаж амалларини адо этишга тайёргарлик кўраётган зиёратчилар учун таниқли уламолар, имом-домлалар билан бир қаторда мутахассис ва отинойилар томонидан ҳам маърифий суҳбатлар узвий давом эттирилмоқда.
🌙 Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим ходими Мунира Абубакирова ва Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Сижоат Шарипова юртимизнинг ҳар бир ҳудудидан келган аёл зиёратчилар иштирокида суҳбатлар ўтказмоқда. 💬Шунингдек, олий тоифали шифокор Муҳаббат Саатова ҳам тиббий маслаҳатлар бермоқда.
💬 Маърифий учрашувларда муборак заминда тоат-ибодат, дуою зикр ва зиёрат билан машғул бўлиб турган диёримиз аёлларига ҳаж ибодати рукнлари, фазилатлари ва сафарда аёлларга оид тиббий масалалар ҳам атрофлича тушунтирилмоқда. Уларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 2-ИЮН 1446 - ҲИЖРИЙ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 2-ИЮН 1446 - ҲИЖРИЙ 6-ЗУЛҲИЖЖА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 03:12 ⏱️БОМДОД - 04:20 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 04:52 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 17:50 ⏱️ШОМ - 19:56 ⏱️ХУФТОН - 21:30 🔗 Улашинг: @diyonatli

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 2-ИЮН 1446 - ҲИЖРИЙ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 2-ИЮН 1446 - ҲИЖРИЙ 6-ЗУЛҲИЖЖА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 03:12 ⏱️БОМДОД - 04:20 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 04:52 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 17:50 ⏱️ШОМ - 19:56 ⏱️ХУФТОН - 21:30 🔗 Улашинг: @diyonatli

🕋🕋🕋🕋 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин! @fitratuz