Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
Kanalga Telegram’da o‘tish
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Ko'proq ko'rsatish2 599
Obunachilar
-524 soatlar
-127 kunlar
+130 kunlar
Postlar arxiv
🌙 RAJAB OYI RO‘ZASINI TUTISHNI UNUTMANG!
🥜 Abu Hurayra roziyallohu anhu aytadilar:
“Xalilim sollallohu alayhi vasallam menga uch narsani: har oyda uch kun ro‘za tutishni, choshgohdagi ikki rakatni, uxlashdan oldin vitr o‘qishni vasiyat qilganlar”.
#rajab_oyi #roza #vaqtlar
@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 13-ЯНВАР 1446 - ҲИЖРИЙ 13-РАЖАБ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 06:22
⏱️БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 07:46
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 15:45
⏱️ШОМ - 17:21
⏱️ХУФТОН - 18:55
🔗 Улашинг: @diyonatli
#muftiy_minbari
📹 ИЙМОН ВА ГУНОҲ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook
#muftiy_minbari@muslimuzportal
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
+7
#xabar #haj #ziyorat
😎 ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ҲАЖ ВАЗИРИ БИЛАН ЗИЁРАТЧИЛАРГА ҚУЛАЙЛИКЛАР ЯРАТИШ ЮЗАСИДАН УЧРАШУВ ЎТКАЗДИ
Шу йил 11 январь куни Жидда шаҳрида Ўзбекистон делегацияси ҳамда Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги раҳбарияти ўртасида мулоқот бўлиб ўтди. Унда Ҳаж ва умра вазири доктор Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар, “Ҳаж” ва “Умра” ишлари бўйича атташе Шуҳрат Амоний иштирокида ўзаро алоқаларнинг истиқболлари ҳамда “Ҳаж – 2025” мавсумини юқори даражада ташкил этиш муҳокама қилинди.🤝 Учрашув аввалида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жаноби олийлари ҳамда Икки муқаддас масжид ходими, Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд, Валиаҳд ва Бош вазир Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд ўртасидаги дўстона муносабатлар жадал ривожланаётгани, Аллоҳ таолонинг меҳмони бўлган зиёратчиларга намунали хизмат кўрсатилаётгани алоҳида қайд этилди. 🗣Айниқса, ҳаж квотаси аввалгига қараганда 2 карра оширилгани, кейинги етти йилда 60 мингдан зиёд юртдошимиз ҳаж амалларини бажаргани юқори баҳоланди. Умра сафарлари учун чекловлар олиб ташлангани, қонуний тартибга солингани таъкидланди. 🗣Сўнгги йилларда давлатимиз Раҳбари ташаббуслари билан юртимизда ҳаж ва умра сафарлари йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ташкилий тадбирлар, ҳуқуқий асослар, рақамлаштириш жараёнлари ва ўзбекистонлик зиёратчиларнинг тартиб-интизоми Саудия томонидан юқори баҳоланди.
💬 Шунингдек, Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа сўзининг давомида Янги Ўзбекистондаги ислоҳотларни эътироф этиш баробарида заминимиздан нафақат ислом уламолари, балки дунё цивилизациясига катта ҳисса қўшган Ибн Сино, ал-Хоразмий каби буюк мутафаккирлар, илм-фан намоёндалари етишиб чиққани ва юртдаги бугунги ўзгаришлар яна мана шундай алломалар чиқишига пойдевор бўлишини таъкидлади.⏺Мулоқот якунида томонлар эсдалик совғалари топширдилар. ✅ ЎМИ Матбуот хизмати 🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 11-ЯНВАР 1446 - ҲИЖРИЙ 11-РАЖАБ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 06:22
⏱️БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 07:46
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 15:40
⏱️ШОМ - 17:19
⏱️ХУФТОН - 18:50
🔗 Улашинг: @diyonatli
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади
Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!
@fitratuz
#видео
📕 ИСЛОМ ва ИЛМ: ҚАШШОҚЛИККА ҚАРШИ КУРАШ — ЖАМИЯТНИНГ ЭНГ МУҲИМ ВАЗИФАСИ
🎙 Жаҳонгир Ниғматов
Тошкент ислом институти талабаси
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». (Табароний ривоят қилган)
🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД
☝️ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.
🕌 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)
#ЖУМА #tabrik
@diyonatli
Ихтилоф қилманглар, яна қалбларинг ҳар-хил бўлиб қолмасин!
#ихтилофдан_сақланиш
Гоҳида, мустаҳаб бўлган амалларда ҳар-хилликни келтириб чиқариб, шариатимизда ҳаром саналган – ўзаро ихтилофларга сабабчи бўлинмоқда. Улардан: “Нега бундай ихтилоф чиқармоқдасиз?”, – деб сўралса, “Биз Қуръон ва ҳадисга амал қиламиз” ёки “Шу масалада Шофеъий мазҳабнинг йўлини тутганмиз”, – дейишади. Алоҳида таъкидлаймизки, фиқҳий мазҳабларга амал қилиш – Қуръон ва суннатга мукаммал амал қилишдир! У мазҳабдан бир масалани, бошқа мазҳабдан бошқа масалани олишни уламоларимиз “талфиқ” дейдилар ва бунинг ҳукми ҳам – ҳаромдир. Ҳаром ишни қилиш эса – катта гуноҳдир. Юртимизда бу ихтилофларнинг ечими сифатида – минг йиллардан бери синалган ва давом этиб келаётган Аҳли сунна вал-жамоа эътиқоди ва ҳанафий мазҳабига амал қилиш, деб биламиз. Ана шунда бутун куч-ғайратимиз, ҳимматимиз бир-биримизга душманчилик эмас, фойдали ишларга сарф бўлади.
Ихтилофлар ва фирқаларга бўлиниш, натижада уруш-жанжал ва низолар келтириб чиқариш ҳаром амал эканига қуйидаги ҳадис далил бўлади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар:
وَلَا تَخْتَلِفُوا فَتَخْتَلِفَ قُلُوبُكُمْ (رواه الامام مسلم عن ابي مسعود رضي الله عنه )
яъни: “Ихтилоф қилманглар, яна қалбларинг ҳар-хил бўлиб қолмасин!” (Имом Муслим ривояти).
Қадимдан динимизда фирқаларга бўлиниш ва ихтилофларга асосий сабаблардан бири – илмсизлик, динни яхши тушунмасликдир. Шунинг учун ҳар бир мусулмон динини аслида кимлиги номаълум кимсаларнинг узуқ-юлуқ маърузалари ёки интернетда ин қуриб олган қўштирноқ ичидаги “мулла”лардан эмас, балки мўътабар олимлар, устозлар ёзиб кетган китоблардан ўқиб-ўрганиш керак.
Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
#muftiy_minbari
📹 МЎМИН МЎМИННИНГ БИРОДАРИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook
⚡️RASMIY XABARNOMA
🔰 O‘zbekiston Respublikasi Oliy sudi tomonidan internet jahon tarmog‘idagi diniy ekstremistik, terroristik va aqidaparastlik g‘oyalari bilan yo‘g‘rilgan deb topilgan hamda Respublika hududiga olib kirish, tayyorlash, saqlash, tarqatish va namoyish etilishi taqiqlangan manba va kontentlar (materiallar) ro'yxati
📆 2025-yil 8-yanvar holatiga ko‘ra❗️Hurmatli fuqarolar! Qadrli ota-onalar va yoshlar! 📌 Diniy aqidaparastlik, ekstremizm va terrorizm tuzog‘iga tushib qolishdan doimo saqlaning. Ular hayotingiz va orzularingizni barbod qilishiga aslo yo‘l qo‘ymang. ❌ Sud tomonidan taqiqlangan internet manbalardan yiroq bo‘ling. 🌐
Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati
Telegram | Instagram| Facebook | Twitter#muftiy_minbari
📹 МЎМИН БАНДАНИНГ ДАРАЖАСИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook
#muftiy_minbari@muslimuzportal
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 9-ЯНВАР 1446 - ҲИЖРИЙ 9-РАЖАБ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 06:23
⏱️БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 07:48
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 15:40
⏱️ШОМ - 17:17
⏱️ХУФТОН - 18:50
🔗 Улашинг: @diyonatli
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади
Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!
@fitratuz
#xotirjam_nafs
ШОШИЛМАНГ! ҲАЛИ ҲАММАСИ ЯХШИ БЎЛАДИ...
Бамбук дарахтини экиб, бир йил тўлиқ кутасиз, лекин ҳеч нарса унмайди. Икки йил ўтса ҳам ҳеч нарса кўринмайди.
Учинчи йил келади, уни парваришлашда, суғоришда, зараркунанда ҳашоратлардан ҳимоя қилишда давом этасиз. Аммо у ўсмай тураверади.
Ичингизда уни "таг-томири билан ердан суғириб ташласаммикин" деб ўйлайсиз, лекин тўртинчи йили ҳам кутишга қарор қиласиз. Аммо яна ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди.
Шунда ўзингизга савол берасиз: "Нега шунча ҳаракат қилсам ҳам ўсмаяпти? Ахир ҳаммасини тўғри қилдимку?!".
Бешинчи йили эса кутилмаганда у ўса бошлайди. Ҳар куни 3 қарич ўсиб, бир ойда бўйи тўқсон қаричга етади.
Бамбук 5 йил давомида ер тагида томир отаётган бўлади.
Бамбук дарахти худди биз яшаётган ҳаётга ўхшайди! Бир ишни тўғри бажарсангиз-у самарасини кўрмасангиз, уни тарк этишга шошилманг, сабр қилинг! Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан "Қандай амал Аллоҳ учун энг севимли?", деб сўрашганда "Оз бўлса ҳам, давомлиси", деб жавоб берганлар (Имом Термизий ривояти).
🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook
Endi mavjud! Telegram Tadqiqoti 2025 — yilning asosiy insaytlari 
