uz
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Kanalga Telegram’da o‘tish

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

Ko'proq ko'rsatish
2 588
Obunachilar
+324 soatlar
-137 kunlar
-130 kunlar
Postlar arxiv
#muftiy_minbari АЛЛОҲГА ҚАЙТИШГА ИККИЛАНМАНГ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

#tafakkur Гуноҳнинг кичиги бўлмайди Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Гуноҳларни кичик санашдан сақланинг, чунки улар тўпланиб, кишини ҳалок қилади”. Саъд ибн Жунода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан саҳрога бордик. Шунда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: "Тўпланглар! Ким бирор нарса топса, олиб келсин. Ким суяк ёки тиш топса ҳам олиб келсин", деб буюрдилар. Ровий айтади: "Бир соатдан кам вақт ичида улкан уюм пайдо бўлди. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кўряпсизми, худди ҳозир йиғаётганингиздек, гуноҳлар ҳам шундай йиғилади. Аллоҳдан қўрқинг! Бирор киши катта ҳам, кичик ҳам гуноҳ қилмасин, чунки ҳаммаси ёзиб (ҳисоблаб) қўйилади" (Табароний ривояти). Ақлли инсонлар ўз таржибаларидан яхши билишадики, одам ўзи аҳамият ва эътибор бермаган ҳолатда кичик хатоларга йўл қўяди. Аммо бунга бошқалар эътибор қаратишади ва турли фикрларга боришади. Гоҳида эса булар даҳшатли натижаларга олиб келиши ҳам мумкин. Шунинг учун инсон қилаётган ҳар бир ишига эътиборли бўлиши керак. Чунки гоҳида у кичик деб аҳамият қаратмаган нарсалари улкан ёмонликларга олиб бориши мумкин. Кичик нарсаларнинг тўпланиши инсон ҳаёти учун хавфли бўлади. Арзимас хатоларнинг бирортасини қилинган барча яшиликларни ювиб юборадиган даражада катта қилиб кўрсатиш ҳам инсофдан эмас. Аллоҳ таоло мўминларнинг кичик хато ва гуноҳларини кечиради: “Агар сизлар ман этилган гуноҳларнинг катталаридан сақлансангизлар, қилган кичик гуноҳларингизни ўчирурмиз ва сизларни улуғ манзил — жаннатга киритурмиз” (Нисо сураси, 31-оят). Аллоҳ таоло одамларнинг феъл-атворидаги хато ва тойилишларини кечиради. Шундай экан, инсонларнинг ҳам бир-бирлари билан муносабатларда кечиримлик тамойилига риоя қилишлари жуда гўзал бўлади. ©️ Шайх Муҳаммад Ғаззолий 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

#Ҳадис Салмон ибн Омир аз-Заббий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлардан б
#Ҳадис Салмон ибн Омир аз-Заббий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлардан бирингиз оғиз очадиган бўлсангиз, хурмоларда оғиз очинг. Агар топа олмасангиз, сувда очинг. Чунки сув (маънавий ва ҳиссий) нопокликларни тозаловчидир», дедилар @fitratuz

#рамазон 25 - МАРТ / РАМАЗОННИНГ УЧИНЧИ КУНИ ШАНБА САҲАРЛИК: 04:58 ⏰ (Тошкент вақти билан) САҲАРЛИК (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ: نَوَيْ
#рамазон 25 - МАРТ / РАМАЗОННИНГ УЧИНЧИ КУНИ ШАНБА САҲАРЛИК: 04:58 (Тошкент вақти билан) САҲАРЛИК (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ: نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْرَ رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلهِ تَعَالَى أَللهُ أَكْبَرُ Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар. Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субхдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳ буюкдир. Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diyonatli

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 25-МАРТ КУНИ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 25-МАРТ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 04:58 ⏱БОМДОД - 05:40 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 06:17 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 17:00 ⏱ШОМ - 18:48 ⏱ХУФТОН - 20:30 🔗 Улашинг: @diyonatli

#Видео #Маъруза Рамазон суҳбатлари РЎЗА ТУТГАН ИНСОН ИФТОРЛИК ВАҚТИДАН КЕЧИКСА ГУНОҲ БЎЛМАЙДИМИ? Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|TelegramInstagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР РЎЗАНИНГ ФИДЯСИ ҲАҚИДА CАВОЛ: Ошқозонида яраси бор одам рўза тутиши фарзми ёки фидя бериб юрса хам буладими? Умуман олганда рўзанинг фидясини кимлар беради? Жавоб учун олдиндан раҳмат. ЖАВОБ: Фидя - киши зиммасидаги нарсани адо қилиш мақсадида мол ёки шунга ўхшаш нарсани беришидир. (“Лисонул араб”). Шариатимиз икки тоифа кишиларни рўза тутмасликларига рухсат бериб, ўрнига Рамазоннинг ҳар бир куни учун фидя беришга буюрган. Биринчиси: Қарилик сабабли умуман рўза тутишга ярамайдиган, кундан-кунга жисмонан заифлашиб бораётган ёши улуғ кексалар. Иккинчиси: Сурункали касал бўлиб, одатда тузалишига умид бўлмаган ва рўза тутиш уларнинг саломатлигига жиддий зиён етказиши мумкин бўлган беморлар. (“Баҳрур роиқ”). Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилган: وعَلَى الَّذِينَ يُطِيقُونَهُ فِدْيَةٌ طَعَامُ مِسْكِينٍ فَمَنْ تَطَوَّعَ خَيْرًا فَهُوَ خَيْرٌ لَهُ وَأَنْ تَصُومُوا خَيْرٌ لَكُمْ إِنْ كُنْتُمْ تَعْلَمُونَ яъни: “(Рўза тутишга) мадори етмайдиганлар зиммасида бир мискин кимсанинг (бир кунлик) таоми фидядир. Кимки ихтиёрий равишда зиёда хайр қилса (лозим бўлганидан ортиқ фидя берса), ўзига яхши. Агар билсангиз, рўза тутишингиз (фидя бериб тутмаганингиздан) яхшироқдир” (Бақара сураси, 184-оят). Фидя – Аллоҳ таоло бандаларига берган енгилликдир. Ҳар кунлик фидянинг миқдори ярим соъ буғдой (тахминан икки килограмм) ёки бир соъ хурмо ёҳуд бир соъ арпадир. Буларнинг қийматини бериш билан ҳам фидя адо бўлади. Ватандошларимизга осон бўлиши учун ҳар йили Рамазон ойида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати томонидан фидянинг ўртача миқдори белгиланиб, эълон қилинади. Жумладан, 2018 йил (ҳижрий 1439 йил) Рамазоннинг ҳар бир куни учун фидя миқдори ўртача 12 000 (ўн икки минг) сўм, деб белгиланган. 2019 йилги фидя миқдори эса, Рамазон ойида эълон қилинади. Фидяни Рамазон ойи киришидан олдин берилмайди. Ой кириши билан хоҳласалар, ўттиз кунлик рўзанинг фидяларини бирданига жамлаб беради, хоҳласалар ҳар куни бўлиб-бўлиб тўлаб беради. (“Фатовойи Ҳиндия”). Рўза фидясини бир кишига ҳам ёки бир неча кишига ҳам бериш мумкин. (“Раддул муҳтор”). Фидяни мискин, фақир, бева-бечора, етим-есир, ночор ва закот беришга қодир бўлмаганларга берилади. Аммо отаси, онаси, фарзандлари, набиралари, эри, хотини ва закот беришга қодир бўлганларга бериши жоиз эмас. Фидя бериб юрган қария ёки сурункали беморлар рўза тутишга қодир бўлиб қолишса, берган фидялари бекор бўлиб, тутмаган рўзаларининг қазосини тутишлари вожиб бўлади. (“Раддул муҳтор”). Рўза тутишга ярайдиган қарияларга эса рўза тутиш фарз бўлади. Рўза тутишга қодир бўла туриб фидя берсалар, рўза улардан соқит бўлмайди ва фидяси ўз ўрнига тушмайди. (“Раддул муҳтор”). Тузалишига умид бор, одатда, маълум вақтдан кейин шифо топадиган беморларга рўза тутиш зарар қилса, буларнинг ҳам рўза тутмасликларига шариатимиз рухсат беради. Аммо булар фидя бермайдилар. Тузалганларидан кейин қазо бўлган кунларнинг рўзасини тутиб берадилар. Афсуски, ҳозирги кунда Рамазон ойида бемор бўлиб, тузалгандан кейин қазосини тутиб беришга лаёқати бўлган баъзи кишилар беморликларида рўзанинг фидясини бериб қўйиб, тузалганларидан кейин “мен қазо бўлган рўзаларимни тутмайман, чунки мен фидясини берганман” демоқдалар. Ваҳоланки, шариатимиз фидя беришни уларга буюрмаган, балки тузалганларидан кейин қолдирган рўзаларининг қазосини тутиб беришларини фарз қилган. Зиммасида намоз ва рўзаларининг қазоси бор киши вафотидан олдин уларнинг фидясини тўлашни васият қилиши вожибдир. Васият этмай вафот этса, гуноҳкор бўлади. Маййит фидя тўлашга васият қилган бўлса, уни кафанлаш, қабрга қўйиш, қарзларини тўлашдан кейин қолган бор мол-мулклари қийматининг учдан биридан маййитнинг фидясини меросхўрлар адо қилишлари вожиб бўлади. Адо қилмасалар, гуноҳкор бўладилар. Агар марҳум фидя тўлашни васият қилмаган бўлса, ёки мол-мулк қолдирмаган бўлса, меросхўрлар ўз ихтиёрлари билан марҳумнинг фидясини тўлашлари улкан савоб ҳамда маййитга енгиллик ва раҳм-шафқат қилган бўладилар. Мабодо, тўламасалар гуноҳкор бўлмайдилар. (“Раддул муҳтор”). Валлоҳу аълам.

#Видео #Маъруза Рамазон суҳбатлари РЎЗАНИ ҚАСДДАН БУЗИШ КАФОРАТИ Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|TelegramInstagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#muftiy_minbari 🌙 ТИНЧЛИКНИ САҚЛАШ БАРЧАНИНГ БУРЧИДИР 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Аллоҳ азза ва жалла: «
#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Аллоҳ азза ва жалла: «Бандаларимнинг менга маҳбуброғи оғиз очишни тезлатганлари», деб айтди. Имом Термизий ривоятлари. @fitratuz

Ассалому алайкум! Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбинги
Ассалому алайкум! Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин! Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин! @fitratuz

Repost from Fitrat.uz
#Ramazon_2024 23 - МАРТ / РАМАЗОННИНГ ЎН УЧИНЧИ КУНИ ШАНБА ИФТОРЛИК: 18:40 ⏰ (Тошкент вақти билан) ИФТОРЛИК (ОҒИЗ ОЧИШ) ДУОСИ
#Ramazon_2024 23 - МАРТ / РАМАЗОННИНГ ЎН УЧИНЧИ КУНИ ШАНБА ИФТОРЛИК: 18:40 (Тошкент вақти билан) ИФТОРЛИК (ОҒИЗ ОЧИШ) ДУОСИ: اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَ بِكَ آمَنْتُ وَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَ عَلَى رِزْقِكَ أَفْتطرْتُ، فَاغْفِرْ لِى مَا قَدَّمْتُ وَ مَا أَخَّرْتُ بِرَحْمَتِكَ يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту, фағфирли я ғоффарума қоддамту ва ма аххорту. Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил. Яқинларингизга ҳам эслатинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Абу Атийя розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Мен ва Масруқ розияллоҳу анҳу Оишанинг розияллоҳу анҳo ҳузурларига кирди
#Ҳадис Абу Атийя розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Мен ва Масруқ розияллоҳу анҳу Оишанинг розияллоҳу анҳo ҳузурларига кирдик. Масруқ розияллоҳу анҳу Оиша розияллоҳу анҳoга: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг иккита (улуғ) саҳобалари бор. Икковлари ҳам яхшилик қилишда бир-бирларидан кам эмас. Бирлари шомни ва оғиз очишни тезлатади. Иккинчилари шомни ва оғиз очишни кечиктиради. (Яъни буларнинг қайсилари афзал?)» деганларида, Оиша розияллоҳу анҳo: «Қайси бирлари шом ва оғиз очишни тезлатса», дедилар. Масруқ: «Абдуллоҳ ибн Масъуд тезлатадилар», дедилар. Шунда Оиша розияллоҳу анҳo: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг қилгани каби бажарганлар. Яъни Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилар эканлар», деб айтдилар. Имом Муслим ривоятлари. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Роббим! Танангизни сиҳатли, Кўнгилларингизни шафқатли, Ҳаётингизни хайрли, Ахлоқингизни иффатли, Ризқингизни баракотли айласи
Роббим! Танангизни сиҳатли, Кўнгилларингизни шафқатли, Ҳаётингизни хайрли, Ахлоқингизни иффатли, Ризқингизни баракотли айласин! Ассалому алайкум! Кунингиз мазмунли ўтсин!.. @fitratuz

#рамазон 23 - МАРТ / РАМАЗОННИНГ У́Н УЧИНЧИ КУНИ ШАНБА САҲАРЛИК: 05:03 ⏰ (Тошкент вақти билан) САҲАРЛИК (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ: نَ
#рамазон 23 - МАРТ / РАМАЗОННИНГ У́Н УЧИНЧИ КУНИ ШАНБА САҲАРЛИК: 05:03 (Тошкент вақти билан) САҲАРЛИК (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ: نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْرَ رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلهِ تَعَالَى أَللهُ أَكْبَرُ Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар. Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субхдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳ буюкдир. Яқинларингизга ҳам эслатинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР РЎЗАДОР КИШИНИНГ УЙҚУДА ЭҲТИЛОМ БЎЛИШИ CАВОЛ: Саҳарликдан кейин ухлаган одам, уйқу вақтида эҳтилом бўлса, рўз
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР РЎЗАДОР КИШИНИНГ УЙҚУДА ЭҲТИЛОМ БЎЛИШИ CАВОЛ: Саҳарликдан кейин ухлаган одам, уйқу вақтида эҳтилом бўлса, рўзаси очиладими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эҳтилом бўлиш яъни уйқуда булғаниш рўзани бузмайди. Чунки, бундай ҳолат кишининг ўз ихтиёри билан содир бўлмайди. Эҳтилом бўлган рўзадор уйқудан тургач дарров ғусл қилиб олади. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: عن ابن عباس قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: ثَلاَثَةٌ لاَ يُفَطِّرْنَ الصَّائِمَ الْقَىْءُ وَالْحِجَامَةُ وَالاِحْتِلاَمُ. (رَواه البزار بإسنادين وصحح أحدهما وظاهره الصحة). “Уч нарса рўзадорнинг рўзасини очмайди; (беихтиёр) қайт қилиш, қон олдириш ва эҳтилом” (Имом Баззор ривояти). Бу ҳақида Имом Бурҳониддин Марғилоний шундай дейдилар: ( فَإِنْ نَامَ فَاحْتَلَمَ لَمْ يُفْطِرْ ) لِقَوْلِهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ { ثَلَاثٌ لَا يُفْطِرْنَ الصِّيَامَ الْقَيْءُ وَالْحِجَامَةُ وَالِاحْتِلَامُ } ، وَلِأَنَّهُ لَمْ تُوجَدْ صُورَةُ الْجِمَاعِ وَلَا مَعْنَاهُ وَهُوَ الْإِنْزَالُ عَنْ شَهْوَةٍ بِالْمُبَاشَرَةِ “Рўзадор уйқусида эҳтилом бўлиб қолса, рўзаси очилмайди, чунки Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уч нарса рўзадорнинг рўзасини очмайди; (беихтиёр) қайт қилиш, қон олдириш ва эҳтилом”, деганлар. Яна бу ҳолатда жинсий алоқанинг кўриниши ҳам, маъноси (яъни, шаҳват билан маний нозил бўлиши) ҳам бўлмагани учун рўзани бузмайди” (манба: “Ҳидоя”). Демак, саҳарликдан кейин ухлаб, эҳтилом бўлиб қолган киши, ғусл қилади, оғиз бурнини муболаға қилмай ювади ва рўзасини давом эттиради. Баъзи уламоларимиз оғиз ва бурун чайишда муболаға қилмасликни оғиз ва бурунда сувни кўп ушлаб турмаслик билан изоҳлашган. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

“Piskent” jome masjidida taroveh shukuhi @diyonatli
+5
“Piskent” jome masjidida taroveh shukuhi @diyonatli

ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ: 1. Жума учун ғусл қилиш. 2. Хушбўй нарсалар суртиш. 3. Чиройли кийимлар кийиш. 4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш. 5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш. 6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш. 7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш. 8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш. 9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш. 10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир. 11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш. 12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши. "Кифоя" китобидан. @diyonatli

ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳоли
ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят). Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир. Беш кунлик дунё дейдилар! Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин! @diyonatli

#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ва Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Икковлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вас
#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ва Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Икковлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг минбарда туриб айтган қуйидаги сўзларини эшитдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қавмлар жумани тарк қилишдан тўхташсин. Бўлмаса Аллоҳ уларнинг қалбларига муҳр уриб қўяди. Сўнгра ғофиллардан бўлиб қоладилар», дедилар. Имом Муслим ривоятлари. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA