Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
Kanalga Telegram’da o‘tish
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Ko'proq ko'rsatish2 603
Obunachilar
-124 soatlar
+117 kunlar
+2830 kunlar
Postlar arxiv
«Аллоҳдан қўрқадиганлар билан қўшни бўл!
Сени ҳурмат қиладиганлар билан мулоқот қил!
Сени яхши кўрадиганлар билан машварат айла!
Сени тушунадиганлар билан дўст тутин!»
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАХМАТУЛЛОХИ ВА БАРАКАТУХ
ШАНБА ТОНГИ
ХАЙРЛИ БЎЛСИН!
Яна бир файзли шанба тонгини Роббимиз бизга насиб этди. Бугунги кун ҳам янги имкониятлар, янги баракалар, янги шукроналар кунидир. Қалбингиз нурли, ишларингиз баракали, дуоларингиз ижобатли бўлсин!
Аллоҳ таоло бугунги кунингизни ёруғ ва хотиржам қилсин! Дилларингизга сокинлик, ризқларингизга кенглик, оилангизга тинчлик ва муҳаббат бағишласин. Ҳар бир эзгу ниятларингиз амалга ошсин!
#muftiy_minbari
Ҳалол меҳнат – гуноҳларни ювувчи неъмат
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
#muftiy_minbari
Ҳалоллик мўминнинг шиоридир
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
#Ҳадис
Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Аллоҳнинг ҳузурида амаллар ёзиладиган дафтарлар уч турли бўлади. Бир дафтар борки, Аллоҳ унга эътибор бермайди, иккинчи дафтар борки, Аллоҳ ундан ҳеч нарсани қолдирмай ҳисоб қилади, учинчи бир дафтар борки, Аллоҳ уни кечирмайди.
Кечирилмайдиган дафтар — ширк дафтари. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилган: “Ким Аллоҳга ширк келтирса, албатта Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилур” (Моида сураси, 72-оят).
Эътибор берилмайдиган дафтар — инсоннинг ўз нафсига нисбатан қилган зулми: яъни Роббиси билан банда ўртасидаги ҳақларда камчилик қилиш — намозни тарк этиш ёки рўзани тутишни қолдириш кабилар. Аллоҳ хоҳласа бундай гуноҳларни кечиради ва афв этади.
Бирор нарсаси қолдирилмайдиган дафтар — инсонларнинг бир-бирига нисбатан зулм қилиши. Аллоҳ у ҳақда албатта қасос олади” (Имом Аҳмад ривояти).
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 28-ОКТЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 6-ЖУМОДУЛ АВВАЛ ОЙИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 05:28
⏱️БОМДОД - 06:15 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 06:47
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 15:50
⏱️ШОМ - 17:28
⏱️ХУФТОН - 19:00
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
https://t.me/diyonatli
#muftiy_minbari
Аллоҳ тақводорлар билан бирга
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
#muftiy_minbari
#savol_javob
❔ Араб тилини билган киши Қуръондан ҳукм чиқарса бўладими?
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
👨💻Тўлиқ ҳолда Full hd форматда:
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
#muftiy_minbari
#savol_javob
❔ Айрим шубҳали шахслар чет элда туриб, турли диний саволларга жавоб беришмоқда. Биз уларни танимасак, улар ҳақида маълумотга эга бўлмасак ҳам, улардан фатво сўраш тўғрими?
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
👨💻Тўлиқ ҳолда Full hd форматда:
📲 https://t.me/diyonatli
#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки сўз тилга енгил, тарозида оғир, Роҳманга суюклидир: «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», «Субҳаналлоҳил азийм», дедилар».
Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 27-ОКТЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 5-ЖУМОДУЛ АВВАЛ ОЙИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 05:27
⏱️БОМДОД - 06:15 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 06:46
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 15:55
⏱️ШОМ - 17:30
⏱️ХУФТОН - 19:00
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
🕋🕋🕋🕋
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!!
Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир...
Кунингиз файзу баракотли, хайр манфаатли ўтсин!!!
@fitratuz
#muftiy_minbari
#savol_javob
❔ Мен пиёда ҳаж қилмоқчиман. Бу масалага динимиз нима дейди?
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
👨💻Тўлиқ ҳолда Full hd форматда:
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
#muftiy_minbari
Ихчам тўйда барака бор
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
#Ҳадис
Қобилга ҳар бир қондан улуш бор
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам: “Бирор жон зулм билан ўлдирилар экан, Одамнинг биринчи ўғлига унинг қонидан улуш бор, чунки қотилликни илк бор у жорий қилган”, дедилар.
“Муснади Шоший” асаридан
Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 26-ОКТЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 4-ЖУМОДУЛ АВВАЛ ОЙИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 05:26
⏱️БОМДОД - 06:15 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 06:45
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 15:55
⏱️ШОМ - 17:31
⏱️ХУФТОН - 19:05
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
🕋🕋🕋🕋
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади
Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!
@fitratuz
#muftiy_minbari
#savol_javob
❔ Баъзи инсонлар қабристондаги қабрлар устига Қуръон тиловат қилиб турувчи жиҳозларни ўрнатиб қўймоқдалар. Шу ишни қилиш жоизми? Ушбу тиловатдан маййитга савоб етадими?
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
👨💻Тўлиқ ҳолда Full hd форматда:
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ИПАКДАН ТЎҚИЛГАН ЖОЙНАМОЗДА НАМОЗ ЎҚИШНИНГ ҲУКМИ
САВОЛ: Ипакдан тўқилган жойнамозда эркак киши намоз ўқиши мумкинми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда ипакдан тўқилган матодан фойдаланиш фақат аёллар учун ҳалол саналади. Аммо айрим ўринларда ипакдан фойдаланишга эркаклар учун ҳам рухсат этилади. Жумладан: Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ наздиларида ипакдан ёстиқ қилиш, тўшак қилиб, устига ўтириш ёки ётиш эркаклар учун жоиз саналади. Шунингдек, жойнамоз сифатида фойдаланиш ҳам мумкин. Аммо бошқа матодан тайёрланган жойнамоздан фойдаланиш афзалдир. Чунки Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ рухсат берган нарса икки шогирдлари имом Абу Юсуф ва Муҳаммад роҳимаҳумуллоҳларга кўра, ножоиз саналади. Шу боис барча фақиҳлар томонидан рухсат этилган нарсадан фойдаланиш мақсадга мувофиқ саналади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис
...дўзахга кирмайди
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам: “Қалбида хантал уруғи оғирлигича кибри бор одам жаннатга кирмайди. Қалбида хантал уруғи оғирлигича иймони бор одам дўзахга кирмайди”, дедилар.
Изоҳ: “Қалбида хантал уруғи оғирлигича кибри бор одам жаннатга кирмайди” жумласининг маъноси “жазо ва маломатга учрамай жаннатга кирмайди” деганидир.
“Қалбида хантал уруғи оғирлигича иймони бор одам дўзахга кирмайди” жумласининг маъноси эса, “дўзахга кофирлар каби абадий қолувчи бўлиб кирмайди” деганидир.
“Муснади Шоший” асаридан
Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Endi mavjud! Telegram Tadqiqoti 2025 — yilning asosiy insaytlari 
