Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
Kanalga Telegram’da o‘tish
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Ko'proq ko'rsatish2 599
Obunachilar
-424 soatlar
Ma'lumot yo'q7 kunlar
+730 kunlar
Postlar arxiv
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 12-ИЮЛ 1447 - ҲИЖРИЙ 17-МУҲАРРАМ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 03:20
⏱️БОМДОД - 04:30 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 05:00
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:50
⏱️ШОМ - 20:02
⏱️ХУФТОН - 21:35
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Президентимиз Бунёдкор кўчасидаги ободонлаштириш ишлари билан танишди.
—
@fitratuz
Саловат айтганнинг даражаси
Алҳамдулиллаҳ, биз мўмин-мусулмонлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтишга буюрилганмиз. Агар бир марта салавот айтсак, бизга Аллоҳ ўн марта раҳмат йўллайди, ўнта гуноҳимиз ўчирилади, мартабамиз ўн даража ортади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: “Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта раҳмат йўллайди. Унинг ўнта гуноҳи ўчирилади, мартабаси ўн даража кўтарилади” (Имом Аҳмад ривояти). Манбаларда қисқа салавот сифатида қуйидаги салавот берилади:
اَللَّهُمَّ صل وَسَلِّمْ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّد
Алло́ҳумма солли васаллим ала́ набиййина́ Муҳаммад
Маъноси: “Эй, Аллоҳ! Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга раҳмат ва салом йўллагин!”
Руҳиддин Акбаров
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#muftiy_minbari
📹 5-ГЎЗАЛ ХИСЛАТЛАР МЎМИННИНГ ШИОРИДИР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
"Кифоя" китобидан.
@diyonatli
ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят).
Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир.
Беш кунлик дунё дейдилар!
Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин!
@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 11-ИЮЛ 1447 - ҲИЖРИЙ 16-МУҲАРРАМ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 03:20
⏱️БОМДОД - 04:25 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 05:00
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:50
⏱️ШОМ - 20:02
⏱️ХУФТОН - 21:40
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
#tabrik
🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК!
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ПИЁДА ҲАЖ ҚИЛГАН АФЗАЛМИ ЁКИ УЛОВДАМИ?
CАВОЛ: Ассалому алайкум. Мен пиёда ҳаж қилмоқчиман, шу масалага динимизда нима дейилади?
ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом. Пиёда ҳаж қилиш тўғрисида мазҳаббошимиз Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ макруҳ, деганлар. Чунки пиёда ҳаж қилишда сафар машаққати одамнинг хулқига салбий таъсир кўрсатиб, киши феълини тажанг қилиб қўяди. “Мажмаъул анҳур” китобида: “Уловда ҳаж қилиш пиёда ҳаж қилишдан афзалдир ва фатво ҳам шунгадир”, дейилади.
Ҳозирги кунда ватандошларимизнинг хавфсизлиги ва қулайлигини ҳисобга олиб, фақат уюшган ҳолда ва ҳаво йули орқали ҳаж сафари қилинади. Ҳар бир ҳожининг хавфсизлиги, соғлиги ва ибодатларни тўлиқ бажариши махсус ишчи гуруҳ диққат-эътиборида бўлади.
Демак якка тартибда пиёда ва автомобилларда ҳаж сафари қилиш мақсадга мувофиқ эмас. Чунки пиёда сафар қилинганда бир нечта хорижий давлатлар чегаралари кесиб ўтилади ва йўлнинг хавфсизлигига ҳеч ким кафолат бера олмайди.
Ҳукуматимиз томонидан барча қулайликлар яратилиб турганда бир пайтда, жонимизни хавфга қўйиб, пиёда ҳаж қиламан, дейиш маъқул эмас. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#muftiy_minbari
📹 5-ГЎЗАЛ ХИСЛАТЛАР МЎМИННИНГ ШИОРИДИР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
#Ҳадис
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: “Мусулмоннинг (бошқа) мусулмон зиммасидаги ҳаққи олтитадир: “Унга рўбарў келсанг, салом бер, сен (бирор нарсага) таклиф этса, уни қабул қил, сендан насиҳат сўраса, унга насиҳат қил, агар аксириб, Аллоҳга ҳамд айтса, унга ташмит айт, бетоб бўлса, уни зиёрат қил, вафот этса, (жанозасига) эргаш (яъни қатнаш)” дедилар”.
Имом Муслим ривояти.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#muftiy_minbari
📹 4-ЭЗГУ АМАЛЛАРДА МУСОБАҚАЛАШАЙЛИК
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади
Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!
@fitratuz
#Muslim_podcast #xulosa
🗣ХУЛОСА
⚡️ БУГУН АНГЛАМАСАК ЭРТАГА КЕЧ БЎЛАДИ
🎙 Эксперт: Яҳё домла Раззоқов – Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси
🎙 Бошловчи: Ўткир Собиров – Ўзбекистон мусулмонлари идораси бош мутахассиси
🟢1. Мазҳаб ўзи нима?
🟠2. Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан кейин ихтилоф чиқса кимларга мурожаат қилинган?
🟢3. Мазҳаблар қай тартибда шаклланиб марказлашган?
🟠4. Мазҳаблардаги енгилликларни териб-териб унга амал қилиш жоизми?
🟢5. Қуръон ва суннатдан ҳукм олишга ким ҳақли?
🟠6. Оят ва ҳадислардан ҳукм олиш учун нималарни билиш керак?
🟢7. Оят ва ҳадислардан тўғридан-тўғри қайси ҳукмларни олишимиз мумкин?
🟠8. Биз салафи солиҳларга эргашишимиз керакми?
🟢9. Бир жойда битта мазҳабга эргашмаслик тўғрими?
🟠10. Мазҳаблардан чўқиб-чўқиб амал қилиш жоизми?
🟢11. Мазҳаб қуръон ва суннатга зидми?
🟠12. Мазҳабга эргашиш вожибми?
🟢13. Ўзингда илм бўлмаган нарсанинг орқасидан эргашма!
🟠14. Уламоларга тил узатишдан жуда эҳтиёт бўлинг!
🟢15. Динда адашмаслик учун нималарга эътибор бериш зарур?
🎞 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ YOUTUBE КАНАЛИМИЗДА ТАМОШО ҚИЛИНГ!
Саҳифаларимиз:
📱Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📱YouTube
✅ Саҳифаларимизга обуна бўлинг ва улашинг!
#muftiy_minbari
📹 3-СОЛИҲ АМАЛ ФАЗИЛАТИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
🕋🕋🕋🕋
#КУН_ОЯТИ
Имон келтирган ва яхши амалларни қилган зотларни Биз ерда бузғунчилик қилиб юрувчи кимсалардек қиламизми?! Ёки тақводор зотларни фисқу фужур қилиб юрган кимсалар каби қилар эканмизми?!
(Эй, Муҳаммад! Ушбу Қуръон) оятларини тафаккур қилишлари ва ақл эгалари эслатма олишлари учун Биз Сизга нозил қилган муборак Китобдир.
Сод сураси 28-29-оят
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 9-ИЮЛ 1447 - ҲИЖРИЙ 14-МУҲАРРАМ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 03:18
⏱️БОМДОД - 04:25 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 04:58
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:50
⏱️ШОМ - 20:03
⏱️ХУФТОН - 21:40
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
АЁЛ КИШИГА ЖИЯНИНИНГ ЎҒЛИ МАҲРАМ БЎЛАДИМИ?
CАВОЛ: Аёлнинг жияни (яъни акасининг қизи)нинг ўғли маҳрам бўла оладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, маҳрам бўлади. Бу аслида “ўғил ўз онасининг аммасига маҳрам бўладими” деб, берилган савол бўлади. Ҳа, албатта ўғил ўз онасининг аммасига маҳрам бўлади. Фуқаҳоларимиз насаб сабабидан маҳрам бўлган қариндошларни санаб ўтиб, шу жумладан ўғил онасининг аммасига маҳрам экани қайд этишган ("Фатавои Оламгирийя" китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#ijtimoiy
📹 Ҳожи бўлиш осон, ҳожи бўлиб қолиш қийин
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Endi mavjud! Telegram Tadqiqoti 2025 — yilning asosiy insaytlari 
