uz
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Kanalga Telegram’da o‘tish

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

Ko'proq ko'rsatish
2 600
Obunachilar
-224 soatlar
-87 kunlar
+830 kunlar
Postlar arxiv
#siyrat #muftiy_minbari 📹 РАСУЛУЛЛОҲДА ГЎЗАЛ ЎРНАК БОР 🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

#Долзарб ✅ БЕМАЗҲАБЛАРНИНГ БАЪЗИ БЕЛГИЛАРИ ✔️ Жума билан табриклаш ҳаром дейишади ✔️ "Аллоҳ қаерда?" дейишади; ✔️ Қабр зиёрати йўқ, дейишади.
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов суҳбатларидан
✅  Улашинг | @MuslimShosh

СУННАТГА ЭРГАШГАН ЖАМОА Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла 🌐Facebook 🌐Instagram 🌐Telegram 😎YouTube

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини А
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин! Ассалому алайкум! Кунингиз мазмунли ўтсин!.. @fitratuz

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 10-ОКТЯБР 1446 - ҲИЖ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 10-ОКТЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 7-РОБИУС СОНИЙ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 05:10 ⏱БОМДОД - 05:55 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 06:29 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 16:15 ⏱ШОМ - 17:55 ⏱ХУФТОН - 19:25 🔗 Улашинг: @diyonatli

Ҳаётда қийинчиликка учрасангиз Аллоҳ таоло бандаларига бундай деган: “Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг!” (Зумар сураси, 53
Ҳаётда қийинчиликка учрасангиз Аллоҳ таоло бандаларига бундай деган: “Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг!” (Зумар сураси, 53-оят). Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломнинг онасига: “...қўрқма, маҳзун бўлма”, деб марҳамат қилган (Қосос сураси, 7-оят). Яъқуб алайҳиссалом ўғилларига: “Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманглар”, деб айтганлар (Юсуф сураси, 87-оят). Юсуф алайҳиссалом акасига бундай деганлар: “...хафа бўлма” (Юсуф сураси, 69-оят). Шуъайб алайҳиссалом Мусо алайҳиссаломга: “...қўрқма” (Қосос сураси, 25-оят), дедилар. Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуга: “Хафа бўлма, Аллоҳ, албатта, биз билан” (Тавба сураси, 40-оят). Даврон НУРМУҲАММАД Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео КИМДА УЧ НАРСА ТОПИЛСА, УНИНГ ҲИСОБ-КИТОБИ ЕНГИЛ БЎЛАДИ Жасурбек домла Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#muftiy_minbari 📹 МАСЖИДЛАР - ҚАЛБЛАР ОРОМ ТОПАДИГАН ЖОЙДИР 🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ​​БАССЕЙНДА ҒУСЛ ҚИЛИШ CАВОЛ: Ҳаво исиган вақтда бассейнга тушиб, чўмилиб оламиз. Шу чўмилиш ғуслга ҳам ўтадими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар ҳовузнинг суви оқиб турган (яъни сув кириб, бошқа томондан чиқиб турган) бўлса ёки оқмайдиган бўлса ҳам, катта ҳовуз (яъни эни ва бўйи камида беш метрга беш метр келадиган, сувидан ҳовучлаб олинганда таги кўринмайдиган) бўлса ва оғиз-бурнини ювиб чўмилган бўлса, ғуслга ўтади. Лекин тарки суннат бўлади. Чунки ғусл қилишнинг суннати шуки, аввал нажосат теккан жойларни ювилади, сўнг истинжо қилинади, сўнг намозга таҳорат олгандай таҳорат қилинади. Кейин ғусл қилинади. Агар катта бўлмаган ҳовуз суви нопок бўлиб қолмаган бўлса ва чўмилувчининг баданида ҳам нажосат бўлмаса, бунда ҳам оғиз-бурнини чайиш шарти билан ғусл топилади. “Баҳрур роиқ” китобида бундай дейилган: لا يتوضأ بماء ساكن وقعت فيه نجاسة مطلقا سواء تغير أحد أوصافه أو لا ولم يبلغ الماء عشرة أذرع في عشرة .... وإن يكن ‌عشرا ‌في ‌عشر فهو كالجاري فلا يتنجس إلا إذا تغير أحد أوصافه “Ичига нажосат тушган ва ўн газга ўз газ (эни ва бўйи камида беш метрга беш метр) бўлмаган турғун сувда мутлақо таҳорат олиб бўлмайди. Нажосат тушиши билан сувдаги сифатлар (ранг, ҳид ва таъм)дан бирининг ўзгариш ёки ўзгармаслигининг фарқи йўқ. Агар ҳовуз ўн газга ўн газ бўлса, у оқар сув ҳукмида бўлиб, ичига нажосат тушса ҳам, сув нопок бўлмайди. Лекин нажосат тушиши билан бундай катта ҳовуздаги сувнинг сифатлари (ранги, ҳиди ва таъми)дан бири ўзгарса, сув нажосат бўлади”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео ЯХШИ ИШЛАРГА ДАВАТ ҚИЛУВЧИ ЯХШИЛИК ҚИЛГАН БИЛАН БАРОБАР Жасурбек домла Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан аввал ўтган умматлар
#Ҳадис Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан аввал ўтган умматлардан (пайғамбар бўлмаса ҳам, пайғамбарлар каби) сўзлайдиганлари бор эди. Агар умматимда шундай илҳомланган киши бор бўлса, ўша Умардир», дедилар. Имом Бухорий ривояти. Имом Муслим ҳам худди шу лафздаги ҳадисни Оиша розияллоҳу анҳoдан ривоят қилганлар. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қили
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!.. Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!! @fitratuz

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 9-ОКТЯБР 1446 - ҲИЖР
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 9-ОКТЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 6-РОБИУС СОНИЙ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 05:09 ⏱БОМДОД - 05:55 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 06:28 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 16:15 ⏱ШОМ - 17:58 ⏱ХУФТОН - 19:30 🔗 Улашинг: @diyonatli

#Видео МУСУЛМОН МУСУЛМОННИНГ БИРОДАРИ УНГА ОЗОР БЕРМАЙДИ Жасурбек домла Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Ҳозирги замонда мужтаҳид йўқми? Халқимизда “Чумчуқ сўйса ҳам, қассоб сўйсин!” деган нақл бор. Ҳақиқатда ҳамма ишни ўз эгаси, устаси қилгани маъқул. Йўқса, турли келишмовчилик ва ихтилофлар келиб чиқиши табиий. Шиддат билан одимлаётган давримизда ўзини “мужтаҳидман” дейдиганлар чиқди ва чиқмоқда. Аслида, улар илмга энди қадам қўйган толиби илмлардир. Чунки ижтиҳод илмда комил бўлган, етук зотларнинг ишидир. Ҳаммада ҳам бу даражага етишга лаёқатли бўлавермайди. Ҳозирги замонда мужтаҳид йўқми? Бу саволга қуйида жавоб оламиз. БАТАФСИЛ

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ЧУВАЛЧАНГНИ ДОРИ СИФАТИДА ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ ДУРУСТМИ? CАВОЛ: Баъзи табиблар беморларга чувалчангдан тайёрланган дори ичишни тавсия қилишмоқда. Чувалчангни ейишга рухсат борми? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Одатдаги ҳолатда чувалчангни истеъмол қилиш ҳалол эмас. Чунки Аллоҳ таоло бизга ҳашарот (жирканч жонивор)ларни истеъмол қилишни ҳаром қилган. Бу ҳақда Аллома Ҳаскафий раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар: (ولا الحشرات) هي صغار دواب الارض “Ҳашаротларни истеъмол қилиш ҳам ҳалол эмас. Ҳашаротлар ернинг кичик жонзотларидир” (“Дуррул мухтор” китоби). Чувалчангни дори сифатида истеъмол қилишга икки ҳолда рухсат бўлади: 1. Чувалчанг дори тайёрлаш жараёнида кимёвий таъсирларда истиҳолага учраса, яъни бутунлай бошқа моддага айланса. Бу худди туз конига тушиб кетган эшак бутунлай тузга айланиб кетса, у тузни ейиш ҳалоллигига ўхшайди. 2. Касалликни даволашда чувалчангдан бошқа ҳалол дори топилмаса ва унда шифо борлиги кўп марта тажрибаларда исботланган бўлса. Аллома Ҳаскафий раҳимаҳуллоҳ мазҳабимизда ҳаром билан даволаниш жоиз эмаслигини баён қилиб, “Ҳовий” китобидан нақл қиладилар: “Баъзи қавлларга кўра ҳаром нарсада шифо борлиги маълум бўлса ва бошқа даво (дори) топилмаса, ҳаром билан даволанишга рухсат берилади. Бу худди чанқоқдан ўлар ҳолатга келган кишига май ичишга рухсат берилгани кабидир. Фатво шунгадир” (“Дуррул-мухтор” китоби). Аллома Ибн Обидийн раҳимаҳуллоҳ юқоридаги сўзларни шарҳлаб, ҳаром моддада шифо борлиги аниқ бўлмаса, у билан даволаниш жоиз эмаслигини айтадилар. Лекин ўша моддада шифо борлиги табиб ўтказган кўп тажрибалардан маълум бўлган бўлса, бу гумони ғолиб келган табибнинг сўзи сифатида эътиборга олинади. Демак, уламоларнинг фатволарига кўра, беморга бошқа ҳалол дори-дармон топилмаганда, ҳаром моддада (жумладан чувалчангда) шифо борлиги бир қанча тажрибаларда исботланган бўлса, даволаниш учун уни истеъмол қилиш жоиз бўлади. Бу рухсат токи бемор тузалгунча давом этади, ундан кейин эса ейиш ҳаром бўлган моддага айланади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео МУКАММАЛ МУСУЛМОН БЎЛИШ Жасурбек домла Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Оят «Огоҳ бўлингизким, албатта Аллоҳнинг дўстларига (охиратда) бирон хавф-хатар йўқдир ва улар ғамгин бўлмайдилар. Иймон кел
#Оят «Огоҳ бўлингизким, албатта Аллоҳнинг дўстларига (охиратда) бирон хавф-хатар йўқдир ва улар ғамгин бўлмайдилар. Иймон келтирган ва (Аллоҳдан) қўрқувчи бўлган зотлар учун ҳаёти дунёда ҳам, охиратда ҳам хушхабар бордир. Аллоҳнинг сўзлари (оятлари) ўзгартирилмас. Мана шу (мазкур неъматларга эришиш) буюк саодатдир». Юнус сураси, 62-64-оятлар Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Ал
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин! Ассалому алайкум! Кунингиз мазмунли ўтсин!.. @fitratuz

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 8-ОКТЯБР 1446 - ҲИЖР
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 8-ОКТЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 5-РОБИУС СОНИЙ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 05:08 ⏱БОМДОД - 05:55 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 06:27 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 16:15 ⏱ШОМ - 17:58 ⏱ХУФТОН - 19:30 🔗 Улашинг: @diyonatli