Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
Kanalga Telegram’da o‘tish
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Ko'proq ko'rsatish2 672
Obunachilar
+724 soatlar
+77 kun
+4630 kun
Postlar arxiv
O‘zbekiston va Qozog‘iston Prezidentlari Turkistonda O‘zbekiston tomonidan bunyod etilgan masjid bilan tanishdilar.
@fitratuz
#Raddiya
Қўлларни киндик остига қўйиш – суннат амал
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Намозхон нигоҳини сажда қилинадиган жойга қаратади, қўллар киндикдан пастга, ўнг қўлнинг бош ва чиначоқ (жимжилоқ) бармоқлари чап қўлнинг бўғинини ушлайди. Қолган ўртадаги учала бармоқ эркин қўйилади.
Воил ибн Ҳужр розияллоҳу анҳу айтадилар: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни намозда ўнг қўлларини чап қўллари устига киндик остига қўйганларини кўрдим” (Имом Ибн Абу Шайба ривояти).
Яна бир ривоятда бундай келади: Абу Воил розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтдилар: “Намозда кафтнинг устига кафтни қўйиб, киндик остида ушланади” (Имом Абу Довуд ривояти).
Аллома Зафар Аҳмад Усмоний мана шу ривоятни келтириб, бундай деганлар: “Муҳаммад ибн Сирин Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ҳадис ривоят қилганларида, у зотдан “Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламданми?” деб сўрашган. Шунда Ибн Сирин раҳматуллоҳи алайҳ: “Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ҳар бир ҳадиси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдандир”, деб жавоб берганлар.
Демак, бундан Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ҳар бир ҳадиси марфуъ (Расулуллоҳдан келган) эканлиги келиб чиқади. Шундай қилиб, намозда қўлларни киндик остига қўйиш суннат эканлиги собит бўлган”.
Абу Жуҳайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Али розияллоҳу анҳу айтдилар: “Намозда қўлни қўлнинг устига қўйиб, киндик остига тушириш – суннатдир” (Имом Абу Довуд ривояти).
Бу ҳадис Имом Аҳмаднинг «Муснад»ида ҳам келтирилган. Ҳофиз ибн Ҳажар ўзининг «Тажриду завоиди муснад ал-Баззор» асарида: “Агар ҳадис «Муснади Аҳмад»да келса, бошқа Муснадларга ҳожат йўқ”, деган. Шундай қилиб, ушбу ҳадис ҳасан даражасидан тушмайди (“Эълоус сунан” китоби).
Намозда қўлни киндик остига қўйиш ҳақида “Мухтасару-л-Виқоя” китобида бундай дейилган: “(Намоз ўқувчи) ўнг қўлини чап қўлининг устига қилиб, киндик остига қўяди”.
Намозда қўлни киндик остида тутишнинг баъзи афзалликлари ҳақида “Музмарот” китобидан бундай дейилган: “Қўлни киндик остида тутиш – камтарликка яқинроқдир, хушуъ ва аврат аъзоларини ёпилишига олиб борувчироқдир, изорни тушиб кетишдан сақлагувчироқдир”.
Демак, намозда қўлни қаерда тутиш ҳолати ҳақидаги ҳадисларни мувофиқлаштириш керак бўлади. Уни эса фақат ижтиҳод қилишга қодир уламоларимиз аниқлаб берадилар.
Ҳанафий мазҳабимиз мужтаҳидлари юқоридаги ҳадисларга асосланиб, эркаклар қўлларини киндик остида тутадилар дейишган. Қолаверса ушбу ҳолат эркакларда таъзим ва хушуъга яқинроқдир.
Даврон НУРМУҲАММАДнинг
“Суннатга мувофиқ намоз ўқинг” китобидан олинди.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Bosh_imom_minbari
НОБАКОР ФАРЗАНД
Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
@Doniyor_domla_uz
https://t.me/+Pcr4a5gVZhQyODZi
Ҳаракат қилиш ва интилиш - бандадан
Бизга ризқ берувчи Зот Аллоҳдир, лекин У ризқни тўғридан-тўғри оғзимизга ёки қучоғимизга ташлаб қўймайди. Бизнинг вазифамиз — ҳаракат қилиш, Аллоҳнинг иши эса — муваффақ қилиш (тавфиқ бериш)дир.
«Унинг (ернинг) турли жойларида юринглар ва Унинг ризқидан енглар» (Мулк сураси, 15-оят).
Ҳатто сурункали ва оғир дардга чалинган Айюб алайҳиссаломга ҳам Роббиси бундай деган эди:
«Оёғинг билан (ерни) теп! Мана бу чўмиладиган муздек сув ва ичимликдир» (Сод сураси, 42-оят).
Ҳатто тўлғоқ азобида турган Биби Марямга ҳам Аллоҳ таоло:
«Хурмо шохини ўзингга қараб силкит, у сенга янги пишган хурмоларни тўкади», — деди (Марям сураси, 25-оят).
Пок ва Муқаддас Зот хурмони унинг қучоғига шунчаки ташлаб қўймади. Балки энг қийин лаҳзада — тўлғоқ азобида бўлишига қарамай, унга:
«Хурмо шохини ўзингга қараб силкит», — деб буюрди.
Демак, ҳаракат қилиш ва интилиш — матлубдир.
Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 18-МАЙ,
1447 - ҲИЖРИЙ ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ 1-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 03:27
⏱️БОМДОД - 04:30 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 05:02
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:40
⏱️ШОМ - 19:43
⏱️ХУФТОН - 21:15
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
#Haj2026
Макка шаҳридаги шинам меҳмонхоналар, қулай шароитлар ва сифатли хизматлар
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
+9
#xabar #haj2026 #sharoitlar
🕋 "ҲАЖ – 2026": ЗАМОНАВИЙ МЕҲМОНХОНАЛАР, МИЛЛИЙ ТАОМЛАР, 24 СОАТЛИ ХИЗМАТЛАР
📍 Айни кунларда муборак ҳаж сафарида бўлиб турган юртдошларимиз Мадина ва Макка шаҳарларидаги замонавий меҳмонхоналарда истиқомат қилишмоқда.
🏨 Меҳмонхоналарда ҳозирланган шароитлар барча ҳожиларимизни мамнун этмоқда. Ҳар бир хона зарур жиҳозлар — шинам мебеллар, ёзув столи, совутгич, қибла кўрсаткичи ҳамда ибодат учун жойнамоз ва Қуръони карим билан таъминланган. Меҳмонхоналарнинг кенг ва ёруғ фойелари, замонавий лифт тизимлари ҳожиларимизнинг ҳаракатланиши учун янада қулай бўлмоқда.
🇺🇿🕋 Ҳожиларимизнинг саломатлиги ва ибодатга қувват олишлари учун ошхона-ресторан хизмати алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бир неча минг кишига мўлжалланган кенг ошхона-ресторанларда ҳожиларимиз ҳузур ила тамадди қилишмоқда. Хизмат сафарига жалб этилган 10 дан ортиқ маҳоратли ошпазлар кунига уч маҳал иссиқ овқат тайёрлашмоқда. Таомномадан жой олган миллий таомларимиз – палов, турли шўрвалар, мошкичири билан бир қаторда, парҳез таомлар, балиқ маҳсулотлари, сархил мевалар ва ширинликлар зиёратчиларга тортиқ қилинмоқда.✅Меҳмонхоналардаги шинамлик ва сифатли овқатланиш тизими ҳамюртларимизнинг муборак диёрдаги ибодатларини бекаму кўст, хотиржам адо этишларига хизмат қилмоқда.
🚑 Мазкур меҳмонхоналарда жойлашган Ўзбекистон ишчи гуруҳи штаби ва тиббиётхона 24 соат давомида узлуксиз зиёратчилар хизматида бўлмоқда.✅Таъкидлаш жоизки, "Ҳаж – 2026" мавсумидаги юксак шароитлар ва зиёратчилар мамнунлиги — Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш тамойилининг амалдаги ёрқин ифодасидир. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱 ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Компьютер ўйинлари - ёшлар соғлиғига таҳдид
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Ноттингем (Буюк Британия) университетининг бир қатор тадқиқотчи олимлари томонидан олиб борилган изланиш ҳамда тажрибаларга кўра, компьютер ўйинларига муккасидан кетиш охир оқибат ёшларни чекиш ҳамда спиртли ичимлик истеъмол қилишга олиб бориши кузатилди.
Айниқса, Counter-Strike, Grand Theft Auto (GTA), Call of Duty: Black Ops II, Call of Duty: Modern Warfare 3 ҳамда Assassin’s Creed III каби компьютер ўйинларини мунтазам ўйнайдиган ёшлар билан бу ўйинларни ўйнамайдиган ёшлар ўртасида сўровнома олиб борилганда, бу ўйинларга ҳаддан берилган ёшларнинг аксарияти спиртли ичимлик ва тамаки маҳсулотлари истеъмол қилишлари аниқланди.
Даврон НУРМУҲАММАД
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 16-МАЙ 1447 - ҲИЖРИЙ ЗУЛҚАЪДА ОЙИНИНГ
29-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 03:32
⏱️БОМДОД - 04:30 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 05:04
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:40
⏱️ШОМ - 19:41
⏱️ХУФТОН - 21:15
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Repost from Muslim/podcast.uz
#Muslim_podcast
📱🗣CHET DAVLATDAGI HAMYURTLARIMIZ QAYSI MAZHABGA ERGASHISHI AFZAL?
🎙 Ekspert: Habibulloh domla Jo‘raboev – O‘zbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi katta ilmiy xodimi
🎞 Toʼliq👉FULL HD: @muslim_podcast_uzda koʼring!
📝 Mazkur podkast Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi.
🥺Telegram🛍Instagram
🤪Facebook😍YouTube
🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
#Raddiya
Намоздан кейинги тиловат ва жамоат билан дуо қилиш
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Жамоат бўлиб дуо қилиш ҳақида Ҳабиб ибн Маслама ал-Феҳрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир қавм жамланса, баъзиси дуо қилса ва қолганлари “Омийн”, деса, албатта Аллоҳ уларни ижобат қилади”, дедилар (Имом Ҳоким, Имом Табароний ривояти).
“Кашфул қиноъ” китобида қуйидагилар айтилган: “Имом Бомдод ва Асрдан кейин ўша пайтда фаришталар ҳозир бўлиши эътиборидан дуо қилади. Қавм “Омийн”, деб туради. Шунда ижобатга яқин бўлади. Шунингдек, мазкур иккисидан бошқа намозларда ҳам дуо қилади. Чунки фарз намозидан кейинги пайт дуо қабул бўладиган вақтлардандир”.
Шунингдек, намоздан кейин Қуръон тиловат қилиш ҳам савобли амаллардан саналади. Қуръон ўқувчига улкан савоблар, буюк фазллар хабарини берганидек, уни тингловчига ҳам ана шундай гўзал ажр ҳамда улуғ мукофотлар бордир.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Аллоҳнинг китобидан бир оят тинглаган кишига зиёда яхшиликлар ёзилади, Аллоҳнинг китобидан бир оят тиловат қилган кишига Қиёмат кунида нур бўлади”.
Имом Лайс ибн Саъд айтадилар: “Ҳеч ким Қуръон тингловчидан кўра тезроқ раҳматга эришмайди. Чунки Аллоҳ таоло: “Қуръон тиловат қилинганда, уни тингланг ва жим туринглар, шояд, раҳматга эришсангиз” деб марҳамат қилган”.
Ҳанафий уламоларимиз кишининг Қуръон тинглаши ўзи қироат қилишидан афзалдир, дейишади. Чунки тингловчи Қуръон тинглаши билан фарзни адо қилади. Қуръон қироати эса, фарз эмас.
Ҳанафий олими Абу Суъуд раҳматуллоҳи алайҳ: “Қуръон тинглаш қироат қилишдан савоблироқдир, чунки тинглаш фарз, қироат фарз эмас”, деганлар.
Даврон НУРМУҲАММАДнинг
“Суннатга мувофиқ намоз ўқинг” китобидан олинди.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
✅✅✅✅✅
Axborot 24 | “Haj - 2026”: Davlatimiz rahbari tashabbusi bilan 100 nafar vatandoshimiz “Prezident hojisi” sifatida bepul Haj safariga yuborilmoqda
🔺“Prezident hojisi” yo’llanmasini topshirish marosimlari tantanavor tus olmoqda. 🔻 Toshkent shahri, Toshkent, Sirdaryo va Qashqadaryo viloyatlarida bo’lib o’tgan tadbirlar mazkur lavhada✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис
“Қаерда бўлсанг ҳам, Аллоҳга тақво қил. Ёмон амалингга яхшисини эргаштир. Шунда яхшиси ёмонини ўчириб юборади. Одамлар билан яхши хулқ ила муомалада бўл”.
Имом Табароний ривояти.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Шайтонга ёрдамчи бўлманг!
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга бир кишининг кўп хамр (май) ичаётгани ҳақида хабар етди. Шунда у зот у кишини шарманда қилмадилар, номини ошкор қилмадилар ва лаънатламадилар ҳам...
Балки унга қисқа, аммо маъноси улкан бир мактуб ёздилар:
«Мен сени Ундан ўзга илоҳ бўлмаган Аллоҳга ҳамд айтишга чақираман. У гуноҳни мағфират қилувчи, тавбани қабул этувчи, азоби қаттиқ ва эҳсони кенг Зотдир. Ундан ўзга илоҳ йўқ ва қайтиш Унинг ҳузуригадир».
Ҳалиги киши мактубни қайта-қайта ўқир экан, тинмай йиғлади, қалби ларзага келди, гуноҳининг нақадар оғирлигини англади ва Аллоҳга чин дилдан тавба қилди.
Бу хабар Ҳазрати Умарга етганда, атрофидагиларга дедилар:
«Агар бир биродарингизни тойилганини кўрсангиз, мана шундай йўл тутинглар. Уни тўғри йўлга йўлланглар, Аллоҳ таолога тавба қилишини сўраб дуо қилинглар ва унга қарши шайтонга ёрдамчи бўлманглар».
Хулоса шуки... Дин инсонларни шарманда қилиш ёки йиқилганларнинг сонини кўпайтириш учун келмаган. Балки дин — қалби синиқларни тиклаш, қайтиш эшигини очиш ва гуноҳкорни янада пастга уриш учун эмас, балки уни қутқариш учун қўлидан тутиш учун келгандир.
Қанчадан-қанча қаттиқ сўзлар борки, тавба эшигини ёпиб қўйган ва қанчадан-қанча раҳм-шафқат билан айтилган сўзлар борки, бир қалбнинг ҳидоятига сабаб бўлган...Аллоҳ таоло: «Одамларга яхши гаплар айтинг» деган (Бақара сураси, 83-оят).
Зеро, биргина ширин сўз бир инсонни қутқариб қолиши ва биргина ёмон сўз эса янги бир шайтонни пайдо қилиши мумкин.
Ё Аллоҳим! Бизни яхшилик эшигининг калитлари, ёмонлик эшигининг қулфлари қилгин... Бандаларингга қарши бизни шайтонга ёрдамчи қилиб қўймагин.
Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Bosh_imom_minbari #Raddiya
СВЕТОФОРГА БЎЙСУНМАСА ГУНОҲКОР БЎЛМАЙДИМИ?
Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
@Doniyor_domla_uz
https://t.me/+Pcr4a5gVZhQyODZi
Сабрнинг фазилати ва савоби
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Аллоҳ собир (сабрли)ларни Ўз лутфи карами билан мукофотлаб, хос бандаларидан айлади. Яратган марҳамат қилди:
“Ҳеч шак-шубҳа йўқки, сабр-тоқат қилувчиларга ажр-мукофотлари ҳисоб-китобсиз тўла-тўкис қилиб берилур” (Зумар сураси, 10-оят).
Аллоҳ Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васалламга амр этди:
“Бас, гўзал сабр айла!” (Маориж сураси, 5-оят).
Бошига бало, мусибат тушган одам одамлар орасида ички изтиробини билдирмай, ўзини одатий тарзда тутса, у гўзал сабр этувчилардандир.
Аллоҳ мўминларга ўз нафслари билан курашишда, шунингдек, одамлар билан ўзаро муносабатда сабр кўрсатишларини буюрди:
“Эй мўминлар, сабр қилингиз ва сабр-тоқат қилишда (кофирлардан) устун бўлингиз ҳамда доимо (кураш – жиҳод учун белингиз боғлиқ ҳолда) ҳозир турингиз! Ва Аллоҳдан қўрқингизким (шунда) шояд нажот топгайсизлар!” (Оли Имрон сураси, 200-оят).
Аллоҳ қўллаб-қувватламаса банда сабр этолмаслигини ҳам Аллоҳнинг Ўзи уқтиради:
“Сабр кўрсат, бу эса фақат Аллоҳнинг ёрдами билангина мумкин бўлур!” (Наҳл сураси, 127-оят).
Сабр фазилатини ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам тушунтирганлар:
“Сабр – диннинг ярми, ҳақиқий илм ва комил ишонч эса диннинг ҳаммасидир (тўлиқ диндир)” (Алқамадан ривоят қилинган, Баззор ривояти).
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам, шунингдек, яна айтганларки: “Мусибатда сабр этиб, Аллоҳ лутфидан умид қилиб ризолик кўрсатиш, қуллар озод этишдан ҳам афзалроқдир” (Имом Суютий ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: “Мусулмоннинг сабри ва дуоси нақадар гўзал қуролидир!” (Ибн Аббос ривоят қилган).
Аллоҳнинг Элчиси соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ибодатларнинг қадрлиси – қийинчиликдан сўнг мўллик, енгиллик келишига умид қилиш ва ишонишдир” (Табароний).
Саҳобий ҳазрат Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу марҳамат этадилар: “Иймон учун сабр тан учун бош кабидир”.
“Ахлоқус солиҳийн” (Яхшилар ахлоқи) китобидан
Йўлдош Эшбек, Даврон Нурмуҳаммад
таржимаси.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 15-МАЙ 1447 - ҲИЖРИЙ ЗУЛҚАЪДА ОЙИНИНГ
28-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 03:33
⏱️БОМДОД - 04:30 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 05:05
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:40
⏱️ШОМ - 19:40
⏱️ХУФТОН - 21:10
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ИЙНА САВДОСИ
САВОЛ: Ўртоғим телефон олди-сотдиси билан шуғулланади. Айтиши бўйича баъзида одамлар келиб, насияга телефон олишар, кейин шу ернинг ўзида нақдга сотиб кетишар экан. Чунки уларга аслида телефон эмас, нақд пул керак бўлар экан. Кўпинча улардан сотган ўртоғимнинг ўзи қайта сотиб олар экан. Унинг шу иши жоиз бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сотувчи маҳсулотни насияга сотган нархидан кўра арзонроққа нақд кўринишда сотиб олишини шариатда ийна савдоси дейилади. Ушбу савдонинг ҳақиқий кўриниши қуйидагича: нақд пулга муҳтож бўлган одамга қарз берувчи топилмайди. Чунки улар одатда фойдасиз қарз бергилари келмайди. Устига фойда қўйиб бериш рибо бўлгани учун қўрқади. Шу боис у қарз бериш ўрнига нархи бир миллионлик телефонини насия савдо асосида бир миллион икки юз мингга таклиф қилади. Харидор айтилган нарх (1 200 000)га сотиб олгандан кейин сотувчининг ўзи уни нақдга бир миллионга қайтариб сотиб олади. Натижада қарз олувчи маълум муддатдан кейин бир миллион икки юз қилиб қайтариб бериши шарт бўлган бир миллион нақд пулга, қарз берувчи эса телефони ўзида қолишдан ташқари икки юз минг фойдага ҳам эга бўляпти.
Ўртоғингиз қилаётган савдонинг моҳияти ҳам ана шунинг ўзи. Шу боис дарҳол тавба қилиб, бу ишини тўхтатиши лозим. Чунки бу иш рибо ейишга ҳийла бўляпти.
Аммо харидор бир маҳсулотни насияга сотиб олиб, сотувчининг ўзи ёки унинг вакилига эмас, бошқа одамга нақдга, гарчи сотиб олганидан арзонроққа бўлса ҳам, сотиши мумкин. Агар сотувчининг ўзига сотадиган бўлса, у ҳолда олган нархига ёки ундан қимматроқ нархга сота олади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
#Haj2026
Ижобат лаҳзалари
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
