Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
Kanalga Telegram’da o‘tish
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Ko'proq ko'rsatish2 595
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
-77 kunlar
+830 kunlar
Postlar arxiv
Убода ибн Сомит разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Ким: “Ёлғиз Аллоҳдан ўзга илоҳ мавжуд эмас, Унинг шериги йўқдир, Муҳаммад Унинг бандаси ва Расулидир. Исо Аллоҳнинг бандаси, расули ва Марямга ташлаган “калима”си ҳамда Ўзидан бўлган руҳдир. Жаннат ҳақ, дўзах ҳам ҳақ”, деб гувоҳлик берса, қилган амалига қараб, Аллоҳ уни жаннатга киритади”, деганлар»
📚Имом Бухорий ривояти
Изоҳ: Уламоларимиз ушбу ҳадис шарҳида: "Бу маънодаги ҳадислар маънавий мутавотир даражасига етган бўлиб, уларнинг мазмунидан мусулмон киши гуноҳи сабабли имондан айрилмаслиги тушунилади", деганлар.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ИККИ САЖДА ОРАЛИҒИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО
CАВОЛ: Намозда икки сажда оралиғида “Аллоҳум-мағфирли”, деса бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шу дуони ўқиганлари кўплаб ҳадисларда келган. Уламоларимиз: “Бу дуони нафл ва таҳажжуд намозларидаги икки сажда оралиғида айтган маъқул”, деганлар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
#Видео
МЎМИННИНГ ФАЗИЛАТИ
Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli#Оят
«Улар (ўзларининг жиноятларини) одамлардан яшира оладилар, аммо Аллоҳдан яшира олмайдилар. Улар (Аллоҳ) рози бўлмайдиган гапларнинг режасини хуфёна тузаётган пайтларида ҳам У Зот улар билан бирга бўлур. Аллоҳ уларнинг қилаётган амалларини иҳота қилгувчи-ўраб олгувчи бўлган Зотдир».
Нисо сураси, 108-оят.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
Ассалому алайкум!
Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!
Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!
@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024 - ЙИЛ 11-НОЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 9-ЖУМАДУЛ АВВАЛ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 05:45
⏱️БОМДОД - 06:35 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 07:05
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 15:35
⏱️ШОМ - 17:12
⏱️ХУФТОН - 18:45
🔗 Улашинг: @diyonatli
Таҳоратнинг мияга таъсири
Йиллар ўтган сайин илмий кашфиётлар аниқлаган натижалар Аллоҳ таоло томонидан инсонга буюрилган барча нарсалар шубҳасиз фойдали эканлигини исботламоқда.
Мия ярим шарлари доминант принцип бўйича ишлайди, яъни бири фаоллашса, иккинчисининг ҳам ишлаш фаолиятини таъминлайди ёки аксинча иккинчиси наргисининг ҳам ўрнига ишлай олади. Бу дегани мия доимо фаол бўлиб, тананинг табиий эҳтиёжларни қондиришда ярим шар қолган қисмини ҳам ўрнини босади. Таҳорат бутун мияни, яъни ҳар икки ярим шарларни оптимал фаоллаштириши тадқиқотларда аниқланган.
Инглиз олими В.Пенфилд 1956 йилда кашфиёт қилиб, терининг айрим жойларини ишқалаш натижасида мия ярим шарлари фаоллашишини аниқлади. Таҳоратда тана аъзолари уч марта ювилади, бу энг мақбул ишқалаш хусусиятини беради. Ўзининг кашфиёти билан машҳур бўлган олим В.Пенфилднинг диаграммасида таҳорат пайтида миянинг деярли бутун қобиғи, тахминан 83% фаоллашгани қайд этилган.
Диаграмма кўрсатадики, тана аъзоларининг айрим қисмларини ювганда, бутун танани ювишдан кўра, мия ярим шарлари кўп миқдорда фаоллашади. Суннатга кўра, нафақат намоздан олдин, балки диққатни жалб қиладиган, тез фикрлашга, ўзгарувчан қарорлар бериш учун миянинг максимал фаоллиги талаб этиладиган саёҳат, илмий фаолият, учрашувларга боришда, омма олдига чиқишда, шифокорлар операцияга киришда, муҳандислар дастгоҳда иш бошлашда ва шунга ўхшаш бошқа муҳим ишлардан олдин ҳам таҳорат олиш тавсия этилади.
Илмий тадқиқотлар таҳоратнинг таъсири ҳақида кўплаб янги билимлар олишга имкон яратмоқда, шу билан бирга исломдаги ҳар бир ҳаракат ва амаллар чуқур илмий асосга эга эканлигини далилламоқда.
Буюк олим Имом Шофеъий дин ва тана илми, яъни тиббиёт энг муҳим эканлигини таъкидлаган. Илм исломнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Илмга интилиш амалларни онгли бажаришга ундайди ва ишончни мустаҳкамлайди. Зеро, ҳадисда илм ўрганиш кўплаб нафл намоз ва рўза тутгандан афзал эканлиги айтилган. Қуръони каримда Оли Имрон сурасининг 18-оятида Аллоҳ таоло фаришталардан кейин олимларни зикр қилган. Яъни, илм соҳиблари яратилганлар орасида энг юқори мақомларда туради.
Демак, тадқиқотлардан маълум бўладики, кунига беш марта таҳорат оладиган инсоннинг мия ярим шарлари, бошқаларникига нисбатан фаолроқ ишлар экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадис ва суннатларида эса, доимо таҳоратли бўлишга чақирилади.
ТИИ Ҳадис ва Ислом тарихи фанлари кафедраси
катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
#Видео
МУСИБАТ КEЛГАНДА САБР ҚИЛГАНЛАР МУКОФОТИ
Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ТАНДИР ВА ЎЧОҚЛАРНИ ЎРНАТИШ
CАВОЛ: Тандир ва ўчоқларни оғзини қиблага қаратиб ўрнатиш мумкинмасми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Бу масалани динга алоқаси йўқ. Тандир ва ўчоқларни исталган томонга қаратиб ўрнатиш мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
#Видео
МУСИБАТЛАРГА САБР ҚИЛСАК НИМА БЎЛАДИ?
Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli#Ҳадис
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларга бўҳтон нима эканининг хабарини берайми? У чақимчилик ва одамлар орасида (бузиш учун) сўз ташиш», дедилар.
Имом Муслим ривояти.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024 - ЙИЛ 10-НОЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 8-ЖУМАДУЛ АВВАЛ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 05:44
⏱️БОМДОД - 06:30 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 07:05
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 15:35
⏱️ШОМ - 17:15
⏱️ХУФТОН - 18:45
🔗 Улашинг: @diyonatli
БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ!
АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер!
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Номаи аъмолингизга хайрла битиладиган кун бўлсин!..
@diyonatli
Ҳақиқатни билмагунча хулоса чиқарманг!
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Ривоят қилинишича, бир кекса инсон 25 ёшли ўғли билан поездда кетиб борар эди. Ёш йигитнинг юзида беқиёс қувонч ва ҳайрат ифодаси акс этарди. У деразадан қўлини чиқариб, шамолни ҳис қилиб: “Ота, қаранг, ҳамма дарахтлар ортимиздан кетаётгандек!” деб бақирди. Кекса киши ўғлининг хурсандчилигига шерик бўлиб, юзида табассум билан жавоб қилди.
Ёнларида ўтирган жуфтлик ота ва ўғлининг суҳбатини эшитиб турди ва бироз ғашлари келди. Чунки 25 ёшли йигит ёш болалар каби ҳаракатланаётганди. Бир вақт ўғил яна “Ота, қаранг, бу кўлдаги ҳайвонларга, булутлар поезд билан бирга кетмоқда!” деб яна қувонч билан бақирди. Жуфтлик янада ҳайрон бўлишди.
Кейин ёмғир ёға бошлади ва йигит қўлига ёмғир томчилари тушганини ҳис қилиб, яна қувонч билан: “Ота, ёмғир ёғяпти, сув қўлимга тегди, қаранг, ота!” деди.
Шунда жуфтликсабр қила олмай, кекса инсондан: “Нега ўғлингизни шифокорга кўрсатиб, даволатмайсиз?” деб сўради.
Кекса киши эса шундай жавоб берди: “Биз шифохонадан келяпмиз, ўғлим ҳаётида биринчи марта кўра бошлади”.
Эсингизда бўлсин: Барча ҳақиқатларни билмагунча хулоса чиқарманг.
Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
#видео
Очил, яйрагин, гулим, бўстон сўлмаганники,
Тирикликдай шу нодир имкон сўлмаганники,
Ҳеч ўлмайлик, дўстларим, дунё ўлмаганники,
Юракларнинг тубида муҳаббат буюк баёт,
Ҳаёт давом этмоқда
давом этяпти Ҳаёт!
✍ Шеър: Санобар Меҳмон
"Ёшлар кундалиги"дан.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
#Видео
САБРНИНГ УЧ ТУРИ БОР (2-ТУРИ)
Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatliОЛИМДАН БАДГУМОН БЎЛМАСЛИК ЛОЗИМ
Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:
"Баъзи одамлар бирор олимни бирор хатога ёки гуноҳга мубтало бўлганини кўрсалар, бас, ўша заҳоти ундан алоқани узиб юборадилар ва ундан бадгумон бўладилар. Баъзи вақтларда бу мавлавий (домла)лар айни шундай бўладилар деб уни бадном қилишга киришадилар. Кейин эса барча муҳтарам уламоларни, бугунги кун уламолари айнан шундай бўладилар дея ҳақоратлашни бошлаб юборадилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
ولا تقطعوه وانتظروا فيئته...
“....олимдан алоқани узмангиз ва унинг (хатосидан) қайтишини кутингиз” деб бундан қайтардилар (Имом Дайламий ривояти).
Агар бирор олим гуноҳ иш қилаётган бўлса, шу сабабли ундан алоқани асло узманг. Нега?
БАТАФСИЛ
@diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
АСРДАН КЕЙИН УХЛАСА
CАВОЛ: Асрдан кейин ухласа гуноҳ бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Асрдан сўнг ухлаш ҳукми борасида бирорта саҳиҳ ҳадис келмаган. Аммо салафи солиҳларнинг кўпчилигидан бу пайтда ухлаш шаръий жиҳатдан эмас, балки, тиббий жиҳатдан макруҳлиги айтилган. Жумладан, Имом Бухорийнинг устозларидан бири Ибн Аби Шайба ўзларининг “ал-Мусаннаф” номли китобларида нақл қилган ривоятда: “Тобеинлардан Макҳул разияллоҳу анҳу асрдан сўнг ухлашни ёқтирмас эдилар. Бу пайтда ухлаган кишида васвас касали пайдо бўлишидан хавф қилар эди”, – дейилган. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
#Видео
САБРНИНГ УЧ ТУРИ БОР (1-ТУРИ)
Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli#Ҳадис
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки қабр олдидан ўтиб: «Бу иккита қабрдагилар азобланишмоқда. Уларнинг гумонларича, бу катта (гуноҳ) эмас. Лекин аслида каттадир. Уларнинг бири чақимчилик қилиб юрарди. Иккинчиси эса сийдикдан сақланмасди», дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
Endi mavjud! Telegram Tadqiqoti 2025 — yilning asosiy insaytlari 
