Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
Kanalga Telegram’da o‘tish
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Ko'proq ko'rsatish2 595
Obunachilar
+124 soatlar
+77 kunlar
+1330 kunlar
Postlar arxiv
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 7-ИЮН,
1447 - ҲИЖРИЙ ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ 21-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 03:09
⏱️БОМДОД - 04:20 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 04:51
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:50
⏱️ШОМ - 20:00
⏱️ХУФТОН - 21:35
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 6-ИЮН,
1447 - ҲИЖРИЙ ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ 20-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 03:14
⏱️БОМДОД - 04:20 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 04:53
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:50
⏱️ШОМ - 19:59
⏱️ХУФТОН - 21:35
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
КЎЧА ЕРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
САВОЛ: Мен қурилиш қиляпман. Шунга ҳаммом ва ҳожатхона чуқурини кўчага ҳеч кимга зарар қилмайдиган қилиб қуриб, уни кадастрдан ҳужжатлаштирсам, гуноҳ бўлмайдими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Кадастр орқали ҳужжатлаштириб қилишингиз яхши, лекин асосий масала шуки, бу ерни ўзлаштиришингиз кўпчилик юрадиган йўлни тўсишингиз ёки торайтиришингиз ёки одамлар дам оладиган соя-салқин жойларни эгаллаб қўйишингизга олиб келмаслиги зарур.
Уламолар кўча каби омма фойдаланадиган жойларга ўзгаларга зарар етмайдиган қилиб соябон, айвон кабиларни қуришнинг зарари йўқ, дейишган. Бундан маълум бўляптики, кўчага бирор нарса қуришнинг жоиз ёки ножоиз экани мазкур нарсанинг одамларга зарар бериши ёки бермаслигига боғлиқ экан. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#xabar #haj2026 #prezident_hojilari
🤝 🇺🇿 ИЛК ЗИЁРАТЧИЛАР ВА "ПРЕЗИДЕНТ ҲОЖИЛАРИ" ЎЗ УЙЛАРИГА ЭСОН-ОМОН ЕТИБ ОЛИШДИ
⏺"Ҳаж–2026" мавсумида муқаддас ибодатларни тўла-тўкис адо этган ўзбекистонлик зиёратчилар, хусусан, 100 нафар «Президент ҳожилари» соғ-саломат ўз уйларига етиб олишди.🇺🇿 Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида мазкур юксак шарафга муносиб кўрилган ҳожиларни Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари, маҳаллий ҳокимликлар ва кенг жамоатчилик вакиллари юксак эҳтиром билан тантанали кутиб олди.
🕋🕌 Улуғ сафардан қайтган ҳожиларимиз Макка ва Мадина шаҳарларида юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ва давлатимиз раҳбарининг хайрли ишлари ривожини сўраб дуолар қилганликларини таъкидладилар. Шунингдек, улар зиёратни юқори савияда ташкил этиш борасидаги кенг имкониятлар ва ғамхўрлик учун чексиз миннатдорлик билдирдилар.⚡️ Юртимизнинг турли ҳудудларида бўлиб ўтган кутиб олиш тадбирлари қуйидаги ҳаволаларда: ⏺Тошкент шаҳри ➡️ Батафсил ⏺Қашқадарё вилояти ➡️ Батафсил ⏺Андижон вилояти ➡️ Батафсил ⏺ Қорақалпоғистон Республикаси ➡️ Батафсил ⏺Наманган вилояти ➡️ Батафсил ⏺Фарғона вилояти ➡️ Батафсил ⏺Самарқанд вилояти ➡️ Батафсил ⏺Тошкент вилояти ➡️ Батафсил ⏺Сурхондарё вилояти ➡️ Батафсил ⏺Хоразм вилояти ➡️ Батафсил ⏺Жиззах вилояти ➡️ Батафсил ⏺Навоий вилояти ➡️ Батафсил ⏺Сирдарё вилояти ➡️ Батафсил ⏺Бухоро вилояти ➡️ Батафсил 🤲 Аллоҳ таоло барча ҳожиларимизнинг ибодатларини қабул айласин! ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 5-ИЮН,
1447 - ҲИЖРИЙ ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ 19-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 03:14
⏱️БОМДОД - 04:20 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 04:53
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:50
⏱️ШОМ - 19:58
⏱️ХУФТОН - 21:35
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
#Muslim_podcastda
#Ibratli_rivoyatlar
📱🗣BERILGAN ILMNING MANFAATI
📖 Ruhul-bayon tafsiridagi ibratli rivoyatlar
📝 Tarjimon: Jaloliddin Nuriddinov
🎙 Suhandon: Muhammad Nur
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис
“Садақа етти юз ва ундан ҳам кўпроқ маротабага кўпаяди”.
“Риёзус-солиҳийн” да худди маънодаги ҳадиси шариф бор “Садақа учун етти юз мислича қаршилик берилади”, 2-жилд, VI, 86, 95.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#haj_2026
PREZIDENT HOJILARI YURTGA QAYTDI
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Фарзандлар ҳаққига қилинадиган дуолар
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
- "Ва менинг зурриётларимни ҳам солиҳлардан қил" (Аҳқоф сураси, 15-оят).
- "...ва албатта, мен Сендан унга ва унинг зурриётига қувилган шайтондан паноҳ тилайман" (Оли Имрон сураси, 36-оят).
- "Роббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўз қувончи ҳадя эт..." (Фурқон сураси, 74-оят).
- "Роббим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин" (Иброҳим сураси, 40-оят).
- "Роббимиз, иккимизни Ўзингга мусулмон бўлганлардан қил ва зурриётимиздан ҳам Ўзингга мусулмон уммат қил..." (Бақара сураси, 128-оят).
- "Роббим, менга Ўз ҳузурингдан покиза зурриёт ҳадя эт" (Оли Имрон сураси, 38-оят).
- "...ва мени ҳамда болаларимни санамларга ибодат қилишимиздан йироқ қилгин" (Иброҳим сураси, 35-оят).
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
+7
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🗣"Ҳаж-2026" статистикаси...Саудия Арабистонининг расмий статистика идораси (General Authority for Statistics) маълумотларига кўра, жорий йилги Ҳаж мавсумида бутун дунёдан жами 1 миллион 707 минг 301 нафар зиёратчи ҳаж амалини адо этди. Уларнинг 1 миллион 546 минг 655 нафари хориждан келган меҳмонлар бўлса, 160 минг 646 нафарини Саудия Арабистони фуқаролари ва резидентлари ташкил қилди... ➡️ Батафсил
🗣«Сунани Термизий» дарслари Имом Термизий мақбарасида якунланди...Ҳадис илми мактабининг 2-босқич талабалари буюк муҳаддис Имом Термизийнинг машҳур «Сунани Термизий» асарини муваффақиятли тамомлаб, ижоза шаҳодатномаларини олдилар. Хатм маросими рамзий маънода Термиз шаҳрида, алломанинг табаррук зиёратгоҳида ўтказилди. Тадбирда, илм силсиласи узилмаслиги учун, келгуси ўқув йилида ушбу асарни ўрганиши режалаштирилган 1-босқич талабалари ҳам китобни бошлаб берди... ➡️ Батафсил
🗣Фарғоналик имомлар Ислом цивилизацияси маркази фаолияти билан танишди...Диний соҳа ходимларининг илмий-маърифий салоҳиятини ошириш режасига мувофиқ, Фарғона вилоятининг Қува, Тошлоқ, Риштон ва Фурқат туманлари имом-хатиблари Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрдилар. Имом-хатиблар марказнинг нодир қўлёзмалари, Қуръони карим зали ва улуғ аждодлар меросига бағишланган бўлимларни кўздан кечирдилар. Вилоятнинг бошқа туманларидаги имом-хатибларнинг ташрифлари ҳам bosqichma-bosqich давом эттирилади... ➡️ Батафсил
🗣«Кўкалдош» ва «Хожа Бухорий» талабалари Ислом цивилизацияси марказида...3 июнь куни «Кўкалдош» ва «Хожа Бухорий» ўрта махсус ислом таълим муассасалари талабалари мударрислари раҳбарлигида Ислом цивилизацияси марказига маърифий саёҳат уюштирдилар. Талабалар марказ мутахассислари томонидан ислом цивилизацияси ривожи ва қадимий қўлёзмалар билан ишлаш усуллари бўйича махсус маҳорат дарсини олдилар, сўнгра Имом Бухорий, Имом Термизий, Абу Мансур Мотуридий каби улуғ зотларга бағишланган бўлимларни томоша қилдилар... ➡️ Батафсил ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 4-ИЮН,
1447 - ҲИЖРИЙ ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ 18-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 03:14
⏱️БОМДОД - 04:20 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 04:53
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:50
⏱️ШОМ - 19:57
⏱️ХУФТОН - 21:30
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
#Raddiya
Бугунги кунги 2 касаллик
Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ суҳбатларининг бирида “жамиятдаги кўпчилик ўзбошимча фатво бериш ёки тиббиёт билан шуғулланиш каби икки касалликка дучор бўлган” деб огоҳлантирган эдилар.
Дарҳақиқат, диний таълимдан мутлақо бехабар инсонларнинг дин ва тиб илмини билмайдиганларнинг тиб билан машғул бўлишлари жиддий муаммодир. Бундай ҳолатлар динимизда қаттиқ қайтарилган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Кимки тиб(илми)ни билмай туриб табиблик қилса, у зоминдир” (Имом Абу Довуд ривояти).
Бошқа ҳадисда Набий алайҳиссалом: “Зарар кўриш ҳам, зарарга зарар қайтариш ҳам йўқ”, деганлар (Имом Аҳмад, Имом Ибн Можа, Имом Табароний ривояти).
Ушбу ҳадисларда беморларни муолажа қилувчи киши зиммасига улкан масъулият юкланагани, етарли билим ва малакага эга бўлсагина муолажага киришиши зарурлиги таъкидланмоқда.
Шунингдек, диний масалаларни чуқур англамаган, соха мутахассиси бўлмаганларнинг диний мавзулар ҳақида сўзлаши янада хатарлидир. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимга илмсиз равишда фатво берилса, бунинг гуноҳи унга фатво берган кимсага бўлади”, дедилар.
Бошқа ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Одамларга фақат амир ёки маъмур, ёки риёкор томонидангина гапирилади”, деганлар.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ бу каби хатардан қайтариб бундай деган эдилар: “Диний таълимдан мутлақо бехабар баъзи бир қаламкашлар тоифаси бўлиб, улар ўз мақолалари, чиқишлари ва ёзувларида исломий масалаларни баён қилишга уринадилар. Ўзларини билимдон кўрсатиб, одамларни йўлга солмоқчи бўладилар. Аслида эса бошқа ғаразлари бор. Кимгадир ёқиш, кимнингдир розилигини топиш учун ўша кимсаларга ёқадиган тарзда сафсата сотишга уринадилар. Оятларнинг маънолари таржимасини олиб, уни ўзларининг бузуқ фикрларига мосламоқчи бўлаверадилар.
Ҳадиси шариф билан бўладиган муомалалари ҳақида ҳам худди шу фикрларни айтиш мумкин. Уларнинг Аллоҳга, Исломга ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга қарши бу хил журъатларини кўриб, ҳайратдан ёқа ушлайсиз. Бу тоифа ҳам ўта хатарли тоифадир”.
Демак, ҳар бир соҳа ходими ўз мутахассислиги билан шуғулланишга одатлансин. Ўз навбатида инсонлар ҳам дуч келган одамдан эмас, балки ўз касбининг эгасига мурожаат қилишлари мақсадга мувофиқ.
Даврон НУРМУҲАММАД
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ШЕРИКЛИККА МОЛ, ҚЎЙ БОҚИШ
САВОЛ: Бир танишим менга шундай таклиф берди: “Мен ўнта қорамол сотиб оламан ва сен уни боқасан. Еми ҳам сендан бўлади. Тушган фойда ўртада бўлади”, деди. Биз ишни бошладик. Келишувимиз тўғри бўлганми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай келишув ножоиз ҳисобланади. Чунки сизлар қилмоқчи бўлган иш шариатда мушорака, яъни шериклик ҳисобланади. Пул тикиб қилинадиган шериклик ишида икки томон ҳам пул қўшиши керак бўлади. Шунинг учун шеригингиз олган қорамолини ярми ёки бир қисмини сизга насияга бўлса ҳам, маълум маблағга сотсин. Пулини имкониятингизга қараб, бериб бораверасиз. Шунда қорамоллар ҳар иккингизнинг мулкингизга айланади. Ана шундан кейин ишни давом эттираверасизлар.
Масаланинг яна бир ечими шуки, агар танишингиз рози бўлсалар, улар 10 та мол ва уларнинг ем-ҳашакларига етарли пул тикади. Сиз уларни боқасиз ва фойда нисбатига келишиб оласизлар. Бу музораба битими бўлиб, бундай шаклда ишлашларингиз ҳам жоиз бўлади.
Сиз айтган ҳолатда эса фойдага шерик бўла олмайсиз, балки ҳайвонларни боққанингиз учун хизмат ҳақи ва сарф қилган емингизнинг пулини оласиз. Хизмат ҳақи сиз каби ҳайвон боқувчилар қанча ҳақ олса, шунча миқдорда бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
+8
«ПРЕЗИДЕНТ ҲОЖИЛАРИ»
юксак эҳтиром ила кутиб олинди
Юртимизда «Инсон қадри учун» деган эзгу ғоя асосида кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда.
Бу йил ўз тақдирини Ватан тақдири билан чамбарчас боғлаган, фидойи ва ташаббускор нуроний ҳамюртларимиздан 100 нафари “Президент ҳожиси” сифатида Исломнинг бешинчи рукни – ҳаж амалларини адо этиб келди.
Улар орасида Тошкент вилоятидан 7 нафар ана шундай азиз инсон бор.
Куни кеча Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Мусохон домла Бобоев ва вилоят ҳокимлиги мутасаддилари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида "Президент ҳожилари"ни юксак эҳтиром ила кутиб олдилар.
Давлатимиз Раҳбарининг ғамхўрлигидан ҳожилар кўзларида чексиз шукроналик ҳис-туйғуси жўшиб турибди.
– Аллоҳ таолога чексиз шукрлар бўлсинки, бу йил муҳтарам Юртбошимизнинг ташаббуслари билан бир умрлик орзуйим рўёбга чиқди, – дейди Қуйи Чирчиқ тумани "Чақмоқ" маҳалласидан Исоқ Сулаймонов. – Камтарона хизматларим юксак қадрланиб, "Президент ҳожиси" сифатида ҳаж амалларини бекаму кўст адо этиб келдик. Эндиликда маънавият тарғиботчиси сифатида яна ҳам куч-ғайрат, шажоат билан халқимга, юртимга хизмат қилишга киришаман.
Бундай эътирофларни ҳар бир ҳожи жўшиб, тўлқинланиб гапирмоқда.
Аллоҳ таоло ҳожиларнинг ҳажларини мабрур айласин.
Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
+9
#xabar #haj2026 #prezident_hojilari
🇺🇿🕋 “ПРЕЗИДЕНТ ҲОЖИЛАРИ” ЭҲТИРОМ ИЛА КУТИБ ОЛИНДИ (ФОТОЛАВҲА)
✅2 июнь куни "Ҳаж – 2026" мавсумининг навбатдаги гуруҳ зиёратчилари, хусусан, улар сафидаги 100 нафар "Президент ҳожилари" муборак диёрда ҳаж амалларини тўлиқ адо этиб, юртимизга эсон-омон етиб келишди.⏺Ҳожиларни Президент Администрацияси Диний-маърифий масалалар бўйича департаменти бошлиғи Музаффар Камилов, “Ҳаж - 2026” ишчи гуруҳи раҳбари - Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов шунингдек, таниқли уламолар, имом-домлалар, мутасаддилар ва ОАВ вакиллари эҳтиром ила кутиб олишди. ✅Эслатиб ўтамиз, ҳожиларимиз муборак диёрда ҳар бир қадамда кўрсатилган эътибор ва ғамхўрликни ҳис этишди. Муқаддас жойларда ҳаж арконларини ихлос билан бажарган зиёратчилар сафар давомида муҳтарам Юртбошимиз, меҳридарё халқимиз ҳақига дуолар қилиб келишди.
🇺🇿 Она Ватан бағрига соғ-саломат қайтиб, яқинлари билан дийдорлашган ҳожиларимизнинг юз-кўзларида шукроналик, мамнунлик ҳисси дилларга янада хурсандчилик улашди.🤲 Аллоҳ таоло барча ҳожиларимизнинг ҳажларини мабрур, ибодату дуоларини мақбул айласин! ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис
“Ўзига нисбатан қилинган зулмни кечирган инсон, албатта, шу сабабли улуғлик топади”.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган, Имом Муслим ривояти.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Тўкилган кўз ёшлар ва жароҳат олган қалбларни хотирланг
Тун зулмати шиддатлашган замон, Тезда нур сочиб келар гўзал тонг.Адибларнинг бири айтади: "Агар замондан барча ишларингиз сиз хоҳлагандек бўлиши ва фақатгина сизга ёқадиган нарсаларни бериши тўғрисида ваъда олганман деб биладиган бўлсангиз, унда ҳар сафар ўйлаганларингиз амалга ошмаган вақтда ўзингизни ғам-андуҳ кўчаларига ташлашга тайёр тураверинг. Агар сиз кунларнинг гоҳида сиз ўйлаганингизни бериб, гоҳида бермаслигини, гоҳида сизга берган ҳадясини тезда қайтариб олишини ва бу нарса сиздан олдин ўтган қаср соҳибларию чайлаларда кун кечирган одам болаларининг барчасида рўй берганини англаган бўлсангиз, маҳзунликни камайтиринг ва кўз ёшларингизни артинг! Сиз замоннинг заҳарли ўқлари теккан биринчи инсон эмассиз. Маҳзунлик дафтаридаги энг аввалги мусибат сизга етгани йўқ, ўзингизни қўлга олинг". Шуъла: Ўтиб кетган гуноҳлар ҳақида ўйлашни тўхтатинг. Унинг ўрнига тез орада ўша гуноҳнинг ўрнига қўядиган яхши амалларингиз ҳақида ўйланг. Доктор Оиз ал-Қарнийнинг "Дунёдаги энг бахтли аёл" китобидан ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Набавий табобат: Зайтун
Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади:
﴿اللَّهُ نُورُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ مَثَلُ نُورِهِ كَمِشْكَاةٍ فِيهَا مِصْبَاحٌ الْمِصْبَاحُ فِي زُجَاجَةٍ الزُّجَاجَةُ كَأَنَّهَا كَوْكَبٌ دُرِّيٌّ يُوقَدُ مِنْ شَجَرَةٍ مُبَارَكَةٍ زَيْتُونَةٍ لَا شَرْقِيَّةٍ وَلَا غَرْبِيَّةٍ يَكَادُ زَيْتُهَا يُضِيءُ وَلَوْ لَمْ تَمْسَسْهُ نَارٌ نُورٌ عَلَى نُورٍ يَهْدِي اللَّهُ لِنُورِهِ مَنْ يَشَاءُ وَيَضْرِبُ اللَّهُ الْأَمْثَالَ لِلنَّاسِ وَاللَّهُ بِكُلِّ شَيْءٍ عَلِيمٌ﴾
«Аллоҳ осмонлар ва Ернинг “нури”дир. Нурининг мисоли худди бир токча ичидаги чироқ, бу чироқ бир шиша ичида, у шиша гўё бир дурдан яралган юлдузга ўхшайди. У (чироқ) на шарқий ва на ғарбий бўлмаган муборак зайтун дарахти (мойи)дан ёқилур. Унинг мойи (мусаффолигидан), гарчи унга олов тегмаса-да, (атрофни) ёритиб юборгудекдир. (Мазкурлар қўшилганда эса) нур устига нур (бўлур). Аллоҳ ўзининг (бу) нурига ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур. Аллоҳ одамлар (ибрат олишлари) учун (мана шундай) мисолларни келтирур. Аллоҳ барча нарсани билувчидир» (Нур сураси, 35-оят).
Зайтун инсон организми учун жуда фойдали ҳисобланади. Ундаги Е моддаси инсоннинг тез қаришини олдини олади. Зайтун дарахтининг баргларидан қон босимини олдини олувчи дорилар тайёрланади. Шунингдек, зайтунни ошқозон шиллиқ пардаларининг яллиғланишига қарши, организмни тозалаш, барча ичак дардларини, соч тўкилиши, буйрак, ўт, қовуқ тошларини тушиширишда ва бошқа кўплаб касалликларни даволашда самарали фойда беради.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Ёғ (Зайтун) истеъмол қилинглар ва уни ўзингизга суртинглар. Чунки у муборак дарахтдан (олинган)дир” (Имом Термизий, Имом Ибн Можа ривояти).
Зайтуннинг кўк мевалисидан олинган ёғ энг яхшиси бўлиб, табиати совуқ ва қуруқдир. Пишмаган мевасидан олингани ҳам шундай. Аммо сал буриштирувчироқдир. Қора мевасидан олингани қуруқ ва иссиқ ҳисобланади. Қизилининг мевасидан олинган ёғ совуқ ва қуруқ бўлиб, мўътадилга яқинроқдир.
"Исломда саломатлик" китобидан
Муҳаммад Зариф Муҳаммад Олим ўғли
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Prezidentimiz kimyo sanoatidagi istiqbolli loyihalar taqdimoti bilan tanishdi.
@fitratuz
Endi mavjud! Telegram Tadqiqoti 2025 — yilning asosiy insaytlari 
