cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

"Chust haqiqati" gazetasi

Chust haqiqati. uz saytining telegram kanali Tumanimiz, yurtimiz, va dunyoda bo'layotgan barcha yangiliklardan хabardor bo'ling.

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
202
Obunachilar
+124 soatlar
Ma'lumot yo'q7 kunlar
+530 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида енгил атлетика бўйича Республика босқичи якунига етди. Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган "Баркамол авлод" спорт мажмуасида “Беш ташаббус олимпиадаси” спорт мусобақасининг енгил атлетика спорт тури бўйича Республика босқичининг “Б” лигаси баҳслари ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Мусобақа якунига кўра: 16-21 ёш қиз болалар ўртасида 🥇1-ўрин Қашқадарё вилояти жамоаси, 🥈2-ўрин Фарғона вилояти Бувайда тумани жамоаси, 🥉3-ўрин Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани жамоаси. 16-21 ёш ўғил болалар ўртасида 🥇1-ўрин Қашқадарё вилояти жамоаси, 🥈2-ўрин Фарғона вилояти Фурқат тумани жамоаси, 🥉3-ўрин Бухоро Вилояти Жондор тумани жамоаси. 22-26 ёш аёллар ўртасида 🥇1-ўрин Наманган вилояти жамоаси, 🥈2-ўрин Қашқадарё вилояти жамоаси, 🥉3-ўрин Қорақалпоғистон Республикаси жамоаси. 22-26 ёш эркаклар ўртасида 🥇1-ўрин Наманган вилояти жамоаси, 🥈2-ўрин Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани жамоаси, 🥉3-ўрин Самарқанд вилояти Иштихон тумани жамоаси. 27-30 ёш аёллар ўртасида 🥇1-ўрин Навоий вилояти Хатирчи тумани жамоаси, 🥈2-ўрин Наманган вилояти жамоаси, 🥉3-ўрин Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани жамоаси. 27-30 ёш эркаклар ўртасида 🥇1-ўрин Наманган вилояти жамоаси, 🥈2-ўрин Тошкент шаҳар жамоаси, 🥉3-ўрин Қашқадарё вилояти жамоаси. Мусобақа сўнгида ғолиб жамоаларга вазир маслаҳатчиси Шариф Мўминжонов ва вилоят ҳокими ўринбосари Ғуломжон Муродхўжаевлар томонидан медал¸диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди. Наманган вилояти спорт бошқармаси ахборот хизмати
Hammasini ko'rsatish...
00:20
Video unavailableShow in Telegram
Унутманг, имтиҳон учун туғилдик. Тақдирдан асло ранжиманг. Тундан шикоят қилманг тонгни кўрасиз. Унутманг, имтиҳон учун туғилдик. Яхшилик қилаверинг албатта ажрини кўрасиз. Унутманг, имтиҳон учун туғилдик. Сиз дуо қилинг аммо шубха қилманг ижобатини кўрасиз. Унутманг, имтиҳон учун туғилдик. Ерга уруғ қаданг шубхасиз гулларини кўрасиз. Унутманг, имтиҳон учун туғилдик. Шукуруллоҳ Алиoғлу
Hammasini ko'rsatish...
3.13 MB
00:50
Video unavailableShow in Telegram
#Maʼnaviyat_festivali O‘zbekiston 24 | Chust tumani “BIZ BIR BOʻLSAK — YAGONA XALQMIZ, BIRLASHSAK — VATANMIZ!” Namangan viloyati Chust tumanidagi Madaniyat va istirohat bog‘ida “Ma’naviyat festivali” doirasida “Vatan madhi” nomli musiqiy konsert dasturi o‘tkazildi. P. S Ushbu festival doirasida bizni kichik intervyuyimiz ham havola etilibdi.
Hammasini ko'rsatish...
11.34 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Муваффақиятга эришган ва муваффақиятсизлар ўртасидаги фарқ: Муваффақиятли ечим излайди, муваффақиятсиз узр қидиради. Муваффақиятли ечимнинг бир қисми. Муваффақиятсиз муаммонинг ажралмас қисмидир. Муваффақиятли инсонда режа ва дастур бўлади. Муваффақиятсизда эса ўзини оқлашдан бошқа нарса йўқ. Муваффақиятли: “Мени тинч қўй, ишлайман”, дейди. Муваффақиятсиз эса: “Бу менинг ишим эмас”, дейди. @Jaloliddinrumiyy🍃
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
«Ким қаҳр қилса, қаҳр кўради. Ким зарар келтирса, зарар кўради. Ким зулм қилса, зулм кўради. Ким (бировни) айбласа, ўзи ҳам (шу айб билан) имтиҳон қилинади. Аллоҳ таоло муҳлат беради, лекин эътиборсиз ташлаб қўймайди». @Jaloliddinrumiyy🍃
Hammasini ko'rsatish...
100 ЙИЛДАН КЕЙИН… Юз йилдан кейин, яъни 2124 йилда барчамиз қариндошларимиз билан биргаликда ер остида бўламиз. Биз қурган уйларда нотаниш одамлар яшайди. Йиғган мол-мулкимизга бошқалар эгалик қилади. Биз ҳақимизда ҳеч нарсани эслашмайди ҳам. Ичимизда ким ҳам отасининг бобосини эслай олади. (Бўлса ҳам жуда озчилик эслайди). Бизлар ўша пайтда сатрларда эсланамиз, исм ва шаклимиз унутилган тарихга айланади. Шундай экан, нима учун келажакдаги мол-мулкимиз, уйларимиз ва аҳлларимиз ҳақида кўп бош қотирамиз. Ахир юз йилдан кейин булардан ҳеч наф йўқ-ку?! Бизнинг борлиғимиз коинотнинг умри олдида бир лаҳза холос. Бизнинг умримиз унинг олдида кўз очиб юмгунчалик фурсатдир. Биздан кейин ўнлаб авлодлар келади. Улар ҳам худди биз топширгандек кейинги авлодга байроқни топширадилар. Улар орзуларининг тўртдан бирини ҳам амалга оширмасдан ўтиб кетадилар. Шундай экан, дунёдаги ҳақиқий ҳажмимизни билиб олишимиз керак. У, биз тасаввур қилгандан ҳам кичикдир. Юз йилдан кейин зулумот ва сукунат ичра юриб, дунё нақадар ҳақир эканини ва орзуларимиз чўпчак эканини биламиз. Қани эди, умримизнинг барчасини жиддий ишлар, яхшиликларни жамғариш ва солиҳ амалларни қилишга сафарбар этсак эди, деб орзу қиламиз. «Қалбга таскин битиклар» китобидан @Jaloliddinrumiyy🍃
Hammasini ko'rsatish...
Бир кишига дўстлари эчкиэмар совға қилишди. У бу ноёб мавжудотни парвариш қила бошлади. Кунларнинг бирида кутилмаганда эчкиэмар унинг бармоғидан тишлаб олди. Жон аччиғида бу махлуқни йўқотмоқчи бўлди, лекин жониворнинг кўзларига кўзи тушди-ю, бўшашиб, ғазаби босилди. Эчкиэмар гўёки унга садоқат тўла нигоҳлари билан маҳзун боқиб «Кечиринг, хўжайин» деяётгандай туюлди. Жонивор кун бўйи унинг ортидан эргашиб бир қадам ҳам нари кетмади. Хўжайин шундай содиқ дўстини йўқотмоқчи бўлганлигини ўйлаб, бироз хижолат ҳам бўлди. Эрталаб уйғониб қараса, «дўсти» тун бўйи ёнидан жилмай, ундан кўз узмай, ғамгин нигоҳлари билан унга қараб турганини кўрди. Ва қандай ажойиб, ғамхўр ҳайвони борлигини ўйлаб суюнди. Унинг бу мамнунлигини кечаги жароҳатланган бармоғининг шишиб, чидаб бўлмас оғриқ бериши бузар эди. Эчкиэмарини ёнига олиб, шифокор кўригига борди. У ерда маълум бўлишича, эчкиэмарнинг бу тури заҳарли ҳисобланиб, заҳари кучсиз бўлганлиги сабабли ўлжа бирданига ўлмайди. Шунинг учун бу махлуқлар ўлжани аввал тишлаб, кейин унинг ўлишини кутиб туришар экан... Алҳосил, садоқат билан кўзларингизга боқиб, ортингиздан эргашадиган, ўтирсангиз, атрофингизда тикка турадиганларга кўп ҳам ишонаверманг, улар шунчаки пайтини пойлаб, жисмингизни парчалашни кутаётган бўлишлари мумкин... «Қалбга таскин битиклар» китобидан. @Jaloliddinrumiyy🍃
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
УЧ МУҲИМ НАРСА Ҳаётда уч нарсани эҳтиёт қилиб ишлатинг: – қадамни; – қаламни; – қасамни. Уч нарсани пок тутинг: – танани; – кийимни; – хаёлни. Уч нарсани ишга солинг: – ақлни; – ҳимматни; – сабрни. Уч нарсадан парҳез қилинг: – гуноҳдан; – афсусдан; – фарёддан. Уч нарсани булғаманг: – қалбни; – тилни; – кўзни. @Jaloliddinrumiyy🍃
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
#Bugungi_kun_hikmati
Баъзан ортингга қараб қўй: шунда қаердан келганингни унутмайсан.
✍️ Шамси Табризий https://t.me/joinchat/AAAAAFkSiSlYvT9HNs4DrQ
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
#Bugungi_kun_hikmati "Ёлғиз одамлар, улар аслида ҳаммасини тушуниб етган кучли одамлар, уларни кетишингиз билан қўрқита олмайсиз." ✍ Айман Ёғий https://t.me/joinchat/AAAAAFkSiSlYvT9HNs4DrQ
Hammasini ko'rsatish...
Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.