cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Sattorov qaydlari

Журналист Фазлиддин Сатторовнинг муаллифлик блоги. Шахсий мулоҳазалар, қайдлар, фикрлар ва яна энг долзарб масалалар муҳокамаси. facebook.com/fazliddinsattorov Мурожаат учун: @fazliddins

Ko'proq ko'rsatish
O'zbekiston66 317Til belgilanmaganToif belgilanmagan
Reklama postlari
179
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
Ma'lumot yo'q7 kunlar
Ma'lumot yo'q30 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Photo unavailableShow in Telegram
Президент Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятини қонунийлаштириш тўғрисидаги қарорни бекор қилди. Президентнинг аввалги фармони билан 2021 йил 1 январдан букмекерлик идораларини очишга рухсат берилган, бироқ ҳуқуқий асослар мавжуд бўлмагани сабабли мамлакатда улар фаолияти ноқонуний бўлиб қолаётган эди. Каналга уланиш: t.me/qayduz
Hammasini ko'rsatish...
02:12
Video unavailableShow in Telegram
Яна бир ҳоким ёрдамчиси қўлга олинди Тошкент туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган шахс мазкур тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирида ҳоким ёрдамчиси лавозимда ишловчи синфдоши билан келишган ҳолда ўзганинг ишончига кириб, Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойлашган 4 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 30 минг АҚШ доллари талаб қилишади. ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 1982 й.т. шахс сўралган пулни олган вақтида ушланди. Шунингдек, унинг кўрсатмаси асосида ҳоким ёрдамчиси ҳам қўлга олинди. Бизни кузатишда давом этинг👇 https://t.me/+UaAfANSlNTEwYmQy
Hammasini ko'rsatish...
ДХХ - ер сотиш холатлари.mp418.50 MB
Муҳримнинг фикрларига қўшиламан. Биз телеканалларимиз орқали рус тилидаги кўрсатувларни шундоқ ҳам эфирда узатяпмиз. Лекин тарқоқ ҳолда. Уни алоҳида платформага бирлаштириш керак. Русийзабон халқимиз бўшлиқни Россия каналлари орқали тўлдиряпти. Бунга биз айбдормиз. Шунга имкон қолдирмаслик керак эди. Ахир уларнинг ҳам фуқаролик ҳуқуқлари бор. Биз маълумотни етарлича етказмасак, уни рус идеологияси эгаллайди. Шундай экан, соф миллий ўзликни, қадриятларни, маданиятни, мафкурани етказувчи рус тилидаги телеканалга эҳтиёж бор. Шунинг учун рус тилидаги телеканал очилишига қарши бўлган юртдошларимиз масаланинг бу томонини ҳам ҳисобга олишларини истардим. Каналга уланиш: t.me/qayduz
Hammasini ko'rsatish...
А. Комиловнинг Украинадаги уруш ҳақидаги баёнотидан кейин ишдан кетиши ўзбек дипломатиясининг, ҳукуматининг дунё ҳамжамияти кўз ўнгидаги мағлубиятидир ва бу яна биз Кремл, хусусан, Путиннинг қош-қовоғига қараб, сиёсат юргизаётганимиз белгисидир. Бугунги жуғрофий-сиёсий вазиятдан келиб чиқсак, Комиловнинг ишдан кетиши билан боғлиқ ютқизиғимиз ўрнини ҳатто у ҳозирги лавозими у ёқда турсин, бош вазир лавозимига тайинланса ҳам қопламайди. Бу гапни - Украинанинг бўлгинчи ҳудудлари тан олинмаслигини ҳатто Қозоғистон президенти ҳам айтди, лекин бунинг учун уни ҳеч ким ишдан олиб ташлагани йўқ. Абдулазиз ака - ўзбек дипломатиясининг феномени. У одам ўша куни Сенат мажлисида халқимиз кўнглидаги гапни айтган эди. Фахриддин Низомов Каналга уланиш: t.me/qayduz
Hammasini ko'rsatish...
Янги Халқаро қишлоқ хўжалиги университети 2022-2023 ўқув йилидан ўз фаолиятини бошлайди.
Hammasini ko'rsatish...
Ўзбекистонда 30 апрель куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Президент келгуси ҳафтада Рамазон ҳайити муносабати билан ҳам аҳолига 5 кунлик дам олиш берилишини айтди. Унинг айтишича, Наврўз байрамидаги дам олиш кунларида Бухоро ва Самарқандга қўшимча 110 минг маҳаллий туристлар борган. 2022 йилдан давлат ташкилоти ходимларига йилига бир маротаба маҳаллий саёҳатга чиқиш харажатларининг 20 фоизини бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан қоплаш амалиёти йўлга қўйилади. Каналга уланиш: t.me/qayduz
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Бу йил Закот, Фитр, Фидянинг миқдорини биласизми? ✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг маълум қилишича, бу йил 34 миллион сўм ва ундан ортиқ маблағга эга бўлган киши, жами маблағининг қирқдан бирини Закот ниятида беради. Фидя миқдори 25 минг сўм. Фитр садақасини эса буғдой, арпа, майиз, ҳурмо нархидан келиб чиқиб, ўз имконига қараб берилади. (Инфографикага қаранг) Каналга уланиш: t.me/qayduz
Hammasini ko'rsatish...
Ўзбекистонда 9 май санаси муносабати билан ҳеч қанақа ҳарбий парад ўтказилмайди Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги вакиллари бугун ўтказилган матбуот анжуманида маълумот берган.  Журналистларнинг парад бўйича саволига Мудофаа вазирлиги тарбиявий ва мафкуравий ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник Ойбек Мамадалиев жавоб берган. Унинг айтишича, Ўзбекистон бўйлаб 9 май арафасида ҳарбий парадлар ўтказиш назарда тутилмаган.  Эслатиб ўтамиз, 9 май Ўзбекистонда Хотира ва қадрлаш куни сифатида нишонланади.  Аввалроқ, Қозоғистонда ҳам 9 май муносабати билан парад бўлмаслиги маълум қилинганди. Бизни кузатишда давом этинг👇 https://t.me/+UaAfANSlNTEwYmQy
Hammasini ko'rsatish...
platforma.uz

Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда! @platformauzb Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin

Хивада 25—30 апрель кунлари «Лазги» халқаро рақс фестивали бўлиб ўтади.
Hammasini ko'rsatish...
Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.