Mumina.uz
Ayollar uchun O‘zbekiston musulmonlari idorasi tasarrufidagi rasmiy diniy-maʼrifiy telegram kanal
Ko'proq ko'rsatish📈 Telegram kanali Mumina.uz analitikasi
Mumina.uz (@muminauz) O'zbek til segmentidagi kanali faol ishtirokchi. Hozirda hamjamiyat 13 157 obunachidan iborat bo'lib, Din & Maʼnaviyat toifasida 6 569-o'rinni va O'zbekiston mintaqasida 5 957-o'rinni egallagan.
📊 Auditoriya ko‘rsatkichlari va dinamika
невідомо sanasidan buyon loyiha tez o‘sib, 13 157 obunachiga ega bo‘ldi.
18 Sentabr, 2026 dagi oxirgi ma’lumotlarga ko‘ra kanal barqaror faollikka ega. Oxirgi 30 kunda obunachilar soni -603 ga, so‘nggi 24 soatda esa -7 ga o‘zgardi va umumiy qamrov yuqori darajada qolmoqda.
- Tasdiqlash holati: Tasdiqlanmagan
- Jalb etish (ER): Auditoriya o‘rtacha 28.63% darajada jalb etiladi. Nashrdan keyingi dastlabki 24 soatda kontent odatda umumiy obunachilar sonining 17.12% ini tashkil etuvchi reaksiyalarni to‘playdi.
- Post qamrovi: Har bir post o‘rtacha 3 768 marta ko‘riladi; birinchi sutkada odatda 2 253 ta ko‘rish yig‘iladi.
- Reaksiyalar va o‘zaro ta’sir: Auditoriya faol: har bir postga o‘rtacha 17 ta reaksiya keladi.
📝 Tavsif va kontent siyosati
Muallif resursni shaxsiy fikrni ifoda etish maydoni sifatida ta’riflaydi:
“Ayollar uchun O‘zbekiston musulmonlari idorasi tasarrufidagi rasmiy diniy-maʼrifiy telegram kanal”
Yuqori yangilanish chastotasi (oxirgi ma’lumot 19 Sentabr, 2026 da olingan) sababli kanal doimo dolzarb va katta qamrovli bo‘lib qoladi. Analitika auditoriya kontent bilan faol hamkorlik qilishini, uni Din & Maʼnaviyat toifasidagi muhim ta’sir nuqtasiga aylantirishini ko‘rsatadi.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази директор ўринбосари, Тошкент ислом институти ўқитувчиси🚀@muminauz 💐 📱muminauzportali
✍️ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: «Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга «Менга бир ишни буюринг ва уни қисқа қилинг, токи мен тушунай» деди. Шунда у зот алайҳиссалом «Ғазаб қилма!» дедилар. Бояги одам саволини бир неча такрорлаган эди, у зот алайҳиссалом «Ғазаб қилма!» дедилар». (Бухорий ва Термизий ривоят қилишган).🤔 «Ғазаб қилма!» Бу қисқа огоҳлантрувчи жавоб ўзида улкан маъно юклайди. Чунки ғазаб инсоннинг хушини, тафаккурини, адолат туйғусини ва ҳатто имонини хиралаштиради. Кўп адоватлар, кўп пушаймонликлар, кўп ёмон сўзлар айнан ғазабнинг бир лаҳзалик алангасидан чиқади. ✍️ Бир олим талабалари билан йўл четидан суҳбатлашиб кетаётган эди. Уйларнинг биридан эр-хотиннинг бақир-чақир қилаётгани эшитилди. Устоз талабаларига юзланиб: – Одамлар нега бир-бирига ғазаб билан қичқиради?, – деб сўради. Талабалардан бири: – Одам жаҳли чиққанда бақиради, – деди. Шунда у зот: – Аммо жаҳлимизни чиқарган инсон шундоққина пешонамизда турган чоқда унга нега бақириб гапирамиз? Унга айтмоқчи бўлган гапларимизни пастроқ овозда айтишимиз ва сўзлашга катта куч сарфлашимиз мумкин бўла туриб нега бўғзимизни йиртадиган даражада катта куч сарфлаб бақирамиз? – деб яна сўради. Талабаларидан сас чиқмагач, ўзи тушунтира бошлади: – Икки инсон бир-биридан ғазаблангани заҳоти уларнинг қалблари бир-биридан узоқлашади. Шундан кейин улар узоқ масофадан бир-бирига овози эшитилсин учун бақиришга мажбур бўладилар. Уларнинг ғазаби қанчалик кучайса, ўртадаги масофа ҳам шунча узоқлашиб бораверади ва улар янада қаттиқроқ бақириб гапиришга мажбур бўладилар. 🌸 Бу кичик ҳикоя аслида катта бир ҳақиқатни эслатади. Инсон бошқаларга қилган муомаласи, ҳаракати билан ўзининг ички ҳолатини намоён қилади. Баъзан бир одамнинг ғазаби бошқасига тегади, бироқ аслида у ўзи билан курашаётган бўлади. Ғазаб — инсонни ўзидан узоқлаштирувчи ҳолатдир. Донишмандлар «Жахл чиққанда, ақл кетади» деб бежиз айтишмаган. 📚 Уламолар ғазаб чоғида нафақат ўзини тийиш, балки ҳолатни юмшатиш учун аниқ амалларни ҳам ўргатганлар: ✅️Сукут қилиш. Ғазаб пайтидаги сукут — катта нажот. ✅️Ҳолатини ўзгартириш. Агар тик турган бўлса — ўтириш, ўтирган бўлса — ётиш тавсия этилади. Бунда ҳиссий ҳолат ўзгаради, ғазаб кетади. ✅️Таҳорат олиш. Ғазаб — оловдандир, сув эса уни совутади. ✅️Аллоҳни зикр қилиш, истиғфор айтиш. 🤲Аллоҳ барчамизни ғазабни енга оладиган, кўнгли кенг, кучли бандаларидан қилсин. 🚀@muminauz 🌺 📱 muminauzportali
🌙 Набий алайҳиссалом дедилар: "Жума куни - кунларнинг саййиди, Аллоҳ таолонинг наздида буюгидир".⬆️↗️↘️⬇️↙️⬅️↖️➡️ 🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: ✨«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». (Табароний ривоят қилган). 🤲Аллоҳим, саййидул айём жума куни Сенинг раҳматинг ва мағфиратингга ноил қилгин, Набий алайҳиссаломнинг шафоатларига эриштиргин, дуолар ижобат бўладиган вақтни топишимизни насиб этгин. 💐ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🚀@muminauz 📱 muminauzportali
🌙 Набий алайҳиссалом дедилар: "Жума куни - кунларнинг саййиди, Аллоҳ таолонинг наздида буюгидир".⬆️↗️↘️⬇️↙️⬅️↖️➡️ 🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: ✨«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». (Табароний ривоят қилган). 🤲Аллоҳим, саййидул айём жума куни Сенинг раҳматинг ва мағфиратингга ноил қилгин, Набий алайҳиссаломнинг шафоатларига эриштиргин, дуолар ижобат бўладиган вақтни топишимизни насиб этгин. 💐ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🚀@muminauz 📱 muminauzportali
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ اَللهُمَّ صَلِّ عَلَى سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى أَلِهِ كُلَّمَا اخْتَلَفَ الْمَلَوَانِ وَتَعَاقَبَ الْعَصْرَانِ وَ كَرَّرَ الْجَدِيدَانِ وَ اسْتَقْبَلَ الْفَرْقَدَانِ وَ بَلِّغْ رُوحَهُ وَ أَرْوَاحَ أَهْلِ بَيْتِهِ مِنَّا التَّحِيَّةَ وَ السَّلَامَ وَ ارْحَمْ وَبَاركْ وَ سَلِّمْ عَلَيْهِ كَثِيرًا كَثِيرًا إِلَى يَوْمِ الْحَشْرِ وَ الْقَرَارِ📖Ўқилиши: Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадин ва ъала алиҳи кулламахталафал малавани ва таъақобал ъасрони ва карророл жадийдани вастақ балал-фарқодани. ва баллиғ руҳаҳу ва арваҳа аҳли байтиҳи миннат таҳиййата вас салама варҳам ва барик ва саллам ъалайҳи касирон касирон ила йавмил ҳашри вал қорори. ✨Маъноси: Аллоҳим, Саййидимиз ҳазрати Муҳаммадга ва ул зотнинг аҳли байтларига икки кеча билан кундуз ўрин алмашиниши давом этгунича, икки аср (замонлар) бир-бирининг изидан келадиган муддатча, янгиланадиган икки хилқат (қуёш ва ой) такрорланиб турадиган вақтча, (жанубий ва шимолий) икки қутб юлдузлари кўринаверадиган муддатча узлуксиз салоту салом ёғдир. Биздан ул зотта ва ул зотнинг аҳли байтларига тахиййат ва саломларни етказ! То (қиёматдаги) тўпланиш ва қарор топиш кунигача ул зотга кўпдан-кўп раҳмат, баракот ва саломларни бардавом ёғдир! 🚀@muminauz 🌺 📱muminauzportali
🗣Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бугунги мураккаб даврда тинчлик ва ҳурлик энг бебаҳо неъмат эканини алоҳида таъкидлаб, уммат бирлиги, ҳамжиҳатлик ва диний-маърифий алоқаларни мустаҳкамлаш заруратига тўхталдилар. Шунингдек, давлат Раҳбарлари ўртасидаги самимий биродарлик ва олий даражадаги ўзаро ташрифлар халқларимиз тарихида янги саҳифа очганини эътироф этдилар.✅Йиғилишда Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода ҳам сўзга чиқиб, яқинда бўлиб ўтган Озарбайжон етакчисининг Ўзбекистонга тарихий ташрифи ва имзоланган "Абадий дўстлик шартномаси" қардошлик муносабатларимизни янги босқичга олиб чиққанини таъкидлади.
🤲 Анжуман якунида Шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода жанобларининг таклифига биноан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари йиғилганлар ва бутун ислом уммати ҳаққига хайрли дуолар қилдилар. Муфтий ҳазратлари ўз дуоларида эл-юртларимиз тинчлиги, мамлакатларимиз фаровонлиги ҳамда анжуманда кўтарилган муҳим масалалар мусулмонлар ва бутун уммат манфаати учун хизмат қилишини Ҳақ таолодан сўрадилар.✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🚀@muminauz 🌺 📱muminauzportali
