uz
Feedback
Segment.uz

Segment.uz

Kanalga Telegram’da o‘tish

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

Ko'proq ko'rsatish

📈 Telegram kanali Segment.uz analitikasi

Segment.uz (@segmentuz) O'zbek til segmentidagi kanali faol ishtirokchi. Hozirda hamjamiyat 70 822 obunachidan iborat bo'lib, Yangiliklar & Media toifasida 3 732-o'rinni va O'zbekiston mintaqasida 988-o'rinni egallagan.

📊 Auditoriya ko‘rsatkichlari va dinamika

невідомо sanasidan buyon loyiha tez o‘sib, 70 822 obunachiga ega bo‘ldi.

06 Iyul, 2026 dagi oxirgi ma’lumotlarga ko‘ra kanal barqaror faollikka ega. Oxirgi 30 kunda obunachilar soni 23 ga, so‘nggi 24 soatda esa 32 ga o‘zgardi va umumiy qamrov yuqori darajada qolmoqda.

  • Tasdiqlash holati: Tasdiqlanmagan
  • Jalb etish (ER): Auditoriya o‘rtacha 18.33% darajada jalb etiladi. Nashrdan keyingi dastlabki 24 soatda kontent odatda umumiy obunachilar sonining 13.53% ini tashkil etuvchi reaksiyalarni to‘playdi.
  • Post qamrovi: Har bir post o‘rtacha 12 987 marta ko‘riladi; birinchi sutkada odatda 9 585 ta ko‘rish yig‘iladi.
  • Reaksiyalar va o‘zaro ta’sir: Auditoriya faol: har bir postga o‘rtacha 0 ta reaksiya keladi.

📝 Tavsif va kontent siyosati

Muallif resursni shaxsiy fikrni ifoda etish maydoni sifatida ta’riflaydi:
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

Yuqori yangilanish chastotasi (oxirgi ma’lumot 07 Iyul, 2026 da olingan) sababli kanal doimo dolzarb va katta qamrovli bo‘lib qoladi. Analitika auditoriya kontent bilan faol hamkorlik qilishini, uni Yangiliklar & Media toifasidagi muhim ta’sir nuqtasiga aylantirishini ko‘rsatadi.

70 822
Obunachilar
+3224 soatlar
+297 kunlar
+2330 kunlar
Postlar arxiv
Toshkentdan Dubayga Centrum Air bilan atigi 1,6 mln so'm ❤️ Dubay sizni kutmoqda! 💰 Ajoyib dam olish — a'lo narxda! Hozir 3
Toshkentdan Dubayga Centrum Air bilan atigi 1,6 mln so'm ❤️ Dubay sizni kutmoqda! 💰 Ajoyib dam olish — a'lo narxda! Hozir 3 mln 1,6mln so'mdan boshlab! Chiptalarni bron qiling va go'zal manzaralar, hashamatli mehmonxonalar hamda iliq quyoshdan bahramand bo'ling! 👍 Bugun havola orqali bron qiling — eng qulay narxlar! Chiptalar 1,6 mln so'm — buni o'tkazib yubormang! Bandlash #reklama 16+ booking.centrum-air.com

Президент фармони билан Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган юртдошларимиздан бир гуруҳи мукофотланди. Telegram | Instagram | Facebook

Ўзбекистонда Telegram Wallet расман ишга тушди Telegram’га интеграция қилинган Wallet криптоҳамёни Ўзбекистонда расмий иш бошлади. Энди фойдаланувчилар Uzcard ва Humo тўлов тизимларидан фойдаланган ҳолда криптовалюталарни сотиб олиши мумкин. Бунда фойдаланувчилар илова ичида тўғридан-тўғри криптооперацияларни амалга ошириб, Wallet’нинг барча функцияларини ишлата олишади. Сервис орқали Bitcoin, Toncoin, USDT ва яна 200 дан ортиқ машҳур криптовалюталарни маҳаллий тўлов тизимлари ёрдамида сотиб олиш ва сотиш имконияти яратилди. Лойиҳанинг технологик инфратузилмаси Asterium криптоэкотизими томонидан тақдим этилади. Платформа HUMO, Visa ва Mastercard карталаридан воситачиларсиз фойдаланиб, криптоактивларни харид қилиш, сотиш, сақлаш ва ўтказишни хавфсиз тарзда амалга оширишга имкон беради. Wallet’нинг Ўзбекистонда ишга туширилиши Истиқболли лойиҳалар Миллий агентлиги томонидан берилган расмий лицензия асосида амалга оширилган. Telegram | Instagram | Facebook

Акмалжон Тўланов Андижон вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосар
Акмалжон Тўланов Андижон вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган. Telegram | Instagram | Facebook

Toshkentdan Buxoroga parvoz — 301,000 so'mdan! ❤️ Buyuk Ipak yo‘lining durdonasi bo‘lgan Buxoroni o‘zingiz uchun kashf eting, bu yerda qadimiy madrasalar va gumbazli maqbaralar tarix nafasini saqlaydi, eski shaharning tor ko‘chalari esa asrlar osha shoshilmasdan sayr qilishga chorlaydi. Tez va qulay uching — to‘g‘ridan-to‘g‘ri, shovqinsiz va hamyonbop narxda. ✨ To‘g‘ridan-to‘g‘ri parvoz, ishonchli xizmat va qulay narx — xotirjam safar uchun kerak bo‘lgan hammasi shu yerda. Bugunoq Buxoroga chipta band qiling va unutilmas sayohatingizni rejalashtirishni boshlang. 💰 Chipta narxlari — 301.000 so‘mdan. Hozirning o‘zida Centrum Air saytida bron qiling! Bandlash #reklama booking.centrum-air.com

Мактабларда қишки таътил 28 декабрдан бошланади 2025/2026 ўқув йилида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун қишки таътил 28 декабрдан (бошланғич 1–4-синфларда 27 декабрь — шанба кунидан) бошланади. Таътил 2026 йил 10 январгача (14 календар кун) давом этади. 2026 йил 11 январь якшанба — дам олиш кунига тўғри келгани сабабли, III чорак дарслари 2026 йил 12 январдан бошланади. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Telegram | Instagram | Facebook

“Энг яхши солиқ тўловчи маҳалла” номинацияси жорий этилади
Бу ҳақда Президент қарори (ПҚ–364-сон, 28.11.2025 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2026 йил 1 январданЭнг яхши солиқ тўловчи маҳалла” номинацияси жорий этилади. Бунда ғолибларни аниқлаш бўйича мезонлар қуйидагилар: ▪️ ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган кичик бизнес субъектлари сони; ▪️ ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган кичик бизнес субъектлари томонидан тўланган солиқлар миқдори; ▪️ ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўловчилар сони; ▪️ ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сони ва улар томонидан тўланган солиқлар миқдори; ▪️ маҳалла фуқаролари томонидан мол-мулк ва ер солиқларининг тўланганлик даражаси. “Энг яхши солиқ тўловчи маҳалла” номинацияси ғолиблари учун қуйидаги рағбатлантириш чоралари жорий этилади: ▪️ ташаббусли бюджет доирасида кетма-кет 2 маротаба ғолиб деб топилган маҳаллалар учун навбатдаги 2 та мавсум доирасида лойиҳа киритиш имкониятини чеклаш қоидаси қўлланмайди; ▪️ лойиҳаларни шериклик асосида молиялаштиришда ушбу маҳаллалар аҳолиси томонидан лойиҳа қийматининг 25 фоизи молиялаштирилган тақдирда, лойиҳа ғолиб деб топилади ҳамда қолган 75 фоизи Давлат бюджетидан молиялаштирилади; ▪️ белгиланган мезонлар асосида ҳар йили биринчи 100 таликка кирган энг яхши солиқ тўловчи маҳаллаларнинг ҳар бирига Давлат бюджетидан 2 млрд сўм миқдорида маблағ тегишлича Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармасига ажратилади. Telegram | Instagram | Facebook

🏙 DreamLand Aeroport — premium darajadagi turmush tarzi. 🔥 Maxsus narx 2 xonali xonadonga - 62,6 m²: 553 mln soʻm o‘rniga 8
🏙 DreamLand Aeroport — premium darajadagi turmush tarzi. 🔥 Maxsus narx 2 xonali xonadonga - 62,6 m²: 553 mln soʻm o‘rniga 851 mln soʻm 📍Qulay joylashuv — aeroportga yaqinida. 📉 Еksklyuziv chegirmalar –35% gacha ❗️Faqat 30 ta kvartira qoldi 📞Qo‘ng‘iroq qiling: 📲 1390 ☎️ +998781290418 Biz ijtimoiy tarmoqlarda: 🌐 Сайт | 📸Instagram | 💬Telegram 📄Читать на русском языке

2026 йил 1 январдан “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)” мақомидаги 33 та туман (шаҳар)да фаолият юритувчи давлат органларида кадрлар ротацияси тизими жорий этилади. Бунда: ➖ республика ижро этувчи ҳокимият органларининг туман (шаҳар) бўлинма раҳбари ҳамда туман (шаҳар) ҳокими ва унинг ўринбосарлари ҳар 5 йилда, қоида тариқасида, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри доирасида бошқа туман (шаҳар)га ротация қилинади; ➖ ротация қилинадиган раҳбарлар Бошқарув самарадорлиги агентлигининг hrm.gov.uz электрон платформаси орқали аниқланади; ➖ раҳбар янги ҳудудга ўтишдан олдин ҳудуднинг иқтисодий ва ижтимоий ҳолати бўйича интенсив курсда ўқитилади; ➖ ротация қилинган раҳбар фаолияти Агентлик томонидан электрон платформа орқали онлайн тарзда мониторинг қилинади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Кадрлар захирасини юритиш бўйича янги тартиб жорий этилади Президент фармонига кўра, давлат органларида кадрлар захирасини юритиш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи янги тартиб жорий этилади: давлат органлари томонидан: ▪️ Миллий кадрлар захирасига киритилган лавозимлар учун номзодлар рўйхати мустақил шакллантирилади; ▪️ саралашдан ўтган номзодлар тарафидан шахсий ривожланиш режасининг бажарилишиzaxira.bsa.uz электрон платформаси орқали мониторинг қилинади; ▪️Салоҳиятли кадрлар захирасига номзодлар маҳаллада фаолият кўрсатаётган маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, ижтимоий ходим ва солиқ инспекторлари орасидан туман (шаҳар) ҳокимларининг хулосаси асосида ишчи гуруҳ томонидан сараланади; Агентлик томонидан: ▫️ давлат фуқаролик хизматининг бошқарув ва сиёсий лавозим гуруҳларига захира мустақил равишда шакллантирилади; ▫️ давлат органларида самарали хизмат қилаётган, бироқ раҳбарлари томонидан тавсия этилмаган номзодларни мустақил аниқлаш ҳамда баҳолаш орқали улар Миллий кадрлар захирасига киритилади. Telegram | Instagram | Facebook

Мавлонбердиев Отабек Турабекович Сирдарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар
Мавлонбердиев Отабек Турабекович Сирдарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар Президент ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлигининг Сирдарё вилояти филиали раҳбари лавозимида фаолият юритган. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Эндиликда ишга кириш учун топширилган тест натижалари 1 йилгача амал қилади
Президент фармонига мувофиқ:
▫️ 2026 йил 1 мартдан бошлаб давлат фуқаролик хизматида мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар vacancy.gov.uzэлектрон платформасида эълон қилинади. ▫️фуқароларга ўзларига маъқул келадиган мутахассислик, лавозим ва иш ҳақига оид талабларни белгилаган ҳолда “vacancy.gov.uz” электрон платформасида “иш қидирувчи” мақомида рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади. ▫️“vacancy.gov.uz” электрон платформасидан рўйхатдан ўтган ва давлат фуқаролик хизматига кириш бўйича тест синовларидан муваффақиятли ўтган фуқаролар ушбу платформада мавжуд бўш иш ўринларига даъвогарлик қилиши мумкин бўлади. Бунда: ▪️фуқароларга тест синовларини шахсни тасдиқлаш ва синовларни назорат қилишнинг махсус онлайн тизими орқали ёки Бошқарув самарадорлиги агентлигининг махсус жиҳозланган хоналарида топшириш имконияти яратилади; ▪️тест натижалари бир йилгача амал қилади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Давлат органларида ходимларнинг коррупцияга қарши барқарорлик даражасини диагностикадан ўтказиш тизими жорий этилади Шунингдек, давлат органларида мажбурий ротация тизими жорий этилади. Президент фармонига кўра қуйидагилар диагностикадан ўтказилади: ▫️2026 йил 1 январдан бошлаб коррупцияга қарши ички назорат тузилмаларининг раҳбарлари ва масъул ходимлари ҳамда ушбу лавозимларга номзодлар; ▫️2026 йил 1 июндан бошлаб соҳалар назоратига масъул инспекцияларда коррупциявий хавф-хатар даражаси “юқори” ва “ўрта” бўлган функциялар юклатилган лавозимларда фаолият юритаётган ходимлар ҳамда ушбу лавозимларга номзодлар; ▫️2027 йил 1 январдан бошлаб бошқа давлат органларида коррупсиявий хавф-хатар даражаси "юқори" ва "ўрта" бўлган функциялар юклатилган лавозимларда фаолият юритаётган ходимлар ва ушбу лавозимларга номзодлар. Диагностика Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг буюртмасига мувофиқ Бошқарув самарадорлиги агентлиги ҳузуридаги Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази томонидан ўтказилади. Диагностика натижасига кўра, ходимнинг коррупцияга барқарорлик даражаси “паст” деб баҳоланиши мазкур лавозимда меҳнатга оид муносабатларни давом эттиришига монелик қилувчи ҳолат ҳисобланади ҳамда ходим коррупциявий хавф-хатар даражаси “паст” бўлган бошқа лавозимга мажбурий равишда ротация қилинади. ▫️Ҳужжатга мувофиқ, Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг мавжуд штат бирликлари доирасида давлат хизматчилари ахлоқ қоидаларига зид хатти-ҳаракатлар қилишининг олдини олишга қаратилган ишларни мувофиқлаштириш вазифасини бажарадиган одоб-ахлоқ комиссиялари билан ишлаш бўйича бўлинма ташкил этилади. ▫️Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан жорий этилган ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ бўлган эълон қилиниши белгиланган (очиқ) рейтинглар натижалари тўғрисидаги маълумот” билан тўлдирилмоқда ва 43 тага етказилмоқда. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Айрим ҳудудлардаги давлат органларида кадрлар ротацияси тизими жорий этилади Президент фармонига кўра, давлат органларининг вазифа ва функциялари қуйидаги 5 та даражага ажратилади: ▪️ конституциявий ва миллий даража; ▪️ республика ижро этувчи ҳокимият органлари даражаси; ▪️ ҳудудий даража; ▪️ туман (шаҳар) даражаси; ▪️ маҳалла (қишлоқ, овул) фуқаролар йиғини даражаси. 2026 йил 1 январдан “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)” мақомидаги 33 та туман (шаҳар)да фаолият юритувчи давлат органларида кадрлар ротацияси тизими жорий этилади. Бунда: ▪️ республика ижро этувчи ҳокимият органларининг туман (шаҳар) бўлинма раҳбари ҳамда туман (шаҳар) ҳокими ва унинг ўринбосарлари ҳар 5 йилда, қоида тариқасида, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри доирасида бошқа туман (шаҳар)га ротация қилинади; ▪️ ротация қилинадиган раҳбарлар Агентликнинг hrm.gov.uz электрон платформаси орқали аниқланади; ▪️ раҳбар янги ҳудудга ўтишдан олдин ҳудуднинг иқтисодий ва ижтимоий ҳолати бўйича интенсив курсда ўқитилади; ▪️ ротация қилинган раҳбар фаолияти Агентлик томонидан электрон платформа орқали онлайн тарзда мониторинг қилинади. Telegram | Instagram | Facebook

Давлат хизматида бошқарув самарадорлиги оширилади
“Давлат хизматида бошқарув самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–243-сон, 06.12.2025 й.) қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)” мақомидаги 33 та туман (шаҳар) ҳокимликларида тажриба-синов тариқасида қуйидагиларни назарда тутувчи натижага асосланган бошқарув тизими жорий этилади: 🔹 давлат органлари фаолиятининг мақсадли кўрсаткичлари ва индикаторлари уларга қўйилган вазифалар асосида Агентлик томонидан шакллантирилади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади; 🔹 Агентлик: ▪️ натижага асосланган бошқарув моделини ишлаб чиқади ҳамда унинг жорий этилишини услубий жиҳатдан мувофиқлаштиради; ▪️ мақсадли кўрсаткичларга эришилганлигини samaradorlik.gov.uzэлектрон платформаси орқали баҳолашни ташкил этади; ▪️ тегишли вазифаларни бажариш ва мақсадли кўрсаткичларга эришишда кадрлар салоҳиятини ривожлантиришга кўмаклашади; ▪️ давлат фуқаролик хизмати лавозимларини эгаллаш учун танловларда замонавий ёндашув, зарур ҳолларда, қўшимча босқичларни жорий этади.
Маълумот учун: Бошқарув самарадорлиги агентлиги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги негизида ташкил этилган.
Telegram | Instagram | Facebook

Samarqanddan Moskvaga parvoz — 1 mln so'mdan! ❤️ Moskvaga qulaylik va foyda bilan uchib boring. To‘g‘ridan-to‘g‘ri reyslar, qulay jadvallar va oddiy onlayn ro‘yxatdan o‘tish. Parvozning ilk daqiqalaridanoq Moskvaning ilhomini his qiling. Tez va qulay uching — to‘g‘ridan-to‘g‘ri, shovqinsiz va hamyonbop narxda. ✨ To‘g‘ridan-to‘g‘ri parvoz, ishonchli xizmat va qulay narx — xotirjam safar uchun kerak bo‘lgan hammasi shu yerda. Bugunoq Moskvaga chipta band qiling va unutilmas sayohatingizni rejalashtirishni boshlang. 💰 Chipta narxlari — 1 mln so‘mdan. Hozirning o‘zida Centrum Air saytida bron qiling! Bandlash #reklama booking.centrum-air.com

Жазо муддатини ўтаётган 615 нафар шахс афв этилди Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади. Фармонга мувофиқ, жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 615 нафар шахс афв этилди. Афв этилган шахсларнинг 220 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 123 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 97 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 175 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди. Афв этилганларнинг 9 нафарини чет эл фуқаролари, 29 нафарини аёл, 23 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 264 нафарини ёшлар (шулардан, 2 нафари вояга етмаганлар) ҳамда 9 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади. Telegram | Instagram | Facebook

Toshkentdan Frankfurtga parvoz — 4 mln so'mdan! ❤️ Frankfurtni o‘zingiz uchun kashf eting - bu shaharda ishbilarmonlik g‘ayrati eski ko‘chalarning shinamligi bilan uyg‘unlashgan. Tez va qulay uching — to‘g‘ridan-to‘g‘ri, shovqinsiz va hamyonbop narxda. ✨ To‘g‘ridan-to‘g‘ri parvoz, ishonchli xizmat va qulay narx — xotirjam safar uchun kerak bo‘lgan hammasi shu yerda. Bugunoq Frankfurtga chipta band qiling va unutilmas sayohatingizni rejalashtirishni boshlang. 💰 Chipta narxlari — 4 mln so‘mdan. Hozirning o‘zida Centrum Air saytida bron qiling! Bandlash #reklama booking.centrum-air.com

Пойтахтда автобуслар ҳаракати учун алоҳида йўлаклар ташкил қилиш давом эттирилади ➖ Шаҳрисабз кўчасининг Амир Темур шохкўчаси
Пойтахтда автобуслар ҳаракати учун алоҳида йўлаклар ташкил қилиш давом эттирилади Шаҳрисабз кўчасининг Амир Темур шохкўчаси билан кесишмасидан Миробод кўчаси билан кесишмасигача бўлган 3 километр қисми ва йўлбўйи инфратузилмасини автобуслар ҳаракати учун алоҳида йўлак ташкил қилган ҳолда таъмирлаш ва модернизация қилиш ишлари амалга оширилади. Амалга ошириш муддати — 2026 йил сентябрь. ➖ Амир Темур шоҳкўчасининг Тошкент ҳалқа айланма йўлидан (Учқарҳамон айланмаси) Кичик ҳалқа айланма йўлигача (Шимолий вокзал) бўлган 11 километр қисми ва Янги Сергели кўчасининг Чоштепа кўчаси билан кесишмасидан Қипчоқ кўчаси билан кесишмасигача бўлган 5,5 километр қисми ҳамда ушбу кўчалар йўлбўйи инфратузилмасини автобуслар ҳаракати учун алоҳида йўлак ташкил қилинган ҳолда таъмирлаш ва модернизация қилиш режалаштирилган. Амалга ошириш муддати — 2026 йил ноябрь. ➖ Махтумқули, Мирзо Улуғбек – Феруза – Юнусобод, Лутфий, Муқимий, Нурафшон, Қоратош – Чиғатой Дарвоза ва КҲАЙ – Паркент кўчаларининг жами 38 километр қисми ҳамда йўлбўйи инфратузилмасини автобуслар ҳаракати учун алоҳида йўлак ташкил қилган ҳолда таъмирлаш ва модернизация қилиш кўзда тутилган. Амалга ошириш муддати — 2026–2029 йиллар. Telegram | Instagram | Facebook

Tel-Aviv — to'g'ridan-to'g'ri reys 1,1 mln so'mdan! To'g'ridan-to'g'ri muntazam reys Tel-Avivga Toshkentdan Tel-Avivga parvoz
Tel-Aviv — to'g'ridan-to'g'ri reys 1,1 mln so'mdan! To'g'ridan-to'g'ri muntazam reys Tel-Avivga Toshkentdan Tel-Avivga parvoz — tez, qulay va ishonchli. 💰 1,1 mln so'mdan boshlab ✅ Muntazam reyslar ✅ Quvlay bron qilish va parvoz "Bron qilish" tugmasini bosing va sayohatingizni rejalashtiring. Bandlash #reklama 16+ booking.centrum-air.com