uz
Feedback
Segment.uz

Segment.uz

Kanalga Telegram’da o‘tish

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

Ko'proq ko'rsatish

📈 Telegram kanali Segment.uz analitikasi

Segment.uz (@segmentuz) O'zbek til segmentidagi kanali faol ishtirokchi. Hozirda hamjamiyat 70 813 obunachidan iborat bo'lib, Yangiliklar & Media toifasida 3 735-o'rinni va O'zbekiston mintaqasida 982-o'rinni egallagan.

📊 Auditoriya ko‘rsatkichlari va dinamika

невідомо sanasidan buyon loyiha tez o‘sib, 70 813 obunachiga ega bo‘ldi.

02 Iyul, 2026 dagi oxirgi ma’lumotlarga ko‘ra kanal barqaror faollikka ega. Oxirgi 30 kunda obunachilar soni 158 ga, so‘nggi 24 soatda esa -20 ga o‘zgardi va umumiy qamrov yuqori darajada qolmoqda.

  • Tasdiqlash holati: Tasdiqlanmagan
  • Jalb etish (ER): Auditoriya o‘rtacha 18.69% darajada jalb etiladi. Nashrdan keyingi dastlabki 24 soatda kontent odatda umumiy obunachilar sonining 12.77% ini tashkil etuvchi reaksiyalarni to‘playdi.
  • Post qamrovi: Har bir post o‘rtacha 13 239 marta ko‘riladi; birinchi sutkada odatda 9 047 ta ko‘rish yig‘iladi.
  • Reaksiyalar va o‘zaro ta’sir: Auditoriya faol: har bir postga o‘rtacha 0 ta reaksiya keladi.

📝 Tavsif va kontent siyosati

Muallif resursni shaxsiy fikrni ifoda etish maydoni sifatida ta’riflaydi:
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

Yuqori yangilanish chastotasi (oxirgi ma’lumot 03 Iyul, 2026 da olingan) sababli kanal doimo dolzarb va katta qamrovli bo‘lib qoladi. Analitika auditoriya kontent bilan faol hamkorlik qilishini, uni Yangiliklar & Media toifasidagi muhim ta’sir nuqtasiga aylantirishini ko‘rsatadi.

70 813
Obunachilar
-2024 soatlar
+277 kunlar
+15830 kunlar
Postlar arxiv
Бугун Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташриф буюради. Сафарнинг кенг кўламли дастуридан ҳудудда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, саноат, қишлоқ ва сув хўжалиги, қурилиш, ижтимоий ва бошқа соҳалардаги лойиҳалар билан танишиш, янгиларини ишга тушириш ўрин олган. Эртага давлатимиз раҳбари Сурхондарё вилоятини комплекс ривожлантириш бўйича навбатдаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказади. Telegram | Instagram | Facebook

2026 йил 1 апрелдан кўчмас мулк объектлари, ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошмаган M, N, O ва G тоифага кирувчи транспортлар учун тўловлар фақатгина банк карталари ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилади. Telegram | Instagram | Facebook

2026 йил 1 апрелдан бошлаб давлат тиббиёт муассасаларининг иш вақти режими беш кунлик иш ҳафтасига ўтказилади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️9 март (душанба) барча учун дам олиш куни бўлади Бу йил 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами якшанба – дам олиш кунига тўғри келмоқда. Меҳнат кодексининг 208-моддасига биноан, агар байрам кунлари дам олиш кунига тўғри келиб қолса, унда дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади. Шу сабабли, 2025 йил 24 декабрдаги ПФ-257-сонли Президент фармонига кўра, якшанбадаги дам олиш куни мос равишда 9 март — душанбага кўчирилди. Байрам муносабати билан ўзбекистонликлар қуйидагича дам олишади: ▪️ 7 март, шанба — 5 кунликларга дам, 6 кунликларга иш; ▪️ 8 март, якшанба — байрам; ▪️ 9 март, душанба — барча учун кўчирилган дам олиш куни. Telegram | Instagram | Facebook

Yurakdan chegirmalar -60% gacha sovg'alar Yaqinlaringizni chin dildan quvontiring Wildberries’da mashhur toifalarga yurakdan chegirmalar -60% gacha: kosmetika, bezaklar, aksessuarlar va yana ko'plab sovg'alar. Aziz insonlaringiz uchun foydali va chiroyli sovg'alarni tanlang, ko'proq quvonch ulashing - ortiqcha xarajatsiz. Bu yaqinlaringizni xursand qilish uchun ayni payt. Chegirmalar cheklangan muddatga amal qiladi - eng yaxshi sovg'alarni hoziroq tanlab ulgurib qoling. Katalog bilan tanishish #reklama 16+ wildberries.uz

Халқаро фан олимпиадаларида олтин медал олган ёшларга 1 млрд сўмдан ортиқ мукофот пули берилади Президент Шавкат Мирзиёевнинг 24 февраль куни ёшлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотида мактаб ўқувчиси Далер Раҳимов Халқаро кимё олимпиадасида ғолиб бўлгани учун 1 млрд сўмдан ортиқ мукофот пули олганини маълум қилди. Маълумот учун, 2024 йилдаги Президент қарорига кўра, нуфузли халқаро олимпиадаларда олтин медал учун — 2500 БҲМ (ҳозирда 1 млрд 30 млн сўм), кумуш медал учун — 1500 БҲМ (ҳозирда 618 млн сўм), бронза медал учун — 1000 БҲМ (ҳозирда 412 млн сўм) мукофот пули берилади. Шунингдек, уларга яна бошқа кўплаб бонуслар ҳам бор. Telegram | Instagram | Facebook

“Маҳалла еттилиги” аъзолари орасида қайси бирининг иши кўпроқ самара бермоқда деб ҳисоблайсиз?
Anonymous voting

Шароф Рашидов тумани собиқ ҳокими 11 йилга қамалди Жиззах вилоятида Шароф Рашидов тумани собиқ ҳокими М. Х. Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш), 210-моддаси (пора олиш) ва 229-4-моддаси (ер бериш тартибини бузиш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга 3 йил ҳокимият ва давлат бошқарув органларида мансабдорлик ҳамда моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда БҲМнинг 150 баравари миқдорида жарима жазоси ҳамда 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Эслатиб ўтамиз, собиқ ҳоким 10 минг доллар пора олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганди. Telegram | Instagram | Facebook

“Алоқабанк” ва “Ўзмиллийбанк” ёшлар билан ишлаш бўйича асосий масъул банк бўлади — Президент Марказий банк раиси Тимур Ишметов ва ҳокимлар қолган барча банкларни жалб қилиб, уларнинг 30 фоиз ходими фақат ёшлар билан лойиҳа қилиб, бандлигини таъминлашга сафарбар бўлади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️ДХХ: нуфузли банк мансабдори 30 минг доллар билан ушланди Ўзбекистондаги етакчи тижорат банкларидан бирининг Амалиёт бошқармаси бошлиғи ўринбосари Тошкент вилоятидаги МЧЖда вилоят Солиқ бошқармаси томонидан ўтказилган аудит солиқ текшируви натижасида аниқланган 72 млрд 956 млн сўмлик солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни танишлари орқали бартараф қилиб бериш эвазига 110 минг АҚШ доллари талаб қилган. У келишилган пулдан 30 минг долларни олдиндан олган вақтида ушланди.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram | Instagram | Facebook

❗️Банклар ижтимоий пуллардан кредитни автоматик ечиб ололмайди Марказий банкнинг “Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида”ги 3030-сон низомига киритилган ўзгартиришларга кўра, 2026 йил 30 январдан янги талаб кучга кирди. Унга мувофиқ, тижорат банклари кредит қарздорлигини давлат томонидан ажратиладиган нафақа ва ижтимоий ёрдам маблағлари ҳисобидан ундириши тақиқланади. Бу дегани — фуқаронинг ижтимоий карта ҳисоб-варағига тушган нафақа, моддий ёрдам, болалар пули ва бошқа ижтимоий тўловлар энди кредит учун автоматик ечиб олинмайди. Telegram | Instagram | Facebook

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 24 февраль куни ёшлар билан бўлиб ўтган учрашувида илгари сурилган муҳим ташаббуслар 1. Ҳар пайшанба – вазирлик, идора ва ҳокимликларда “Ёшлар куни” бўлади. 2. Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш учун қўшимча 200 миллион доллар маблағ ажратилади. 3. Ўзини ўзи банд қилган ёшлар учун кредит миқдори 100 миллиондан 300 миллион сўмгача оширилади. 4. Ёш тадбиркорлар лойиҳалари учун кредит ажратиш миқдори 10 миллиард сўмгача кўпайтирилади. 5. Инновацион стартап лойиҳаларига 100 минг долларгача инвестиция киритишга рухсат берилади. 6.Келажак тадбиркори” дастури доирасида ёш тадбиркорларга 7 йилга 15 фоизли кредитлар ажратилади. 7. Дастур асосида ўзини ўзи банд қилган ёшларга гаровсиз 20 миллион сўмгача, ўз бизнесини бошлаётганларга 300 миллион сўмгача кредит ажратилади. 8. Фаолиятини кенгайтирмоқчи бўлганларга 2 миллиард сўмгача, 5 та битирувчини ишга олган тадбиркорларга эса 10 миллиард сўмгача кредит берилади. 9.Менинг биринчи касбим” дастури орқали олийгоҳ битирувчиларига стажировка учун ойига 2 миллион сўмгача стипендия тўланади. 10. Ҳар бир ҳудудда ёшларга бизнес хизматларини кўрсатувчи “Ёшлар бизнес инкубатори” ишга туширилади. 11. “Янги авлод тадбиркорлари” дастурида Гарвард, Стенфорд каби хорижий олийгоҳлар ҳамкорлигида 40 минг ёш бизнесга ўқитилади. 12. Дастурни муваффақиятли тугатган энг яхши 1000 нафар ёшга 3 йилга 200 миллион сўмгача 7 фоизли ссуда ажратилади. 13.Ёш тадбиркорлар” танловидаги энг яхши 100 та лойиҳани брендга айлантириш учун 1 миллиард сўмгача маблағ берилади. 14. Банклар 50 минг ёшга бепул бизнес-режа тайёрлаб беради ва 20 минг ёшни тадбиркорликка ўқитади. 15. 1 мартдан янги иш бошлаётган ёшларнинг инфратузилмага уланиш харажатлари Ёшлар тадбиркорлиги жамғармаси томонидан қоплаб берилади. 16. Самарқанд шаҳрида энг яхши лойиҳа эгалари иштирокида Халқаро инклюзив ёшлар оромгоҳи ташкил қилинади. 17. “Ўсиш ва ривожланиш” стартап лойиҳасидаги энг яхши 40 та лойиҳага 2 миллиард сўм ажратилади. 18. Техникумларда ҳам стартаплар яратишга рухсат этилиб, уларга 1 миллиард сўмгача молиявий ёрдам кўрсатилади. 19. Техникум ўқувчилари учун “Work and travel” дастури орқали хорижда ишлаш имконияти яратилади. 20. ”Ўқув марказлари уюшмаси” ташкил этилади. Уюшмага аъзо бўлган ўқув марказларига биносини ижарага берган тадбиркорлар ижарадан олинадиган даромад ва фойда солиғини тўлашдан озод этилади. 21. Бундай марказларнинг ўқитувчиларини Ёшлар ишлари агентлиги ҳисобидан АҚШ, Буюк Британия, Сингапур, Япония каби илғор таълим марказларига стажировкага юбориш йўлга қўйилади. 22. ”Кўмак” лойиҳаси доирасида бизнесини кенгайтирмоқчи бўлганларга 300 миллион сўмгача фоизсиз ссуда берилади. 23. Олис ҳудудлардаги ўқув марказлари учун ижтимоий солиқ 1 фоиз, даромад солиғи эса 7,5 фоизгача пасайтирилади. 24. Ёшлар ишлари агентлиги хусусий ўқув марказлари билан ҳамкорликда ҳар йили 20 минг ёшни келажак касбларига ўқитади. 25. Ҳар бир туманга 500 миллион сўмгача ссуда ажратиб, техникум ва ўқув марказларида касб-ҳунар лабораториясини ташкил этилади. 26. Ёшлар ишлари агентлиги қошида ”Волонтёрликни қўллаб-қувватлаш” жамғармаси очилиб, унга ҳар йили бюджетдан 62 миллиард сўм ажратилади. 27. Ёшларнинг энг яхши волонтёрлик лойиҳаларига 100 миллион сўмгача грант берилади. 28. Ёш оилалар учун уй-жой ипотека кредит ставкасининг 14 фоиздан ошган қисми давлат бюджетидан қоплаб берилади. 29. ”Китобхонлик маданиятини ривожлантириш” жамғармаси орқали истеъдодли ёзувчиларга ижод учун ойига 20 миллион сўмдан ҳақ тўланади. 30. Мактаблардаги энг фаол китобхон ўқувчиларга 10 миллион сўмдан мукофот топширилади. 31. Китоб савдосини ойига 10 минг донадан оширган тадбиркорларга 1 миллиард сўмгача 7 фоизли ссуда берилади. 32. “Иккинчи имкон” лойиҳаси орқали жазони ўтаб бўлган ёшлар замонавий IT-касблар ва хорижий тилларга бепул ўқитилади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Давлат олийгоҳларининг айрим тоифадаги талабаларига талабалар турар жойида яшаш харажатлари қоплаб берилади Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан бу бўйича низом тасдиқланди. Унга кўра, энди Ижтимоий реестрга кирган оилаларнинг талаба фарзандларига давлат ОТМларининг талабалар турар жойидаги яшаш харажатлари қоплаб берилади. Бундай имтиёздан фақат кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар фойдаланиши мумкин. Тўловлар талаба грант ёки контракт асосида ўқишидан қатъи назар амалга оширилади. Ариза берувчи мустақил равишда комиссияга kontrakt.edu.uz орқали ариза юбориши мумкин. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Президент фармонига кўра, 2026 йил 1 февралдан: “Давлат таъминотидаги оила” тоифасига киритилган оилалар учун қуйидагиларни ўз ичига олган ижтимоий ёрдам пакети жорий этилади: ▪️ ушбу оилалар хонадонига қуввати 7-10 кВтлик қуёш панелларини ўрнатиш учун БҲМнинг 100 бараваригача субсидия ажратилади; ▪️ ушбу оилаларга тижорат банклари орқали 4 йилгача БҲМнинг 75 бараваригача қуйидаги мақсад ва шартларда кредит ажратилади: ➖ кредит оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоларининг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни бошлаш ёки кенгайтириш, шу жумладан, чорва моллари, парранда, қуён, балиқ ва асалари уяси, кўчма дўконлар, мотороллер, скутер ва бошқа асосий воситаларни сотиб олиш ёки иссиқхона қуриш учун ажратилади; ➖ кредит 1 йиллик имтиёзли давр билан “давлат таъминотидаги оила” тоифасидаги оила аъзосининг ижтимоий картасига ўтказилади; ➖ кредит фоиз ставкаси Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасидаги фоиз ставкасида ҳисобланади. Telegram | Instagram | Facebook

Yurakdan chegirmalar -60% gacha sovg'alar Yaqinlaringizni chin dildan quvontiring Wildberries’da mashhur toifalarga yurakdan chegirmalar -60% gacha: kosmetika, bezaklar, aksessuarlar va yana ko'plab sovg'alar. Aziz insonlaringiz uchun foydali va chiroyli sovg'alarni tanlang, ko'proq quvonch ulashing - ortiqcha xarajatsiz. Bu yaqinlaringizni xursand qilish uchun ayni payt. Chegirmalar cheklangan muddatga amal qiladi - eng yaxshi sovg'alarni hoziroq tanlab ulgurib qoling. Katalog bilan tanishish #reklama 16+ wildberries.uz

Ўқув марказлари уюшмаси ташкил этилади Мазкур уюшмага аъзо бўлган хусусий ўқув марказларига биносини ижарага берган тадбиркорлар ижарадан олинадиган даромад ва фойда солиғини тўлашдан озод этилади. Telegram | Instagram | Facebook

Ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уй-жой ипотека дастури доирасида кредит ставкасининг 14 фоиздан ошган қисми бюджетдан қоплаб бериладиПрезидент Telegram | Instagram | Facebook

“Янги авлод тадбиркорлари” дастури бошланади Гарвард, Стенфорд, Лондон иқтисодиёт мактаби каби нуфузли олийгоҳлар илғор тажрибалар асосида ёшларни тадбиркорликка ўқитишда ҳамкорлик қилишга тайёр. Ёшлар ишлари агентлигига ушбу хорижий олийгоҳлар билан камида 40 минг ёшларни бизнесга ўргатадиган “Янги авлод тадбиркорлари” дастурини бошлаш топширилди. Дастурни муваффақиятли тугатган энг яхши 1 минг нафар ёшнинг лойиҳасига уч йил муддатга 200 миллион сўмгача 7 фоизли ссуда берилади. Ҳар йили “Ёш тадбиркорлар” танлови ўтказилиб, энг яхши 100 та лойиҳани брендга айлантириш учун “Ёшлар венчурс” жамғармасидан 1 миллиард сўмгача маблағ ажратилади. Банклар биттадан консалтинг компания ташкил қилиб, жорий йилда 50 минг ёш тадбиркорга бизнес режа тайёрлашига кўмаклашиб, уларнинг харажатини қоплаб беради. Йирик савдо тармоқлари вакиллари ва малакали мутахассислар жалб қилиниб, камида 20 минг ёш тадбиркорликка ўқитилади. Шу билан бирга, 1 мартдан янги иш бошлаётган ёш тадбиркорларга инфратузилмага уланиш билан боғлиқ давлат хизматларининг харажатлари Ёшлар тадбиркорлиги жамғармасидан қоплаб берилади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Жорий йилдан “Келажак тадбиркори” дастури ишга туширилади Дастур доирасида ёш тадбиркорларга 7 йил муддатгача 15 фоизли кредит ажратиш бошланади. Бунда, ➖ ўзини ўзи банд қилган ёшларга гаровсиз 20 млн сўмгача; ➖ тадбиркорлик кўникмасига эга бўлиб, ўз бизнесини бошлаётганларга 300 млн сўмгача; ➖ фаолиятини кенгайтирмоқчи бўлган ёш тадбиркорларга 2 млрд сўмгача; ➖ камида 5 та битирувчини ишга олган тадбиркорларга эса 10 млрд сўмгача кредит ажратилади. Telegram | Instagram | Facebook

Ёшлар тадбиркорлиги учун янги имкониятлар пакети эълон қилинди Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар тадбиркорлиги учун қўшимча 200
Ёшлар тадбиркорлиги учун янги имкониятлар пакети эълон қилинди Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар тадбиркорлиги учун қўшимча 200 миллион доллар ажратилишини маълум қилди.
Ўзини ўзи банд қилган ёшлар учун кредит миқдори 100 миллиондан 300 миллион сўмгача оширилади. Ёш тадбиркорлар лойиҳалари учун 10 миллиард сўмгача кредит ажратиш (ҳозир 5 миллиард сўмгача) мумкин бўлади. Инновацион стартап лойиҳаларига 100 минг долларгача инвестиция киритишга рухсат берилади. Сервис ва умумий овқатланиш соҳасида 1 мингдан зиёд иш ўрни яратган маҳаллий брендлардан франшиза олиб, филиал очишга қизиқаётган ёшлар учун қулай молиялаштириш пакетлари жорий қилинади.
Telegram | Instagram | Facebook