uz
Feedback
Segment.uz

Segment.uz

Kanalga Telegram’da o‘tish

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

Ko'proq ko'rsatish

📈 Telegram kanali Segment.uz analitikasi

Segment.uz (@segmentuz) O'zbek til segmentidagi kanali faol ishtirokchi. Hozirda hamjamiyat 70 753 obunachidan iborat bo'lib, Yangiliklar & Media toifasida 3 709-o'rinni va O'zbekiston mintaqasida 989-o'rinni egallagan.

📊 Auditoriya ko‘rsatkichlari va dinamika

невідомо sanasidan buyon loyiha tez o‘sib, 70 753 obunachiga ega bo‘ldi.

28 Iyun, 2026 dagi oxirgi ma’lumotlarga ko‘ra kanal barqaror faollikka ega. Oxirgi 30 kunda obunachilar soni -80 ga, so‘nggi 24 soatda esa -4 ga o‘zgardi va umumiy qamrov yuqori darajada qolmoqda.

  • Tasdiqlash holati: Tasdiqlanmagan
  • Jalb etish (ER): Auditoriya o‘rtacha 18.25% darajada jalb etiladi. Nashrdan keyingi dastlabki 24 soatda kontent odatda umumiy obunachilar sonining 13.35% ini tashkil etuvchi reaksiyalarni to‘playdi.
  • Post qamrovi: Har bir post o‘rtacha 12 910 marta ko‘riladi; birinchi sutkada odatda 9 447 ta ko‘rish yig‘iladi.
  • Reaksiyalar va o‘zaro ta’sir: Auditoriya faol: har bir postga o‘rtacha 0 ta reaksiya keladi.

📝 Tavsif va kontent siyosati

Muallif resursni shaxsiy fikrni ifoda etish maydoni sifatida ta’riflaydi:
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

Yuqori yangilanish chastotasi (oxirgi ma’lumot 29 Iyun, 2026 da olingan) sababli kanal doimo dolzarb va katta qamrovli bo‘lib qoladi. Analitika auditoriya kontent bilan faol hamkorlik qilishini, uni Yangiliklar & Media toifasidagi muhim ta’sir nuqtasiga aylantirishini ko‘rsatadi.

70 753
Obunachilar
-424 soatlar
-107 kunlar
-8030 kunlar
Postlar arxiv
“Даладан дастурхонгача” тамойили асосида барча назорат жараёнларини қамраб оладиган Озиқ-овқат маҳсулоти хавфсизлиги қўмитаси
“Даладан дастурхонгача” тамойили асосида барча назорат жараёнларини қамраб оладиган Озиқ-овқат маҳсулоти хавфсизлиги қўмитаси ташкил этилади. У Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Ветеринария қўмитаси ва Санэпидқўмитанинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш йўналиши негизида шакллантирилади. Янги тизимда эскирган, тадбиркор фаолиятига тўсиқ бўлаётган текширувлардан воз кечилади. Озиқ-овқат маҳсулотларини мажбурий сертификатлаш бекор қилиниб, унинг ўрнига хавфга асосланган назорат ва текширув тартиби жорий этилади. Бугунги кунда республикадаги 80 мингта объектдан фақат 1,6 мингтасида, яъни 2 фоизида бундай тартиб қўлланилмоқда. Эндиликда хавфли маҳсулотлар тўғрисида тезкор хабар бериш ва уларни қайтариб олиш бўйича электрон тизим яратилади. 2029 йил 1 январдан бошлаб мева-сабзавот экспорти фақат агрологистика марказлари орқали амалга оширилади. Экспорт салоҳияти юқори йирик озиқ-овқат корхоналарини халқаро хатарлар таҳлили стандарти ва Алиментариус кодекси талабларига ўтказиш бўйича дастур ишлаб чиқилади. Ушбу кўрсаткич 2028 йилгача 20 фоизга, 2030 йилгача 60 фоизга, 2032 йилгача эса 100 фоизга етказилади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Давлат хизматчиларининг хорижда таҳсил олишига оид ҳуқуқий кафолатлар кучайтирилмоқда “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига давлат фуқаролик хизматчисининг касбий малакасини ошириш кафолатларини белгилашга қаратилган қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
Қайд этилганидек, амалдаги тартибда давлат фуқаролик хизматчиси нуфузли хорижий таълим муассасаларида ўқиш учун грант ютиб олган тақдирда, унинг иш жойи ва лавозимини сақлаб қолиш бўйича аниқ ҳуқуқий кафолатлар мавжуд эмас.
Мазкур қонун лойиҳаси билан давлат фуқаролик хизматчиси хорижий олий таълим муассасасининг магистратура ёки докторантура босқичига грант асосида қабул қилинганда, иш берувчининг ёзма розилигига кўра унинг иш жойи ва лавозимини сақлаб қолиш тартибини жорий этиш таклиф этилмоқда. Шунингдек, лойиҳада таълим дастури якунланганидан сўнг давлат хизматчиси тегишли давлат органи тизимида хорижда таҳсил олган даврига тенг муддат ишлаб бериши белгиланмоқда.
Ҳужжатда давлат фуқаролик хизматчисининг хорижда таълим олган даврини меҳнат стажига қўшиб ҳисоблаш, шунингдек, кўп йиллик хизмати учун тўланадиган ҳар ойлик устамаларни белгилашда ушбу даврни инобатга олиш ҳам назарда тутилган.
Telegram | Instagram | Facebook

Ориф Алибоевич Бутаев қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари – Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги директори ла
Ориф Алибоевич Бутаев қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари – Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинланди. Бунга қадар “Микрокредитбанк” бошқаруви раиси вазифасида ишлаган. Telegram | Instagram | Facebook

Элёр Талабоев Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси раисининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари котибияти бош инспектори лавозимидан озод  этилди. Фуркат Жалилов Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бош инспектори лавозимидан озод этилди. Telegram | Instagram | Facebook

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жаҳон савдо ташкилоти бўйича вакили Азизбек Урунов ўриндошлик асосида Озиқ-овқат маҳсу
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жаҳон савдо ташкилоти бўйича вакили Азизбек Урунов ўриндошлик асосида Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси раиси лавозимига тайинланди. Telegram | Instagram | Facebook

Полковник Бахром Урманов мудофаа вазирининг рақамлаштириш, сунъий интеллект ва киберхавфсизлик бўйича ўринбосари лавозимига т
Полковник Бахром Урманов мудофаа вазирининг рақамлаштириш, сунъий интеллект ва киберхавфсизлик бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Қуролли кучлар бош штаби Алоқа, ахборот технологиялари ва ахборотларни ҳимоялаш бош бошқармаси бошлиғи эди. Полковник Мирсаид Шукуров Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ Жанубий оператив қўмондонлиги бошлиғи лавозимига тайинланди. Telegram | Instagram | Facebook

Фермерларга дизель ёқилғисининг бир қисми қоплаб берилади 2026 йил 1 апрелдан 2026 йил 1 июлгача қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан биржа орқали харид қилинган ҳар бир тонна дизель ёқилғиси қийматининг 13 млн сўмдан ошган қисми учун, бироқ 2 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда республика бюджети ҳисобидан субсидия ажратилади. Telegram | Instagram | Facebook

Бухорода ҳоким ўринбосари пора билан ушланди Бухоро вилояти Когон тумани ҳокими ўринбосари ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, тамагирлик йўли билан 12 минг доллар миқдорида пора олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Маълум бўлишича, Бухоро туманида шартнома асосида деҳқончилик билан шуғулланувчи фермер “Қум Султон” массивида жойлашган экин майдонларига Когон тумани ҳудуди орқали келадиган сув тўхтатиб қўйилгани сабабли, экин ерларини сув билан таъминлашда ёрдам беришини сўраб ушбу ҳоким ўринбосарига мурожаат қилган. Мансабдор шахс эса экин майдонларига келадиган сувни очиб беришини ва келгусида бу борада муаммо бўлмаслигини айтиб, эвазига 15 минг доллар талаб қилган. Ҳозирда туман ҳокими ўринбосарига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 2-қисми “б”, “в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Telegram | Instagram | Facebook

Коррупцияга қарши курашишга содиқ компаниялар учун махсус белги жорий этилади Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра:“Ўзбекистон бизнесининг коррупцияга қарши кураш хартияси” электрон платформаси ишга туширилади ва унинг иштирокчилари учун рағбатлантириш ҳамда имтиёзлар тизими жорий этилади. ⁃ Хартия аъзоси бўлган маҳаллий саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Ўзбекистон ҳудудида оммавий ахборот воситалари орқали тарғибот ва ташвиқот қилиш харажатлари қоплаб берилади. ⁃ 2027 йил 1 январдан бошлаб давлат харидларида иштирок этиш учун хартия аъзолиги сертификати талаб этилади. ⁃ Коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирларини ўз тизимига самарали жорий этган тадбиркорлик субъектлари учун “Коррупцияга қарши кураш бўйича йилнинг энг яхши компанияси” йиллик мукофоти жорий қилинади. ⁃ Коррупцияга қарши курашиш тамойилларига содиқлигини тасдиқловчи компаниялар ўзларининг реклама ва веб-сайтларида фойдаланишлари мумкин бўлган махсус белги (compliance mark) ёки сертификат намунаси яратилади. ⁃ Ўзбекистон бизнес ҳамжамиятида мунтазам равишда ҳалоллик форуми ташкил этиб борилади. Telegram | Instagram | Facebook

1500+ aʼzoli Telegram kanalingiz bilan pul toping Yandex Reklama tarmogʻida monetizatsiyani yoqsangiz, Telegram kanalingiz da
1500+ aʼzoli Telegram kanalingiz bilan pul toping Yandex Reklama tarmogʻida monetizatsiyani yoqsangiz, Telegram kanalingiz daromad keltira boshlaydi Batafsil #reklama 16+

❗️Давлат органларида ходимларнинг коррупцияга қарши барқарорлик даражасини диагностикадан ўтказиш тизими жорий этилади Шунингдек, давлат органларида мажбурий ротация тизими жорий этилади. Президент фармонига кўра қуйидагилар диагностикадан ўтказилади: ▫️2026 йил 1 июндан бошлаб соҳалар назоратига масъул инспекцияларда коррупциявий хавф-хатар даражаси “юқори” ва “ўрта” бўлган функциялар юклатилган лавозимларда фаолият юритаётган ходимлар ҳамда ушбу лавозимларга номзодлар; ▫️2027 йил 1 январдан бошлаб бошқа давлат органларида коррупсиявий хавф-хатар даражаси "юқори" ва "ўрта" бўлган функциялар юклатилган лавозимларда фаолият юритаётган ходимлар ва ушбу лавозимларга номзодлар. Диагностика Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг буюртмасига мувофиқ Бошқарув самарадорлиги агентлиги ҳузуридаги Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази томонидан ўтказилади. Диагностика натижасига кўра, ходимнинг коррупцияга барқарорлик даражаси “паст” деб баҳоланиши мазкур лавозимда меҳнатга оид муносабатларни давом эттиришига монелик қилувчи ҳолат ҳисобланади ҳамда ходим коррупциявий хавф-хатар даражаси “паст” бўлган бошқа лавозимга мажбурий равишда ротация қилинади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️2026 йил 1 июндан Тошкент, Навоий ва Қашқадарё вилоятларидаги, 2027 йил 1 мартдан республиканинг бошқа ҳудудларидаги жазони ижро этиш муассасаларидаги ёшларни замонавий рақамли касбларга ўқитиш тизими йўлга қўйилади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Ёшларни давлат хизматига қабул қилиш жараёнларида ягона ёндашув таъминланади Президент қарорига кўра, 2026 йил 1 июлдан ёшларни давлат хизматига қабул қилиш жараёнларида ягона ёндашувни таъминлаш бўйича қуйидаги тартиблар жорий этилади: ▪️ суҳбат босқичида бериладиган саволлар (топшириқлар) давлат органининг расмий веб-сайтида камида 1 ой олдин эълон қилинади, 1 ой олдин эълон қилинмаган саволларни номзодларга бериш тақиқланади; ▪️ ички танловлар ўтказилмайдиган ҳамда танловларни ўтказишда номзодларга нисбатан умумий ёки махсус иш стажига оид талаблар белгиланмайдиган лавозимлар рўйхати ҳамда танловларни ўтказишда номзодларга нисбатан кўпи билан 2 йил умумий ёки махсус иш стажига оид талаблар қўйиладиган лавозимлар рўйхати белгиланади. Шунингдек, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган ҳамда замонавий касблар реестри (Реестр) шакллантирилади. Реестрга киритилган касбларга ўқиган ёшларнинг касбий кўникмаларини баҳолаш – миллий сертификациялаш тизими жорий этилади. Замонавий касблар бўйича миллий сертификат олган қуйидаги тоифадаги ёшларнинг харажатлари “Ёшлар дафтари” жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилади: ▫️ Ижтимоий реестрга киритилган давлат таъминотидаги оилалар ва камбағал оилаларнинг фарзандларига ўқиш ва имтиҳон харажатлари; ▫️ “камбағаллик чегарасидаги оила” тоифасига киритилган оилаларнинг фарзандларига имтиҳон топшириш харажатлари. Telegram | Instagram | Facebook

Metro va avtobuslarda yo'l haqi 990 so'mdan VISA START SUM kartasi bilan jamoat transportida yo'l haqidan tejang — 990 so'm.
Metro va avtobuslarda yo'l haqi 990 so'mdan VISA START SUM kartasi bilan jamoat transportida yo'l haqidan tejang — 990 so'm. Sinab koʻrish #reklama 16+ ru.ipakyulibank.uz

❗️Ёш оилаларга имтиёзли ипотека кредитлари ажратилади Президент қарорига кўра: 2027 йил 1 январдан бошлаб уй-жойга муҳтож ёш оилаларга бирламчи бозордан квартира сотиб олиш учун қуйидаги тартибда ипотека кредитларини ажратиш йўлга қўйилади: ▪️ Ипотека дастури доирасида ипотека кредитлари бўйича ҳисобланган фоиз тўловларининг Марказий банк асосий ставкасидан ошган қисми Давлат бюджетидан қоплаб берилади; ▪️ қуйидаги асосий ижтимоий мезонларга мувофиқ келадиган ёш оилаларга ипотека кредити ажратилади: • ариза берувчи ҳамда унинг турмуш ўртоғи 30 ёшдан ошмаган бўлиши; • ариза берувчи ҳамда унинг турмуш ўртоғи номида сўнгги 3 йилда мулк ҳуқуқи асосида кўчмас мулк мавжуд эмаслиги. Telegram | Instagram | Facebook

❗️11 май (душанба) куни фақат бошланғич синф ўқувчилари учун дарслар бўлмайди 9 май — Хотира ва қадрлаш куни байрами беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун шанба — дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни мос равишда 2026 йил 11 май — душанба кунига кўчирилиши белгиланган. Шунга асосан: 11 май куни — умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун (11 май куни белгиланган) дарс соатлари ташкил этилади (бошланғич синф ўқувчилари бундан мустасно). Шунингдек, давлат мактабгача таълим ташкилотлари — боғчаларда 2026 йил 11 май — дам олиш куни ҳисобланади.
Маълумот учун: нодавлат таълим муассасаларида дам олиш кунларини белгилаш мазкур таълим муассасаларининг ўз ички тартиб-қоидаларига кўра амалга оширилади.
Telegram | Instagram | Facebook

❗️Муддатли ҳарбий хизматни ўташ даврида тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган аскарларга таълим кредити ажратилади Қарорга кўра, 2027 йил 1 апрелдан бошлаб муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ёшларга давлат органлари ва ташкилотларига ишга киришда тест синовлари натижаларига кўра ўзлари тўплаган баллнинг 10 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёз берилади. 2026 йил 1 майдан бошлаб аскарларни касбга ўқитишга жалб этилган педагогларга машғулотларни ўтказганлик учун соатбай асосида иш ҳақи тўланади. 2026 йил 1 майдан муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган ҳамда хусусий секторда фаолият юритмоқчи бўлган ёшларни, шунингдек, аскарларни ҳарбий қисмларда касбга ўқитиш харажатларини Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан қоплаб бериш амалиёти йўлга қўйилади. 2026 йил 1 июлдан муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган ҳамда олий таълим ташкилотларида ўқиш истагини билдирган ёшларга хорижий тил ва фан сертификати харажатларини “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш амалиёти йўлга қўйилади. 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб муддатли ҳарбий хизматни ўташ даврида олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган аскарларга қонунчиликда белгиланган тартибда ўқишнинг биринчи йили учун Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан таълим кредити ажратилади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️2026 йил 1 июндан бошлаб соҳалар назоратига масъул инспекцияларда коррупциявий хавф-хатар даражаси “юқори” ва “ўрта” бўлган функциялар юклатилган лавозимларда фаолият юритаётган ходимлар ҳамда ушбу лавозимларга номзодлар учун коррупцияга қарши барқарорлик даражасини диагностикадан ўтказиш тизими жорий этилади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️2026 йил 1 июндан бошлаб соҳалар назоратига масъул инспекцияларда коррупциявий хавф-хатар даражаси “юқори” ва “ўрта” бўлган функциялар юклатилган лавозимларда фаолият юритаётган ходимлар ҳамда ушбу лавозимларга номзодлар учун коррупцияга қарши барқарорлик даражасини диагностикадан ўтказиш тизими жорий этилади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️2026 йил 1 июндан бошлаб Юқори Чирчиқ, Қибрай, Янгийўл, Зангиота ва Тошкент туманларида атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш мақсадида кўмир, мазут ва атмосферага зарарли ёқилғилардан фойдаланишни назарда тутувчи янги иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказишга рухсат берилмайди. Telegram | Instagram | Facebook