uz
Feedback
Segment.uz

Segment.uz

Kanalga Telegram’da o‘tish

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

Ko'proq ko'rsatish

📈 Telegram kanali Segment.uz analitikasi

Segment.uz (@segmentuz) O'zbek til segmentidagi kanali faol ishtirokchi. Hozirda hamjamiyat 71 670 obunachidan iborat bo'lib, Yangiliklar & Media toifasida 3 764-o'rinni va O'zbekiston mintaqasida 950-o'rinni egallagan.

📊 Auditoriya ko‘rsatkichlari va dinamika

невідомо sanasidan buyon loyiha tez o‘sib, 71 670 obunachiga ega bo‘ldi.

22 Iyul, 2026 dagi oxirgi ma’lumotlarga ko‘ra kanal barqaror faollikka ega. Oxirgi 30 kunda obunachilar soni 747 ga, so‘nggi 24 soatda esa 82 ga o‘zgardi va umumiy qamrov yuqori darajada qolmoqda.

  • Tasdiqlash holati: Tasdiqlanmagan
  • Jalb etish (ER): Auditoriya o‘rtacha 18.93% darajada jalb etiladi. Nashrdan keyingi dastlabki 24 soatda kontent odatda umumiy obunachilar sonining 13.97% ini tashkil etuvchi reaksiyalarni to‘playdi.
  • Post qamrovi: Har bir post o‘rtacha 13 544 marta ko‘riladi; birinchi sutkada odatda 9 992 ta ko‘rish yig‘iladi.
  • Reaksiyalar va o‘zaro ta’sir: Auditoriya faol: har bir postga o‘rtacha 0 ta reaksiya keladi.

📝 Tavsif va kontent siyosati

Muallif resursni shaxsiy fikrni ifoda etish maydoni sifatida ta’riflaydi:
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

Yuqori yangilanish chastotasi (oxirgi ma’lumot 23 Iyul, 2026 da olingan) sababli kanal doimo dolzarb va katta qamrovli bo‘lib qoladi. Analitika auditoriya kontent bilan faol hamkorlik qilishini, uni Yangiliklar & Media toifasidagi muhim ta’sir nuqtasiga aylantirishini ko‘rsatadi.

71 670
Obunachilar
+8224 soatlar
+3887 kunlar
+74730 kunlar
Postlar arxiv
Urganchdan Namanganda parvoz — 1.5 mln so'mdan! ❤️Centrum Air aviakompaniyasi Urganchdan Namanganda 1.5 mln so'mdan boshlanga
Urganchdan Namanganda parvoz — 1.5 mln so'mdan! ❤️Centrum Air aviakompaniyasi Urganchdan Namanganda 1.5 mln so'mdan boshlangan narxlarda muntazam reyslarni amalga oshiradi. To‘g‘ridan-to‘g‘ri parvoz, qulay jadval va zamonaviy Airbus samolyotlari. Tezkor onlayn bron qilish va yo‘lovchilarni 24/7 qo‘llab-quvvatlash. Aviachiptalarni Centrum Air’ning rasmiy saytidan bron qiling — tez, qulay va xavfsiz. ✨ Biz ichki parvozlarni sokin hamda qulay qilamiz – ortiqcha ovoragarchilik va streslarsiz. Chiptalarni Centrum Air’ning rasmiy saytidan bron qiling va xotirjam uching. Bandlash #reklama 16+ booking.centrum-air.com

❗️Энг кўп китоб ўқиган ходимга пул мукофоти берилади Президент фармонига кўра, барча вазирлик ва идораларда: ▪️ 2026 йил 1 мартга қадар тегишли соҳа бўйича тавсия этиладиган касбий фаолиятга оид адабиётлар рўйхати шакллантирилади; ▪️ ҳар йили камида 3 тадан касбий фаолиятга оид хорижий адабиётларни маҳаллий нашриётлар орқали ўзбек тилига таржима қилиб, малакали мутахассислар иштирокида уларни изоҳлар, луғат ва мисоллар билан бойитиш амалиёти жорий этилади; ▪️ 2026 йил 1 апрелга қадар ўзида ва тизимидаги ташкилотларда “Китоб бурчаги” ташкил этилади ва ходимлар учун ҳар ойда “Китоб ўқиш соати” йўлга қўйилади; ▪️ китобхонлик бўйича ички рейтинг тизими жорий этилади; ▪️ танлов асосида энг кўп китоб ўқиган ходимга 1 ойлик иш ҳақи миқдорида пул мукофоти берилади. Шунингдек, энг кўп китоб ўқиган топ-100 таликка кирадиган ўқувчи ва талабаларнинг ҳар бирига БҲМнинг 25 баравари миқдорида пул мукофоти берилади. Telegram | Instagram | Facebook

Китобхонлик маданиятини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади
Бу бўйича Президент қарори (ПҚ–9-сон, 15.01.2026 й.) қабул қилинди.
Қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсад 2026 – 2030 йилларда аҳолининг китобхонлик даражаси (1 одам ўқийдиган китоб сони)ни йилига ўртача 10 та китобга етказиш этиб белгиланди. Қарорга кўра, Ёшлар ишлари агентлиги ҳузурида Китобхонлик маданиятини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади унинг васийлик кенгаши таркиби тасдиқланди. Жамғарма маблағлари қуйидаги тадбирларни молиялаштириш учун йўналтирилиши белгиланди: ▪️ танлов орқали ёш ёзувчилар учун грантлар ажратиш ва асарларини нашр этиш, болалар адабиёти йўналишидаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш; ▪️ танлов орқали истеъдодли муаллифларни аниқлаш ва уларга ижод қилиш учун шароит яратиш мақсадида 1 йилгача БҲМнинг 50 баравари миқдорида ҳар ой ҳақ тўлаш; ▪️ энг сара хорижий адабиётларни ўзбек тилига ва миллий адабиётларни хорижий тилларга таржима қилишда нашрга тайёрлаш ва чоп этиш харажатларининг 50 фоизи ҳамда муаллифлик ҳуқуқи учун харажатларнинг 80 фоизини қоплаш; ▪️ васийлик кенгаши аъзоларига ҳар чоракда БҲМнинг 50 бараваригача миқдорда мукофот тўлаш. Telegram | Instagram | Facebook

Енгил саноат корхоналарини қўллаб-қувватлаш бўйича Президент Фармони имзоланди. Фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан 2029 йил 1 январга қадар: Банклар балансидаги тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарининг мол-мулкларни инвесторларга сотишда ҚҚСдан озод қилинади. Мазкур мулкларини харид қилган инвесторларга ушбу корхоналарнинг ишлаб чиқариш фаолиятини 6 ойда тўлиқ тиклаш шарти билан 1 йил муддатга мол-мулк солиғини 50 фоизга камайтирилган ставкада тўлашга рухсат берилади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Мактаб ва мактабгача таълим педагог ходимларининг ўртача иш ҳақи 2 баравар оширилади Муҳокама учун эълон қилинган Президент Фармони лойиҳасига асосан педагог кадрлар мақомини ошириш, уларнинг билими ва малакасини халқаро стандартларга мослаштириш мақсадида 2030 йилгача: ➖ мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим муассасалари педагог ходимларининг ўртача иш ҳақини 2 баравар ошириш (2026 йилда 0,4, 2027 йилда 0,8, 2028 йилда 1,2,  2028 йилда 1,6 ҳамда 2030 йилда 2,0 баробарга); ➖ мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим муассасалари ходимларининг малакасини узлуксиз ошириш орқали 500 минг нафар педагог кадрларни қамраб олиш; ➖ эҳтиёж юқори бўлган йўналишлар ва олис ҳудудлардаги абитуриентлар учун педагогик таълим йўналишлари бўйича давлат гранти асосида тайёрланган кадрлар улушини 17 фоизга етказиш режалаштирилмоқда.  Telegram | Instagram | Facebook

❓ “Pensioner.uz” деган фойдали канал борлигини билармидингиз? Ушбу канал пенсионерлар ва уларнинг яқинлари учун мўлжалланган
❓ “Pensioner.uz” деган фойдали канал борлигини билармидингиз? Ушбу канал пенсионерлар ва уларнинг яқинлари учун мўлжалланган бўлиб, пенсия, имтиёзлар, қўшимча тўловлар ҳамда қонуний ҳуқуқлар ҳақида оддий ва тушунарли тилда маълумот беради. ❗️Кўпчилик унга берилиши лозим бўлган тўловлар ва ёрдамлар мавжудлигидан бехабар. @pensioner_uz эса айнан шу масалаларга ойдинлик киритади. Канал орқали сиз қуйидагиларни билиб оласиз: ✅ пенсияни қандай тартибда расмийлаштириш ✅ қандай имтиёзлар ва қўшимча тўловлар мавжуд ✅ қайси ташкилотга ва қандай мурожаат қилиш керак Агар ота-онангиз, бобо-бувингиз бўлса — уларга ғамхўрлик қилинг, керакли маълумотни ўз вақтида етказинг. 👉 @pensioner_uz каналига обуна бўлингhttps://t.me/pensioner_uz

Woman Card bilan yangi imkoniyatlar Endi Woman Card kartalari orqali har bir xaridingizdan 0,5% keshbekni pul ko‘rinishida to
Woman Card bilan yangi imkoniyatlar Endi Woman Card kartalari orqali har bir xaridingizdan 0,5% keshbekni pul ko‘rinishida to‘g‘ridan-to‘g‘ri kartangizga olasiz. Kartalarni Ipak Yuli Bank bo‘limlarida yoki Ipak Yuli Mobile ilovasi orqali rasmiylashtirish mumkin. Sinab koʻrish #reklama 16+ ru.ipakyulibank.uz

Ўзбекистоннинг Ташқи сиёсат фаолияти концепциясини янгилаб, унинг устувор йўналишларини қайта кўриб чиқиш, миллий манфаатларни ҳимоя қилиш ва халқаро майдонда мамлакатимизнинг ўрнини мустаҳкамлашга қаратилган аниқ вазифаларни белгилаб олиш зарурлиги таъкидланди. “Янги концепция мамлакатимизнинг узоқ муддатли стратегик мақсадларини, ички ислоҳотларимиз мантиғини, иқтисодий дипломатия, хавфсизлик, инвестиция, экспорт, транспорт-логистика, сув ва иқлим масалаларидаги миллий манфаатларимизни яхлит ва ўзаро боғлиқ ҳолда акс эттириши лозим”, – деди давлат раҳбари. Ишларни самарали ташкил қилиш учун элчихоналарнинг ҳар бирига йилига қўшимча 100-200 минг доллардан маблағ берилиши белгиланди. Дипломатларимизнинг хизматларини муносиб эътироф этиш мақсадида "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган дипломат" фахрий унвонини таъсис этиш таклиф этилди. Telegram | Instagram | Facebook

Маҳкумларга масофали видео-учрашувдан фойдаланиш ҳуқуқи берилади
Қонун (ЎРҚ–1112-сон, 15.01.2026 й.) билан Жиноят-ижроия кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Қонун билан Жиноят-ижроия кодексига озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган маҳкумларнинг масофали видео-учрашувдан фойдаланиш ҳуқуқини белгилашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Киритилган ўзгартиришларга кўра, маҳкумнинг ўз шахсий маблағлари ҳисобидан тўланадиган, 15 дақиқа давом этадиган 1 марта масофали видео-учрашув ёки телефон орқали сўзлашиш ҳуқуқига эгалиги белгиланди. Илгари маҳкумнинг фақатгина 15 дақиқа давом этадиган 1 марта телефон орқали сўзлашиш ҳуқуқига эгалиги белгиланган эди. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Telegram | Instagram | Facebook

Президент раислигидаги йиғилишдан: ➖ Эндиликда элчилар фаолият юритаётган давлатдан экспорт тушумлари, туристлар оқими, қонуний иш жойларига фуқароларимизни юбориш улар учун KPI бўлиши белгиланди. ➖ Тегишли давлатлардаги элчиларимиз Вьетнам, Баҳрайн, Португалия билан ишлаб, ҳамкорлар топиши ва бу бозорларга кириш бўйича ишлаши кераклиги қайд этилди. ➖ Европанинг қишлоқ хўжалиги ривожланган давлатларига минерал ўғит экспортини ошириш бўйича дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. ➖ Янги экспорт йўналиши сифатида 50 дан ортиқ давлатга эга, иқтисодиёти 3 трлн долларга тенг бўлган Африка қитъаси билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни кучайтириш зарурлиги таъкидланди. ➖ Мутасаддиларга польшалик ҳамкасблари билан Брест чегара пунктида Ўзбекистонлик юк ташувчилар учун алоҳида йўлак очиш масаласида келишувга эришиш топширилди. Telegram | Instagram | Facebook

Шавкат Мирзиёев: “Ҳозирги шароитда элчи дегани фақат сиёсий мулоқот юритувчи шахс эмас. Элчи бу — инвестиция ва технологиялар олиб келадиган, янги экспорт бозорларини очадиган, транспорт-логистика йўлакларини ишга соладиган, туристлар оқимини кўпайтирадиган, қонуний меҳнат миграцияси учун шароит яратадиган, энг асосийси, фуқароларимиз ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган давлат вакилидир”. Эндиликда элчилар фаолият юритаётган давлатдан экспорт тушумлари, туристлар оқими, қонуний иш жойларига фуқароларимизни юбориш улар учун KPI бўлиши белгиланди. Telegram | Instagram | Facebook

Xовос туманида “Ақлли қишлоқ” лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарё вило
Xовос туманида “Ақлли қишлоқ” лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарё вилоятига ташрифи доирасида берилган топшириқлар ижроси юзасидан Бошқарув самарадорлиги агентлиги директори У.Хусаинов IFADнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Лаура Маттиоли билан учрашди. Учрашувда давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги давлат хизматчилари ва талабалар учун IFADнинг Римдаги бош офиси ҳамда Ўзбекистондаги ваколатхонасида стажировка ташкил этиш, шунингдек, Ховос туманида “ақлли қишлоқлар” пилот лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, Сурхондарё вилоятида “яшил белбоғ” барпо этиш, Бухоро ва Наманган вилоятларида сувни тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш учун грантлар жалб қилиш ҳамда ҳудудларни комплекс ривожлантиришга қаратилган қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди.
Томонлар қишлоқ хўжалиги, инновациялар ва экологик барқарорлик соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканликларини билдирдилар. Telegram | Instagram | Facebook

Президент раислигидаги йиғилишда: Ўтган йили 26 та хорижий давлатга олий даражадаги ташрифлар амалга оширилди. Янги тарихимизда илк бор Болгария, Финляндия, Словакия, Сербия, Иордания ва Парагвай раҳбарларининг Ўзбекистонга ташрифлари ташкил этилди. “Марказий Осиё плюс” форматидаги кўп томонлама мулоқотлар сермаҳсул бўлди. Сўнгги йилларда 11 та давлат билан стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилиб, уларнинг умумий сони 19 тага етди. Қозоғистон, Озарбайжон, Тожикистон билан иттифоқчилик муносабатлари йўлга қўйилди. “Очиқ, прагматик, пухта ўйланган ва ташаббускор ташқи сиёсатимиз натижасида Ўзбекистон глобал тинчлик ва дипломатия марказларидан бирига айланиб боряпти”, – деди президент. Хорижий давлатларда 2017 йилдан буён 16 та янги дипломатик ва консуллик ваколатхонаси очилиб, уларнинг сони 60 тага, дипломатик алоқа ўрнатилган давлатларнинг сони эса 165 тага етди. Telegram | Instagram | Facebook

Ўтган йили 26 та хорижий давлатга олий даражадаги ташрифлар амалга оширилди. Янги тарихимизда илк бор Болгария, Финляндия, Словакия, Сербия, Иордания ва Парагвай раҳбарларининг Ўзбекистонга ташрифлари ташкил этилди. “Марказий Осиё плюс” форматидаги кўп томонлама мулоқотлар сермаҳсул бўлди. Telegram | Instagram | Facebook Сўнгги йилларда 11 та давлат билан стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилиб, уларнинг умумий сони 19 тага етди. Қозоғистон, Озарбайжон, Тожикистон билан иттифоқчилик муносабатлари йўлга қўйилди. “Очиқ, прагматик, пухта ўйланган ва ташаббускор ташқи сиёсатимиз натижасида Ўзбекистон глобал тинчлик ва дипломатия марказларидан бирига айланиб боряпти”, – деди президент. Хорижий давлатларда 2017 йилдан буён 16 та янги дипломатик ва консуллик ваколатхонаси очилиб, уларнинг сони 60 тага, дипломатик алоқа ўрнатилган давлатларнинг сони эса 165 тага етди.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Ташқи ишлар вазирлиги ва хориждаги дипломатик ваколатхоналар фаолияти юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади. Telegram | Instagram | Facebook

Ўзбекистонда байрактар дронларидан янги махсус бўлинма тузилган – ДХХ раиси Давлат хавфсизлик хизмати раиси Баҳодир Қурбонов Хавфсизлик Кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида Ўзбекистон чегараларида байрактар учувчисиз учиш аппаратлари билан бутланган янги махсус бўлинманинг жанговар навбатчилиги йўлга қўйилганини маълум қилди. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида жанговар тайёргарлик тадбирларининг интенсивлиги ва сифат кўрсаткичлари оширилгани қайд этилган.
Маълумот учун, байрактар — Туркияда ишлаб чиқарилган учувчисиз дрон бўлиб, асосан разведка, кузатув ва аниқ зарба бериш вазифаларини бажаради. Узоқ масофадан парвоз қилиши, хавфли ҳудудларни хавфсиз тарзда назорат қилиш имкони ва юқори аниқликда ишлаши билан кўп давлатлар томонидан тан олинган. Қўшимча оптик камералар ва замонавий бошқарув тизими орқали у ҳарбий операцияларда муҳим устунлик беради.
Telegram | Instagram | Facebook

Samarqanddan Moskvaga parvoz — 1 mln so'mdan! ❤️ Centrum Air Samarqanddan Moskvaga 1 mln so'mdan boshlangan narxlarda muntazam reyslarni amalga oshiradi. To‘g‘ridan-to‘g‘ri yo‘nalishlar, zamonaviy Airbus samolyotlari va parvozning aniq shartlari. Chiptalarni Centrum Air’ning rasmiy saytidan xarid qiling — ishonchli va tushunarli narxlarda. ✨ Yoʻllarda ishonch uglashgan holda shaharlar va odamlarni bog‘laymiz. Ishonch bilan uching. Centrum Air. Bandlash #reklama booking.centrum-air.com

Онлайн рўйхатдан ўтиш босқичи бошланди 15 январь куни соат 00:00 дан Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш та
Онлайн рўйхатдан ўтиш босқичи бошланди 15 январь куни соат 00:00 дан Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг биринчи босқичи расман бошланди. Мазкур босқич доирасида 17 кун давомида фуқаролар census.stat.uz расмий веб-сайти орқали OneID тизими ёрдамида онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин. Онлайн рўйхатдан ўтиш жараёни Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек, хорижда вақтинча бўлиб турган ватандошларимиз учун ҳам мавжуд бўлиб, улар исталган жойда ягона идентификация тизими орқали рўйхатдан ўтиш имкониятига эга.
Онлайн рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма
Шунингдек, онлайн рўйхатдан ўтган фуқаролар орасида тасодифий тарзда танланиб, қимматбаҳо совғалар ўйнаб берилади.
Барча фуқароларни аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирида фаол иштирок этишга чорлаймиз.
Telegram | Instagram | Facebook

Айрим тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади
Бу бўйича Президент Фармони (ПФ–4-сон, 12.01.2026 й.) қабул қилинди.
Фармонга кўра, енгил саноат корхоналарида 2026 йил 1 январдан қуввати 5 МВтгача бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг корхона эҳтиёжидан ортиқча қисмини сотиш тизими жорий қилинади. 2026 йил 1 январдан 2028 йил 1 январгача пахта тайёрлаш пунктлари фаолиятининг мавсумийлигини инобатга олган ҳолда пахта тайёрлаш пунктларига мол-мулк ва ер солиқларини 50 фоизга камайтирилган ставкада тўлашга рухсат берилади. 2026 йил 1 январдан 2029 йил 1 январга қадар: ▪️ тижорат банклари балансидаги тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарининг мол-мулклари инвесторларга реализация қилишда ҚҚСдан озод қилинади; ▪️ тижорат банклари балансидаги тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарининг мол-мулкларини харид қилган инвесторларга ушбу корхоналарнинг ишлаб чиқариш фаолиятини 6 ойда тўлиқ тиклаш шарти билан 1 йил муддатга мол-мулк солиғини 50 фоизга камайтирилган ставкада тўлашга рухсат берилади; ▪️ чарм-пойабзал, мўйначилик корхоналари ва чорва молларини сўйиш ва терини қайта ишловчи ташкилотлар учун назарда тутилган фойда солиғи, мол-мулк солиғи, ер солиғи, айланмадан олинадиган солиқ тўловлари бўйича имтиёзлар муддати узайтирилади. Telegram | Instagram | Facebook

“Ноқонуний бино қурилишига ким рухсат берган?” Қурилиш соҳасида назорат ва жавобгарлик масалалари яна бир бор кун тартибига чиқди. Айрим ҳолатларда назорат органлари томонидан объект қурилиши жараёнида ўз вақтида текширувлар амалга оширилаётмагани, бино тўлиқ барпо этилгандан сўнг эса ҳужжатлардаги камчиликлар аниқланаётгани қайд этилмоқда. Бундай вазиятларда қурувчиларга нисбатан оғир жавобгарлик чоралари қўлланилиши адолат ва мутаносиблик тамойиллари юзасидан саволларни келтириб чиқармоқда. Мазкур масала “Миллий тикланиш” демократик партияси депутати томонидан кўтарилиб, қурилиш соҳасида профилактик назоратни кучайтириш, масъулиятни фақат тадбиркорлар эмас, балки назорат органлари фаолияти нуқтаи назаридан ҳам баҳолаш зарурлиги таъкидланган. Telegram | Instagram | Facebook