cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Бухгалтер кундалиги

Умуман бошқа соҳада ўқиб, умуман бошқа соҳада меҳнат қилаётган, дипломи эмас, танкаси билан ишга кирган Ғолиб ҒС(А)нинг кундалиги.

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
760
Obunachilar
-324 soatlar
-67 kunlar
-1730 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Биз оқ кийим тез кир бўлиб, қорайиб қолади деб қора кийим оламиз. Лекин ўша қора кийимам кир бўлиб оқариб қолади. Кир ўзи оқми, қорами? ©Зумрад @buxgalter_kundaligi98
Hammasini ko'rsatish...
😁 8🤔 2👀 2🔥 1🤯 1
Очиқ суд мажлисини ёритган Дарё муҳбири Отабек ака Қўлдошев (блогер эмас) тушунтириш хати ёзибди. Яхши эмас, умуман яхши эмас. @buxgalter_kundaligi98
Hammasini ko'rsatish...
😱 2👍 1
Repost from Mubaşşir Ahmad
☝️ Ҳажда ўлганларнинг ғами тушмасин! 🔥 Сўнгги кунларда ҳаж амалиёти чоғида вафот этган мингдан ортиқ инсоннинг муҳокамаси кўпайди. Истеҳзо, кибр ва масхара аралаш изоҳларда умумиятла динга тош отиш оҳанглари сезилади. * Аввало, Масжид ул Ҳаромда ҳар намоздан кейин 5-6 майит учун жаноза ўқилиши оддий ҳол. Чин мусулмон учун бундай ўлим ҳақиқий орзу, бошқалар унга ҳавас қилишади, яқинлари бундай якунга шукрона айтишади; * Бу ўлимларда бирор ғайритабиийлик кўришнинг ўзи нотўғри. 3 млн.га яқин киши расман, яна тахминан 1 млн норасмий, умумий 4-5 млн одам йиғилган шаҳарда маълум миқдорда ўлимлар бўлиши табиий ҳол. Яна асосан ёши катта инсонлар йиғилган, организм кучли ҳаяжонни бошдан кечирган бир паллада. 3 млн аҳолига эга Тошкент ёки 1 млн.лик Самарқандда бир куннинг ўзида нечта жаноза бўлади?; * Жасадлар хор бўлиши ҳам сафсата. Саудия ҳукумати ҳар бир майитни барча расм-русумлар билан дафн этиш учун етарли ресурс ажратади. Яқинлари ватанига қайтариб кетишмоқчи бўлса, бемалол. Лекин жуда камдан-кам одам бундай қилади. Чунки юқорида айтилганидек – бу бир орзу, қолаверса, қайтариш етарлича машаққат ва катта харажат; * Умуман, Ўзбекистонда муҳтожликда, кўпчиликка умид билан кўз тикиб вафот этаётган минглаб одамлар қолиб, бирдан Маккада шодланиб жон бераётганлар учун жон куйдириб қолиниши ўзи ғалати. 👉 Баҳсга киришсангиз, ўзаро ҳурматни сақланг. Адекват фикрларга очиқман. © Abror Zohidov @MubashshirAhmad
Hammasini ko'rsatish...
👍 3👏 3🤔 1
Табиат, гўзаллик, ёз.
Hammasini ko'rsatish...
🥰 2👍 1❤‍🔥 1 1🔥 1🕊 1
МУСТАҚИЛЛИК ДЕКЛАРАЦИЯСИ Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси Олий Советининг 1990 йил 20 июндаги иккинчи сессиясида қабул қилинган Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси Олий Совети: ўзбек халқининг давлат қурилишидаги тарихий тажрибаси ва таркиб топган бой анъаналари, ҳар бир миллатнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини таъминлашдан иборат олий мақсад ҳақи, ҳар бир кишининг фаровон ҳаёт кечиришини таъминлашни олий мақсад деб билган ҳолда, Ўзбекистон халқларининг келажаги учун тарихий масъулиятни чуқур ҳис этган ҳолда, халқаро ҳуқуқ қоидаларига, умумбашарий қадриятларга ва демократия принципларига асосланиб, Ўзбекистон Совет Социалистик Республикасининг Давлат мустақиллигини эълон қилади. 1. Ўзбекистон ССРнинг демократик давлат мустақиллиги республиканинг ўз ҳудудида барча таркибий қисмларида ва барча ташқи муносабатлардаги танҳо ҳокимлигидир. 2. Ўзбекистон ССРнинг давлат ҳудуди чегараси дахлсиз ва бу ҳудуд халқнинг муҳокамасига қўйилмай туриб ўзгартирилиши мумкин эмас. 3. Ўзбекистон ССРда давлат ҳокимияти унинг ҳудудига кирадиган барча таркибий ва бўлинмас қисмлари устидан амалга оширилади ва шу ҳудудда яшайдиган аҳолига тааллуқлидир. 4. СССР Олий Совети қабул қиладиган қарорлар Ўзбекистон ССР Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон ССР Олий Совети томонидан тасдиқланганидан кейингина Ўзбекистон ССР ҳудудида кучга эга бўлади. 5. Ўзбекистон ССР давлат ҳокимияти ваколатига Ўзбекистон ССР ички ва ташқи сиёсатига тегишли барча масалалар киради. 6. Ўзбекистон ССР халқаро ҳуқуқнинг асосий принципларини тан олади ва ҳурмат қилади. 7. Ўзбекистон ССР иттифоқдош республикалар ва бошқа давлатлар билан ўзининг сиёсий, иқтисодий, маданий ва бошқа муносабатларини шартномалар асосида белгилайди ва амалга оширади. 8. Ўзбекистон ССР ўзининг тараққиёт йўлини, ўз номини белгилайди ва давлат белгиларини (герб, байроқ, мадҳия) ўзи таъсис этади. 9. Қорақалпоғистон Мухтор Совет Социалистик Республикаси мустақиллигини Мухтор Республика Конституцияси таъмин этади. Ўзбекистон ССР унинг Асосий Қонуни ва Ўзбекистон ССР Конституцияси асосида Қорақалпоғистон МССР манфаатларини ҳимоя қилади. 10. Ўзбекистон ССРнинг қонун чиқарувчи ҳокимияти Ўзбекистон ССР давлат мустақиллигини амалга ошириш учун зарур бўлган қонунларни ишлаб чиқади. Ўзбекистон ССРнинг сиёсий ва иқтисодий системалари таркибини ва қурилишини белгилайди. 11. Ўзбекистон ССР Олий Совети умумхалқ муҳокамаси асосида демократик ҳуқуқий давлат тузишга қарор қилганини билдиради, Ўзбекистон ССРда яшаётган барча миллат ва элатларнинг қонуний сиёсий, иқтисодий, этник, маданий ҳуқуқларига ҳамда она тиллари ривожлантирилишига кафиллик беради. 12. Ушбу Декларация Ўзбекистон ССРнинг янги Конституциясини ҳамда янги иттифоқ шартномасини ишлаб чиқиш учун асосдир. @buxgalter_kundaligi98
Hammasini ko'rsatish...
👍 1 1🔥 1👏 1🎉 1🏆 1
Биласизми бугун қандай кун? 1990 йил 20июн куни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик декларацияси қабул қилинган. Чинакам ватанпарварлик, эрксеварлик ҳужжатидир бу. Байрам муборак, азизлар, Мустақиллик муборак!!! @buxgalter_kundaligi98
Hammasini ko'rsatish...
👍 4 1🔥 1🥰 1👏 1🏆 1
Жадплплпўрзнзнл
Hammasini ko'rsatish...
00:34
Video unavailableShow in Telegram
4.88 KB
😁 1
Photo unavailableShow in Telegram
Оқ қилдим бунақа иттипоқни.
Hammasini ko'rsatish...
😱 4
Бирор нарсани сўрамасдан олишинг ўғирлик эмас, сўрамасдан олганингни биров билса ўғирлик😁. @buxgalter_kundaligi98
Hammasini ko'rsatish...
😁 3👍 1🔥 1
Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.