cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Uchqo‘rg‘on.uz | Rasmiy kanal

Uchqo‘rg‘on tumani hokimligi rasmiy kanali Murojaat uchun: @uchkurganmurojaatbot

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
6 544
Obunachilar
-324 soatlar
-237 kunlar
-8430 kunlar
Postlar arxiv
01:22
Video unavailableShow in Telegram
#Долзарб_мавзу Ўзимизда ҳам яхшигина даромадга эришса бўлади Учқўрғон тумани Шархончек маҳалласида яшовчи Камолдин Юлдашев кўп йиллар буён Россия давлатида  300-400 АҚШ долларига ишлаб юрди.Топган даромади ўзидан ортмади. Маҳаллада миграцияда юриб кам даромад топаётган фуқаролар билан тушунтириш, тарғибот ишлари олиб борилиши натижасида Камолдин оиласи бағрига қайтди. Ҳозирда ўзи ва яна икки нафар дўстларини бандлигини таъминлади.
Hammasini ko'rsatish...
Фабрика форматовмигрант.mov9.94 MB
👍 5
03:18
Video unavailableShow in Telegram
#Маҳалла_тизими Аҳоли бандлиги доимий эътиборда Учқўрғон туманидаги Шархончек маҳалласида 561 та хонадонда, 816 та оила ва 2822 нафар аҳоли истиқомат қилади. Маҳалланинг асосий драйвери боғдорчилик, чорвачилик деҳқончилик. Ҳозирда тадбиркорликни кенгайтириш борасида ишлар амалга оширилмоқда. Маҳалла еттилиги томонидан хатлов ўтказилиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга хизмат кўрсатилмоқда.Шунингдек, миграцияда юрган фуқароларни қўллаб-қувватлаш, уларни Ватанга қайтариш чораларини кўриш, кафолатли иш ўринлари ҳамда даромад манбаларини яратиш бўйича иш олиб борилмоқда. @bugunuchqorgon
Hammasini ko'rsatish...
222 шархончек.mov23.43 MB
👍 5
03:18
Video unavailableShow in Telegram
#Маҳалла_тизими Аҳоли бандлиги доимий эътиборда Учқўрғон туманидаги Шархончек маҳалласида 561 та хонадонда, 816 та оила ва 2822 нафар аҳоли истиқомат қилади. Маҳалланинг асосий драйвери боғдорчилик, чорвачилик деҳқончилик. Ҳозирда тадбиркорликни кенгайтириш борасида ишлар амалга оширилмоқда. Маҳалла еттилиги томонидан хатлов ўтказилиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга хизмат кўрсатилмоқда.Шунингдек, миграцияда юрган фуқароларни қўллаб-қувватлаш, уларни Ватанга қайтариш чораларини кўриш, кафолатли иш ўринлари ҳамда даромад манбаларини яратиш бўйича иш олиб борилмоқда. @bugunuchqorgon
Hammasini ko'rsatish...
222 шархончек.mov23.43 MB
Ассалому алайкум хурматли табиий газ истемолчилари фарғона магистрал газ кувурилари бошқармаси Ёписхон мфй худудида жойлашган Учқўрғон ГТС да кириш ва чиқиш задвижкалар алмаштириш ва таъмирлаш профплактика ишлари олиб боради шу сабабли 06.06.2024 йил куни соат 10-00 дан 16-00 гача тумандаги барча тармоғларга газ бериш тўхтатилади. Сизлардан илтимос газ анжомларингизни назоратсиз қолдирманг.
Hammasini ko'rsatish...
👍 4
"Нуроний" жамғармаси Учқўрғон тумани бўлимида вақтинча вазифасини бажарувчи О.Холиқов ва Маҳалла уюшмаси туман бўлми раиси М.Махкамов ҳамкорлигида ”Нуроний” жамгармаси Республика бошқаруви раиси С.Турдиевнинг топширирига асосан махаллаларда кексалар маслахати гурухи, маҳаллалардаги еттилик, Бувижонлар мактаби аъзолари билан ўтказиладиган йиғилишларда қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор бериш лозим бўлган мавзулар ҳақида тушунтирилди ва ўқув семинари ташкил этилди. Семинарда 1. 1000 доллардан кам ойлик олаётган мигрантларни Ватанга қайтариш; 2. Оилавий ажримларнинг олдини олиш,в З. Шаърий никох, вояга етмаганлар Уртасидаги никох. кариндошлар уртасидаги никохни олдини олиш; 4, Тўй ва маросимларни кам харажат ва кам сонли одам билан ўтказиш. Маҳаллалардаги нуронийларга жами 10 йўналишларга эътибор бериш топшириғи берилди.
Hammasini ko'rsatish...
👍 4
“Кимки бир кўнгли бузуқнинг хотирин шод айлагай, Онча бор ким Каъба вайрон бўлса, обод айлагай” Учқўрғон туманидаги Ёрқинбойчек маҳалласида 330 та хонадонда, 530 та оила ва 1785 нафар аҳоли истиқомат қилади. Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 28 сентябрьдаги “Аҳолига ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ходими Шахзода Алимова томонидан маҳаллада самарали фаолият олиб бормоқда. Абдужалил Акрамов соғлигидаги муаммо туфайли ҳозирда ўзгалар кўмагига муҳтож. Ҳозирда марказ томонидан қўлтиқ таёқ берилди, эндиликда электрон аравача олиб бериш борасида амалий ишларга киришилди.   “Маҳалла еттилиги” билан биргаликда  иш олиб бормоқдамиз, – дейди Шахзода Алимова.  – Ўз-ўзидан бизга юклатиладиган вазифалар қамрови кенгайиб, масъулият бир неча баробар ортди. Ишни ичига кириб борган сари, фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатиш борасида иштиёқ билан, ўз ишимиздан завқланиб ишламоқдамиз.
Hammasini ko'rsatish...
Фабрика форматовинсон марказ.mov2.28 MB
👍 7🔥 1
01:10
Video unavailableShow in Telegram
❗️Хорижга ишлаш мақсадида борган йигит халқаро терористик ташкилотлари тарғиботчиларининг таъсирига тушган Ҳурматли фуқаролар! Ижтимоий тармоқлар орқали ўзининг радикал, диний экстремистик ва ислом динига ёт бўлган ғояларни тарғиб қилиб келаётган кимсалардан огоҳ бўлайлик! Каналга уланиш: @aokanamangan
Hammasini ko'rsatish...
Мухитдинов_Иброхим_Насриддин_ўғли1.mp411.23 MB
👍 7
03:18
Video unavailableShow in Telegram
Маҳаллада бир кун Учқўрғон туманидаги Ёрқинбойчек маҳалласида 330 та хонадонда, 530 та оила ва 1785 нафар аҳоли истиқомат қилади. Маҳалланинг асосий драйвери ёғочларга ишлов бериш, деҳқончилик. Ҳозирда тадбиркорликни кенгайтириш борасида ишлар амалга оширилмоқда. Маҳалла еттилиги томонидан хатлов ўтказилиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга хизмат кўрсатилмоқда.Шунингдек,  миграцияда юрган фуқароллларни қўллаб-қувватлаш, уларни ватанга қайтариш чораларини кўриш, кафолатли иш ўринлари ҳамда даромад манбаларини яратиш бўйича иш олиб борилмоқда. https://t.me/bugunuchqorgon
Hammasini ko'rsatish...
Фабрика форматовёркинбойчек1.mov24.82 MB
👍 3
03:00
Video unavailableShow in Telegram
Axborot 24 | Baliqchilikni rivojlantirish istiqbollari #1june #uzbekiston24 mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Hammasini ko'rsatish...
64.mp450.25 MB
👍 4
Photo unavailableShow in Telegram
Hurmatli fuqarolar❗️ Joriy yilning 1-7 iyun kunlari O'zbekiston Respublikasi hududida seysmik xavfsizlikni ta'minlash, aholining zilzilada harakat qilish bo'yicha bilim va ko'nikmalarini oshirish maqsadida, "Aholini zilzilaga tayyorlash haftaligi" o‘tkazilmoqda. Haftalik davomida mahallalar, ta'lim muassasalari, korxona va tashkilotlarda zilzilaga tayyorgarlik ko'rish bo'yicha o'quv mashg'ulotlari o'tkaziladi. Mazkur tadbirlarda faol ishtirok eting! Boshqa yangiliklar Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram | X
Hammasini ko'rsatish...
👍 6
Навбатдаги қабул Ёрқинбойчек бўлиб ўтди. Аҳоли муаммоларини манзилли ўрганиш ва уларни қийнаб келаётган масалаларга ечим топиш мақсадида қабуллар мунтазам ўтказилмоқда. Қабулда фуқаролар томонидан келиб тушган ҳеч бир масала беэътибор қолдирилмади. Туман ҳокими в.б Б.Тўламирзаев тегишли идоралар ва муассасалар раҳбарлари иштирокида ўтган ушбу қабулда мурожаат этувчиларнинг шикоятлари, таклиф ва истаклари ўрганилиб, муаммолар ечимга келтирилди. Қабулда фуқаролардан соғлиқни тиклаш, йўл ва электр таъминотини яхшилаш каби масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушди. Уларда билдирилган масалаларнинг аксарияти шу куннинг ўзида ижобий ҳал этилмоқда. Ечими вақт талаб этадиган масалалар масъулларга бириктирилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди
Hammasini ko'rsatish...
👍 8👏 1
00:45
Video unavailableShow in Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатимизнинг туризм соҳасидаги салоҳиятидан янада самарали фойдаланиш зарурлигини қайд этди Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Hammasini ko'rsatish...
IMG_3681.MP43.98 MB
👍 4
Photo unavailableShow in Telegram
Наманган вилояти бўйича e-аукцион.uz платформаси орқали 1 700 дан кўпроқ кўчма савдо жойларини 3 йилга ижарага олинг 🟢Мингбулоқ туманидан 161 ta (кўриш) 🟢Косонсой туманидан 187 ta (кўриш) 🟢Наманган туманидан 190 ta (кўриш) 🟢Норин туманидан 107 ta (кўриш) 🟢Поп туманидан 161 ta (кўриш) 🟢Тўрақўрғон туманидан 143 ta (кўриш) 🟢Уйчи туманидан 173 ta (кўриш) 🟢Учқўрғон туманидан 76 ta (кўриш) 🟢Чортоқ туманидан 109 ta (кўриш) 🟢Чуст туманидан 38 ta (кўриш) 🟢Янгиқўрғон туманидан 71 ta (кўриш) 🟢Наманган шаҳирдан 126 ta (кўриш) 🟢Давлатобод туманидан 89 ta (кўриш) 🟢Янги Наманган туманидан 95 ta (кўриш) Ушбу объектлар Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 485-сон қарорига кўра савдога чиқарилмоқда. 📞 Мурожаат учун телефон: 99-207-26-12 (соат 09:00 дан 18:00 гача ) ⬇️ Bizning ijtimoiy sahifalarimiz: 👇👇👇 🔝 Telegram| 🔝Facebook|📧Instagram |
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
Шунингдек, тадбиркорлар томонидан илгари сурилган: - мактаб ва коллеж ўқувчилари автобусда бир вилоятдан бошқасига саёҳат қилишида йўл-патруль хизмати ҳамроҳлиги учун тарифларни кескин камайтириш; - ҳар йили камида 20 та ўрта бўғин менежерларини хорижда қисқа муддатли малака оширишга юбориш, янги ўқув йилидан туризм соҳасидаги олийгоҳ ва техникумларда “дуал таълим”ни жорий қилиш; - 3-4 қаватли меҳмонхоналарга ҳам субсидия бериш, меҳмонхонаси бўлмаган 22 та туманда кичик отеллар барпо этишга оилавий хоналар сонидан келиб чиқиб субсидия ажратиш; - халқаро тажриба асосида миллий меҳмонхона брендларини яратиш ташаббусларини ўрганиб, тегишли чораларни ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Facebook|Instagram|X
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
Сўнг давлатимиз раҳбари соҳа вакиллари ва тадбиркорлари билан мулоқот қилиб, уларнинг муаммолари ва таклифларини эшитди. Жумладан, мулоқотда: - туризм хизматлари кўрсатувчиларни молиявий қўллаб-қувватлаш ва иқтисодий имкониятларини кенгайтириш; - туроператорларни маданий мерос объектлари ва темир йўл чипталари нархларидаги ўзгаришлар тўғрисида олдиндан хабардор қилиш; - меҳмонхона бошқарувчиларини тайёрлаш ва меҳмонхона қуришга субсидиялар доирасини кенгайтириш; - пенсия ёшидаги туристларга алоҳида виза тартибини жорий этиш; - тарихий шахсларнинг уй-музейларини реставрация қилиш каби масалалар кўтарилди, таклиф ва ташаббуслар билдирилди. Facebook|Instagram|X
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Давлатимиз раҳбари билдирилган фикр ва таклифлардан келиб чиқиб, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларига: - хорижий сайёҳларга хизмат кўрсатган туроператорларга қўшилган қиймат солиғини субсидия сифатида қайтариш муддатини узайтириш ва уни қўллаш тартибини аниқ белгилаш; - туризм компанияларига айланма маблағ учун экспортолди молиялаштиришни йўлга қўйиш; - туристларга мўлжалланган, янги ишлаб чиқарилган “Евро-5” ва ундан юқори экологик тоифа талабларига тўғри келадиган автобус ва микроавтобусларни божхона божи ва утилизация йиғимидан озод этиш муддатини узайтириш; - сўнгги 3 йилда ташкил топган туркомпанияларга халқаро кўргазмалардаги павильон ижараси харажатининг 50 фоизини қоплаб беришни йўлга қўйиш; - халқаро фестивалларда қатнашадиган ҳунармандларга павильон, юклар ва авиачипта харажатининг 50 фоизини қоплаб бериш тизимини йўлга қўйиш юзасидан таклиф киритишни топширди. Facebook|Instagram|X
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Шунингдек, мулоқотда тадбиркорлар томонидан билдирилган: - хорижий давлатлардан келадиган пенсия ёшидаги сайёҳларнинг Ўзбекистонда олти ойгача визасиз бўлиши тартибини ишлаб чиқиш; - камида 100 нафар хорижий иштирокчиси бўлган уч кунлик бизнес тадбирни ташкил қилганларга тадбирдан олинган даромад солиғини 50 фоизга камайтириш, қўшилган қиймат солиғининг ярмини қайтариш тизимини жорий қилиш; - Тошкентдаги Чорсу бозори ва Хивада миллий колоритга эга шарқ бозорини ташкил этиш; - болалар оромгоҳларини хусусий шериклик асосида ривожлантириш каби фикрларни чуқур ўрганиб, уларнинг ечими бўйича аниқ таклифлар киритиш топширилди. Ўз навбатида, Президентимиз соҳани қўллаб-қувватлаш мақсадида туризмни ривожлантириш бўйича жамоатчилик кенгашини тузишни таклиф қилди. Бу ташаббус учрашувда иштирок этган туризм соҳаси вакиллари томонидан қизғин қўллаб-қувватланди. Йиғилиш давомида мутасаддиларнинг ҳисоботлари ва режалари тингланди. Facebook|Instagram|X
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Президент туризм салоҳиятини тўлиқ очиб берувчи глобал тарғибот кампаниясини йўлга қўйиш вақти келганини айтди. Бунда телевидение ва онлайн платформалар билан бирга ижтимоий тармоқлардан ҳам фойдаланиш муҳимлиги таъкидланди. Мутасаддиларга 1 октябрга қадар “миллий туризм бренди” тўғрисида контент яратиш учун танлов ўтказиб, халқаро платформаларда тарғиботни йўлга қўйиш топширилди. Бу мақсадларга жорий йилда 5 миллион доллар маблағ ажратилади. Аудиторияси 10 миллиондан ортиқ бўлган камида 50 нафар чет эллик блогерлар учун инфо-турлар ташкил қилиниши белгиланди. Facebook|Instagram|X
Hammasini ko'rsatish...
👍 3
Photo unavailableShow in Telegram
Жорий йилда Тошкент шаҳрида, кейинги йилда Хивада Халқаро гастрономик фестиваллар ўтказиш, 300 турдан зиёд таомларга эга миллий ошхонамизни бутун дунёга тарғиб қилиш муҳимлиги қайд этилди. Мутасадди вазирлик ва идораларга электрон виза тизимини янада такомиллаштириб, мобиль иловани ҳам ишга тушириш топширилди. Умуман, тармоқ ва ҳудудлар раҳбарлари жорий йилда 11 миллион хорижий сайёҳни олиб келиш ва туризм экспортини 2,5 миллиард долларга етказиш учун масъул ва жавобгар бўлиши белгиланди. Facebook|Instagram|X
Hammasini ko'rsatish...
👍 1