cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

ShurchiMuslim_uz

Sho‘rchi tumani "Haydarqul hoji bobo"jome masjidi bosh imom xatibi Asrorxon domla Habibullayevning telegramdagi rasmiy kanali. Eslating! Zero, eslatma mo‘minlarga manfaat yetkazur (Zoriyot surasi 55) Murojaat uchun: @Diyorbek_Dilmurodovich

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
5 434
Obunachilar
-124 soatlar
-217 kunlar
-19730 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Муоз ибн Жабал айтади: «Жаннатийлар фақат бир нарсага – Аллоҳ субҳонаҳу ва таолони зикр қилмай ўтказган фурсатларига ачинадилар».
Hammasini ko'rsatish...
👍 8🥰 2
ОНАЛАР ЗАКОВАТИ. Болакай уйига келиб онасига бу мактубни сизга ўқутувчим бериб юборди деди. Онаси хатни ўқиб, кўз ёшларини зўрға тутиб турди. Она боласига баланд овозда хатни ўқиб берди:<<Сизнинг ўғлингиз даҳо, мактабимиз унинг қобилятига кичиклик қилади, шунинг учун сиз болангизга уйда таълим беринг!>> Орадан йиллар ўтди, инсоният тарихига улкан ихтиро кашф этган инсон Эдисоннинг онаси вафот этди. Кунларнинг бирида, у онасининг жавонини кўздан кечираётиб қутидаги хатга кўзи тушди. Хатда сизнинг уғлингиз калтафаҳм, тентак, эрта тонгдан бошлаб биз уни мактабга киритмаймиз деб ёзилган экан. Буни ўқиган Эдисон роса йиғлади ва ўзининг хотира дафтарига ушбу битикни муҳрлаб қўйди:<<Эдисон тентак бола бўлган, лекин ақлли онасининг заковати ила даҳога айланган>> Бир донишмандан, бир қизи ва бир ўғли бўлган инсон сураган экан. Тақсир иккаласини ҳам ўқитишга сармоям етмайди, қайси бирини ўқитсам деб? Донишманд қизингизни ўқитинг чунки қиз бола, келажакда она ва болалар ўзтози ва тарбиячисидир деб жавоб берган экан. Хотима. Пайғамбарларни,авлиёларни ва олими уломаларни ҳам оналар тарбиялаган! Мана шундай оналар борлигидан фахрланамиз. Аллоҳим оналаримиз утган бўлса рухларини шод қилгин, ҳаётларини исломда иймонда собит қадам айлаб, бахтимизга умрини ўзоқ қилгин•
Hammasini ko'rsatish...
👍 11😢 2
КУН ҲИКМАТИ: • Инсон ҳаётдаги энг катта душмани бу – унинг ўзи; • Инсон ҳаётидаги энг ахмоқона қилиғи бу – ёлғон ишлатиши; • Инсон ҳаётидаги энг катта қоқилиш бу – унинг ишончсизлигидир; • Инсон ҳаётидаги энг катта кулфати бу – ҳасад; • Инсон ҳаётидаги энг катта қайғуси бу – ўзини йўқотиши; • Инсон ҳаётидаги энг катта айби бу – ношукрлиги; • Инсон ҳаётидаги энг арзигулик афсуси бу – ўз қадрини билмаслиги; • Инсон ҳаётидаги энг ажойиб ҳолати бу – йиқилганидан кейин ўзини ўнглай олиши; • Инсон ҳаётидаги энг катта йўқотиш бу – умидини йўқотишида; • Инсон ҳаётидаги энг улкан ютуғи бу – соғлиги ва ақли; • Инсон ҳаётидаги энг улкан қарзи бу – ҳақиқий ҳиссиётлари; • Инсон ҳаётидаги энг буюк қобилияти бу – унинг улкан қалби; • Инсон ҳаётидаги энг катта етишмовчилик бу – тушунмовчилик; • Инсон ҳаётидаги энг улкан юпанч бу – унинг эзгу ишлари.
Hammasini ko'rsatish...
👍 8🥰 3
КЕЧИРИМЛИ БЎЛАЙЛИК! Кечиримли кишилар одамларнинг ичида энг қалби шод кимсалардир. Чунки улар дунёнинг қадр қимматини билган ва инсонлардан бўладиган хатоларга парво қилмаган, овора бўлмаган кимсалардир! <<Ёмонликнинг жазоси ўз мислидек ёмонликдир. Ким афв этиб ислоҳ қилса, унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир. Албатта у зот золимларни севмас>> Шууро сураси 40-оят•
Hammasini ko'rsatish...
👍 9
Photo unavailableShow in Telegram
Жаннатни излашда саҳобалардан фарқимиз шуки, улар жаннатни амал билан излашган, биз эса қуруқ орзу билан излаяпмиз. Ҳикматлар китобидан.
Hammasini ko'rsatish...
👍 20😢 3 1
00:18
Video unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум! Хайрли тонг! Аллоҳим бугунги кунингизни хайли ва барокатли қилсин! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ёки кечқурун: سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», (Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман), деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.
Hammasini ko'rsatish...
👍 21 1
Агар тузган режангнинг самарасини 1 йил кўрмоқчи бўлсанг, гуруч эк. • Агар тузган режангнинг самарасини 10 йил кўрмоқчи бўлсанг, мевали дарахт эк. • Агар тузган режангнинг мевасидан 100 йил баҳраманд бўлмоқчи бўлсанг, болаларга таълим бер.
Hammasini ko'rsatish...
👍 33
УМАР ҚАНДОҚ ҚУЛОҚ СОЛМАСИН? Умар розияллоҳу анҳу кечаси йиғлаб: – Аллоҳга қасамки, агар бир қўтир эчкини жилға бўйида қолдирсам, қиёмат куни ўшандан сўралишимдан қўрқаман. Бошқа бир куни асҳоблари билан кетаётган эди, бир аёл тўхтатиб: – Кечагина Умарча эдинг, энди Умар бўлдинг. Кечагина Умар эдинг, бугун эса мўминларга амир бўлдинг. Сенга бу мансабни берган Аллоҳдан қўрқ, эй Умар! – деди. Умар розияллоҳу анҳу бу сўзларни эшитиб яна йиғлай бошлади. – Ҳой Аллоҳнинг чўриси! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ердаги халифасини йиғлатиб қўйдинг-ку! – дейишди одамлар. Умар розияллоҳу анҳу уларни тўхтатди: – Уни ўз ҳолига қўйинглар, эй соҳибларим. У – Ҳакимнинг қизи Хавла. Унинг сўзларини Аллоҳ ҳам эшитган ва Қуръонда унинг қиссаси баён этилган: “Албатта, Аллоҳ Сен билан ўз эри ҳақида тортишаётган ва Аллоҳга шикоят қилаётган (аёл)нинг сўзини эшитди. Ҳа, Аллоҳ икковингизнинг гаплашувингизни эшитмоқда. Албатта, Аллоҳ эшитувчи ва кўрувчидир” (Мужодала сураси, 1-оят). Аллоҳ бу аёлнинг сўзини тинглаган бўлса, Умар қандоқ қулоқ солмасин?.. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
Hammasini ko'rsatish...
👍 15 1
Уч ҳаракат аёллик латофатини камайтириб юборади: • итоат қилмаслик; • асабийлашиш; • овозни баланд кўтариш.
Hammasini ko'rsatish...
👍 22🥰 2😢 2 1
Photo unavailableShow in Telegram
ҒИЙБАТ Ғийбат ҳаром амалдир ва оятлар билан собитдир. Ҳозирги замон инсонлари ғийбатни оддий нарсадек қабул қилишади. Лекин қандай катта гуноҳ иш қилишётганини билишмайди. "Нега ғийбат қиляпсан?", десангиз бу гапларимни у инсонни юзига қараб айта оламан дейишади. Нима бўлганда ҳам у инсон гапларингиздан ҳафа бўладиган ёки ўзини ноқулай ҳис қиладиган бўлса, буларнинг ҳаммаси ғийбатга киради. Бунинг ваболи қиёматда жуда ҳам оғир бўлади. Агар сиз ғийбатдан тавба қилмоқчи бўлсангиз аввал у инсондан мендан рози бўл дея розилик олишингиз керак. Ғийбат қилган инсонларингизга улаша олмасангиз у инсонни ҳаққига дуо қилишингиз керак. Ундан сўнг тавба қилсак ИншаАллоҳ тавбамиз қабул бўлади деб умид қиламиз. Келинг бундан кейин инсонларни ғийбат қилмайлик унинг ўрнига у инсонлар ҳаққига дуо қилайлик.
Hammasini ko'rsatish...
👍 28 1