cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

O'ZBEK MILLIY AKADEMIK DRAMA TEATRI

🇺🇿 Ўзбек Миллий Академик драма театрининг расмий канали 🎭 🇷🇺 Официальный канал Узбекского Национального Академического драматического театра ВЕБ САЙТ: www.milliyteatr.uz Instagram: @milliy.teatr Facebook: MILLIY TEATR YouTube: MILLIY TEATR

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
5 562
Obunachilar
+324 soatlar
-227 kunlar
-8630 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

38:42
Video unavailableShow in Telegram
#Ташриф Ўзбек Миллий академик драма театри устоз санъаткори, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти, профессор Муҳаммадали Абдуқундузов "MY5" телеканали "Орамиздаги афсоналар" кўрсатувининг меҳмони бўлди. @milliyteatr
Hammasini ko'rsatish...
Oramizdagi afsonalar Muhammadali Abduqunduzov.mp4626.80 MB
👍 10 3🔥 3
Photo unavailableShow in Telegram
#Фото "Юлдузли тунлар" (2023) Заҳириддин Муҳаммад Бобур – Муҳаммадали Абдуқундузов. @milliyteatr
Hammasini ko'rsatish...
👍 12 3🔥 2
#Фото Устоз санъаткор, профессор Муҳаммадали Абдуқундузов талаба-шогирдлар даврасида. Ниҳолнинг кўкка бўй чўзмоғи, боғбонга ҳузур! @milliyteatr
Hammasini ko'rsatish...
👍 12 6👏 2🤩 1
#Кўнгил_дафтари СЕВИНЧ (Эринсангиз, ўқиманг!) Кўнглим буюрган нарсани ёзмасам, ёрилиб ўламан. Ички овоз қўймайди: ёз, ёз, ёз!!! Хўп бўлади, ёзаман! Ўша машҳур устоз санъаткор Муҳаммадали Абдуқундузов 70 ёшида 19 яшар қизга уйланди. Элга маълум қилиб, элга кичик бўлса ҳам дастурхон ёзиб, рози-ризолик билан самарқандлик қизни Тошкентга олиб келди. Қиз оқ либосда, бошига оқ рўмол ташлаган ҳолатда қизлик уйидан учирма бўлди. Элда не гапдир-ки: "Қариб қуюлмаган Абдуқундузов невараси тенги қизга уйланибди", "Қиз актёр бобойнинг бошини айлантириб, уй-жойли бўлмоқчи, мол-мулкига эга чиқмоқчи..." Яшириб нима қилдим, мен ҳам шу фикрда эдим. "Иймонсиз қарибди, Абдуқундузов", дедим. "Мол-мулкка нафсинг ҳакалак отмай ҳар бало бўлгур, бобонг тенгига тегасанми", дедим қизга нисбатан. Ўзимча муҳокама қилдим: икки инсонни, икки тақдирни. Билмайман, эслолмайман нимадир сабаб бўлдики, қиз билан мулоқотимиз боғланди. Мана икки йилдирки, устознинг иккинчи аёли Севинч билан мулоқотдаман. Ҳар сафар суҳбатда, Севинчни ўзим учун кашф қиламан. Тўғриси, ҳайратдаман. Ёшига нисбатан анчайин ақлан улуғ. Орқаворатдан умр йўлдошининг аёли, фарзандлари, набираларини шунақанги ҳурмат билан тилга оладики, "сенга тарбия берган онангга раҳмат", дейман ичимда. Умр йўлдошини-ку айтманг, эъзозлаганда эъзозлайди, авайлаганда авайлайди. Ортидан "Ҳазрат" деб тилга олади. Ҳазратига ҳурмати бир дунё бўлса, ҳазратининг ижодига ҳурмати бошқа бир дунё. Ёрининг ҳар бир ижод маҳсулларини "пуф-пуф"лаб қалбида асрайди, қалбига саранжомлайди. Агар ҳар куни театрда устоз санъаткор иштирок этган спектакль бўлса, Севинч ҳар куни спектакль намойишига боради. Қаранг, ёд бўлиб кетган бўлса ҳам умр йўлдошининг биронта спектаклини ўтказиб юбормайди. Уларнинг севги тарихи ажойиб: 16 яшар қизалоқ театрда "Кундузсиз кечалар" спектаклини томоша қилади. Ва ундаги Чўлпон – Муҳаммадали Абдуқундузовга ишқи тушади. Шу-шу қизалоқ "Кундузсиз кечалар"ни томоша қилгани театрга келаверади, келаверади... Спектаклни йиғлаб-йиғлаб томоша қилаверади, қилаверади... Жажжи юракка кирган муҳаббат ўртанаверади, ўртанаверади... Нима дейсиз, энди бу ёғига?.. Кўнгил!.. Тақдиру азал, пешонага битилган қадар... Севинч табиий гўзал. Бўй деса бўй, қомат деса қомат, ҳусн деса ҳусн бор. Не-не йигитлар уйланмасди, бу қизга. Юзида нуқтадек пардози йўқ. Худо эринмай, ихлос билан суратини чизган. Бу қизнинг танлови: 70 яшар чолга юраги урди. Энди бу ёғини эшитинг. Маъшуқа ўзига тўқ оиладан. Самарқандда гулдек ҳовли, боғ-роғи бор. Тошкентда эса қўғирчоқдек беминнат квартираси бор. Демоқчиманки, уй-жой, мол-мулк, моддиятдан буткул назари тўқ. Қизалоқдан фақат соф, беғубор муҳаббат уфуриб туради. Инсон тақдирини муҳокама қилиш бандага эмас экан. Аллоҳнинг қаламидан, битикларидан устун келмайлик. Ҳар неки бўлганда ҳам улар бахтли. Энг муҳими, устоз санъаткор иккала оиласида ҳам адолат ўрнатган. Озода ШОБИЛОЛОВА @milliyteatr
Hammasini ko'rsatish...
👍 14🤔 8 6🔥 2
Hammasini ko'rsatish...
Актёр Муҳаммадали Абдуқундузовнинг тафаккур йўли | Tafakkur yo'li

"Тафаккур йўли" кўрсатуви "Ёшлар" телеканали Юртимиз қуёшли, буюк тарихий инсонлар яшаган, Буюк Ипак Йўли ўтган ажойиб, бетакрор, минг асрлик анъаналар ва маданиятига эга ўлка. Бетакрор, сўлим гўшаларга эга Ўзбекистонимиз, кўнгли очиқ халқимиз, ўтиб кетган бобо-калонларимиз, ҳозирда мустақилликка эришгандан кейинги ютуқларимиз ҳақида қанча гапирсак ҳам оздир. Бугунги кунда бизнинг қуёшли ўлкамизга дунё халқларининг қизиқиши тобара ошиб келмоқда. Юртимиздаги тарихий обидалар, анъаналаримизга, маданиятимизга, матоларимизга, архитектурамизга, ҳунармандлар томонидан қилинган ишларига, сайёҳлар эътибори кун сайин ортиб бормоқда. Мутахассисларнинг фикрича, дунё тарихида илк Шарқ Уйғониш даври — Мусулмон Ренессанси, деб ном олган ўрта асрлар ва ундан кейинги замонларда бугунги Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан аллома ва мутафаккирларнинг жаҳон илм-фани ва маданияти, муқаддас ислом дини ривожига қўшган ҳиссаси дунё илмий жамоатчилиги томонидан ҳақли равишда тан олинган. Бу мерос яна шуниси билан қадрлики, у тарихнинг ўта мураккаб, зиддиятларга, синовларга тўлиб тошган оғир даврларида алломаларимизнинг минг заҳмати, маънавий жасорати, фидойилиги, беназир ақлий заковати билан бунёд этилган. Шу билан бирга, жаҳон тарихида «Амир Темур ва темурийлар ренессанси», деган ном билан алоҳида ўрин эгаллайдиган даврда яратилган илм-фан, маданият ва меъморлик дурдоналарини ислом маданиятининг наинки юртимиздаги, балки бутун мусулмон оламидаги юксалиш даври сифатида кўрсатиш муҳимлигини давлатимиз раҳбари кўп бора айтмоқда. Буларнинг бари табаррук заминимиз Ислом маърифати, илм-фан, нурли тараққиётнинг ростмана, ҳақиқий маркази бўлганини англатмоқда, деб минг бор айтиш, фахрланиш, бу меросга муносиб бўлиш қанчалар шукуҳли, ҳам масъулиятли.

5👍 2
02:21
Video unavailableShow in Telegram
#Дилсўз Устоз санъаткор Муҳаммадали Абдуқундузовнинг дилсўзларини биргаликда тинглаймиз! @milliyteatr
Hammasini ko'rsatish...
IMG_5076.MP426.60 MB
10👍 3🔥 2
03:51
Video unavailableShow in Telegram
#Архив #Мукофот Нутқни қайта-қайта тингладим. Президент қаршисида нутқ сўзлаш дунёларча масъулият. Албатта бундай салоҳиятли, залворли йиғилишларда нотиқ тайёргарлик билан минбарга чиқади. Эътиборимни тортган ва ҳурматимни оширган жиҳат: устоз санъаткордаги сокинлик, сўзни саралаб, заргарона қадрлаб сўзлашида бўлди. Аҳамият беринг фикр тиниқ, теран ва тоза. Ва яна фикрнинг мағзи тўқ. Устознинг ҳис-ҳаяжон, ортиқча эҳтирослардан холи сўзлагани таҳсинга лойиқ. Аслинг каби кўрин ёки кўринганинг каби бўл, дегандек... @milliyteatr
Hammasini ko'rsatish...
TAQDIRLASH.mp459.28 MB
👍 24👏 4 2🔥 2
Photo unavailableShow in Telegram
#Таваллуд_кун Бугун, 14-июль. Ўзбек Миллий академик драма театри устоз санъаткори, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти, "Меҳнат шуҳрати" ордени соҳиби, профессор Муҳаммадали Абдуқундузовнинг таваллуд куни. Миллий театр жамоаси Муҳаммадали Абдуқундузовни таваллуд куни билан муборакбод этади! Устоз санъаткорга, аввало соғ-омонлик, узоқ ва баракотли умр, улуғ ризқ-насиба, оилавий осуда ва гўзал ҳаёт, шунингдек, ижодий нурафшонлик ва гулафшонлик тилаймиз. Фарзанду набиралардан фақат яхшиликлар кўриб, яхшиликлар эшитиб, кўнглингиз тоғдек юксалиб яшанг. Ижод сандиғингиз ҳар йил янги-янги, ажойиб ва чиройли образларга бойиганда бойиверсин. Ҳаёт сизга доимо кулиб боқсин, энг сара мукофотларини армуғон этсин! @milliyteatr
Hammasini ko'rsatish...
👍 28🎉 13 3👏 3
Photo unavailableShow in Telegram
#Меҳнат_таътили Ҳурматли театр санъатининг ихлосмандлари, азиз обуначилар! Ўзбек Миллий академик драма театри 6-июлдан 6-августга қадар меҳнат таътилига чиқди. Шу муносабат билан Миллий театр матбуоти танаффус эълон қилади. Роппа-роса бир ойдан сўнг, яъни 6-августдан матбуот фаолияти давом этади. Бироқ мана шу ижодий танаффус пайтида "Таваллуд кун" саҳифаси, албатта, ижтимоий тармоқда ёритилади. Биз билан қолинг! Бир ойлик танаффусдан сўнг, театримизнинг ижодий фаолиятини кузатишда давом этинг. Ҳар бирингизни алоҳида меҳр билан яхши кўрамиз, қадрлаймиз ва ҳурмат қиламиз! @milliyteatr
Hammasini ko'rsatish...
58👍 31🥰 6😢 5
#Тунги_наво Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова "ОҚҚИНА ОЛМА" Хайрли кеч, азизлар! @milliyteatr
Hammasini ko'rsatish...
Оққина олма экан--Юлдуз Усмонова.mp32.90 MB
👍 11 4
Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.