cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

ANDIJONHANAFIYLARI

Ушбу каналда мотуридия эътиқоди ва ҳанафий мазҳабига оид долзарб маълумотлар тақдим этиш билан бирга турли адашган фирқаларга раддиялар бериб борилади.

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
646
Obunachilar
+224 soatlar
-27 kunlar
+3730 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Photo unavailableShow in Telegram
#дуо 🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дуо қилар эдилар: “Аллоҳим, Сендан (берган) неъматинг завол топиши, офиятинг (нотинчликка) алмашиниши, тўсатдан келувчи азобинг ва барча ғазабингдан паноҳ беришингни сўрайман!” (Имом Муслим ривояти). اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ زَوَالِ نِعْمَتِكَ، وَتَحَوُّلِ عَافِيَتِكَ، وَفُجَاءَةِ نِقْمَتِكَ، وَجَمِيعِ سَخَطِكَ Аллоҳумма инний аъузу бика мин завали ниъматика ва таҳаввули ъафиятика ва фужа-ати ниқматика ва жамийъи сахотика ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! Muslimun.uz https://taplink.cc/muslimun.uz @muslimunuzportal @andijonhanafiylari
Hammasini ko'rsatish...
📢 Ҳожиларнинг илк гуруҳлари юртимизга етиб келди
Бугун, 22 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчиликларидаги ҳожиларимизнинг дастлабки гуруҳлари эсон-омон она диёримизга етиб келдилар.
🗣Нурли юзи, қувноқ кўзида Ватан соғинчи намоён бўлган ҳожилар жамоасини Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Камилов, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов, шунингдек, таниқли уламолар, имом-домлалар, мутасаддилар ва ОАВ вакиллари Тошкент халқаро аэропортида эҳтиром ила кутиб олишди. 🤲 Ҳожиларимиз муборак заминда Ҳақ таолонинг фарзи – Ҳаж амалини чиройли адо этиб, соғу саломат ўз юртига етиб келганлари ва яқинлари дийдорига етишганлари учун шукроналар айтиш баробарида эл-юрт ҳаққига хайрли дуолар қилишди. 🟢 Эндиликда ҳожилик бахтига муяссар бўлган ҳамюртларимиз жамиятда барчага ўрнак бўлиб, ёшларни илм-маърифатга чақириш, аҳолини эзгу ишларга бошлаш ва кам таъминланган кишиларга ёрдам кўрсатиш ишларида етакчилик қиладилар. ⚡️ Эслатиб ўтамиз, ҳожиларимиз Ватанга қайтишлари шу йил 12 июлгача давом этади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Hammasini ko'rsatish...
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ 📢 ДТМларда "Қабул – 2024" жараёни бошланди 🖥 БАТАФСИЛ  💳 Зиёратчилар учун биринчи электрон ҳамён ишга туширилди 🖥 БАТАФСИЛ  😎 Бу йил 1.8 миллиондан ошиқ ҳожи ҳаж амалини адо этди 🖥 БАТАФСИЛ  💬 "Қабул – 2024" жараёнлари юзасидан йиғилиш ўтказилди 🖥 БАТАФСИЛ  Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Hammasini ko'rsatish...
8.93 MB
07:38
Video unavailableShow in Telegram
🟢ИЛМ БИЛАН БИРГА ТАРБИЯГА ҲАМ МУҲТОЖМИЗ! 🎙Мирзамақсуд домла АЛИМОВ, Андижон вилояти бош имом-хатиби #илм #тарбия Манба: MUSLIM.UZ ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! Muslimun.uz https://taplink.cc/muslimun.uz @muslimunuzportal @andijonhanafiylari
Hammasini ko'rsatish...
Ilm bilan birga tarbiyaga ham muhtojmiz tg.mp413.91 MB
🛫Дастлабки гуруҳ ҳожиларимиз она Ватанга жўнаб кетишди
Бугун, 22 июнь куни эрта тонгда юртимиз ҳожиларининг илк гуруҳлари Исломнинг бешинчи рукни бўлмиш Ҳаж ибодатларини бекаму кўст бажариб, юртимизга жўнатиб кетишди.
Бу йилги ҳаж мавсуми ҳар қачонгидан ҳам файзли, шукуҳли, барча шарт-шароитларга эга ҳолатда ўтди. Ҳаж арконларини бажариш учун юртимиз мўмин-мусулмонларига Мадинаи мунаввара, Маккаи мукаррамада яратилган шарт-шароитларга кўплаб мусулмонларнинг ҳаваси келганига барча гувоҳ бўлди. Айниқса, меҳмонхоналар, Мино, Арафот водийларидаги шароит ва имкониятлар, тиббий ва транспорт хизматлари барчага манзур бўлди. 🤲Юртдошларимиздан фақат бир нарса, у ҳам бўлса, Ҳажнинг барча арконларини чиройли адо этиш талаб этилди, холос. 🗣Мана, бугун юз-кўзлари порлаган, пешоналаридан нур балқиган ҳожиларимизнинг дастлабки гуруҳи диёримизга қайтиб кетди. ☪️Аслида, ҳожи бўлиш осон, лекин шу номга бир умр содиқ бўлиб қолиш мушкул. Эндиликда ҳожиларимиз ўзларининг ибратли амаллари, гап-сўзлари ила ёшларимизга намуна бўлиб, юртимиз равнақи, хақимиз фаровонлиги, оилалар мустаҳкамлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшадилар, иншо Аллоҳ.
🌙 Ҳадиси шарифга биноан Ҳаж арконларини бажарган киши ўз Ватанига шошиши керак. Чунончи, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизлардан бирингиз ҳажини адо қилса, аҳлига қайтишга шошилсин. Чунки шундай қилиши ажрини кўпайтиради”, дедилар (Имом Дорақутний ривояти).
📕 Аллома Муновий раҳматуллоҳи алайҳ “Файзул қадир” китобида ҳадисни қуйидагича шарҳлаган: «(Ватанга) шошилиш – мустаҳаб. “Аҳл”дан мурод эса, ватандир, гарчи у ерда аҳли (оиласи) бўлмаса-да. Келиши билан дўстлари, аҳлларига сурур бағишлагани учун “шундай қилиши ажрини кўпайтиради”. 🤲 Аллоҳ таоло ҳожиларимизнинг ҳажларини мабрур қилган бўлсин! Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #hajning_mukofoti_jannat #haj2024 MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Hammasini ko'rsatish...
03:07
Video unavailableShow in Telegram
#Haj2024 #Hojining_odobi ЮРТ СОҒИНЧИ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! Muslimun.uz https://taplink.cc/muslimun.uz @muslimunuzportal @andijonhanafiylari
Hammasini ko'rsatish...
YURT SOG'INCHI+.mp47.35 MB
Photo unavailableShow in Telegram
🕋 2024 ЙИЛДА 1,8 МИЛЛИОНДАН ЗИЁД ЗИЁРАТЧИ ҲАЖ АМАЛИНИ АДО ЭТДИ 📊 Саудия Арабистони Подшоҳлиги статистика Бош бошқармаси ҳаж амалларини бажариш учун келган зиёратчилар сонини эълон қилди. Унга кўра:
🗣 Бу йил 1 миллион 833 минг 164 нафар киши ҳаж амалини адо этган. Шундан маҳаллий зиёратчилар сони 221 минг 854 нафар.
💬 Ҳожиларнинг 958 137 нафари эркак, 875 027 нафари эса аёллардир. 🌐 Зиёратчиларнинг 22,3 фоизи араб, 63,3 фоизи эса Осиё, 11,3 фоизи Африка давлатларидан, 3,1 фоизи эса Европа, Америка, Австралия ва бошқа мамлакатлардан келган зиёратчилар ташкил этган. 🛫 Зиёратчиларнинг асосий қисми ҳаво йўллари орқали келган. 🟢 "Макка йўли" ташаббуси лойиҳасидан фойдаланган ҳожи эркак ва ҳожи аёллар адади 322.901 нафарни ташкил этган.
🇺🇿 Бу йил юртимиздан 15 минг нафардан зиёд фуқаро ҳаж ибодатини адо этишга муяссар бўлди.
ℹ️ Сўнгги 7 йил мобайнида 60 минг нафар киши ҳаж ибодатини қилишга муваффақ бўлди. ✈️ Эслатиб ўтамиз, ҳожилик бахтига мушаффар бўлган ҳамюртларимизни шу йилнинг 22 июнидан 12 июлига қадар Жидда шаҳридан Ўзбекистонга олиб келиш ишлари амалга оширилади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #hajning_mukofoti_jannat #haj2024 MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Hammasini ko'rsatish...
05:40
Video unavailableShow in Telegram
#Янгиликлар 📣 “ЖУМАДАН ЖУМАГАЧА” (21.06.2024) 🖥 Ўтган ҳафтада диний-маърифий соҳада рўй берган муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐YouTubeда кўриш #Жумадан_жумагача 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Hammasini ko'rsatish...
21.06.2024 tg.mp415.37 MB
06:47
Video unavailableShow in Telegram
🔥 ГИЁҲВАНДЛИК - СОҒЛИҚ ВА УМР ЗАВОЛИ 🎙Ҳомиджон домла Ишматбеков, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #гиёҳвандлик MUSLIM.UZ ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! Muslimun.uz https://taplink.cc/muslimun.uz @muslimunuzportal @andijonhanafiylari
Hammasini ko'rsatish...
Giyohvondlik2.mov17.77 MB
00:06
Video unavailableShow in Telegram
🕌 ЖУМА КУНИ ЎҚИЛАДИГАН 8 СУРА
📖 Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: "Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки, ютуққа эришсангиз" (Жума сураси, 10-оят).
📕 Каҳф сураси. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги гуноҳлари кечирилади", дедилар (Абу Бакр ибн Мардуяҳ ривоят қилган). 📕 Духон сураси. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жума кечаси "Ҳа мим" (Духон сураси)ни қироат қилса, мағфират қилинади", дедилар. Набий алайҳиссалом: "Ким жума кечаси "Ҳа мим"ни ўқиса, етмиш минг фаришта тонггача унинг ҳаққига истиғфор айтиб чиқади", деганлар. 📕 Ёсин сураси. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ёсин Қуръоннинг қалбидир. Ким уни Аллоҳни ва охират кунини умид қилиб ўқиса, албатта, мағфират қилинади...", деганлар (Имом Абу Довуд, Имом Аҳмад ривояти). 📕 Ҳуд сураси. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳуд сурасини жума куни ўқинглар", деганлар. 📕 Оли Имрон сураси. Ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу айтадилар: "Кимки кечаси "Оли Имрон" сурасини ўқиса, унга кечани бедор ўтказганлик савоби ёзилади". Бир асарда: "Ким жума куни Оли Имрон сурасини ўқиса, 70 минг фаришта кечгача истиғфор айтади". 📕 Ихлос, фалақ ва наас сураси. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума намозидан кейин "Қул ҳуваллоҳу аҳад", "Қул аъузу бироббил фалақ" ва "Қул аъузу бироббин наас" сураларини етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло уни кейинги жумагача ёмонликдан сақлайди», дедилар (Ибн Сунний ривояти). 🤲 Жума куни ушбу дуони 4 марта ўқишни ҳам унутманг: "Аллоҳумма йаа ғоний, йаа ҳамийд, йаа мубдиьу, йаа муъийд, йаа роҳийм, йаа вадууд ағниний ъан ҳаромика ва битоаътика ъан маъсиятика ва бифазлика ъамман сиваак". Даврон НУРМУҲАММАД MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LINGVA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook
Hammasini ko'rsatish...
Juma kuni gadget.mov4.71 KB
Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.