#муносабат
Кеча меҳмонхоналарда совуқ кунлар учун чегирмалар эълон қилган эдик.
Баъзи дўстларимиз бизни одамлар қийналаётганидан фойдаланиб реклама қилишда айблашди. Яна, баъзи дўстларимиз пули йўқ одамларнинг кўнгли ўксийди, деган мазмунда изоҳлар ёзишди. Албатта бу дўстларимизнинг гаплари ҳам тўғри.
Яна кимлардир "нега текин қилиб қўймайсизлар?", деб маломат ҳам қилишди.
Аммо, бозорда ананас сотиб ололмайдиган одамни кўзи тушса кўнгли ўксийди демасдан, турли қатлам сотиб оладиган турли маҳсулотлар пештахталарда тураверади. Оладиган олади, олмайдиган олмайди.
Ресторанни реклама қиладиган табдиркорларни ҳам "бу таомни сотиб ололмайдиган одам кўрса, кўнгли ўксийди", деб кўп маломат қилишади.
Таклиф, эълон ва реклама асосан шу хизматни қидираётганларга маълумот бериш учун жойланади.
Қўйлиқдаги меҳмонхонамизда жой қолмади.
София меҳмонхонасида жой қолмади.
Новза Палас меҳмонхонасида 3-4 та хона қолди холос.
Одамлар оиласини, онасини олиб бориб жойлашди.
Нархларни иложи борича туширдик. Вазиятлан фойда қилиб қолишга ҳаракат қилиб, ҳоҳласангиз шу нархда олинг, бўлмаса бошқа жойга боринг, деб туриб олмадик. Аслда, чегирма эмас, нархни оширсак ҳам, мажбур бўлган одамлар барибир жойлашарди. Лекин биз нархни оширмадик, аксинча, баъзи хоналарга 40 фоизгача чегирма жорий қилдик.
Кўплаб дуо олдик. Кўплар раҳмат айтди.
Биз бу вазиятнинг жавобгари ҳам, масаланинг ечими ҳам эмасмиз. Биз меҳмонхоналарнинг ҳам эгалари эмасмиз, эгалари бошқалар. Биз бошқарувчиларимиз холос. Меҳмонхона эгаларига бу таклифни бериб, уларни чегирмага рози қилдик. Қўлимиздан келадигани шу эди.
Шунчаки, исонларга шундай кунларда ўз йўналишимиздан келиб чиқиб, вақтинчалик ечим таклиф қила олганимиздан ва шу масалада қийналиб турган инсонларга қўлимиздан келганча ёрдам бера олганимиздан хурсандмиз.
Аллоҳ барчага бу кунларни осон қилсин ва барчамизга сабр берсин!
Ҳурмат билан,
Hotel Pro жамоаси.