cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

XURSHID DAVRON KUTUBXONASI

"Хуршид Даврон Кутубхонаси": https://kh-davron.uz/ Ютуб каналим: https://www.youtube.com/@XurshidDavronKutubxonasi/ Инстаграмдаги саҳифам: https://www.instagram.com/xurshiddavron/ Фейсбукда: https://www.facebook.com/xurshid.davron.sahifasi Оллоҳ қўрисин!

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
1 516
Obunachilar
-424 soatlar
+467 kunlar
+7330 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Bu suhbatni albatta o'qing. Men yana bir bor bugungi adabiyot darsliklarini chalamullalar tayyorlashadi degan fikrimning to'g'ri ekaniga ishondim!
Hammasini ko'rsatish...
👍 6
Repost from Oyina.uz | Tafakkur
Photo unavailableShow in Telegram
Ўқитувчиларни энг “одобли” ва “қаноатли” фарзандлар деб билишади. Собиқ адабиёт ўқитувчиси билан очиқ суҳбат Бугун Ватан – бу оила, ҳар бир инсон ўз оиласи ободлигига масъул деган қараш чуқур илдиз отган. Энди сиз 50 йил олдинги қадриятлар билан ўқитувчини ишлатолмайсиз. Шарафли касб деган сўзнинг ўзи педагогни мактабда бир умр ушлаб туролмайди. Бугун инсоннинг шарафини белгилашда моддий ўлчовлар ҳам ҳакамлик қилмоқда. Oʻz: https://oyina.uz/uz/article/2784 Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/2785 Расмий саҳифаларимиз👇 Telegram | Facebook | X | Instagram
Hammasini ko'rsatish...
👍 3
* * * Яқинда бир олим шоир акамиз мақоласида танкани таржима қилишда японлар қўллаган 31 ҳижога амал қилиш шарт, деган фикрни билдирибди. Мен бу фикрга унчалик қўшилмайман. Қўшилмаслигим ўз таржимамда ҳижога эмас, беш сатрдаги туйғуни аниқ ва равшан ифода этиш лозим, деб ҳисоблаганим туфайлидир. Қолаверса, дунёдаги энг таниқли қадимий япон шеърияти мутахассиси Дональд Кин ҳам айни шундай тадбиқни ҳимоя қилади. Зеро, танка ( уч мисрали хайку (хокку) ҳам) бамисоли «ярқ» этиб чақнаган, аммо атрофни ёритган чақмоқдек, инсоннинг оний , аммо абадийликка алоқадор туйғуларига асосланади. Айни шунинг учун таржимада шакл эмас, туйғу ифодаси муҳимроқдир, деб биламан. Тагава Сюкоцу «Хокку жанри шоирлари атвори ҳақида ўйлар эссесидан биргина жумла келтириб, ҳозир айтган фикримни асосламоқчиман: «…Бу шоирлар учун…юракка роҳат бахш этган ТУЙҒУ фикр аниқлиги, яъни ҳақиқатдан ҳам юксакдир». Шу ўринда ҳам шоир акмиз, ҳам маним устозим бўлмиш Асқад Мухторнинг бетакрор «Тундаликлар»ида акс этган фикрини келтириб ўтишни маъқул кўрдим: «Таржима, айниқса, шеъриятда шартли нарса. Чунки шеърнинг ўзини ўгириш мумкин-у, миллий жанрни, шеърни қабул қилиш тарзини, анъаналарини, шеърга қарашни… яна кўп нарсаларни таржима қилиш, ҳатто тушунтириш ҳам амримаҳол. Масалан, Японияда, Малайзияда «танка», «пантун», «хайку» билан классиклар бўлганлар бор. Бизда бу турларнинг ҳаммаси талабларини (ўттиз бир ҳижо, тоқ сатр, яширин қофия ва бошқаларни) бажариб, эътибор қозониб кўринг-чи! Гап шаклдагина эмас, миллатнинг руҳий ўзига хосликлари, дунёқараши зеҳнияти, нафис ва оний таасссурот, мунг, ҳасрат, соғинч, сал киноя…яна айтаверсак, шеъриятга сингиган, лекин таржима қилиб бўлмайдиган талай жиҳатларда ҳамдир. Хайкунавис ҳеч қачон сиёсат ва ижтимоий соҳага қалам урмайди. У — табиат ва инсонни кузатувчи, шу тарзда руҳга таъсир этувчи донишманд. Унинг ўқувчиси оддий майса баргига ё шабнам томчисига маҳлиё бўла биладиган одам… * * * Ўзбек китобхонини буюк япон шоири номи билан биринчи бўлиб улуғ шоир Рауф Парфи таништирган. Рауф ака олис 1962 йилда қуйидаги шеърни ёзган эди: ИШИКАВА ТАКУБОКУ ХОТИРАСИГА Ҳасратимнинг Суюқ тошларидан Даҳма қурмоқчиман Ўзимга Ичида ўз жасадим бўлсин Мана шу мунгли сатрлар боиси шеъриятга кириб келган илк кунларимдан Исикава Такубокуга бўлган қизиқишим бора-бора япон шеъруятига бўлган катта муҳаббатга айланди. Мана шу муҳаббат меваси бўлиб менинг таржимамда ўзбек тилида илк япон шеърияти антологияси: «Денгиз япроқлари» (Тошкент, Ғафур Ғулом нашриёти, 1988) пайдо бўлди. P.S. Исикава эмас, Ишикава деб ёзишимизнинг сабаби, биз муқаддам руслар бошқа халқлар исми ёки фамилиясини қандай қўлласа шунга амал қилардик. Энди япончага амал қилиб Ишикава деб олдик.
Hammasini ko'rsatish...
🔥 2
Хуршид Даврон ТАКУБОКУ ВА ТАНКА ҲАҚИДА ҚИСҚАЧА ҚАЙДЛАР Дунёда муаллифидан кўра кўпроқ шеърларига атаб ўзига хос «ҳайкал»лар — белгили тошлар ўрнатилган ягона шоир бор. Бу шоирнинг қарайиб ҳамма шеърини халқ қўшиқ қилиб куйлайди. Бу шоирни юртдошлари беҳад қаттиқ суядилар, эъзозлайдилар. Японияда унинг шеърини ёддан билмайдиган боланиям тополмайсиз, десам, сўзимга ишонинг — бу лоф эмас, айни ҳақиқатдир. Бир япон адабиётшуноси эътироф этганидек:» Оналар бу шеърларни болалари бешиги устида куйлайдилар. Айни шунинг учун ҳам улар авлоддан авлодга ўтиб, бутун Япониянинг қўшиғига айланган». Эсимда бундан бир неча йил аввал мен учун энг суюкли шоир Ишикава Такубокуга бағишланган кўрсатувни тасвирга олиш мақсадида Тошкентдаги япон боғига бордик. Ижодий жараённинг энг авж палласида — тасодифни қаранг! — бу ғаройиб масканга бир гуруҳ япониялик сайёҳлар кириб келишди. Ўшанда телевизион гуруҳга бош-қош бўлиб турган Эшқобил Шукурга «Улардан Такубоку шеърларини ўқиб беришларини сўраймиз», — дедим. «Зўр бўларди, — деди Эшқобил, кейин юзига хижолатли табассум ёйилиб, қўшиб қўйди: «Тил билмасак, қандай айтамиз?» «Такубоку десак бас, тушунишади» — дедим ишонч билан. Дарҳақиқат, айтганимдай бўлди. Такубоку исмини айтишим билан яқинлашганимизни кўриб, бирдан жимиб қолган меҳмонларга жон киргандай бўдди. Худди боғга бир гала қушлар учиб келиб, чуғурлаша бошлади. Японлар бири қўйиб, иккинчиси, учинчиси-ю ўнинчиси «Такубоку! Ишикава!» дея мен учун азиз исмни такрорлашар, жим турганлари, юзларида ҳайрат ва ҳаяжон балқиб, тинимсиз бош силкишарди. «Шоирни қандай суйишни, шеърни қанчалик эъзозлашни японлардан ўрганишимиз керак» — дея ўйлагандим ўша лаҳзаларда. Хуллас, ўша куни биз меҳмонларни боғдаги шийпончада чордана ўтирғизиб давра қурдик, мушоира уюштирдик, ярим соатча тасвирга олдик. * * * Япон халқининг ардоқли шоири, япон шеъриятининг фахри Ишикава Такубоку 1886 йилнинг 20 февралида Ивате вилоятидаги Тамаяма қишлоғида дунёга келган. Туғилганида унга Хадзимэ исмини бердилар. Болалигидан шеър ёзишга қизиққан Хадзимэ 16 ёшида Токиога кўчиб боргач Такубоку тахаллусини олди. Энг биринчи танкаси ҳам 16 ёшида Токиода нашр этилган «Тонг юлдузи» газетасида босилди: Қизил қонга бўялган Қўшиқларимни дунё Дафтарига қолдириб Ўлик далалардан ўтиб бораман. Бўкириб инграйдир атрофимда куз! Вақт ўтиб Такубоку анъанавий танка замон руҳини акс эттиролмайди деган фикрда янгича услубда ижод қила бошлайди. Шоирнинг шу йўналишдаги илк китоби «Интилиш» номи билан 1905 йилда нашр этилади. Токиода беҳад қашшоқликда кун кечирган шоир охир-оқибатда яна вилоятга қайтишга мажбур бўлади. Фақат 1908 йилда пойтахтга қайтган шоир яна танка ёза бошлайди ва 1908-1910 йиллар мобайнида 500 дан ортиқ танка ёзади. Улар кейинчалик шоирнинг номини шон-шуҳратга кўмган «Бир ҳовуч қум» китобининг асосини ташкил этади. Ўлимидан кўп ўтмай шоирнинг иккинчи китоби — «Ғамгин қўғирчоқ» нашр этилади. Бу тўплам ҳам японияликларнинг энг севимли китобига айланди. * * * Такубоку болалигида ота-онасининг меҳрли қучоғида яшади. Аммо, бу бахтиёр мавсум узоққа чўзилмади. Отаси қариб ишсиз, онаси касалманд бўлгандан бошлаб шоир то ўлими қадар қашшоқликда умр кечирди. Қашшоқлик уни социалистик ғоялар трафдорига айлантирди. Фақат инқилоб камбағалларга янги ҳаёт олиб келишига қаттиқ ишонди, шу ғоялар акс этган сиёсий шеърлар ёзди.Ҳатто, танка ёзишни бутунлай тўхтатиб, бутунлай янги давр руҳи акс этувчи шеърий ва насрий асарлар ёзишга ўтишни ўйлади. Қашшоқлик бу мақсадини амалга оширишга тўсиқ бўлди. Охир-оқибат шоир қашшоқлик тимсолларидан бири — сил касалига чалиниб 1912 йилнинг 13 апрелида — 26 ёшида вафот этди. Шоир Хоккайдо ороли қирғоқларидан бирида жойлашган Хакодате шаҳарчасини жуда яхши кўрарди. Шу ердаги қирғоқда у ўзининг уч буюк танкасини ёзган эди: Шарқий уммон сувлари ювган Оролнинг оқ Қум қирғоғида Митти қисқичбақа билан ўйнайман — Сидирмасдан кўзёшларимни. Улкан денгиз қаршисида Турурман ёлғиз — Неча кунки уйдан Чиқиб кетаман, Томоғимга тиқилса йиғи.
Hammasini ko'rsatish...
🔥 1
Мен қирғоқда, оппоқ қумлоқда «Буюк» рамзин юз бор чизаман Ва ўлим ҳақдаги Ўйларни қувиб Уйга қайтаман. Йиллар ўтиб, денгиз соҳилида мана шу уч танка битилган уч тош ёдгорлик ўрнатилди. Такубоку ҳатто «Мангу уйқу соати келса, мана қирғоқда ётишни истайман» дея орзу қилгани маълум. Шоирнинг суюкли хотини Сетсуко бу орзуни амалга ошириш учун эрининг хокини Хакодатега олиб келган, уни денгиз соҳилидаги энг гўзал гўшалардан бирида тупроққа топширган эди. Шоир ўлимидан бир йил ўтгач Такубоку ҳаётининг илдизини қуритган бедаво дард Сетсукони ҳам олиб кетди. Сетсуко жон берар экан «Мен унинг олдига кетяпман» деган сўзларни такрор-такрор шивирлади. Яна бир неча йилдан кейин эса шоирнинг суюкли қизи Киоко, опаси ўлимидан 13 кун ўтгач эса шоирнинг сўнгги зурёди — отаси ўлимидан кейин дунёга келган қизи Фусае ҳам дунёни тарк этди. Ишикава Такубокудан ҳасрату умидсизликка йўғрилган шеърлар, лотин ҳарфида ёзилган кундалиги, дард тўла мактублар қолди. Буюк япон шоирининг дунёга қолдирган бу мероси йиллар ўтиб ҳаётга бўлган беҳад кучли муҳаббат тимсолига айланди. * * * Ишикава Такубокунинг шеърият ҳақидаги тушунчалари унинг «Еса бўладиган шеърлар» эссесида ўз аксини топган. «Шеърият ҳам одамлар учун ҳар кунлик таомдай доимий эҳтиёж бўлиши керак»,— деган фикр ушбу эссенинг ўқилдизидир. «Шундай лаҳзалар борки, улар икки марта такрорланмайди, — деб ёзади шоир, — шунинг учун ҳам уларни унутолмаймайман, ҳаяжон билан эслайман. Мен бундай лаҳзалар беиз кетмаслигини истайман. Бундай лаҳзаларни фақатгина лаҳзанинг ўзидай қисқа танка — бешликда ифодалаш мумкин…Ҳаётни севганим учун ҳам танка ёзаман». * * * Танка атамаси «қисқа қўшиқ» маъносини билдиради. Танка япон шеъриятида VII- VIII асрларда пайдо билиб, қисқа вақт ичида асосий йўналишга айланди. Танка япон миллий шеъриятининг ўзагидир. Танка худди хокку сингари қофиясиз бўлиб, унда асосий унсур ҳижодир. Ҳижо эса ўз навбатида сўзларнинг оҳангдорлигини, шеърнинг табиийлигини ва мукаммаллигини белгилайди. Танка дастлабки пайтларда бўлиб ўтган воқеа: висол ва ҳижрон, базм ва ишқий саргузашт, байрам ва табиат ҳодисаси сабаб яратилган бўлса, асрлар давомида ривожланиб ўзида юксак фалсафий муаммоларни ва ғояларни мужассамлантира бошлади. Фикрнинг қисқа ифодаланишини, образлар сиқиқлигини талаб қилган шакл торлиги жанрнинг шеърий моҳиятини кенгайтириш йўлларини излашга мажбур қиларди. Бу йўл япон шоирларини танкада сўз ўйинидан, истиорадан, мажоз ва муболағадан кенг фойдаланишга олиб келди ва жанр камолотини ривожланишига хизмат қилди. Япон халқи азалдан сўз сеҳрли кучга эга бўлишига ишонган. Шу сабабдан жуда кўп сўзларга тақиқ тамғаси босилиб, охир-оқибатда асрлар давомида япон характерида ўз ҳис-туйғуларини «жиловлаш», уни яшириш, ишора ва рамздан кенг фойдаланиш, сўз моҳиятида яширин фикрни англаш хусусияти шаклланган. Худди мана шу хусусият танка ва хоккуда очиқ намоён бўлади. Эски япон шеърияти қофияга эмас, ҳижога асосланган шеърдир. Масалан, танка шаклан 5—7—5—7—7 ҳижолидир. Шунингдек, қадимги япон шеъриятида «шеър» билан «мисра» ёки «сатр» бир хил маънони англатмаган. Ўша давр шоирлари шеърни сўз ёки сатрга бўлмасдан устун (сутун) шаклида ёзишган. Такубоку эса аслида беш мисрали устунни уч мисра шаклида ёза бошлади. Такубокунинг устун ҳолидаги шеърни қисмларга бўлишдан мақсади шеърда акс этган маъно ва туйғуни аҳамиятлироқ, кучлироқ қилишдан иборат эди. Оқибатда танка янги давр шеъриятида беш ёки уч мисра ва 31 ҳижоли шеър сифатида қарор топди. Япон шеърияти, аниқроғи, танка жанри таржимонлари ҳам уларни ўз тилларига ўгирганда кўпроқ беш мисра тарзини маъқул кўрадилар. Хусусан, мен ҳам шоир шеърларини таржима қилишда шу анъанага амал қилганман. Такубоку танкага фақат шаклий жиҳатдангина эмас, унга янги фалсафа, янги тушунча, янги мазмун бағишлади. У танкани қадимий шоирлар ёлғизлик излаб интилган табиат оламидан ўзи яшаб турган одамлар оламига олиб қайтди.
Hammasini ko'rsatish...
🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
Буюк япон шоири Ишикава Такубоку (1886 – 1912) шеърияти инсоний меҳр ва муҳаббат заминига илдиз отиб юксалган юксак дарахтга монанд. Унинг шеърларини мутолаа қилиш ўқувчидан юксак ички маданият ва чуқур инсоний комилликни талаб қилади. Ишикава Такубоку ҳаёти ва ижоди "ХДК" саҳифаларида: https://kh-davron.uz/?s=ishikava+takuboku
Hammasini ko'rsatish...
👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
Япон адибининг бу ҳикоясини илк бор 1987 йилда ўқиган эдим. Ўқиб тугатган онимдан то шу кунгача уни ҳар замон соғиниб-соғиниб ўқийман. Ҳикояни ўзбекчага ўгирган Жаббор Эшонқулдан миннатдорман… ШИНИЧИРО НАКАМУРА ҚЎРҒОНГА ЙЎЛ Жаббор Эшонқул таржимаси https://kh-davron.uz/kutubxona/jahon/shinichiro-nakamura-qorgonga-yol.html
Hammasini ko'rsatish...
🔥 2
КАККУ ОВОЗИНИ СОҒИНИБ... Бугунги кунда ўзбек шеъриятида устоз Рауф Парфи бошлаб берган учликлар ёзиш анъанаси шаклланиб бормоқда. Бизда, япон шеър анъанасидаги танка ва хокку жанрларининг фалсафий моҳиятидан фарқли равишда, учлик ёзиш асосан шеърий шакл сифатида қабул қилинган тарзда давом этмоқда. Хокку ва танканинг фалсафий моҳияти, яъни асрлар мобайнида шаклланган шаклий, фалсафий моҳияти ҳақидаги фикрларимни «Денгиз япроқлари» номли мумтоз япон шеърлари тўпламига ёзган сўзбошида баён этган эдим. Таъкидлашим лозимки, бизнинг ижодий изланишларимиз ҳам ўзига хос моҳият билан бойиб бормоқда. Мусфира Мунаввар устозларнинг шеърий тажрибаларини давом эттираётган ижодкорлардан бири ва таъкидлаш лозимки, бу интилишларида унумли натижаларга эришмоқда. Сўзбошини бошладиму бундан бир роппа роса бир йил аввал, айни шу куни Мусфира Мунавварнинг учликларини ижтимоий тармоқдаги саҳифамда тақдим этганим ёдимга келди-ю, “Буям бежизга бўлмаса керак!” дея қувондим. Қўлимиздаги “Уйқудаги парвона” деб номланган тўпламда шоиранинг сўнгги йиллардаги учликлари жамланган ва беназир япон шоири Мацуо Басё хотирасига бағишланган. Уларни мутолаа қилиш жараёнида руҳан қаноатландим, узоқ йиллар мумтоз япон шеъриятидан, унинг асосини ташкил қилган танка, хокку (хайку) йўналишидаги шеърларни қандай мароқ ва муҳаббат билан таржима қилган кунларимни эсладим, ўша соатлардаги юрак титроқларини яна қайта сезгандек бўлдим. Хусусан, тўпламдаги мана бу сатрларга қалбан уландим: Қанча дарёлару, боғлар, Ёмғиру, қорлар ортида қолди - Басё ҳамон тинглар лаҳза қалбини... Какку овозини соғиниб, Отда елиб бораётир, Жулдур кийим чавандоз? Мен тўпламдан бундай сатрларни кўплаб келтиришим мумкин, аммо, бундай ҳаяжон бағишлаяжак ҳис ва “кашфиёт”ларни тўпламни оладиган китобхонга илиндим ва унга “Бу шеър китобини бир зарб билан ўқиб бўлмайди, уни юрагингизда соғинч тўлиб тошганда ўқишингизни истайман” деб мурожжат қилгим келди. Мусфира, шеър ва умр йўлингиз узоқ ва баракали бўлсин. Басё: “Хокку бир лаҳзага ҳам бир жойда туриб қолиши мумкин эмас”, — деб насиҳат қилганини унутманг. Сиз ҳам шеър йўлида ҳамиша ҳаракатда бўлишингизни тилайман. Хуршид Даврон Ўзбекистон халқ шоири Муусфира Мунавварнинг учликлари “ХДК”да: https://kh-davron.uz/kutubxona/uzbek/musfira-munavvar-uyqudagi-parvona.html
Hammasini ko'rsatish...
👍 4
Photo unavailableShow in Telegram
Мусфира Мунавварнинг учликлари жамланган "Ҳур йўлчи" тўплами нашрдан чиқди. Чин юракдан қутлайман! Пастда тўпламга ёзган сўзбошимни тақдим этаман.
Hammasini ko'rsatish...
👍 3
Photo unavailableShow in Telegram
Hammasini ko'rsatish...
👍 4