cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Hayotim Islom🕋

📍Канал мухлислар томонидан яхши ниятда очилган! ✅Фақат расмий манба буйича фаолият юритамиз! Достларга улашиб савобга шерик бўлинг Admin: @Jahongir_Mirzo_Official 30.06.2020 Ochilgan sanasi🎉

Ko'proq ko'rsatish
Mamlakat belgilanmaganTil belgilanmaganToif belgilanmagan
Reklama postlari
179
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
Ma'lumot yo'q7 kunlar
Ma'lumot yo'q30 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

01:00
Video unavailableShow in Telegram
Jannatda Nimaga Huru A'ynlar kerak?
Hammasini ko'rsatish...
3.73 MB
#ҳадича ҲАДИЧА ОНАМИЗНИНГ ТАВАЛЛУДИ Хувайлиднинг хонадонида қиз фарзанд туғилди. Унинг ҳовлиси хурсандчилик, бахт-сурур, дўстлик ва яхшилик туйғулари билан тўлиб – тошган эди. Чунки қизи Ҳадича бу хонадонга ўзгача файз бағишлаб турарди. Оила аъзоларининг барчаси уни яхши кўрар, дилдан суяр, ҳатто қўни – қўшнилар ҳам уни алқаб, кўнглини чоғлашга ҳаракат қилишарди. Уни барча бирдай тилидан бол томиб мақтар, бир сўз билан айтганда, у ҳамманинг меҳр-муҳаббатини қозонган эди. Хувайлид Қурайш саидларидан бўлиб, ҳар бир ишда қавмига маслаҳатгўй эди. Усиз бирон иш бошланмасди. Гарчи унинг оиласи каттагина бўлсада, эҳсон қилишда бемисил, ўта сахий инсон эди. Унинг ҳовлисини одамлар «офият маскани» деб билишарди. Ҳадича бундай муҳитда, табиийки, сахий ва марҳаматли бўлиб вояга етди. Бойликка ҳирс қўймади. Инсон ҳаётининг мазмуни фақат мол-мулк билан ўлчанмаслигини англаб етди. Бу неъматларни етказгани учун Аллоҳга шукур қилиш лозимлигини бир зум ҳам унутмади. У фақир ва муҳтожларга қўлидан келганича кўмак берар, бу йўлда мол-мулкини сира аямас эди. Тиланчиларнинг қўлини қайтармас, ҳамиша мусофирларнинг хизматида бўлар, бирон нарса сўрашса, оғринмай берар, ҳаммани ҳожатини чиқаришга шай турарди. Ҳадичани бундай гўзал хулқини кўриб, табиийки, қариндош-уруғлари, қавмдошларининг боши кўкка етарди. Айниқса, қалби раҳмат ва ҳалимлик билан лиммо-лим бўлган отасининг шодлигини айтмайсизми?! Қизидаги гўзал фазилатларни кўриб, унга бўлган меҳри кун сайин ошарди. Яхши хулқи, ўткир зеҳни, фаҳм-фаросати ва уддабуронлиги унинг порлоқ келажагидан, имон-тавфиқидан дарак берар эди. Хувайлид қизи ҳақида ўйлар экан, унинг гўдаклик чоғларини эслади. Унинг илк қадамлари, енгил ҳаракатлари, меҳрибон ва маъсум қарашлари кўз олдидан ўтди. Хурсанд бўлиб, Аллоҳга шукур айтганича, ўз-ўзига деди: «Қандай одамлар-а… Булардан ҳам золимроқ кимса борми?! Қандай қилиб, ўз қизларидан жирканадилар?! Бунчалик бераҳм бўлишмаса?! Ахир, нобуд бўлга норасидалар орасида Ҳадича сингари маъсум чечеклар қанча?! Ҳа, чиндан ҳам Ҳадича ҳовлимиздаги хушбўй райҳон, кўнглимизнинг қувончидир…» Кейин у қизини ҳузурига чақирди. Насиҳатлар қилди. Қизини одоб билан бош эгиб туришини кўриб, ич-ичидан қувонди. Порлоқ юзига, гўзал қоматига назар ташларкан, Ҳадичанинг қўлини сўраб келаётган совчилар кўз олдидан ўтди. Бироқ у бу ҳақида гапиришнинг ҳали мавриди эмас, деб ўйлади. Қолаверса, совчи қўйган йигитларнинг аксарияти Ҳадичага эмас, балки дунё зийнатларига кўнгил қўйишгани ва фақат обрўли хонадонга куёв бўлишни режалаштирганини яхши англар эди. Хадича қўни-қўшнилар орқали ўзига келаётган совчилар ҳақида эшитар, бу ҳақида гап кетаркан, беихтиёр юзи қизариб, нима дейишни билмай қолар эди. Кунларнинг бирида кеч пайти Хувайлиднинг ҳовлисига Бани Маҳзум қабиласидан меҳмонлар келишди. Улар шунчаки меҳмонлар эмасди. Зиёфат, ўзаро суҳбат узоқ давом этди. Меҳмонлар хайр-ҳуш қилиб уйларига қайтишгач, Хувайлид ҳам ҳужрасига кирди. Уни хотини Фотима интиқлик ва ҳаяжон билан кутарди. Хувайлид гапни чўзмасдан муддаони баён қилиб қўя қолди. Фотиманинг юзи ёришди. Эрининг қарори унга ҳам маъқул келган эди. Улар шод-ҳурсанд ҳолда ҳужрадан чиқдилар. Хувайлид дам олиш учун қурилган сўрига бориб ўтирди. Ипакдан тикилган қимматбаҳо кўрпа-болишга ёнбошлаб, ўйга толди. Хотини ҳам келиб ёнига ўтирди. Кейин қизи Хадичани чақирди. Қизи тезда, лекин уялибгина кўриниш берди. Улардан сал узоқроқда тўхтади. Хувайлид қизига табассум билан қараб: «Ўтир, Ҳадича, - деди. – Сен билан бир масала юзасидан фикрлашмоқчиман. Қани, сен нима дер экансан?! Гапларимини яхшилаб тинглаб, ўйлаб жавоб бер»... Давоми бор
Hammasini ko'rsatish...
#ташриф "ЭРТАКЛАРДА ЯШАГИМ КЕЛАР" Асар якунига ҳали бироз вақт бор. Дилафрўзнинг кечмиши ҳозирги ёзганларимиз билан тугамайди. Унинг тақдирида ҳали кўриши керак бўлган яхши ва ёмон кунлари талайгина. Бу асар кимгадир қай томондан ибрат бўлиши учун ёзилмоқда . Кимдир сабрни , кимдир шукрни , кимдир олға интилишини , яна биров эса яхшилик қилишда бардавом бўлишни ўрганар... Кимдир шунчаки ўқиётгандир. Майли шунисига ҳам розимиз. Яқинда бошқа битта группада "Муаллиф Нозимани ҳаётини ёзишга жуда оширворибди" деб ёзибди. Йўқ оширганим йўқ... Мен аксинча "ааааанннчччаа" юмшатиб ёзяпман. Қанча воқеаларни ёзишга асабим чидамади ... Ифодалашга сўз топа олмадим. Ҳаётдаги воқеаларни адабий меъёр қолипига сола олмадим . Кўп жойда ёзишга бетим чидамади... Мен ёзолмаган гапларни одамлар қандай ўқийди деб ўйлаган вақтларим кўп бўлди. Шунингдек Гулзода масаласида ҳам шундай йўл тутяпман... Кўп воқеалар асарга киритилмаяпти . Сабаби асарни ёзишдан мақсад бутунлай бошқа эди... Асар туб моҳиятига кўра Дилафрўзнинг ҳаёт йўлини ёритиш кўзда тутилган ва шу нарсага урғу берилмоқда ... Шояд унинг ҳаёт йўли кимгадир, кимларгадир таскин бериб , ҳаётга умидини уйғотса... Яшашга ундаса... Кўпроқ ёзиш ҳақида сўраганларга: Кунига уч лист ёзиш мен учун қанчалик меҳнат эканлигини айтиб қўймоқчиман. Сабаби реал ҳаётда юмушларим жуда етарлича. Мактабда дарс беришимни биласизлар. Кунимнинг асосий қисми педагоглик фаолиятим билан ўтади ва бундан жуда мамнунман. Асар ҳажмини кўпайтириш ҳақидаги саволнинг жавоби ҳам айнан шу... "Бу асарни тугаллаб янгисини бошласангиз" деган таклифга жавоб : Ўзим ҳам шу асарни тезроқ тугаллаш ҳаракатидаман. Ва таътилга чиқмоқчиман. Икки йилдан буён тинимсиз ёздим. Дам олишга мен ҳам муҳтожман. Хуллас шунақа гаплар ... Саломат бўлинг, кўнгилдош.... Хазонрезги
Hammasini ko'rsatish...

00:55
Video unavailableShow in Telegram
🧕👀 Ҳижоб фарзми? © Шайх Усмон Ал - Хомис ҳафизаҳуллоҳ
Hammasini ko'rsatish...
103627140_551675368833292_2359247994959886541_n.mp42.69 MB
Муслима аёлларга тавсиялардан: Доим таҳоратли ҳолда таом пиширинг. Тарбия борасида энг биринчи нарса шуки, қачонки таом пиширсангиз, таҳоратли ҳолда пиширишга ҳаракат қилинг. Агар таҳорат олиш мушкил бўлса, у ҳолда ҳеч бўлмаганда зикрлардан бирортасини ўқиб пиширинг. Тилингиз ила “Субҳаналлоҳ”ни ўқиб олинг, “Алҳамду лиллаҳ”ни ўқиб олинг, “Аллоҳу акбар”ни ўқиб олинг, “Лаа илааҳа иллаллоҳ”ни ўқиб олинг. Бу зикр лафзларини аёл киши ҳар доим пок ҳолатда ҳам, узрли ҳолатда ҳам ўқий олади. Маълумки, аёлга узрли ҳолатда фақат Қуръони карим ва намоз ўқиш каби ибодатлар манъ қилинган.Бошқа барча турдаги зикрларни тили ила ўқий олади. Агар аёл киши таом пишираётиб, Аллоҳ таъолонинг зикрини қилса, албатта, бунинг баракаси бўлади. Агар пок кунларингизда ёд билган сураларингиз бўлса, Қуръони карим ўқишдаги баракалар таомингизга нозил бўлиши учун ўша сураларни ўқинг. Бу саҳобия аёлларнинг розияллоҳу анҳунна амалидир. Бир саҳобия аёл розияллоҳу анҳо ўша даврдаги тандирда нон ёпдилар. Нонлари пишиб тайёр бўлганда, менинг ноним ҳам пишиб тайёр бўлди ва мен шу орада уч пора Қуръони карим ҳам ўқишга улгурдим деганлар. Маълум бўладики, қанча муддат нон ёпган бўлсалар, тиллари ила Қуръони каримни ҳам ўқийверганлар. Бу саҳобия аёлларнинг розияллоҳу анҳунна суннатидир. Сиз ҳам буни одат қилинг. Мен бир неча муддат олдин бир хонадонга боришимга тўғри келди. Улар: Ҳазрат! Сизга тақдим қилинаётган бу таом уйимизда пиширилди, уни тайёрлаш мобайнида аёлим йигирма бир маротаба Ёсин сурасини тўлиқ ўқиди дедилар. Жудаям хурсанд бўлдим, бугунги кунимизда ҳам солиҳа аёлларимиз ана шундай таом тайёрлаётиб, тилларидан Қуръони карим тиловати тушмайди......Катта суралар ёд бўлмаса, кичик сураларни ёд билсангиз, ўшаларни ҳам ўқийверинг. Ихлос сурасини ҳар бир мусулмон ёддан билади, шуни ҳам ўқийверинг, шу ҳам кифоя қилади. Агар узрли ҳолатда бўлиб, сураларни ўқий олмасангиз, у ҳолда Аллоҳ таъолонинг зикрини қилиб таъомингизни пиширинг, Cубҳаналлоҳ, Алҳамду лиллаҳ, Аллоҳу акбар ушбу калималарни ўқишлик жуда осондир. Саҳиҳи Бухорийдаги энг сўнги ҳадиси шарифда шундай дейилади: كَلِمَتَانِ حَبِيبَتَانِ إِلَى الرَّحْمَنِ ، خَفِيفَتَانِ عَلَى اللِّسَانِ ، ثَقِيلَتَانِ فِى الْمِيزَانِ سُبْحَانَ اللَّهِ وَبِحَمْدِهِ ، سُبْحَانَ اللَّهِ الْعَظِيمِ “Икки калима борки, Роҳман (Аллоҳ азза ва жалла)га энг маҳбуб, тилга энг енгил (ўқиш жуда осон) ва мезонда оғир келади, (у икки калима) : “субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳ, субҳаналлоҳил аъзийм”дир. Сиз шу тарзда Қуръони каримни тиловат қилиб ёки зикр қилиб таом пиширсангиз, у таомни эрингиз ёки фарзандингиз еса, уларнинг қалбида ибодат ва яхши ишларга рағбат пайдо бўлади. Гуноҳ ишлардан эса нафрат пайдо бўлади.Биз еган таомимиз, танамизга гўшт бўлиб ўсади. Агар таом Аллоҳ таъолонинг зикри ила пиширилган бўлса, у таом сабабибдан ўсган танамиздаги гўштда Аллоҳ таъолонинг муҳаббати сингиб кетган бўлади. Хазрати мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ. "Аoвлаад ки тарбият ке сунеҳри усуул – Фарзандлар тарбиясининг энг гўзал услуби" китобидан. © Урду тилидан: Абдулқайюм Комил таржимаси.
Hammasini ko'rsatish...
00:49
Video unavailableShow in Telegram
📹 Abdulloh domla: 🤔 Asossiz o'y-gumon xorlikka olib keladi...
Hammasini ko'rsatish...
Abdulloh_domla:_🤔_Asossiz_o'y_gumon_xorlikka_olib_keladi_#abdullohdomla.mp46.27 MB
02:05
Video unavailableShow in Telegram
📹 ЕНГИЛ ТАБИАТ АЁЛГА ЭҲСОН ҚИЛСА БЎЛАДИМИ -АБРОР МУХТОР АЛИЙ -
Hammasini ko'rsatish...
ЕНГИЛ_ТАБИАТ_АЁЛГА_ЭҲСОН_ҚИЛСА_БЎЛАДИМИ_АБРОР_МУХТОР_АЛИЙ_.mp45.33 MB
01:00
Video unavailableShow in Telegram
📹 Abdulloh domla: ☺️ Odamlar ham "zaryad" oladi birodarlar...
Hammasini ko'rsatish...
Abdulloh_domla:_☺️_Odamlar_ham_"zaryad"_oladi_birodarlar_#abdullohdomla.mp49.13 MB
00:57
Video unavailableShow in Telegram
📹 Abdulloh domla: 🥺 Karantinda ko'rdik iymonimiz zaifligini...
Hammasini ko'rsatish...
Abdulloh_domla:_🥺_Karantinda_ko'rdik_iymonimiz_zaifligini_#abdullohdomla.mp43.90 MB
01:00
Video unavailableShow in Telegram
📹 Abdulloh domla: 😔 Ba'zi-ba'zida yolg'iz qolib turing...
Hammasini ko'rsatish...
Abdulloh_domla:_😔_Ba'zi_ba'zida_yolg'iz_qolib_turing_#abdullohdomla.mp41.35 MB
Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.