cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги расмий канали Веб-сайт: www.yaypan.uz Эл. почта: [email protected] Фейсбук: www.facebook.com/Ўзбекистон-тумани-ҳокимлиги-102653171083891 Инстаграм: www.instagram.com/uzbekiston_tumani_hokimligi/

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
3 997
Obunachilar
+124 soatlar
Ma'lumot yo'q7 kunlar
+9630 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

1
Hammasini ko'rsatish...
01:24
Video unavailableShow in Telegram
Китоб ўқиб, 20 миллион сўм ютиб олиш мумкин бўлган танлов бошланди! Республика Маънавият ва маърифат маркази, Oyina.uz портали соврин миқдори 66 млн сўм бўлган “Китоблараро 80 кун” марафонига старт берди! 4 босқичдан иборат марафонда атиги 8 та китобни ўқинг ва махсус синовлардан ўтиб, ғолиб бўлинг! Тўлиқ маълумот ва марафонда иштирок этиш учун манзил: @oyinatanlovbot
Hammasini ko'rsatish...
tg1.mp421.20 MB
#инфографика РАСМИЙ ХАБАРНОМА 🔰Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан экстремизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган деб топилган, республика ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган материаллар рўйхати Эълон қилинган рўйхат 2024 йил 10 январь кунигача аниқланган материаллар ҳисобланади. Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати @uzbaxborotxizmati
Hammasini ko'rsatish...
03:02
Video unavailableShow in Telegram
#Огоҳлик ❗️Xорижда фарзандингизга кимлар томонидан нималар ўргатилаётганини билмайсиз! ‼️ Мурғак фарзандизни бағрингизда ўсиши ва камол топишига ҳамда келажакда қандай инсон бўлишига бефарқ бўлманг! 🔰 Бугунги кунда республикада 15 та диний таълим муассасаси фаолият кўрсатиб келмоқда. ✅ 26 та “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсларида бугунга қадар 30 минг нафардан зиёд фуқаролар бошланғич диний билимларни ўрганишди.
🎞 Батафсил видеороликда
Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати
Hammasini ko'rsatish...
+misr.mp411.34 MB
Photo unavailableShow in Telegram
#Инфографика #Ҳуқуқий_саводхонлик 📖 "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонун: ➖ Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 4 майда қабул қилинган; ➖ Сенат томонидан 2021 йил 26 июнда маъқулланган; ➖ 6 боб, 35 моддадан иборат. 🌐 Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати
Hammasini ko'rsatish...
#инфографика Президент Шавкат Мирзиёев раислигида муҳандислик соҳаларида кадрлар тайёрлаш ва олий таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари юзасидан устувор вазифалар бўйича ўтган видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар.
Hammasini ko'rsatish...
Ўзбекистон тумани марказий шифохонасида болалар реанимация бўлими янгидан ташкил этилди Ўзбекистон тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли марказий шифохонасининг болалар бўлимида болалар реанимация бўлими фаолияти йўлга қўйилди. Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ва сектор раҳбарлари бугун янги ташкил этилган мазкур бўлимда яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар. Қайд этилишича, шу кунгача оғир ҳолатдаги бемор болаларга зудлик билан ёрдам кўрсатиш жараёнлари марказий шифохонанинг катталар реанимация бўлимида амалга ошириб келинган. Мавжуд ноқулайликларни бартараф этиш ҳамда болаларга кўрсатиладиган тиббий хизмат сифатини янада ошириш мақсадида болалар бўлимининг ўзида айни хайрли ташаббус йўлга қўйилди. 6 ўрин-жойга мўлжалланган бўлимни замонавий кўринишга келтириш учун қарийб 30 миллион сўмлик ҳомийлик маблағлари йўналтирилган бўлса, уни юмшоқ ва қаттиқ мебель жиҳозлари билан таъминлашга тиббиёт бирлашмаси бюджетдан ташқари жамғармасидан 70 миллион сўм маблағ сарфланди. Шунингдек, муассаса барча зарурий ва замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланди. Эндиликда бўлимда 5 нафар малакали шифокорлар ҳамда 33 нафар ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари, жами 38 нафар саломатлик посбонлари болалар соғлигини муҳофаза қилишда хизмат кўрсатишади. Ташриф давомида туман раҳбари юртимизда аҳоли саломатлигини мустаҳамлашга қаратилаётган юксак эътибор хусусида сўз юритди, тиббиёт ходимлари билан суҳбатлашди. Бемор болалар билан мулоқотда уларни тезроқ даво топиб, уйга, ўз оилалари бағрига қайтишларига ният билдирди. @uzbaxborotxizmati
Hammasini ko'rsatish...
Элимизнинг ризқ насибаси уюшқоқлик билан йиғиб олинмоқда Айни кунларда Ўзбекистон туманидаги барча ҳудудларда отрядларга бириктирилган комбайн ҳамда бошқа техникалар ёрдамида миришкор деҳқонларимиз етиштирган мўл ҳосил-халқимизнинг ризқ-рўзи йиғиб олинмоқда. Тумандаги 170 та фермер хўжаликларида етиштирилган ҳосилни нес-нобуд қилмасдан, ўз муддатида йиғиштириб олиш учун 20 та отряд ташкил этилган. Бугун туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари ҳудудларда олиб борилаётган ўрим-йиғим жараёнлари яқиндан танишдилар. “Каримжон Эргашев”, “Шохрух Бехруз чорвадор”, “Тўлқин Дарё Тошқин” ва “Қораёзбобо” каби фермер хўжаликлари дала майдонларида бўлган сектор раҳбарлари фермерлар, дала ишчилари, отряд масъуллари ва бириктирилган бошқа мутасаддилар билан учрашдилар. Элимизнинг ризқ насибаси бўлган буғдой дони хирмонига барака тиланиб, масъулларга келгусидаги вазифалар белгилаб берилди. Қайд этиш жоиз, тумандаги 5700 гектар ғалла майдонининг бугунги кунгача 1400 гектардан ортиғи ўрилиб, сара донлар омборларга топширилди. 50 дан зиёд фермер хўжаликлари давлатга ғалла сотиш режасини ошириб бажаришга улгурди. Туманда ғалла ўрими мавсуми уюшқоқлик билан давом этмоқда. @uzbaxborotxizmati
Hammasini ko'rsatish...
Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.