cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

ҲОЖИ НУРИТДИН 🕋

Диний-илмий ва ма'рифий канал... ХОЖИ НУРИТДИН ДОМЛА ХОТИРАЛАРИ УЧУН БАҒИШЛАНГАН. (шахсий блог)

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
253
Obunachilar
-124 soatlar
-17 kunlar
-730 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

00:50
Video unavailableShow in Telegram
Demak, siz yashayapsiz! (ikkinchi qism) Senariy muallifi va rejissyor: Abdulhay Muhiddiniy Tasvirchi: Islom Abdurashidov Ovoz rejissyori: Subhan Muslim Montajchi: Yahyo Yunus Rollarda: Qamariddin Bekmuhammad Biloliddin Saidjalolov ✅Каналга аъзо бўлинг ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/Xoji_Nuritdin
Hammasini ko'rsatish...
01:00
Video unavailableShow in Telegram
2 доллар эвазига келган миллионлар. Жуда ибратли кўринг... ✅Каналга аъзо бўлинг ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/Xoji_Nuritdin
Hammasini ko'rsatish...
00:49
Video unavailableShow in Telegram
Одамларни усти бошига қараб муомала қиладиган бўлиб қолдик! АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ! ✅Каналга аъзо бўлинг ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/Xoji_Nuritdin
Hammasini ko'rsatish...
02:00
Video unavailableShow in Telegram
ОТАСИНИ ПОРА ОЛГАНИНИ БИЛИБ ҚОЛГАН ЙИГИТ: ПУЛНИ ХАЛҚҚА СОЧИБ ТАШЛАДИ. "ХАЛҚНИНГ ПУЛИ ХАЛҚҚА ЕТИБ БОРИШИ КЕРАК. ✅Каналга аъзо бўлинг ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/Xoji_Nuritdin
Hammasini ko'rsatish...
Аллоҳ тўрт амал эвазига тўрт нарсани ваъда қилди: ● Шукр: «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта сизга (неъматимни) зиёда қилурман». ● Зикр: «Бас, Мени эслангиз, сизни эслайман». ● Дуо: «Менга дуо қилинглар, мустажоб қилурман». ● Истиғфор: «Модомики истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобламайди». ✅Каналга аъзо бўлинг ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/Xoji_Nuritdin
Hammasini ko'rsatish...
ҲОЖИ НУРИТДИН 🕋

Диний-илмий ва ма'рифий канал... ХОЖИ НУРИТДИН ДОМЛА ХОТИРАЛАРИ УЧУН БАҒИШЛАНГАН. (шахсий блог)

Фақат тил билан гапиришнинг ўзи таъсир қилмаслигининг мисоли, оддий одамнинг миршабга: «Ишдан бўшадинг, аризангни ёз» дейишига ўхшайди. У юз марта буюрса ҳам ҳеч қандай фойдаси бўлмайди. Балки миршаб уни жазолаши мумкин. Агар унга вазир буюрса, ўша заҳоти ишдан бўшайди. Шунинг учун, аввало Аллоҳ ҳузурида мақом топинглар, сўнгра гапларингиз таъсирли бўлади. Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий. ✅Каналга аъзо бўлинг ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/Xoji_Nuritdin
Hammasini ko'rsatish...
ҲОЖИ НУРИТДИН 🕋

Диний-илмий ва ма'рифий канал... ХОЖИ НУРИТДИН ДОМЛА ХОТИРАЛАРИ УЧУН БАҒИШЛАНГАН. (шахсий блог)

Photo unavailableShow in Telegram
«Кўмирни минг марта ювсанг ҳам асло оқармайди. Айримларнинг қалблари ҳам шунга ўхшайди: нима қилсанг ҳам асло оқармайди». ✅Каналга аъзо бўлинг ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/Xoji_Nuritdin
Hammasini ko'rsatish...
ИСТИҒФОР ⠀ Гуноҳларимиз нақадар кўп… Тана аъзолари – тил, кўз, қулоқ билан гуноҳ қиламиз, қалб амаллари – кибр, кеккайиш, ҳасадгўйлик билан гуноҳга ботамиз… Баъзида кетма-кет гуноҳларга қўл урамиз. Бевосита ҳар бир гуноҳга тавба қилиш эса имконсиз ишга айланади. Чунки кўпинча ўзимиз сезмай, гоҳида шу ишнинг гуноҳлигини билмасдан, яна айрим ҳолларда Аллоҳнинг наздида гуноҳи кабира бўлган нарсага ўзимизча кичик бир хатодек баҳо бериб, қилиб юборамиз. Аллоҳ азза ва жалла эса бу ҳақда бизга шундай хабар берган: «Сизлар уни (ўзингиз қилаётган гуноҳни) енгил санайсизлар. Ваҳоланки, Аллоҳнинг наздида у катта(гуноҳ)дир». (Нур сураси, 15-оят). Юқорида айтилган сабабларга кўра доимо истиғфор билан машғул бўлиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидандир. Бунда киши муайян гуноҳга тавба қилаётганини айтиши ҳам шарт эмас. «Астағфируллоҳ, Астағфируллоҳ», деб Аллоҳдан мағфират сўраб юриши кифоя. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар куни етмиш мартадан ортиқ истиғфор айтар, баъзида буни юзтагача ҳам кўпайтирар эдилар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим: «Аллоҳга қасамки, мен бир кунда Аллоҳга етмиш мартадан ортиқ истиғфор айтиб, тавба қиламан». Бухорий ривоят қилган. Яна ўша кишидан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мен Аллоҳга бир кунда юз марта истиғфор айтиб, тавба қиламан», дедилар. Ибн Можжа ривоят қилган. ⠀ Худди шу миқдорда (бир кунда етмиш ёки юз маротаба) истиғфор айтишни доимий одатга айлантирсак, яна бир суннатга амал қилган бўламиз. Ҳолбуки, бу суннатни бажаришга бир кунда икки дақиқадан кўп вақт кетмайди. ✅Каналга аъзо бўлинг ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/Xoji_Nuritdin
Hammasini ko'rsatish...

АЛҚАМА Алқама розияллоҳу анҳу таниқли саҳобалардан эди. Охират диёрига риҳлат қилиш вақти келиб, ажали етганида ҳар қандай сўзларга тили борса ҳам, фақат шаҳодат калимасига тили айланмай қолган эди. Унинг аҳли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бориб бу ҳолатни айтишди. – Унинг ота-онаси борми? – сўрадилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам. – Отаси ўтиб кетган, онаси ҳаёт, фалаж бўлиб қолган, – дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Билол ва Аммор розияллоҳу анҳумога тайинладилар: – Эй Билол, эй Аммор! Алқаманинг онаси олдига бориб: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сизни чорлаяптилар. Агар имконингиз бўлса, борар экансиз. Бўлмаса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари келар экан”, деб айтинглар. Билол ва Аммор розияллоҳу анҳумо Алқаманинг онасига бу хабарни етказишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг чорловларини эшитган онаизор йиғлаб юборди: – Ота-нам сизга фидо бўлсин, эй Аллоҳнинг Расули! Сиз менинг олдимга келишингиздан кўра мен сизнинг олдингизга боришим муносиброқ, – деб ўзи фалаж бўлса-да, йўлга чиқди. У етиб боргач Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўрадилар: – Эй Алқаманинг онаси, Алқама қандай? – У яхшиликда. Намоз ўқийди, рўза тутади, ғанимат-ўлжага эга бўлади, – жавоб берди она. – Сизга муомаласи қандай? – Мен ундан қаттиқ хафаман! – Нима учун? – У хотинини мендан устун қўяди. Бу сўзлардан кейин Расули акрам фарзандидан рози қилиш ва Алқамани дўзах азобидан сақлаб қолиш учун онанинг қалбида раҳм-шафқат қўзғатиб қўйишни хоҳлаб қолдилар. – Эй Билол, эй Аммор! Боринглар, ўтин олиб келинглар! – дедилар. – Нима учун, эй Аллоҳнинг Расули? – сўради она. Алқама охиратда куймаслиги учун шу дунёдаёқ ёқиб юбормоқчиман! – жавоб бердилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам. – Боламни, жигаргўшамни кўз олдимда ёқиб юборурмисиз?.. – Ё рози бўлурсиз ёки ёқиб юборишга буюраман! Шунда Алқаманинг онаси қалбининг тубидан дод солиб юборди: – Эй Аллоҳ! Сени гувоҳ қиламан! Эй Аллоҳнинг ердаги Расули! Сизни гувоҳ қиламан! Шу ерда турганларнинг ҳаммасини гувоҳ қилиб айтарман – мен Алқамадан розиман! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буюрдилар: – Эй Билол! Эй Аммор! Алқаманинг олдига бориб қулоқ солинглар-чи, тили имон калималарига келдимикин? Балки унинг онаси қалбидан эмас, балки тилидангина айтгандир? Билол ва Аммор розияллоҳу анҳумо борсалар, Алқама имон калималарини равон айтаётган ва охирги нафасини олаётган экан... Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўринларидан туриб, жанозасига бордилар. Қабрига ҳам бориб насиҳат қилдилар: – Эй инсонлар! Ким хотинини онасидан устун қўйса ёки онасига ғазаб қилса, қиёмат кунигача унга Аллоҳнинг лаънати бўлур! “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан. ✅Каналга аъзо бўлинг ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/Xoji_Nuritdin
Hammasini ko'rsatish...
ҲОЖИ НУРИТДИН 🕋

Диний-илмий ва ма'рифий канал... ХОЖИ НУРИТДИН ДОМЛА ХОТИРАЛАРИ УЧУН БАҒИШЛАНГАН. (шахсий блог)

Энг оғир жазо Ҳар бир жиноятнинг жазоси бор. “Шунча одам гуноҳ қиляпти-ю, лекин жазо олмаяпти-ку?” дейишга шошилманг. Жазо деганда ҳар бир гуноҳкорнинг бошига самодан тушадиган бир чақмоқ ё шунга ўхшаш бало назарда тутилмаган. Ҳамма жазо ҳам Фиръавнники сингари денгизда чўкиш, Қорунники сингари ер ютиш бўлавермайди. Фиръавн ва Қорунга берилган жазолар Жабборнинг интиқомидир. Булардан ҳам баттар жазолар бор. Шулардан бири Аллоҳ бандасининг гуноҳи туфайли унинг қалбини Ўзидан тескари қилиб қўйишидир. Бунда банда тирик бўлса-да, қалби ўлади. Олдидан жаноза кўтариб ўтилса-да, титрамайди, тафаккур қилмайди. Қуръон оятларини эшитса-да, таъсирланмайди. Йиллар ўтади-ю, аммо ибодат қилмайди. Азонни эшитади, лекин масжидга бормайди. Рамазонлар келиб-кетади, аммо уни ғанимат билмайди. Истиғфор айтиб, кўздан надомат ёшлари оқмаслиги, қўллар дуога кўтарилмаслиги, тиллар тасбеҳ, зикр айтмаслиги – булардан ортиқроқ жазо борми?! Раббимизнинг эшиги бизга ёпилиб қолиши энг қаттиқ жазодир, аслида! Аллоҳ асрасин! ✅Каналга аъзо бўлинг ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/Xoji_Nuritdin
Hammasini ko'rsatish...
ҲОЖИ НУРИТДИН 🕋

Диний-илмий ва ма'рифий канал... ХОЖИ НУРИТДИН ДОМЛА ХОТИРАЛАРИ УЧУН БАҒИШЛАНГАН. (шахсий блог)