cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

РОМИТАННОМА

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
1 941
Obunachilar
+424 soatlar
-77 kunlar
+5630 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Муносабат ДЕПУТАТНИНГ ЎЗ ОВОЗИ БОР Давлатимиз раҳбари Бухорода бўлганларида сўнгги йилларда катта ўзгаришлар бўлганини қайд этиб ўтдилар. --Жумладан, вилоят иқтисодиёти 1,5 баробар ўсиб, 53 триллион сўмдан ошди. Саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатишда 115 триллион сўм инвестиция жалб қилинди, 4,6 мингта корхона ишга тушиб, 90 мингта иш ўрни яратилди,--деди Юртбоши. Жумладан, вилоятда халқаро стандартларга мос, аҳолининг барча эҳтиёжларини қондиришга хизмат қиладиган инфратузилма яратиш, ҳар бир маҳаллада аҳолининг самарали меҳнат қилиши, ҳордиқ чиқариши учун шарт-шароитлар яратиш, кўзларимизни қувонтирадиган маҳалла марказларини ташкил этиш тўғрисида ҳам алоҳида таъкидладилар. Жумладан бу борада туманимиздаги амалга оширилиши муҳим бўлган вазифаларни бир-бир кўз ўнгимдан ўтказаман. Туманимизда саноат корхоналарининг ўсиши эвазига бўш иш ўринлари яратиш сезиларли даражада кўпаймоқда. Масалан 2024 йилнинг ҳозирига қадар саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 104,4фоизга бажарилганлиги қувонарлидир. Аксарият маҳаллаларимизнинг ўз биносига эга бўлганлиги, аҳоли қувончу, ташвишларини шу жойда баҳам кўриб, муаммолар ечим топаётгани аниқ. Давлатимиз раҳбарининг чет элларда даромад излаб кетган юртдошларимиз тақдири ҳақидаги фикрлари очиғи мени ҳаяжонга солди. --Ўзбекларни ёмон десалар, менинг ғуруримга тегади"деганида юртбошимизнинг не чоғли ватанпарвар, элпарварлигига иймон келтирдим. Худди шундай ҳолат бизнинг туманда ҳам борлиги, ҳамманинг ташвиши эмасми? Айниқса оиланинг бекалари бўлмиш--аёлларимизнинг пул топиш эвазига чет элларда бўлиши, фарзандларимиз тарбиясига таъсир қилмоқда. Туманимиз ҳокими бошлиқ мутасаддилар ҳар бир мигрантлар билан телефон орқали боғланиб, суҳбатлашганликлари ўз самарасини беряпти. Кўпчилиги оиласи бағрига қайтди. Уларни иш билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Хулоса қилиб айтадиган бўлсам, давлатимиз раҳбарининг Бухоро тажрибаси--яъни вилоятимизни ишсизликдан, камбағаллик, жиноятчиликдан холи масканга айлантириш учун ҳаракат қилмоқ бурчимиздир.Бу ишда халқ хизматкори бўлган депутатларимиз ҳам ўз ҳиссаларини қўшмоқлари шубҳасиз. Раҳима АТОЕВА, Туман Кенгаши котибият мудири.
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Тайинлов Инобат Аҳатова Oyina.uz портали бош муҳаррири лавозимига тайинланди У бунгача Республика Маънавият ва маърифат марказининг Рақамли тарғибот бўлими бош мутахассиси лавозимида ишлаб келган.
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Ҳаваслар қулига айланмайлик!
Hammasini ko'rsatish...
07:45
Video unavailableShow in Telegram
10.51 MB
“ЎҚИ” ДЕБМАС, ЎҚИБ ЎРНАК БЎЛАЙЛИК      Машойихлардан қолган шундай нақл бор: “Энг тоза қалб биргина китоб ўқиб кўзи намланган инсонда бўлади”. Нақадар пурҳикмат сўзлар. Дарҳақиқат, китобнинг кишида чинакам инсоний сифатлар вужудга келиши, унинг қалби ҳамда тафаккури такомил топишидаги ўрни бениҳоя катта...      Қайсики раҳбарнинг китоб мутолаасига рағбати бўлса, унинг қўл остидагиларига муомала ҳамда касбий муносабати чуқур мушоҳадага таянади. Бундай муҳитда биқиқлик, ички гуруҳлар аро зиддият, фитнаю низолар ҳадеганда содир бўлавермайди. Бу борада кутубхоначиларнинг чекида ҳаммадан ҳам залворли юк тушади. Чунки кутубхона раҳбари ёки ходими китоб ўқимаса-ю, оғзаки тарғиботда фаол бўлса, ҳақиқий фожиа ана шу,  аслида. Айни шу ҳақиқатни англаган ҳукуматимиз сўнгги йилларда нафақат кутубхоналар барпо этишга, қолаверса, уларда фаолият юритиб келаётган нурюзлиларнинг эркин ва самарали фаолият олиб бориши учун зарур шароитлар яратилишига ҳам тилга оларли даражада эътибор қаратмоқда. Йилдан йилга маошимиз ошиб бораётгани эса оиламиз хотиржамлиги ҳамда эҳтиёжини қондириш учун айни муддао бўлмоқда. Шуни инобатга оладиган бўлсак, ҳар лаҳзада бизга аҳоли маънавиятини юксалтиришдек олий юмушнинг ишониб топширилганини ҳис этишимиз, бу ишончни, энг аввало, ўзимиз тарғиб қилаётган адабиёт намуналарини ўзимиз мутолаа қилиш орқали оқлашимиз лозим.      Тан олиш керакки, бир савол билан интернетдаги қидирув браузерига мурожаат қилсангиз,  миллионлаб маълумотларни тез суръатда топиб беради, аммо биз миллиондан биттасини оламиз. Китобдан-чи... Китобдан ўша миллионларнинг ҳаммасини олишимиз мумкин. Ўзини ҳурмат қилган, ўз сўзига эга инсон китоб ўқийди, интернетдан унумли фойдаланади, уни ўзига душманга айлантирмайди. Келингки, бир инсон бир асар ўқиди. Унда тилга олинган нотаниш географик номлар ҳамда шахсларга дуч келиши мумкин. Шунга ойдинлик киритишга эҳтиёж сезилганда интернетдан фойдаланадиганларни биз ана шундай инсонлар қаторига киритишимиз мумкин. Лекин ҳеч нарса китобнинг, китоб бўлганда ҳам босма китобнинг ўрнини боса олмайди.      Чинакам мўъжизаларга шоҳид бўлишни, дунёда ўз ўрнини топишни истаганлар раҳбарларни ҳамда аҳолини кутубхонамизга чорлаймиз. Келинг, китобларни бирга ўқиб, бирга мушоҳада юритамиз. Марҳабо БЎРОНОВА, Ромитан тумани ахборот-кутубхона маркази ахборот-коммуникация технологиялари ва рақамлаштириш хизмати раҳбари
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Бухорода Президент мактабига қабул бошланди Бухоро вилоятида 1-июндан Президент мактабига қабул бошланди. Ҳужжатлар 1-июндан 20-июнга қадар ariza.piima.uz орқали онлайн тарзда топширилиши мумкин.
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram