cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

👑 Bekalar Uchun 💕

📚Eng sara hikoyalar 👗Fasonlar 🍜Retseptlar 👒Moda va Go'zallik olami 😍Foydali maslahatlar Ayollar uchun barcha kerakli maslahatlar bizda 🤗 Reklama uchun 👇 @xayotimsizkooo

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
27 256
Obunachilar
-11724 soatlar
-1 0977 kunlar
-1 29330 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Photo unavailableShow in Telegram
SIZNI ALDASH OSONMI ? ❗️SURATDA ILK BOR KO'RGAN NARSANGIZNI TANLANG VA ICHKI DUNYOYINGIZ HAQIDA BILIB OLING 🐦‍⬛️ QUSH 🐕‍🦺 KUCHUK 🐈 MUSHUK 🐇 QUYON
Hammasini ko'rsatish...
🐇QUYON
🐈MUSHUK
🐕‍🦺KUCHUK
🐦‍⬛️QUSH
Photo unavailableShow in Telegram
⁉️ Uyingizda baraka yôqmi sizga kelayotgan pullardagi barakachi? ⁉️ Turmush ôrtoğingizni daromadi nega siz istagan darajada emas? Siz ayol sifatida sovğalarga pullar va gullarga ochilmayotganingiz sababi ayblash programmasi sizda faolmi? Sizda ayblash ôzini ôzi jazolash kuchlimi? Keling bugun siz bilan biz gunohlardan ayblovlardan va jazolardan butunlay qutulib yanci yoruğ kelajakka chiqamiz... Aybdorlik programmasidan qutilib turmush ôrtoğimizning sovğalariyu pullariga ochilamiz... Ong ostidagi iqrorlik programmalarini birgalikda yôq qilamiz Bugun soat 19 00 da sizni eng oğriqli nuqtalaringiz bilan yuzlashamiz..siz bunga tayyormisiz.. 🥀 Aybdorlik hissi menda bor desangiz unda hayotingizga turli-xil jazoli vaziyatlarni tortasiz. Aslida hayot jazolovchi emas. Shunchaki fikr va natija bor! Ehtiyot bo'ling! aybdorni ortidan kuchli depressiya ham quvib yuradi! https://t.me/+IjIz2gMIQsBjZWI6
Hammasini ko'rsatish...
2👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
🌤 Assalomu alaykum va Rohmatullohi va Barokatuh! 🌤 Xayrli kun yaxshilar! 🤲 Yaxshi insonlarning siz uchun qilgan duolari ijobatdir! 🌸 In shaa Alloh siz bеxabar xaqqingizga qilingan duolar kõp bõlsin 🤲 🌹 Mеxribon Robbim kuningizni fayz-barakaga tõldirsin! 🌼 Bugungi kuningiz esda qoladigan ajoyib kun bo'lishini tilab qolamiz! @BekalarUchun https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
Hammasini ko'rsatish...
👍 4
00:10
Video unavailableShow in Telegram
7 ёшдан 70 ёшгача инсонларни хаттоки эркакларни хам жуда қизиқтирган КАНАЛ 🤩😍 Сиз татиб кўрган ва кўрмаган антиқа,мазали ва ноодатий дунё таомлари тайёрланиши 🔥МАШХУР ФООД-БЛОГЕРЛАРДАН энг қизиқарли видеоларда 🤩 Админдан холис тавсия 😉 ⬇️⬇️⬇️
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
Дунё таомлари янгиликлари 🔥
00:06
Video unavailableShow in Telegram
🦄Bitta kapalakni tanlang!🦄 Va qanaqa inson ekanligingizni bilib oling.👇🏻👇🏻 1⃣ 🦋 4⃣🦋 2⃣ 🦋 5⃣🦋 3⃣ 🦋 6⃣🦋 100% javoblar tugri👆🏻👆🏻❤️‍🔥🙈
Hammasini ko'rsatish...
1⃣
2⃣
3⃣
4⃣
5⃣
6⃣
дейилади бу. Менга икки ой вақт ва ўзим истаган шарт-шароит керак. Йигирма кундан сўнг юртимга жўнаб кетаман. Демак, вақт ҳам йўқ, шарт- шароит ҳам. Тўғри тушунарсиз деган умиддаман. – Биз бормаган шифокор қолмади, аммо касаллик барибир хавф солаяпти. – Мен айтадиганимни айтдим, – деди немис. – Битта йўли бор – мен билан кетиш. – Албатта, маблағга боғлиқ иш ҳақида гапираяпсиз... – Йўқ, – гапни чўрт кесди профессор, – бола соғлиғига боғлиқ иш ҳақида гапираяпман. – У ҳарҳолда ҳисоб-китоб қилиб, натижасини айтди: – Йигирма минг доллар сиздан. – Келишдик, – деди Лобар. Парвиз йўлакда сўради: – Доллар ҳақида гапирдингизми, ая? – Пул ҳақида лом-мим демасликка ваъда бергансан, ўғлим. Лобар хорижлик валинеъмат тақдим этган бир юз йигирма минг долларлик ҳисоб рақамидан йигирма минг долларни олиш ҳақида ўйлаб борарди. “Барибир ўша пулларга куним қоларкан-да, – деди ичида. – Бошқа иложим ҳам йўқ, шекилли... Лекин пул топганимдан жойига қўяман...” Касал қизчанинг онаси бир четда жавдираб турганини кўриб, тўхтади. – Опа, бирон ёрдам керакми? – Йўқ, – деди аёл, – қизим касал, шунга келувдим. – Бир соат аввал сизни лифтда кўргандим, қизчангиз тузукми? – Худо умр берса яшаб кетади, – овози қалтираб чиқди онаизорнинг. – Мен билан юринг, ҳозир банкдан икки минг доллар олиб бераман, дори-дармонига ишлатинг. Юрсангиз- чи! – Мен... мен бунча пулни... кейин қандай узаман, синглим?.. – Пулни қарзга бермаяпман, мендан совға, опажон. – Биров билан адаштирмаяпсизми? Мен... – Лифтда олиб чиқилган қизчанинг онасимисиз? Аёл боши билан тасдиқлаб, қулт этиб ютинди, қўллари қалтираётганини кўрган Лобар “Буларнинг жонини шапалоқ еган ҳамширага ўхшаганлар олиб қўйган”, деган хаёлга борди. Давоми бор.
Hammasini ko'rsatish...
👍 38🔥 4👏 4
аҳволи оғирлигини пайқади. – Шу кўйга тушсаккина ҳақиқий касал ҳисобланамизми? – деди исёнкор товушда. Шарт бурилиб зинапоя ёнидаги навбатчи ҳамширанинг ёнига борди. Кеча келганини, германиялик шифокор билан учрашишга шартлашганини айтди. Ҳамшира телефон рақамларини тераётиб, Лобарни сару пой кузатди. Нигоҳида қойил қолганлик ёхуд ҳайиққанлик аломатлари зуҳурланмади, шунчаки11 менсимай, ғижиниб қарарди бу ойимқиз. – Алё, Акрам ака, немис дўхтир бугун одам қабул қиладими?.. Ҳа, одам қабул қиладими, деяпман. Бу ерда биттаси ўғли билан киришга рухсат сўраяпти... Ўлинг-е, Акрам ака... Сиздан жиддий сўраяпман... Бир уддабурон хотин келиб гапни бўлди: – Қизим, учинчи қаватга шундоқ чиқиб келай, палатага кирмайман, неварамни зинага чақиртираман, хўпми? – Шундай деб у ҳамширанинг чўнтагига беш юз сўмлик тиқди. Ҳамшира зинапояга қўйилган тўсиқни очган эди, хотин овқат солинган бидончани кўтариб, тирбанд одамларни доғда қолдирганча юқорилади. – Акрам ака, – деди ҳамшира гўшакка, – немисингиз одам қабул қиладими, йўқми?.. Ҳа, пастда одам кутаяпти, одам... Сиз ким деб ўйладингиз? – Бошқа вақт ҳайвонларни текширадими? – чидаёлмади Лобар. – Ё мени ҳайвон деб ўйлаяпсанларми? – Опа, – ҳамшира гўшакни тушириб, сақичини бошқа жағига ўтказди, – манга унақа “тўн”да гапирманг, хайми? Бекор ўтирганим йўқ. Ҳозир ҳамманинг ҳам “нерви” тамом бўлган, так что... – Нима? Сен – оқ халатли маймун – ким билан гаплашаётганингни биласанми? – Э, ким бўлсангиз ҳам оғзингизга қараб гапиринг! – қичқирди ҳамшира жойидан шаҳд билан туриб. Лобар залворли тарсаки туширди, ҳамширанинг боши навбатчилар каталагининг ойна деворига қарс этиб урилди, кўзлари чақчайиб, сочлари тўзғиди. Бу билан қаноат топмаган Лобар телефонни юлиб олди-да, мармарга улоқтириб, чил-чил қилди. Кейин ҳамширанинг ёқасидан чангаллаб, кўзларига ғазабнок тикилди. – Яхшиям, эгнингда оқ халат бор, агар кўчада бўл-ганингда соғ қолмасдинг! У силтаб юборган эди, касалхона ходими полга ўтириб қолди. Лобар тўсиқни кўтариб, ҳамон анграйиб турган Парвизга қўл чўзди. – Ўғлим... Зинадан шошилмасдан чиқиб бораётган шаддод жувон ва касалманд болага атрофдагилар лол бўлиб қараб қолишганди. Қўлида машина калитини ўйнаб турган олифта эркак тиббиёт ходимларининг ёнига келиб, деди: – Нима қилмоқчисизлар? Орқасидан чиқасизларми ё милиция чақирасизларми? – Нима ишингиз бор?! – дейишди унга. – Айтарли ишим йўқ. Сўраётганимнинг сабаби, бу аёлни танийман. У чет элдаги мафия раҳбарининг хотинчаларидан бири деб эшитганман. Битта қўнғироқ қилса, катта муаммо туғилади. Юриши оддий, а? Италия мафияси ҳам тан олган, нон урсин. Маслаҳатим, вақт борида кечирим сўранглар. Лобарнинг ортидан қувишмади, лекин немис шифокори қабулида12 турганида, бош шифокор келиб, кабинетига таклиф этди. – Пастда тўполон бўлибди, – деди бош шифокор кўзойнагини олиб. – Адашмасам, исмингиз Лобар. – Ҳа, шундай. – Сиз ҳақингизда эшитганман, ходимларимиз номидан узр сўрамоқчиман. Лобар ўрнидан туриб, Парвизнинг елкасига қўл ташлади. – Мен ва ўғлим оддийгина оиламиз. Қиморга ҳам, халқаро жиноятчиларга ҳам алоқадор жойимиз йўқ. Телефон учун эса жарима тўлашга тайёрман. Ҳамширангизга келсак, уни аллақачон тиббиёт соҳасидан ҳайдавориб, мол бозорга далол қилиб қўйиш керак. – Кичик кўнгилсизликни унутасиз-да энди, Лобархон. – Сиз ҳам ҳамширангизнинг ишини қилаяпсиз. – Мен-а? Қанақасига? Лобар жавоб бермади. Немиснинг қабулига навбат келганди. Она- болани қирқ ёшлардаги узун бўйли, дўнгпешона шифокор қаршилади. У рус тилида бинойидай сўзлашаркан. Салом-аликдан сўнг Парвизни рўпарасидаги стулга таклиф этди. Текширув нақ бир соатга чўзилди. Хулосага гал келгач, хорижий мутахассис жилмайди. – Даволаш мумкин, – деди у, – асоратларни бутунлай йўқотиш
Hammasini ko'rsatish...
👍 31 3🔥 1
бўйнию сочларидан фақат оналар туядиган ажиб ис таралди. – Эртаклар ўқиб берасиз, яхши бола бўл дейсиз, лекин икки хилсиз. Лобар ўғлини маҳкамроқ қучоқлади. – Ўзим ҳам биламан. Иккита одамман. Бири сен яхши кўрган она, меҳрибонинг. Иккинчисини нима деб таърифласам экан? Совуққонроқ. Ҳар нимадан гумонсираб, ёмон томонларни кўрадиган Лобар. Шу пайт инграш эшитилиб, баравар бурилишди: чол ўтирган кўйи шляпасини гарангсиб ахтарарди. Она- бола унинг қошида ҳозир бўлдилар. – Шунақа касалим бор, – деди қора либосли кимса. – Бирдан йиқиламан- қўяман... Узр, туришимга ёрдамлашворинглар. Лобар унинг тирсагидан тутиб, оёққа турғазди. Чол худди калтак егандай ёвқараш қилиб, ёлворганнамо қиёфада чайқаларди. – Паранжилар бошимга етмаса эди, – минғирлади у. – Биз кетсак ҳам бўлар, – деди Лобар ўғлини етаклаб. Бироқ боланинг ҳеч кетгиси йўқ эди. – Ростдан ҳам Паранжихона қаердалигини билмайсизми? – сўради кимса Лобардан. – Мендан хавотир олманг, қизим, касалим юқумли эмас. Мартабамга келсак, фан номзодиман. Маданият, тарих, тил... – Илм кишиси шляпасини ушлаб қўйди. – ...фанларига умримни бағишлаганман. – Паранжихона ҳақида биринчи марта эшитишим. Мабодо сен эшитмаганмисан, ўғлим? Ҳм, демак, бош-қалардан сўрашингизга тўғри келади, домла. Ие, машинангиз ҳам келди. “Тез ёрдам”ни кўриб чол алам билан депсинди. Она-бола такси ушлаб уйга қайтдилар. – Машина олишга пулимиз бор, нима учун пиёда юрамиз? – деб сўради Парвиз. – Банкдаги пулларни назарда тутаяпсанми? Уларни эсингдан чиқар. Бола бош эгиб, кўзларини пирпиратди. Лобар уҳ тортиб, унинг сочини силаб қўйди. – Бизга деб беришган бўлса-да, на сеники, на меники. Қисқаси, ўша пуллардан фойдаланмаймиз, гапим гап. – Бояги чолга ўхшаб касал бўлиб қолсам-чи? – Худо сақласин! Бунақа гапларни гапираверма, ўғлим, ёмон бўлади, тушунарлими? Бу бир. Иккинчидан, пулнинг ташвиши сенга қолгани йўқ,10 катталар қиладиган ишларга ёш бола аралашмайди. Келишдикми? – Келишдик. Лекин иситмам чиқаётганини катталарга ўхшаб тушунтирсам майлими?.. Шу куни Лобар ўғлини шаҳар касалхонасига олиб боришга мажбур бўлди. – Душанба куни келсангиз, ажойиб инсон билан учрашасиз, – деди ёш шифокор. – Нима, мунажжимлар башоратини айтаяпсизми? – Сизни ва ўғлингизни таниб қолганман. Касали нима эканлигидан ҳам хабардорман. Тасодифни қарангки, Германиядан келган шифокор айнан ўғлингизникига ўхшаш касалликлар бўйича тенгсиз мутахассис. У кўриб қўйса, чакки бўлмасди. Шифохона биносидан чиққанларида дарвоза тагида қора кийинган чолни яна учратишди. “Тез ёрдам” шу ерга келтиришган экан-да. Аммо чол тушмагурни шукуҳли қора “Мерседес” ўз ичига олганини, машина бурилиб олаётганида орқа ўриндиқда бир қиз уни ўпганини кўрган Лобарнинг кўнглида шубҳа- гумон илонлари ғимирлаб қолди. “Бир кунда икки марта? Бу ҳам тасодифми? Йўқ, бунда бир гап бор шекилли. Адашмасам, чол атрофимизда изғиб қолди...” Ҳарҳолда, Лобар умрининг қолган қисмини ўлса ҳам қартага сарфламоқчи эмасди. * * * Эртасига Лобар ва Парвиз шифохонага кириб келишганида биринчи қават тирбанд эди. Касал болаларни кўрган Лобарнинг томоғига нимадир тиқилди. Гўё ташқарида фашист самолётлари изғиб юришар, бетиним бомбалар ёғилишидан юрак олдириб қўйган оналар паноҳгоҳга бекиниб, жондан азиз жигарпораларини бағрига маҳкам босганича нажот дақиқаларини кутишарди. Бир йигит ҳамширанинг изидан чопмоқда, йиғидан кўзлари қизарган. Чўпдай озғин қизчани кўтариб ўтишди, ёнма-ён кетаётган ғамгин аёлнинг қўлидаги шиша идиш найчаси қизчанинг билагига санчилган игнада. – Сизларга мумкин эмас, – дея Лобар ва ўғлини лифтга киргизишмади. – Бу касаллар учун! – Соғ бўлсак келармидик, тўхтанг. Лифт эшиги қапишаётиб, тиқилинчда ҳалиги озғин қизчанинг оёғини қисиб қолди. Эшик қайта очилганида Лобар бемор қизчанинг
Hammasini ko'rsatish...
👍 29🔥 2
ҚИЛ УСТИДАГИ ТАҚДИР. 9-Бўлим. Қирол Густав ва паранжи ёпинган қассоблар. 2-қисм. Масаланинг иккинчи томони Қўшма Штатларнинг машҳур Лэнгли шаҳрига бориб тақалади. Негаки, ҳеч кутилмаганда Римдан бир неча чақирим нарида аллақандай афғонистонлик террорчи Марказий Разведка Бошқармаси хуфиялари томонидан тутиб олинган эди. “Суперпрофессионал киллер” тамғаси остидаги Шомилнинг ҳам хирагина сурати террорчилар сафига тиркаб қўйилиши мумкин эди ва дунёнинг кўплаб мамлакатларида қўлига кишан урилиши ҳеч гап эмасди. Америкадаги авзойидан Лобар шундай хулоса чиқарганди: эски ақидасида собит қолиб, ҳеч қачон дунёвий ҳамда диний салтанатларга қарши бормайди. У ҳукуматларнинг битта жиҳати билан келишолмайди, холос: ҳар қандай давлат қотиллик учун оғир жазо тайинлайди. Бундай жазо билан икки марта қотиллик қилиш мумкин, учинчисига умр етмайди. Шомил эса қанчалик сир тутмасин, ҳали кўплаб қиморбозларнинг ёстиғини қуритмоқчи эди. Оғир ўйлар босган Лобар киндик қони томган заминга келибгина бошидан кечирганлари нақадар даҳшатли, қонли ва ҳаттоки, инсоният учун ҳалокатли эканлигини янада теранроқ англаб етди. У касаллик ташувчи ҳашарот каби Россиядан лаънатланган қарта ўйинини юқтириб келган эди. Тўсатдан унга талабгорлар чиқиб қолди, жиноятчилар қартани унинг қисматига айлантириб ташлашди. “Мисргача бордимми?” деб гоҳо ҳаммасини тушга йўйгиси келарди. Мана, бугун фарзанди ёнида. Кундан-кунга ўрганишиб бормоқда бир-бирига. Баъзилар она- бола эндиликда ялаб-юлқашиб яшаётган бўлса керак, деб ўйлашгандир. Таассуфки, бундай бўлмади. Ўша октябрнинг илк ёмғирли кунидан сўнг Лобар шамоллаб қолди. Парвиз ҳар куни беш-олти марта хонага кирар, беш яшарлигидаги каби интиқ бўлмас эди. Бир куни Лобарнинг кўзларидан дув-дув ёш оқа бошлади. – Мен йиғлатаяпманми? – сўради Парвиз. Хонадагилар она-болага жимгина қараб ўтирардилар. Лобар сўзсиз бош чайқади. Шифтда исириқ тутуни ҳамон сузиб юрар, гиламлар ҳидга тўйингандай эди. – Йиғламанг, – деди бола ва қаердандир топган шеър китобчани варақлашга тушди. У ҳали ўқишни билмасди, қариндошлар ҳам, бемор она ҳам меҳр ва қизиқсиниш ила кузатиб туришди. Бола ҳамманинг нигоҳи қадалганини сезиб, минғиллаб қўшиқ айтган кўйи варақлашдан тўхтамади. Худди Лобарникига ўхшаш оҳуваш кўзлари беғубор ва негадир оч тикиларди саҳифаларга. – Ўқишни ўрганиволдингми, болажоним? – Бувиси бошини силади. – Йўқ, мактабга бормаяпман-ку. Нега рухсат бер-маяпсизлар? Қўшни болалар айтишдики, агар бу йил бормасам, ўзимдан кичиклар билан ўқирканман. – Худо хоҳласа, ҳаммадан ўзиб кетасан. – Ўзиб кетиш керакмас, улар билан ўйнагим келади. Уйда ўтирганимда4 эса манавинақа китоблардан шеър ёдласам дейман. – Шеър китоб эканлигини билганини. Жуда ақли-да, бу Парвизжон. У Италияда эканлигида хонасида шоир ва эр-так-нависларининг китоблари ўйинчоқ ўрнида сочилиб ётарди. Энага гоҳ эртак, гоҳ шеърлар ўқиб берар, аммо қайси тилда мутолаа қилишдан қатъи назар касалманд Парвиз ўша кезлари ҳеч нимани англамасди. Бир умрлик ақли заифликка мубтало бўлади, дейишганди. Бахти бор экан, соғая бошлади, тақдир онаси билан учраштирганда у ўтган йиллардагидан анча тузук эди. – Бу ерларда светофорлар кам экан, – деди китобчани ёпиб. Лобар сесканиб тушди. Бошқалар ҳам секин кўз уриштириб олишди. Парвизга дори беришганида, светофор ёнида ўлимга юз тутганди. Гарчи бу ёлғон ўлим бўлиб чиққан эса-да, Лобар кейинги вақтларда тушида фақат светофорни, қизил чироқларни, ўғлининг қийналиб жон бераётганини кўрарди, бошқаларга ҳам айтганди тушларини. – Светофорни гапирма, гапирма... – дея Лобар тўшакдан қаддини кўтарди. – Нега ҳар бир гапим жаҳлингизни чиқаради? – ўпкалади бола. – Мен чет элликман, ҳурмат қилишларингиз керак. – Ҳеч қандай чет эллик эмассан, – деди Лобар.
Hammasini ko'rsatish...
👍 29🔥 3🎉 2
мудҳиш оролни тез-тез эслар, пешонасидан отиб ташланган йигитлар типирчилашга ҳам улгуролмай жон бергани бот-бот кўз олдига келар, жигарбандлари жувонмарг бўлган маҳалладошлари ҳали-ҳамон қарғаб ётганини ўйлаб юраги увишарди. Шундай кунларнинг бирида (серқуёш якшанба эди) Лобар ўғлини кўча сайрига таклиф этди. – Врачим жимжит боғда, тоза ҳавода сайр қилсин деганди, охири кўнибсиз-да? – деди Парвиз. – Машиналар учрамайдиган тинч кўчаларга олиб бораман. Она-бола ўтирган такси азим дарахтлар туташган кўча бошида тўхтади. Лобар сочини сариққа бўяб, тиззадан келадиган малламтир юбка кийган, кофтаси ёқасидан кўриниб турган тилла занжир бўйнини бениҳоят нафис кўрсатиб турарди. Онда-сонда учраган кишилар она- болага ҳавас билан қараб қўйишарди. “Қора костюмдаги бола албатта мактабга кетаётгани йўқ, – ўйлашарди улар, – бу ерлик ҳам эмас. Улар чошгоҳданоқ сайр қилиб юришибди. Қандай яхши! Биз эса шулардай юришга вақт тополмаймиз. Дунёда бахтлилар қанчалик кўп-а!..” Чамаси, бир соат юришди. Бир-икки бор катта, гавжум кўчаларни кесиб ўтишга ҳам тўғри келди. Чор Россияси даврида қурилган кўҳна уйлар мудраётган баландликдаги салқин кўчалар бошқаларидан ёқиб тушди. Икки томонда қари акациялар соя ташлаган. Кўча секин-аста пастга энади, кўз олдингда шаҳарнинг пастқам маҳаллаларининг айқаш- уйқаш уйлари жонланади. Ногоҳ кўтарилган оқиш тутунда ҳам сеҳр бордай. Бир пайт қайсидир кўча охиридаги қизил ғиштли ажойиб бинони кўриб қолдилар. Бино эртакдаги маликалар қасрини эслатар, кунгурадор томи сеҳрли мамлакат бошланаётганидан дарак берарди гўё. – Анави уйни томоша қиламиз, – деди Парвиз. – Биласизми, у менга нимани эслатаяпти? – Кеча ўқиб берган эртагимдаги уйни. – Тополмадингиз. – Ишқилиб Италия дема, асалим. – Нега Италия дейман? Бу ерни тушимда кўрганман. – Баъзан одамга аввал ҳам шу воқеа бўлгандай, шу ерларга келгандай туюлади. Масалан, менда ҳам... Парвиз таққа тўхтаб, кўзини чирт юмди. Ранги хиёл оқаргани онага дарров сезилди. – Парвизжон, мазанг қочдими? – жон ҳолатда сўради Лобар. – Машиналар... светофор... чорраҳа... – деди бола ғўлдираб. Шу пайт чиндан ҳам ўнлаб машиналар эртакнамо уй ортидан ўта бошлади. Энди Лобарга ҳам бу манзаранинг қаеридир таниш эди. Беихтиёр олдинга уч-тўрт қадам ташлаб, кўча охирига хавотирли син ташлади. Таниди! Ўша маҳалла эди, бир вақтлар яшаган, бошига оғир кунлар тушган. Бу кўча ўнгга бурилса эски уйига олиб боради. Эртакнамо уй ўрнида эса дўнглик бўларди, янтоқ, ковул ўсган. Чапга юрилса, ростдан светофор. Парвизнинг ёлғон ўлими воқе бўлган макон. – Юр, кетамиз, – Лобар ўғлининг қўлидан маҳкам қисиб ортга судради. – Йўқ! – дея Парвиз шундай силтандики, онаси айирилиб қоладигандай бор кучи билан қучоқлади. – Анави ерга борайлик, кейин кетамиз. – Бехосият жойга яқин йўлатмайман. Кўнглим сезаяпти, болажоним, у ерда яна бир фалокат юз беради... Нега бунча оқариб бораяпсан? Бошинг айланаяптими? – Э, ая, соппа-соғман. Ўзингиз жинни бўп қолдингизми, бунча қўрқасиз? Юринг, юрсангиз-чи. Ана, милиция ҳам бор, бунинг устига куппа-кундуз бўлса. – Фақат беш минутга, эшитдинг-а? Кейин такси ушлаймиз-да, уйга қайтамиз. Ўзинг ҳам сезаяпсан, мазанг йўқ. Лобар ва ўғли секин юриб кетишди. Гавжум кўчанинг нариги томонида чиндан икки милиция ходими турарди. Улар она-боладан кўз узмаётганини пайқаш қийин эмасди. Негадир Лобарни айнан хизмат кишилари хавотирга солмоқда эди. Бири ўзини такасалтанглардай тутиб тиржая бошлагани хавотирига олов сепди. Шунда кўкдан тушдими, ердан чиқдими, орқада бир кимса пайдо бўлиб, аввал қаттиқ йўталди, кейин хириллаган оҳангда сўради: – Айтолмайсизларми, Паранжихона қаерда? Лобар ортига ўгирилдию сесканиб тушди. Узун бўйли, чўпдай озғин қаримсиқ кимса қоп-қора плашда, бошида қора шляпа, саволомуз
Hammasini ko'rsatish...
👍 32👏 2