Qorovulbozor_YOSHLARI | RASMIY KANAL
Ko'proq ko'rsatish
198
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
Ma'lumot yo'q7 kunlar
Ma'lumot yo'q30 kunlar
- Kanalning o'sishi
- Post qamrovi
- ER - jalb qilish nisbati
Ma'lumot yuklanmoqda...
Obunachilar o'sish tezligi
Ma'lumot yuklanmoqda...
⚡️⚡️ Қоровулбозорда “Энг илғор бошланғич ташкилот етакчиси” кўрик-танловининг қўшилма босқичи ўтказилди.
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамда тумандаги Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисм ҳамкорлигида ёшлар иттифоқи етакчилари ўртасида “Энг илғор бошланғич ташкилот етакчиси” кўрик-танловининг қўшилма босқичи ўтказилди.
Мазкур кўрик танловда Бухоро вилоятининг Қоровулбозор ва Қоракўл ҳамда Қашқадарё вилоятининг Ғузор, Нишон ҳамда Муборак туманларида жойлашган ҳарбий қисм ёшлар иттифоқи етакчилари ўзаро куч синашдилар.
Танлов “Хизмат фаолияти билан таништириш”, “Билимлар синови” ҳамда “Инновацион лойиҳа” шартлари бўйича ташкил этилди.
Танлов натижаларига кўра, 1-ўринни Рустамжон Ғафуров, 2-ўринни Бекмурод Меҳмонов ҳамда 3-ўринни Фаёзбек Ҳамроевлар кўлга киритишди.
Ғолиблар ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Тадбир туман маданият бўлими ходимлари томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар билан давом этди.
✍️ Қоровулбозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати