cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Миришкор машъали газетаси

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
194
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
Ma'lumot yo'q7 kunlar
-430 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Албатта, соҳада хизмат қилаётган барча юртдошларимизнинг қонуний манфаатларини таъминлаш, уларнинг машаққатли меҳнатини рағбатлантириш масалалари бундан буён ҳам эътиборимиз марказида бўлади. Ушбу қувончли айёмда сизларни қутлуғ касб байрамингиз билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, шарафли фаолиятингизда янги ютуқ ва омадлар, хонадонларингизга тинчлик ва файз-у барака тилайман. Фурсатдан фойдаланиб, бугунги байрам муносабати билан юксак давлат мукофотлари билан тақдирланган оммавий ахборот воситалари ходимларини чин дилдан қутлайман. Изланиш ва илҳом завқи, янги ижодий ютуқлар сизларга ҳамиша ёр бўлсин, азизлар! https://t.me/+ULnm2bl5j1M5ODYy
Hammasini ko'rsatish...

Қадрли дўстлар! Авваламбор, ўз истеъдоди ва маҳорати, фидокорона меҳнати билан эл-юртимизга сидқидилдан хизмат қилиб келаётган сиз, миллий журналистикамиз жонкуярларини, соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган муҳтарам фахрийларимизни 27 июн – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этиб, барчангизга юксак ҳурматим ва эзгу тилакларимни изҳор этаман. Маълумки, ахборот соҳасини эркинлаштириш ва ривожлантириш Янги Ўзбекистонни барпо этиш жараёнида биз учун доимо устувор вазифа бўлиб келмоқда. Мамлакатимизнинг янгиланган Конституциясида оммавий ахборот воситаларининг эркин фаолият юритишини таъминлаш бўйича муҳим қоида ва тамойиллар мустаҳкамлаб қўйилгани, соҳага доир ҳуқуқий асослар такомиллаштириб борилаётгани бу фикрни яққол тасдиқлайди. Айниқса, кейинги йилларда юртимизда сўз эркинлиги ва фикрлар хилма-хиллигига эришиш йўлида кенг имкониятлар очилаётгани медиа воситалари вакилларининг ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги иштироки, ўрни ва нуфузини янада кучайтирмоқда. Бугунги кунда жамиятимизда очиқлик ва ошкораликни ривожлантириш, давлат идоралари ва уларнинг мансабдор шахслари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, фуқароларимизнинг қонуний мурожаатларини ўрганиш ва ҳал қилиш борасида сизларнинг ўрнингиз ва таъсирингиз тобора ортиб бораётганини барчамиз яхши биламиз ва юксак қадрлаймиз. Шу ўринда газета ва журналларимиз, теле ва радио каналлар, ижтимоий тармоқларда турли мавзулардаги долзарб чиқишлар, муаммоли масалалар юзасидан мутахассис ва экспертлар иштирокидаги кўрсатув ва эшиттиришлар, таҳлилий шарҳлар, баҳс-мунозаралар сезиларли равишда кўпайганини таъкидлаш лозим. Хусусан, қурилиш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашдаги камчиликлар, ижтимоий ва иқтисодий соҳалардаги муаммолар бўйича бериб борилаётган танқидий ва таҳлилий материаллар жойларда мудраб ўтирган айрим раҳбар ва мутасаддиларни уйқудан уйғотиб, янгича ишлаб, одамларнинг ташвиши билан яшашга мажбур қилмоқда. Мухтасар айтганда, куюнчак ва олижаноб журналистларимиз, фаол блогерларимиз ўзларининг қатъий позицияси, ҳаққоний сўзи билан ҳаётимиздаги ўткир муаммоларни ҳал этиш, ислоҳотларимизнинг самарасини ошириш, юртдошларимизнинг фикрини, дунёқарашини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшмоқдалар. Ҳеч шубҳасиз, буларнинг барчаси миллий медиа воситаларимиз “тўртинчи ҳокимият” даражасига яқинлашиб бораётганидан далолат беради. Шу билан бирга, бундай юксак маррага етиш осон эмаслиги, бу йўлда тўсиқ ва қийинчиликлар бўлиши табиийдир. Лекин, қанчалик қийин бўлмасин, бу борадаги ишларимизни қатъият билан давом эттирамиз. Муҳтарам дўстлар! Бугунги кунда матбуот иши, журналистлар фаолияти нафақат “тўртинчи ҳокимият”, балки мудофаа, хавфсизлик каби ҳал қилувчи соҳага айланиб бормоқда. Бу эса мазкур йўналишда айнан сизлардек жасур ва довюрак, Ватанни чин дилдан севадиган, ўз касбига содиқ ва фидойи инсонлар тобора кўпроқ бўлишини тақозо этмоқда. Ана шу талабдан келиб чиққан ҳолда, кўп қиррали профессионал билим ва малакага, юксак маънавий-интеллектуал фазилатларга эга бўлган замонавий журналист кадрлар тайёрлаш бундан буён ҳам устувор вазифамиз бўлиб қолади. Шу билан бирга, ахборот майдонини сифатли ва рақобатдош миллий контент билан тўлдириш масаласи ҳар қачонгидан ҳам долзарб бўлиб бораётгани барчамиз учун аён ҳақиқатдир. Шу боис, дунёда юз бераётган воқеа-ҳодисаларни миллий манфаатларимизни ҳисобга олган ҳолда, тезкор ва чуқур таҳлиллар асосида ёритиб бориш ўта муҳим, деб ўйлайман. Шунингдек, бугунги кунда ёлғон ва асоссиз маълумотларни тарқатиш орқали одамларни алдаш, тўғри йўлдан чалғитиш ҳолатлари кўпайиб бораётгани аҳолининг медиа саводхонлигини оширишни олдимизга кечиктириб бўлмайдиган вазифа қилиб қўймоқда. Ахборот майдонида юзага келаётган баҳсли тортишув ва муаммолар фақат ва фақат қонун доирасида, ҳуқуқий меъёрлар негизида ҳал этилиши шарт. Сиз, ҳурматли медиа тармоқлари вакиллари ана шундай масалаларни ҳал этишда фаол иштирок этасиз, деб ишонаман.
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailable
Фото: Президент матбуот хизмати ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ МАТБУОТ ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИГА ТАБРИК ЙЎЛЛАДИ.
Hammasini ko'rsatish...
ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ: “ТАНҚИДИЙ МАТЕРИАЛЛАР МУДРАБ ЎТИРГАН МУТАСАДДИЛАРНИ УЙҚУДАН УЙҒОТМОҚДА” Президент ОАВ ходимларига касб байрами муносабати билан йўллаган табригида журналистларнинг давлат идоралари ва уларнинг мансабдор шахслари устидан жамоатчилик назоратини ўрнатишдаги ўрнини эътироф этди. Журналистлар фаолияти мудофаа, хавфсизлик каби ҳал қилувчи соҳага айланиб бормоқда, деди Шавкат Мирзиёев.
Hammasini ko'rsatish...
Миришкор машъали газетаси, [28.06.2024 11:46] Кўкариб, танаси совиб қолганди ўзи. Тили кетиб қолмаганмикан деб оғзини ҳам очиб кўрдим, тили жойида экан. Ўша ерда бақириб юрсам, “началник милиция”си менга, шантаж қилманг, бу ерда ким уради, ҳамма жойда камера-ку, деди. Бу нима деб қулоғимга урган жойини кўрсатдим, кийимлари оёқ изи бўлиб кетганди. Шунча гапдан кейин, ярим соат вақт ўтиб тез ёрдам чақиришди. Ҳушсиз ётган ҳолида навбатчи милиция келиб, сув бериб кўринг, биз берсак ичмаяпти, дейди. Тез ёрдам келавермагач, ўзларининг машинасига ортиб олиб кетишди. Мен ҳам бораман десам, олиб қолиб, тушунтириш хати ёзиб берасиз, дейишди. Кўчадаги танишларга бақириб айтдим укамни касалхонага олиб кетишганини. Қайси касалхонада эканини билиб беринглар дедим ички ишлардагиларга, билиб беришмади. 3 соат мени ушлаб туришди ўша ерда. Нимага ушлаб ўтирганини билмайман. Қулоғимга урганда контузия бўлган эканман, қулоқ пардам йиртилибди. Елкаларимда кўкарган жароҳатлар бор. Бир неча кунда йўқ бўлиб кетса ҳам керак. Ҳаммаси кўз олдимда бўлди, 5-10 дақиқа ичида бўлган воқеа бу нарса. Ҳозир истаётганимиз фақат адолат. Ёшликдан спорт билан шуғулланган, қўл жанги бўйича мусобақаларда қатнашган йигит эди. 4 нафар фарзанди бор, кичкинаси 1 ёшга ҳам тўлмаган. Бир-икки йилдан кейин катта қизи узатадиган ёшга етади. Шу 4 бола отасиз қолиб кетди энди”, дейди у. Расмийларга кўра, фуқаронинг ўлими сабабларига аниқлик киритиш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Ҳолат прокуратура органлари томонидан назоратга олиниб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Омбудсман томонидан Бош прокуратурага назорат хати юборилган ва унда ҳолат қонун талаблари доирасида кўриб чиқилиши, воқеанинг барча жиҳатлари очиқ ва адолатли суриштирилишини таъминлаш сўралган. Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсовнинг хабар беришича, ҳозирда воқеа содир бўлган жойларда мавжуд бўлган барча видеоёзувлар олинган. Гувоҳлар ҳамда воқеа иштирокчиларнинг кўрсатмалари текширилмоқда. Унинг қўшимча қилишича, Ички ишлар органлари билан боғлиқ ҳолатда одам вафот этиши, юзага келган вазиятдан қатъи назар, фавқулодда ҳолат сифатида кўрилади ва воқеанинг барча иштирокчилари, шу жумладан, ҳар бир ходимнинг ҳаракатлари синчковлик билан, тўлиқ ва холисона ўрганилиши таъминланади. . https://t.me/+ULnm2bl5j1M5ODYy.
Hammasini ko'rsatish...
БЕКОБОД ШАҲАР ИИБ БИНОСИДА ОДАМ ЎЛДИ Марҳумнинг яқинлари “Кўз ўнгимда калтаклаб ўлдиришди”, демоқда ВОҚЕА ТАФСИЛОТИ Тошкент вилояти Бекобод шаҳар ИИБ биносига олиб борилган 43 ёшли эркак вафот этди. Расмийларга кўра, фуқаро ички ишлар идорасига кириш йўлагида соғлиғи ёмонлашиши туфайли вафот этган. Марҳумнинг акаси укаси ИИБ ходимлари томонидан калтаклангани оқибатида вафот этганини таъкидламоқда. Kun.uz мухбири ҳолатни ўрганиш учун Бекобод туманида бўлиб, марҳумнинг яқинлари билан суҳбатлашди. Бекобод шаҳар ИИБ биносига олиб борилган 43 ёшли эркак вафот этди. Kun.uz мухбири Бекобод туманида бўлиб, ҳолатни ўрганди ва марҳумнинг яқинлари билан суҳбатлашди. Тошкент вилояти ИИББ хабарига кўра, 43 ва 46 ёшли ака-ука қасддан баданга оғир шикаст етказишда айбланаётган 33 ёшли укасининг суд мажлисига борган. Улар укасига нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганидан норози бўлиб, залда жанжал кўтарган ва жамоат тартибини бузган. Мазкур ҳолатда жамоат тартибини тиклаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш учун суд залига ҳудудий ички ишлар бўлими ходимлари чақиртирилган. Етиб келган уч нафар ИИБ профилактика инспектори томонидан жанжал бартараф қилиниб, ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан ҳужжатларни расмийлаштириш мақсадида воқеа иштирокчилари шаҳар ИИБ биносига олиб борилган. 43 яшар фуқаро Бекобод шаҳар ИИБ биносига кириш йўлагида соғлиги ёмонлашиб, ҳушини йўқотгани, у шаҳар шифохонасига олиб борилгани ва кўрикдан ўтказилганда вафот этгани аниқлангани қайд этилган. Лекин воқеа иштирокчиси Дилмурод Юсупвалиев марҳум укаси ИИБ ходимлари томонидан калтаклангани оқибатида вафот этганини таъкидламоқда. “2024 йил 19 июнда суд бўлиб, укамга 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилди. Шунда дадамнинг жаҳли чиқиб, судядан нега бундай бўляпти, деб сўраган. Ички ишлар ходими дадамнинг елкасидан ушлаб, ўтир, деб сенсираб гапирган. Бундан укамнинг жаҳли чиқиб, нега ёши катта одамга сенсираб гапиряпсан, деганди иккитаси укамга ёпишиб кетди. Судя ҳам олиб чиқ, йўқот, деб турибди. Кейин мен турдим, қўлини қўйиб юбор, дедим. Кўчага чиқдик. Урмаган, сўкмаган бўлса, нега ёпишяпсизлар, деб сўрадим. Битта ходим укамга “мазангни қочириб ташлайман”, деган гаплар қилди, укам ҳам устингда форманг бор, бўлмаса бошқа жойда бўлса боравераман, деди. Биттаси менинг ҳам шимимдан ушлаб олган. Ёш бола эмасман, қўйиб юбор, дедим. Ички ишлар бўлимига бирга кетдик. Дарвозасидан киришим билан учта ходим менинг ҳам қўлимни қайириб олиб кирди. Иккитаси укамнинг қўлини қайириб турди. Биттаси дубинка билан урди, биттаси қорнига тепди, яна биттаси орқасидан урди. Кейин укам йиқилди. Тез ёрдам чақиринглар, мазам қочяпти, деди. Шу вақтда мени ҳам уришди, йиқилдим. Тез ёрдам чақиринглар, мазаси бўлмаяпти, дедим, шу пайт биттаси дубинка билан қулоғимга урди. Укамни 5-6 киши бўлиб яна уриб тепа бошлади, ҳаммаси ёш йигитлар экан. Учтаси оёғининг учи билан, биттаси оёғининг таги билан тепаверди. “Ноловка” деган хонанинг эшиги ёнида уришди. Унинг қўшимча қилишича, навбатчига укасига тегмасдан тез тиббий ёрдам чақиришини айтгани билан чақирмаган. “Ўзимнинг телефоним судда қолиб кетган. Кўчага югуриб чиқдим, тез ёрдам чақиринглар, деб бақираверганимдан кейин “началник милиция”си чиқди. Кўчага чиққанимда яна иккитаси ичкарига олиб кирди мени. Ўша кўчага чиққанимда укамнинг жони узилиб бўлган экан. Пулсини ўлчаб, ўлганини билишган, биринчи олиб келган ходимлар йўқ экан кирсам, ҳаммаси қаергадир кетиб қолган. Битта ходим бўлса тушунтириш хати ёзиб беринг, деб юрибди ортимдан. Сардор деган терговчи йигит билан укамнинг пулсини ўлчаб кўрдик. Сунъий нафас бериб, юрагини массаж қилдим. Мен чиқиб кетаётганимда укамнинг танасининг бир қисми калтакланган хонада, бир қисми коридорга чиқиб турганди. Мен келганимда коридорга чиқариб узала ётқизиб қўйишган экан.
Hammasini ko'rsatish...
Кўкариб, танаси совиб қолганди ўзи. Тили кетиб қолмаганмикан деб оғзини ҳам очиб кўрдим, тили жойида экан. Ўша ерда бақириб юрсам, “началник милиция”си менга, шантаж қилманг, бу ерда ким уради, ҳамма жойда камера-ку, деди. Бу нима деб қулоғимга урган жойини кўрсатдим, кийимлари оёқ изи бўлиб кетганди. Шунча гапдан кейин, ярим соат вақт ўтиб тез ёрдам чақиришди. Ҳушсиз ётган ҳолида навбатчи милиция келиб, сув бериб кўринг, биз берсак ичмаяпти, дейди. Тез ёрдам келавермагач, ўзларининг машинасига ортиб олиб кетишди. Мен ҳам бораман десам, олиб қолиб, тушунтириш хати ёзиб берасиз, дейишди. Кўчадаги танишларга бақириб айтдим укамни касалхонага олиб кетишганини. Қайси касалхонада эканини билиб беринглар дедим ички ишлардагиларга, билиб беришмади. 3 соат мени ушлаб туришди ўша ерда. Нимага ушлаб ўтирганини билмайман. Қулоғимга урганда контузия бўлган эканман, қулоқ пардам йиртилибди. Елкаларимда кўкарган жароҳатлар бор. Бир неча кунда йўқ бўлиб кетса ҳам керак. Ҳаммаси кўз олдимда бўлди, 5-10 дақиқа ичида бўлган воқеа бу нарса. Ҳозир истаётганимиз фақат адолат. Ёшликдан спорт билан шуғулланган, қўл жанги бўйича мусобақаларда қатнашган йигит эди. 4 нафар фарзанди бор, кичкинаси 1 ёшга ҳам тўлмаган. Бир-икки йилдан кейин катта қизи узатадиган ёшга етади. Шу 4 бола отасиз қолиб кетди энди”, дейди у. Расмийларга кўра, фуқаронинг ўлими сабабларига аниқлик киритиш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Ҳолат прокуратура органлари томонидан назоратга олиниб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Омбудсман томонидан Бош прокуратурага назорат хати юборилган ва унда ҳолат қонун талаблари доирасида кўриб чиқилиши, воқеанинг барча жиҳатлари очиқ ва адолатли суриштирилишини таъминлаш сўралган. Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсовнинг хабар беришича, ҳозирда воқеа содир бўлган жойларда мавжуд бўлган барча видеоёзувлар олинган. Гувоҳлар ҳамда воқеа иштирокчиларнинг кўрсатмалари текширилмоқда. Унинг қўшимча қилишича, Ички ишлар органлари билан боғлиқ ҳолатда одам вафот этиши, юзага келган вазиятдан қатъи назар, фавқулодда ҳолат сифатида кўрилади ва воқеанинг барча иштирокчилари, шу жумладан, ҳар бир ходимнинг ҳаракатлари синчковлик билан, тўлиқ ва холисона ўрганилиши таъминланади. . https://t.me/+ULnm2bl5j1M5ODYy.
Hammasini ko'rsatish...
БЕКОБОД ШАҲАР ИИБ БИНОСИДА ОДАМ ЎЛДИ Марҳумнинг яқинлари “Кўз ўнгимда калтаклаб ўлдиришди”, демоқда ВОҚЕА ТАФСИЛОТИ Тошкент вилояти Бекобод шаҳар ИИБ биносига олиб борилган 43 ёшли эркак вафот этди. Расмийларга кўра, фуқаро ички ишлар идорасига кириш йўлагида соғлиғи ёмонлашиши туфайли вафот этган. Марҳумнинг акаси укаси ИИБ ходимлари томонидан калтаклангани оқибатида вафот этганини таъкидламоқда. Kun.uz мухбири ҳолатни ўрганиш учун Бекобод туманида бўлиб, марҳумнинг яқинлари билан суҳбатлашди. Бекобод шаҳар ИИБ биносига олиб борилган 43 ёшли эркак вафот этди. Kun.uz мухбири Бекобод туманида бўлиб, ҳолатни ўрганди ва марҳумнинг яқинлари билан суҳбатлашди. Тошкент вилояти ИИББ хабарига кўра, 43 ва 46 ёшли ака-ука қасддан баданга оғир шикаст етказишда айбланаётган 33 ёшли укасининг суд мажлисига борган. Улар укасига нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганидан норози бўлиб, залда жанжал кўтарган ва жамоат тартибини бузган. Мазкур ҳолатда жамоат тартибини тиклаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш учун суд залига ҳудудий ички ишлар бўлими ходимлари чақиртирилган. Етиб келган уч нафар ИИБ профилактика инспектори томонидан жанжал бартараф қилиниб, ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан ҳужжатларни расмийлаштириш мақсадида воқеа иштирокчилари шаҳар ИИБ биносига олиб борилган. 43 яшар фуқаро Бекобод шаҳар ИИБ биносига кириш йўлагида соғлиги ёмонлашиб, ҳушини йўқотгани, у шаҳар шифохонасига олиб борилгани ва кўрикдан ўтказилганда вафот этгани аниқлангани қайд этилган. Лекин воқеа иштирокчиси Дилмурод Юсупвалиев марҳум укаси ИИБ ходимлари томонидан калтаклангани оқибатида вафот этганини таъкидламоқда. “2024 йил 19 июнда суд бўлиб, укамга 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилди. Шунда дадамнинг жаҳли чиқиб, судядан нега бундай бўляпти, деб сўраган. Ички ишлар ходими дадамнинг елкасидан ушлаб, ўтир, деб сенсираб гапирган. Бундан укамнинг жаҳли чиқиб, нега ёши катта одамга сенсираб гапиряпсан, деганди иккитаси укамга ёпишиб кетди. Судя ҳам олиб чиқ, йўқот, деб турибди. Кейин мен турдим, қўлини қўйиб юбор, дедим. Кўчага чиқдик. Урмаган, сўкмаган бўлса, нега ёпишяпсизлар, деб сўрадим. Битта ходим укамга “мазангни қочириб ташлайман”, деган гаплар қилди, укам ҳам устингда форманг бор, бўлмаса бошқа жойда бўлса боравераман, деди. Биттаси менинг ҳам шимимдан ушлаб олган. Ёш бола эмасман, қўйиб юбор, дедим. Ички ишлар бўлимига бирга кетдик. Дарвозасидан киришим билан учта ходим менинг ҳам қўлимни қайириб олиб кирди. Иккитаси укамнинг қўлини қайириб турди. Биттаси дубинка билан урди, биттаси қорнига тепди, яна биттаси орқасидан урди. Кейин укам йиқилди. Тез ёрдам чақиринглар, мазам қочяпти, деди. Шу вақтда мени ҳам уришди, йиқилдим. Тез ёрдам чақиринглар, мазаси бўлмаяпти, дедим, шу пайт биттаси дубинка билан қулоғимга урди. Укамни 5-6 киши бўлиб яна уриб тепа бошлади, ҳаммаси ёш йигитлар экан. Учтаси оёғининг учи билан, биттаси оёғининг таги билан тепаверди. “Ноловка” деган хонанинг эшиги ёнида уришди. Унинг қўшимча қилишича, навбатчига укасига тегмасдан тез тиббий ёрдам чақиришини айтгани билан чақирмаган. “Ўзимнинг телефоним судда қолиб кетган. Кўчага югуриб чиқдим, тез ёрдам чақиринглар, деб бақираверганимдан кейин “началник милиция”си чиқди. Кўчага чиққанимда яна иккитаси ичкарига олиб кирди мени. Ўша кўчага чиққанимда укамнинг жони узилиб бўлган экан. Пулсини ўлчаб, ўлганини билишган, биринчи олиб келган ходимлар йўқ экан кирсам, ҳаммаси қаергадир кетиб қолган. Битта ходим бўлса тушунтириш хати ёзиб беринг, деб юрибди ортимдан. Сардор деган терговчи йигит билан укамнинг пулсини ўлчаб кўрдик. Сунъий нафас бериб, юрагини массаж қилдим. Мен чиқиб кетаётганимда укамнинг танасининг бир қисми калтакланган хонада, бир қисми коридорга чиқиб турганди. Мен келганимда коридорга чиқариб узала ётқизиб қўйишган экан.
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
Джумабоева Рахима Мустафаевна - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Сирдарё вилояти телерадиокомпанияси телевидение гуруҳи катта муҳаррири Зокирова Турсунтош Нормуродовна - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Жиззах вилояти телерадиокомпанияси радио гуруҳи мухбири Иноятова Назира Сайпуллаевна - «Авторадио» радиоси дастурлар бўйича директори ва эфир бошловчиси Кличбаев Абатбай Реимбаевич - Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг қўлёзмалар, ноёб ва алоҳида қийматга эга нашрлар хизмати раҳбари Матчанова Интизор Жумабоевна - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «O‘zbekiston 24» телеканали Хоразм вилояти бўйича мухбири Муротова Муслима Камолидиновна - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «O‘zbekiston» радиоканали режиссёрлар гуруҳи сухандони Ниязов Норбек Рамазанович - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «O‘zbekiston 24» телеканали янгиликлар муҳарририяти бош муҳаррири Пирнафасова Муҳайё Рустамовна - «Жадид» газетаси адабий муҳаррири Саидов Шеродил Худайбердиевич - «Шарқ» нашриёт-матбаа акциядорлик компаниясининг чоп этиш цехи устаси Сулайманова Алия Исмаиловна - «Darakchi.uz» интернет нашри бош муҳаррири Сулаймонов Шодмон Султонович - «Бухоронома» ва «Бухарский вестник» газеталари таҳририяти бош муҳаррири, Бухоро вилояти Шамсиддинов Ёлқин Хакимович - Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати ҳузуридаги Медиа-маркази етакчи мутахассиси Эшонқулов Замон Асрорович - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Самарқанд вилояти телерадиокомпанияси телевидение гуруҳи махсус мухбири Юсупов Аҳмад Менгнимуратович - «Daryo.uz» интернет нашри бош муҳаррири Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев
Hammasini ko'rsatish...
Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида 26.06.2024 Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Мамлакатимизда сўз ва матбуот эркинлигини ривожлантириш, халқимизнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, давлат ва жамият бошқарувида очиқлик ва ошкоралик тамойилларини мустаҳкамлаш, демократик ислоҳотларни амалга ошириш йўлида фаоллик кўрсатиб келаётгани, глобал ахборот майдонида миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш, юртимиздаги янгиланиш жараёнларини ёритиш, эришилаётган ютуқларни кенг тарғиб этишдаги катта хизматлари, замонавий медиа тармоқлари учун юқори малакали кадрларни тайёрлаш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш борасидаги самарали фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар мукофотлансин: «Меҳнат шуҳрати» ордени билан Тайпатов Абдижалол Гаппарович - Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг ҳудудий ахборот таҳририяти бош муҳаррири Темиров Собиржон Ғуламович - Бешариқ тумани «Бешариқ тонги» газетаси бош муҳаррири, Фарғона вилояти «Дўстлик» ордени билан Абдусаматова Мукаддас Салиховна - Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, публицист Бекназарова Саодат Узбековна - «Овози тожик» газетаси катта мухбири Джураева Дилфуза Джангировна - Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси, публицист, Сурхондарё вилояти Кляцкий Григорий Николаевич - «Ишонч-Доверие» газетаси бўлим муҳаррири Левченко Сергей Владимирович - «Народное слово» газетаси бўлим муҳаррири Нугманов Равшан Якубджанович - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Тошкент радиоэшиттириш уйи овоз ёзиш хизмати режиссёри Очилов Қудрат Менглиевич - «Бир сафда» журнали масъул котиби Палуанова Мнайим Пирназаровна - «Nukus-Sayahat» масъулияти чекланган жамиятининг «Жаслар-ТВ» телеканали ва «Нукус-ФМ» радиоси директори, Қорақалпоғистон Республикаси Содиков Икром Мамадалиевич - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Наманган вилояти телерадиокомпанияси директори ўринбосари Тохиров Халимжон Тургунович - «Андижоннома» ва «Андижанская правда» газеталари таҳририятининг «Andijonnoma.uz» интернет нашри муҳаррири Хакимов Талип Адилович - Нурафшон шаҳри «Машъал» газетаси бош муҳаррири, Тошкент вилояти II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан Боймирзаева Саодат Ураковна - Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг матбуот котиби Муминов Файзулло Абдуллаевич - Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг жамоатчилик билан алоқалар кафедраси профессори Хасанова Захро Тулкуновна - «Гулхан» журнали бош муҳаррири «Соғлом турмуш» медали билан Имомхўжаев Зафар Ахбарович - Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби «Келажак бунёдкори» медали билан Абдурахимов Муслимбек Фозил ўғли - «Zo‘r TV» телеканалининг «Bu kun» информацион дастури раҳбари «Шуҳрат» медали билан Абдукадиров Дилшод Ахмеджанович - «Kun.uz» интернет нашри бош муҳаррири Абдурахманова Феруза Абдуганиевна - «Mening yurtim» телеканали бошловчиси Абидов Азиз Агзамович - Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жамоатчилик билан ҳамкорлик маркази бошлиғи – матбуот котиби Алимухамедов Туйгун Вахабович - «Ўзбекистон кўзи ожизлар босмахонаси» давлат унитар корхонаси муқоваловчиси Базаров Бахриддин Хайдарович - «Akademnashr NMM» масъулияти чекланган жамияти бош рассоми Байтураева Гулжамал Оринбасаровна - «Нурлы жол» газетаси бўлим мудири Вохидова Нозима Рахимовна - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Madaniyat va ma’rifat telekanali» давлат муассасаси кино-видеомаҳсулотлар ва тезкор дубляж муҳарририяти катта муҳаррири Гулямова Дилфуза Иззатовна - «Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари таҳририятининг Навоий вилояти бўйича махсус мухбири Джамалов Кахрамон Джумаевич - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «O‘zbekiston 24» телеканали муҳаррирлар гуруҳи бош муҳаррири
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.