Биз дунёдан кетар бўлдик,
Қолганларга салом бўлсин.
Бизлар учун хайр дуо
Қилганларга салом бўлсин.
* * *
Ажал букар белимизни,
Сўйлатмасдан тилимизни,
Хаста эдик,ҳолимизни
Сўрганларга салом бўлсин.
* * *
Таним ошкор очилгайдир,
Ёқасиз тўн бичилгайдур,
Бизни тоза бир важҳ ила
Ювганларга салом бўлсин.
* * *
Азроил олгайдур жонимиз,
Қурир томирда қонимиз,
Сўнгги кийим кафанимиз
Тикканларга салом бўлсин.
* * *
Кетар бўлдик Дўстимизга,
Етолмадик қасдимизга,
Қасд айлаб жанозамизга
Келганларга салом бўлсин.
* * *
Сўз сўзланур гоҳ орага,
Кимса тўймас бул ярага,
Бизни элтиб мақбарага
Қўйганларга салом бўлсин.
* * *
Бунда ҳар ким кетмай нетар,
Борса келмас йўлга кетар,
Бизнинг ҳолимиздан хабар
Олганларга салом бўлсин.
* * *
Ошиқ улдир-Ҳаққа шайдо,
Дардига Ҳақ қилгай даво,
Бизнинг учун эзгу дуо
Қилганларга салом бўлсин.
* * *
Мискин Юнус сўзлар сўзи,
Қонли ёшга тўлмиш кўзи,
Билмаслар не билсин бизни
Билганларга салом бўлсин.
Олимнинг ўлими-оламнинг ўлими дейишади,қандай олимларимиздан айрилиб қолдик.Бу каби олимларни тириклигида қадрлайлик,унвонлар,мартабалар беринглар,китоблар ёзишига имкон беринглар,аудио ёзувларини ёзиб олинглар.
Ўтганларни Аллоҳ рахмат қилсин,йўқотганларимиз ўрнини ҳайрлиси билан тўлдирсин.
@all_qomarun
Ko'proq ko'rsatish ...