cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Elmira Muxtor | blog

Эльмира Мухтор ижросидаги шеър ва ҳикоялар Китоблар, фикрлар

Ko'proq ko'rsatish
O'zbekiston16 333Til belgilanmaganToif belgilanmagan
Reklama postlari
1 272
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
Ma'lumot yo'q7 kunlar
Ma'lumot yo'q30 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Assalomu alaykum hurmatli kanal kuzatuvchilari. Kanalni ba'zi sabablarga ko'ra ko'chirdik. Kanal faoliyatini kuzatishni davom ettirmoqchi bo'lganlar @Elmira_Muxtor kanaliga obuna bo'lishlari mumkin. Noqulaylik uchun ming bor uzr)))
Hammasini ko'rsatish...
Assalomu alaykum hurmatli kanal kuzatuvchilari. Kanalni ba'zi sabablarga ko'ra ko'chirdik. Kanal faoliyatini kuzatishni davom ettirmoqchi bo'lganlar @Elmira_Muxtor kanaliga obuna bo'lishlari mumkin. Noqulaylik uchun ming bor uzr)))
Hammasini ko'rsatish...
00:11
Video unavailable
Талабалик давримизда курсдош қизлар билан практикадан маҳаллани ичидаги кўчадан қайтардик. 5 дугона доим бирга юрардик, иноқ эдик, кичкина бригада эдик😌 Иккинчи кўчада бир хола айрон сотарди, кун иссиқ пайти, июнь ойи, муздеккина айрон учун шу кўчадан ўтардик катта йўлга. Эҳҳҳҳҳҳ Шайхонтохур кўчалари))) Шунда баъзида видеодаги қизларга ўхшаб қитмирлигимиз тутиб қоларди😄 @Elmira_Muxtor 🌸✨🌸✨🌸✨🌸✨🌸
Hammasini ko'rsatish...
data.mp41.07 MB
01:46
Video unavailable
Сиз мени билмайсиз, Билмайди дунё. Қаҳр ва севгининг қоришмасиман... ✍Суҳроб Зиё 🎙 Эльмира Мухтор @Elmira_Muxtor 🌸✨🌸✨🌸✨🌸
Hammasini ko'rsatish...
Siz meni bilmaysiz.mp48.33 MB
#китоб_ҳақида #Сомерсет_Моэм Уилям Сомерсет Моем - инглиз ёзувчиси, 78 та китоб нашр этган. Моэмнинг кўпгина романлари қисман автобиографик бўлиб, улар унинг ажойиб ёзувчилик қобилиятини намойиш этади. "Ой ва сариқ чақа" Моэмнинг энг машҳур романларидан биридир. Роман сюжети рассом Пол Гогеннинг ҳаётий ҳикоясига асосланган. "Ой ва сариқ чақа " асари ҳозир ҳам 20 аср инглиз адабиётининг ҳақиқий дурдона асарларидан бири бўлиб қолмоқда. Мен бу романни ўқиб тугатганимга анча бўлди. Лекин нима ҳақида ёзишни умуман билмадим... Асарнинг ҳар бир кичик деталларини тўлиқ ёд этмоқчи эмасман, чунки мен олган таассуротни сиз оддий қабул қилишингиз мумкин. Негаки, мавзу ўша вақт менинг қалбимни бироз ларзага солди, ҳаёлларимда учиб юрган фикрларни тўлиқлигича ёза олмадим. Назаримда, кўплаб саёз асарлар тарозининг бир палласига, “Ой ва сариқ чақа" романи иккинчи палласига қўйилса, мана шу асар оғирроқ тош босса керак. Яна ҳам билмадим, бу менинг шахсий фикрим, эҳтимол, мен ҳикоядан ортиқча таъсирланиб юборгандирман). Асар кенг қамровли бўлиб, ундаги ҳар бир образнинг бош мавзуда тутган ўз ўрни – позитсияси бор. Сомерсет Моэмнинг "Ой ва сариқ чақа" китобини тугатганимда бош қаҳрамон Стриклендга унчалик ачинмадим. Унинг ўлимини худди шундай бўлиши керакдек қабул қилдим. Қайсидир китобда ўқигандим: "Токи тирик экансан, дахоликдан умидвор бўлма." Бизда ҳам деярли шундай. Ўлиб кетган инсонга ҳурматимиз ва меҳримиз жўшиб кетади, қон-қонимизга сингиб кетган урф-одатга ўхшайди гўё. Шунчаки болалигида рассом бўлишни орзу қилган, кейинчалик кундалик ҳаёт, турмуш, оила туфайли эриша олмаган орзусига, эндиликда бутун умрини бағишлашга қарор қилган худбин, такаббур, мағрур ва аҳмоқ инсон ҳақида. Ҳа, аҳмоқ. Чунки бизда фикрлаши ўзгача, бошқалардан ажралиб турадиган инсонларни шундай аташади. Баъзида ўзимизни худди телбалардек тутишга ҳаракат қиламиз, ақлдан озамиз, ичамиз, чекамиз, йиғлаймиз, кимдандир аламимизни оламиз. Лекин ишонинг булар вақтинчалик, токи бирор бир жамиятда истиқомат қилар экансиз, барибир шу оқимга тушишга мажбурсиз. Ичимиздагиларни гоҳида қоғозга ёзармиз, дардимизни достон қилармиз, хаёлларга берилармиз. Кейин ортга қайтиб, яна ўша жойга бориб, ҳаётимизни келган жойидан давом эттирамиз. Худди от айланиб қозиғини топгандек. Бўлмаса сизни жиноятчига чиқаришади. Стрикленднинг қалбида сўзлаб бера олмайдиган, томирларида қайнайдиган, юрагина ҳапқиратадиган ажиб бир тушунарсиз гўзаллик бор эди-ки, уни расмларга жо қилишни хоҳлади. Ва жамиятдан бутунлай воз кечди, бутунлай кетди. Бундай таваккалчилик учун қатьият, журьат ва ирода керак. Эртаси номалум бўлган хаёт учун, хозирда сизда мавжуд бўлган барча нарсадан воз кечиш осон эмас. Ўзингизга ўзга олам пайдо қилишингиз мумкин, мени қўлимдан келади бу иш десангиз хам хайрон қолмайман. Лекин бунинг оқибати сизга фақат адолатсизлик олиб келади. Асардаги Струве айтганидек : "Бундай фазилат эгаларининг қисмати оғир бўлади. Даҳо одамларга сабр-бардош ва эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлмоқ керак." Даҳо инсонлар ҳар доим ҳам етарлича роҳатда яшайвермаган. Айтишадику, дўстларинг, танишларинг, қариндошларинг ҳаёт экан, даҳоликка етиша олмайсан деб. Aслида тақдир эмас инсонлар бешафқат. Асар назаримда бироз мураккаб, юки бор китоб. Уни саҳифаларга тез-тез кўз югиртириб ўқиб чиқа олмайсиз. Акс ҳолда тушунмай қолишингиз аниқ. Воқеалар турлича, персонажлар ажойиб. Айниқса Стрикленд чизган расмлар жуда ҳам гўзал ва латофатли таърифланган. Ўқиганингизда расмларни ўз кўзингиз билан кўргандек бўласиз, ҳаёлингизда жонланади. Мени Струве қонимни қайнатти, чидаб бўлмас даражадаги олий жаноблик. Ишонинг мехрнинг хам, оқкўнгилликнинг хам чегараси бўлгани маьқул экан. Мутолаа давомида саволлар туғилади, жавобини излайсиз. Аммо кўпгина саволларга, китобни тугатсам хам жавоб топа олмадим. Назаримда жавоб Стриклендни тушунишга ҳаракат қилишда ва персонажларни борича қабул қилишда. Бу китоб хақида етказиб беришга ҳаракат қилганларим. Мияда айланиб юрган фикрларни барчасини ёза олмадим. Бу шахсий хулосаларим албатта. Китобни албатта мутолаа қилинг. @Elmira_Muxtor 🌸✨🌸✨🌸✨🌸✨🌸
Hammasini ko'rsatish...
Бундан чамаси ярим йиллар илгари @BintuMuxtorgaXabarBot га бир мактаб ўқувчиси хабар жўнатибди. Ўзбекистонлик, лекин ҳозирда Франсияда истиқомат қилар экан. У ўзи ёзган "Дардингизман" матнини аудио шаклда ўқиб, каналга жойлашимни сўради. Матнни ўқиганимдан кейин, кулиб, 7-синф ўқувчисида дард нима қилсин деб хабар жўнатиб юбордим. "Сизнингча дард-ташвиш ёш танлар экан-ми?. Яна пичинг гапингизга қараганда дард бу фақат севгими?" деб ёзди жавобан. Бундай жавобни кутмаганим учун, нима дейишни билмадим ва бошқа хабар жўнатмадим. Нурислом исмли 14 ёшли бу боланинг ёзганини ўқиб каналга жойладим. Ҳа у ҳақ, синов, дард ёш танламайди. Мен 5-синфлигимда укам билан Mortal Combaт ўйинида ким зўр ўйнашини исботлаш учун мусобақа ўйнаётганимда, кимдир эрталаб соат 5 дан оиласига ёрдам бўлиши учун тирикчилик дардида ишга чиққан бўлиши мумкин. Мен 7-синфлигимда туғилган кунимга торт танлаётганимда, кимдир ота-онасининг қўли калталигини билиб, ҳаттоки музқаймоқ олиб беринг деб айта олмаган бўлиши мумкин. Мен 9-синфлигимда кийган кўйлагимни иккинчи марта кийишга уялаётган пайтимда, кимдир 2 йилдан бери кияётган оёқ кийимини таъмирлатаётган бўлиши мумкин. Ҳа, мумкин! Ҳозирги кунда катта синфдаги мактаб ўқувчиларини каментдаги ёзганларини кўрсам ёки шу ёшдагиларнинг каналларини кузатсам кўпчилигида асосан шу гаплар: -Икки кундан бери смсларимга жавоб ёзмайди; -Мени спам қилибди; -Менга хиёнат қилди, бевафо; -Энди ҳаёт усиз қоронғу; -Яшашдан маъно қолмади; -Ўзимни ўлдираман; Худдики ҳаётни ҳамма ташвиши уларнинг елкасида. Ҳа, балки, шундай ёшдадир. Лекин барибир ҳаётга бироз жиддийроқ қараш керак. Бошга ҳақиқий синов келадиган бўлса, сизнинг бу "эркатой севгингиз" бир чеккада "дамини олади". Шунинг учун каналимдаги мактаб ўқувчиларига тавсия қилмоқчиман. Худойберди Тўхтабоевнинг "Беш болали йигитча" китобини албатта мутолаа қилинг. Агар фарзандлари мактабга борадиган ота-оналар бўлса, фарзандингизга ушбу китобни олиб беринг. Кўчадаги болалар билан озгина бўлса ҳам ўйнашни орзу қиладиган, етим қолган икки синглиси ва уч укасига ота-она бўлиб, уларга қараётган, ҳозирги кунда баъзи "эркаклар" ўз фарзандига алимент пули тўламаслик учун ҳужжат тўғирлаб юрган бир пайтда, 2ёшли синглиси Робия "акажон қовун егим келяпти" деганида, пули бўлмаса ҳам, сен учун албатта топиб келаман дея, кўчага чиқиб, оёқ кийиминин сота олмаганидан кейин иложсизликдан дунё кўзига тор кўринган, ёшлигидан "беш болали йигитча" лақабини олган Ориф исмли бола ҳақида. 15 ёшингизда синфдош қизингиз сизга қиё боқмагани, Акромни танлагани фожиа эмас, Орифнинг бошига тушган синовлар хақиқий фожиадир аслида. Ҳа яна бир гап. Охирги пайтларда тез-тез кўзим тушаётган постлар ҳақида ҳам қисқача ёзгим келди. Кеча бир каналга реклама орқали киргандим, диний канал экан. Описаниясини ўқидим аввал. "Ёзганларим келажакдаги маҳрамим учун, номаҳрамларга жонатсангиз розимасман" деб ёзилган. Каналда 30к одам, шубхасиз кўпи аёл-қизлар. Бу ёзгани ортиқча. Севги ҳақида эҳтиросли постлар ёзиб, тагига қавс ичига "келажакдаги ҳалолимга аталган" деб ёзиб қўйибди😅. Энди буни ҳалоллиги қолдими, 20k аёл-қизга ўқиттирганидан кейин. Ҳалолинга аталганини тўйдан кейин ўзига айт. Минглаб аёл-қизларга ўқиттирганингдан кейин унда ҳалолингни ҳаққи ҳам қолмайди. Каналда фақат севги ҳақидаги исломий кинолар, севги ҳақидаги ҳадислар ва яна севги ҳақидаги исломий сўзлар. Буларни ўқиган одам Дин фақат тўшакдан иборат экан деб ўйлайди. Шахвоний севгингизга Динни аралаштирманг. Яна bot га "фақат эркаклар ёзсин, қизлар ёзмасин, номахрамлардан пархездаман, сақланаман" деб ёзилган. Шунчалик тақводор экансан "канал фақат рижоллар учун" деб ёзиб қўй. Ҳамма хотин-қизларни йиғволиб, ўзингни кўрсатмасдан. Хуллас келажакдаги ҳалолларига атаб севги хатлари ёзадиган каналлар жуда кўпайиб кетти. Ҳурматли мактаб ўқувчилари Динимизда аввал илм олиш буюрилган. Шунинг учун китоб ўқинг, билим эгалланг. Оишаю Марямларга навбат келади худо хоҳласа. П.С. Ўша гап: Китоб ўқишдан тез зерикиб қоладиганлар, узун постларни охиригача ўқишдан бошланг)) @Elmira_Muxtor 🌸✨🌸✨🌸✨🌸✨🌸
Hammasini ko'rsatish...
02:20
Video unavailable
Салом! Бу яна мен.... Дардингизман... Оғриқли хотиралар билан яшаш сизга шунчалик ёқадими...? ✍Нурислом 🎙Эльмира Мухтор @Elmira_Muxtor 🌸✨🌸✨🌸✨🌸✨🌸
Hammasini ko'rsatish...
Dardingiz.mp411.36 MB
​​Агар кимгадир китоб совға қилмоқчи бўлсангиз, нархи ёзилган этикеткасини олиб ташланг🥲 Масалан дўстимнинг қанча расход қилганини билиб олдим. 138.000минг😄. Бу китоблардан фақат Марк Левининг - "Соя ўғриси" китобини ўткан йили мутолаа қилгандим. Чунки китоб ҳақида қисқача эшитгандим. Балки кўпчилик ўқигандир ҳам. Роман қахрамони болалигида инсонларининг сояларини ўғирлайдиган ва бу сояларнинг ҳар бири унга эгасининг сирларини айтиб берадиган бўлади. У соялардан инсонларнинг орзуларини, умидларини ва қайғуларини билиб олади. Лекин мен буни орзу қилмасдим ва романдаги йигитга ҳавас қилмаганман. Инсонларнинг орзуларини билиш яхши, лекин ҳамманинг дардини кўтариб юриш қийин, жуда қийин. Роман қаҳрамони бошқа шаҳарга кетади, тиббиёт факультетига ўқишга киради, шифокор бўлади. У ерда ҳам касал, одамови болаларнинг сирларини билишда соясидан фойдаланади. Бир куни ўз шаҳарчасига қайтади ва синфдош дўсти Люк билан учрашади. Унинг кўзларидан қайғуси борлигини англайди. Бироқ дўстининг соясини ўғирлашни, унинг сирларини билиб олишни, дўстига нисбатан хиёнат деб билади ва соясига тегмайди. Лекин уйига қайтганида уни дўсти Люкнинг сояси кутиб олади ва унга барча ҳақиқатни айтади.... "Китобни ўқишингиз шарт" ёки "нимадир оласиз бу китобдан" демоқчи эмасман албатта. Лекин вақтингиз бўлганида, қизиқсангиз, зерикканингизда мутолаа қилсангиз бўлади. П.С.Ҳа айтганча китоб учун раҳмат будущий генерал😊 Яхши ҳам каналимда йўқ, бўлмаса юқоридаги гапларимдан кейин, китобларини қайтариб олармиди)) @Elmira_Muxtor
Hammasini ko'rsatish...

  • Photo unavailable
  • Photo unavailable
  • Photo unavailable
  • Photo unavailable
#adamdan_iqtiboslar -Мaшина ҳайдашни ўрганмоқчи бўлган одам, биринчи мaшинани яхшилаб ювишни ўрганиши керак. Бор маторни ёқ, ювишни бошла. Сенга ишонаман -Наушник? Наушникни нима қиласан? Ютюбда кўрдим қулоққа зарар экан. 40 ёшга бормасдан кар бўласан. Ашулани телефонда эшитиб юравер. -Кечаги китобни ўқиб тугатдим. Охири қандай тугаганини айтмайман, ўзинг ўқиб билиб ол. Тарихий, детектив китобларинг бўлса бер, анув ғалати-ғалати (антиутопия) китобларингни ўзинг ўқи. -Боғдаги мевалар сени роса ғийбат қилишди. Малиналарни тагидаги ўтларни яхшилаб чопмагансан яна ўт босиб кетибди. Смародиналарни териш керак, қушлар ебкетябди. Меҳнатдан одам ўлмаган. -Икки кундан бери гулларга сув қуйилмаган, сўлиб ётибди. Ўзинг бир кунда қаааанча сув ичасан. Уялмайсанми, гуллар ҳам шу оила аъзоси ахир! -Бизнесда "ота-қиз" деган тушунча йўқ, у ерда фақат "рақобат" бор. Хуллас ҳамма ўзи учун ҳаракат қилиши керак. Бошқага умуман ишонма ©️Дадам @Elmira_Muxtor 🌸✨🌸✨🌸✨🌸✨🌸
Hammasini ko'rsatish...
#reklama #аудиоПарча ✍Хадича Кубро Тонгар "Никоҳимни асрай оламан" -Болалигимизда ота-оналаримиз хоҳлаган "одобли кўрсатувчи" ниқобларни киямиз... -Жуфтингиз "тақдирми" ёки "ўзингизнинг танловингизми?" -Ичингиздаги ғазабми ёки болалигингиздаги травмаларнинг натижасими... 🎙Эльмира Мухтор & Умид Абдуҳакимов Китобни ҳарид қилиш: @bookuzbekistan 🌸✨🌸✨🌸✨🌸
Hammasini ko'rsatish...
Nikoh.mp34.38 MB
Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.