cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

O'zlidep Toshvil. kengashi Matbuot xizmati

O'zLiDeP Toshkent vil. Kengashi Matbuot xizmati

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
1 377
Obunachilar
-89024 soatlar
-1 7837 kunlar
-1 78030 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

✏️ Ўзбекистон либерал-демократик партияси нашри – "ХХI аср" ижтимоий-сиёсий газетаси бош муҳаррири Норқобил Жалилов "Олтин қалам" XVIII миллий мукофоти билан тақдирлангани барча партиядошларимизни қувонтирмоқда. ✏️Мавриди келганда, мазкур газета, аввало, партиямизнинг эзгу, олижаноб ғоя ва мақсадларини тарғиб қилиш, O'zLiDePнинг ОАВ йўналишидаги долзарб вазифаларини амалга оширишга салмоқли ҳисса қўшаётганини мамнуният билан эътироф этамиз. Норқобил Жалилов раҳбарлик қилган даврда "ХХI аср" ҳам шаклан, ҳам мазмунан юксалди, минглаб янги ўқувчилар орттирди. ✏️Эътиборлиси, партиямиз нашрини 2016 йилдан буён бошқариб келаётган Норқобил Жалилов "Олтин қалам" миллий мукофоти билан икки карра тақдирланган ягона журналистга айланди. У дастлаб телевидениедаги фаолияти учун ҳам бу нуфузли мукофотга лойиқ кўрилган. #uzlidep #tabriklaymiz @uzlidep
Hammasini ko'rsatish...
OAV_biz_haqimizda ОҲАНГАРОНДАГИ “ИШБИЛАРМОН АЁЛ”ЛАР МУАММОЛАРИГА АМАЛИЙ ЕЧИМЛАР ТОПИЛДИ ♻️ Юртимизда аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, ибратли ва фаол ишбилармон аёллар тажрибасини оммалаштириш мақсадида ҳар йили бир марта ўтказилаётган “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови ҳам мана шундай тадбирлар сирасига киради. ✅ Бу йил ўзгача тарзда ташкил этилаётган кўрик-танловнинг маҳалла босқичларидан бири партия вилоят, Оҳангарон туман ва шаҳар Кенгашлари, “Ҳунарманд уюшмаси”нинг туман бўлими ҳамда “Ишбилармон аёллар” ассоциацияси туман бўлинмаси ўзаро ҳамкорлигида Тошкент вилоятининг олис ҳудудларидан бўлган Оҳангарон тумани 2-сектор ҳудудида ўтказилди. 📺 Ғоят қизиқарли ўтган танлов тафсилоти “NURAFSHON-TV” телеканалининг “NURAFSHON XABARLARI” информацион дастури орқали эфирга узатилди. ➖O'zLiDeP Toshkent viloyat Kengashi rasmiy kanali ➖
Hammasini ko'rsatish...
#O‘qishni_tavsiya_etamiz 📖 "Yangi O‘zbekiston" gazetasining 2024-yil 11-may kungi sonida Oila va xotin-qizlar qo‘mitasi raisi Ozoda Parpiboyevaning "Yangi O‘zbekistonning gender siyosati" mavzusidagi maqolasi chop etildi. 💠 O'zLiDeP Toshkent viloyat Kengashi "Ayollar qanoti"
Hammasini ko'rsatish...
#qutlov Азиз ва қадрли юртдошлар! Ҳурматли депутатларимиз ва партиядошлар! Сизларни шонли байрам – "9 май – Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан самимий муборакбод этаман! Бугунги улуғ айёмда буюк Ғалабага беқиёс ҳисса қўшган, шу ёруғ кунларга етиб келолмаган азиз инсонларни ёд этамиз, уларнинг хотираси, пок руҳлари олдида таъзим қиламиз. Урушда, меҳнат фронтида иштирок этган, бугун халқимизнинг эъзозида бўлиб келаётган мўътабар уруш фахрийлари олдида чексиз қарздормиз. Мустақиллик йилларида халқимизнинг тинчлиги ва осойишталигини ҳимоя қилиб, ўз хизмат бурчини адо этиш йўлида ҳалок бўлган жасур ҳарбийларимиз хотирасини миннатдорлик билан эсга оламиз. Азиз юртдошлар! Сиз, азизларни бугунги улуғ айём билан яна бир бор чин қалбимдан табриклайман. Барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларингизга файзу барака тилайман. Юртимиз тинч, халқимиз доимо омон бўлсин! Камоли эҳтиром ила Тўлқинжон Файзиев, O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши раиси ➖O'zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши расмий канали ➖
Hammasini ko'rsatish...
#qutlov Азиз ва қадрли Каромат Турғуновна! Сизни қутлуғ 60 ёшга тўлишингиз муносабати билан кўп сонли партия аъзолари ва депутатларимиз номидан самимий муборакбод этамиз! Ҳурматли, Каромат Турғуновна! Сизнинг мамлакатимизнинг барқарор ривожи, халқимизнинг фаровон ҳаёти, жонажон партиямизнинг ҳаётбахш ғоя ва дастурларини рўёбга чиқариш, партия имиджини юксалтириш йўлидаги кўп йиллик самарали меҳнатингиз, юртимизнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ҳаётини юксалтиришдаги катта хизматларингиз таҳсинга сазовор! Сизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, фарзандлар ардоғи, эл-юрт эътирофи, мамлакатимизнинг барқарор иқтисодий, ижтимоий, сиёсий тараққиёти, халқимизнинг фаровон ҳаёти йўлида олиб бораётган фаолиятингизда омад ва зафарлар ёр бўлишини Яратган Парвардигордан тилаб қоламиз! Камоли эҳтиром ила Тўлқинжон Файзиев, O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши раиси ➖O'zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши расмий канали ➖
Hammasini ko'rsatish...
O’zLiDeP Қибрайда ёшлар муаммоларини ўрганди Бугун юртимизда ёшларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. O’zLiDePнинг Қибрай туманида ўтказилган навбатдаги учрашув тадбири ҳам айни мақсадга хизмат қилди. БАТАФСИЛ #yoshlar_qanoti ➖O'zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши расмий канали ➖
Hammasini ko'rsatish...
Ангренда “Ишбилармон аёл – 2024” аниқланди Бу йил тўққинчи бора ўтказилаётган O’zLiDeP нинг “Ишбилармон аёл - 2024” кўрик-танлови Ангрен шаҳрида ҳам ўзгача руҳ ва кўтаринки кайфиятда ташкил этилмоқда. Ўзгача ёндашувда ташкил қилинган кўрик-танловнинг шаҳар босқичи Ангрен шаҳридаги “Билим Зиё ” ўқув марказиниг фаоллар залида ўтказилди. БАТАФСИЛ #uzlidep #ishbilarmonayol ➖O'zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши расмий канали ➖
Hammasini ko'rsatish...
"Ишбилармон аёл - 2024" кўрик-танловининг маҳалла босқичлари ўтказиляпти ЎзЛиДеП юртимиз иқтисодиёти, кичик бизнес ва хусусий секторнинг ривожланишида фаол иштирок этаётган шижоатли, ташаббускор хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор самарали тадбирларни амалга ошириб келмоқда. Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилаётган “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови ҳам ана шундай тадбирлар сирасига киради. Бу йилги кўрик-танловнинг саралаш босқичлари маҳаллалар кесимида ташкил қилиняпти. Хусусан, Тошкент вилояти Оҳангарон туман ва шаҳридаги маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ишбилармон хотин-қизлар ўзаро беллашдилар. Танловда тадбиркор, ишбилармон, фермер, ҳунарманд ва томорқачилар ўз маҳсулотлар кўргазмаси билан қатнашдилар. Ҳакамлар ҳайъати аъзолари иштирокчиларни танлов шартларига асосан адолатли баҳолаб борди. Ҳар бир маҳалладан бир нафардан ишбилармон ғолиблари саралаб олиниб, туман, шаҳар босқичида, сўнг ҳудудий республика босқичларида қатнашадилар. #uzlidep #ishbilarmonayol @uzlidep
Hammasini ko'rsatish...
#qutlov O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши жамоаси партия Ангрен шаҳар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари – аппарат раҳбари Нарбаева Мукаддам Холдибековнани таваллуд айёми муносабати билан кўп сонли партия аъзолари ва депутатлари номидан самимий муборакбод этади! Қадрли, Мукаддам Холдибековна! Сизнинг мамлакатимизнинг барқарор ривожи, халқимизнинг фаровон ҳаёти, жонажон партиямизнинг ҳаётбахш ғоя ва дастурларини рўёбга чиқариш, партия имиджини юксалтириш йўлидаги кўп йиллик самарали меҳнатингиз, юртимизнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ҳаётини юксалтиришдаги катта хизматларингиз таҳсинга сазовор! Сизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, фарзандлар ардоғи, эл-юрт эътирофи, мамлакатимизнинг барқарор иқтисодий, ижтимоий, сиёсий тараққиёти, халқимизнинг фаровон ҳаёти йўлидаги хизматларида омад ва зафарлар ёр бўлишини Яратган Парвардигордан тилаб қоламиз! Камоли эҳтиром ила Тўлқинжон Файзиев, O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши раиси ➖O'zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши расмий канали ➖
Hammasini ko'rsatish...
O‘zLiDeP Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг “коврак” экспорти масаласи бўйича позициясини қўллаб-қувватлайди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрь куни ПФ-158-сон Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон - 2030” стратегиясининг 55-мақсадига кўра, миллий иқтисодиётнинг экспорт салоҳиятини кучайтириш, 2030 йилга қадар экспорт ҳажмини 45 млрд. долларга етказиш вазифаси белгиланган. Мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини ошириш муайян маҳсулотларга боғланиб қолмаслиги, экспорт қилинадиган товарлар диверсификацияси, тармоқлар ва ҳудудлар кесимида тақсимланиши ҳамда экспорт жараёнлари аҳоли даромадларини оширишга хизмат қилиши лозимлиги муҳим вазифа саналади. Ҳудудларнинг ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда воҳа вилоятларида жахон бозорида юқори талабга эга бўлган “коврак” шираси аҳоли томорқаларида етиштириш йўлга қўйилган. Бугунги кунга қадар ушбу маҳсулот фаол экспорт қилинмоқда. Бироқ, ижтимоий тармоқлар орқали Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги “коврак” ширасини экспорт қилувчи корхона аҳоли томорқасида етиштирилган ковракни экспорт қилиш учун Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариш вазирлиги томонидан махсус рухсатнома расмийлаштириш рад этилаётганлигидан норозилигини билдирган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва қарорларига мувофиқ, аҳоли томорқаларида экспортбоп ва сердаромад экинлар экишга, шунингдек, саноат усулида кичик ишлаб чиқариш ва маҳсулот етиштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган “Ўсимлик дунёси объектларини олиб кириш ва четга олиб чиқиб кетишда рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги”ги низомнинг 1-бандида ушбу Низомнинг талаблари питомниклар, плантациялар, томорқа, хусусий боғлар ва дала ҳовлиларда етиштириладиган ўсимлик объектларига нисбатан татбиқ этилмаслиги белгиланган. Юқорида келтирилган асосларга кўра, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан 2024 йил 1 май куни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига Низом талабларига зид равишда аҳоли томорқаларида етиштирилган ўсимлик объектларига нисбатан четга олиб чиқиб кетишда рухсат бериш рад этилганлиги ҳолатини кўриб чиқиш ҳақида сўровнома киритган. Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ўзининг дастурий мақсадларидан келиб чиққан ҳолда аҳоли фаровонлигини ошириш ва мамлакатимизнинг иқтисодий қудартини юксалтиришга қаратилган “Ўзбекистон - 2030” стратегиясида белгиланган вазифалар ҳамда амалдаги қонунчилик ижросини таъминлаш мақсадида; - Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан 2024 йил 1 май куни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига аҳоли томорқаларида етиштирилган ўсимлик объектларига нисбатан четга олиб чиқиб кетишда рухсат бериш рад этилганлиги ҳолатини қайта кўриб чиқиш ҳақидаги сўровномани тўлиқ қўллаб-қувватлайди; - мазкур ҳолатнинг қонунийлигини ўрганиш ва уни тезкорлик билан бартараф этиш чораларини кўриш учун жиддий киришганлигини маълум қилади. O‘zLiDeP Матбуот хизмати #uzlidep #munosabat ➖O'zLiDeP расмий канали
Hammasini ko'rsatish...