cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Pensiya jamg'armasi Andijon viloyati boshqarmasi matbuot xizmati

Ушбу телеграм канали фуқароларни пенсия таьминотидаги янгиликлар билан хабардор этиш, пенсия ва нафақалар тайинлаш ва тўлаш жараёнларида юзага келаётган муаммоларини аниқлаш ва уларни хал қилиш мақсадида ташкил этилган. https://t.me/Andpension

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
651
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
-47 kunlar
-830 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Photo unavailableShow in Telegram
II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мол-мулк солиғидан қандай имтиёзлар бор? Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 421-моддасига асосан I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулкнинг 60 квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинган. ❗️Ушбу солиқ имтиёзи мулкдорнинг танловига кўра фақат битта яшаш учун мўлжалланган кўчмас мулк объектига татбиқ этилади. Шунингдек, Кодекснинг 436-моддаси биринчи қисми 3-бандига асосан, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ер солиғидан озод қилинган. 🖥 Бунда пенсионер тўғрисидаги маълумотлар Пенсия жамғармаси томонидан солиқ органларига электрон шаклда юборилади. 📞 12-71     🌐 pfru.uzTelegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
00:08
Video unavailableShow in Telegram
✨ Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси барча юртдошларимизни улуғ ва файзли айём – моҳи Рамазон ҳайити билан муборакбод этади. Саҳоватли ва бағрикенг халқимиз хонадонини қут-барака, бахт-саодат, гўзал диёримизни тинчлик ва осойишталик асло тарк этмасин! 📞 12-71     🌐 pfru.uzTelegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Hammasini ko'rsatish...
White Gold Traditional Ramadan Greeting Mobile Video.mp41.24 MB
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
🧓🏻 Аёллар қачон 54 ёшдан имтиёзли пенсияга чиқишлари мумкин? Бугунги кунда давлатимиз томонидан аёлларга турли имтиёзлар, имкониятлар бериб келинмоқда. 🔵 Хусусан, аёлларни ижтимоий, моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида пенсия таъминотида ҳам имтиёзлар бор. Қонунчиликда аёллар умумий белгиланган пенсия ёши (55 ёш) ни 1 йилга қисқартирилган ҳолда пенсияга чиқиш имтиёзи берилган. ❔ Хўш, бу имтиёз аёлларга қачон берилади? ➡️ Батафсил 📞 12-71     🌐 pfru.uzTelegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
#биласизми Вафот этган фуқаронинг жамғарилган пенсия маблағлари мерос сифатида қолдириладими? 🪙 Қонунчиликка мувофиқ, фуқаро вафот этган тақдирда, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағида жамғарилган маблағлар қонунчиликда белгиланган тартибда мерос сифатида ўтади ва меросхўрга бир йўла тўлиқ ҳажмда тўланади. 📞 12-71 🌐 pfru.uzTelegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Hammasini ko'rsatish...
👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
👨‍🦽Ногирон болам бор. Фақат унга ғамхўрлик қиламан. Пенсия ёшигача ҳеч каерда ишлай олмасам менга пенсия тайинланадими? ✍️ “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болага қараб туриш даври пенсияга чиқишда иш стажига қўшиб ҳисобланади. Бунда, қараб туриш вақти пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига фақат қараб турган ва қараб туришга муҳтож бўлган шахс билан бирга яшаган шахслардан бирига қўшиб ҳисобланади.
Ушбу қараб туриш вақти фуқарода умумий иш стажи камида 7 йил бўлган тақдирда иш стажига қўшиб ҳисобланади.
❗️Агар фуқарода камида 7 йил иш стажи бўлмаган тақдирда 18 ёшгача болага қараб туриш даври иш стажига ҳисобланмайди.
🗣 Бундай вазиятда фуқарони ижтимоий ҳимоя қилиш, моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида унга “ёшга доир нафақа” тайинланади.
Маълумот учун, ёшга доир нафақага ◼️ эркаклар 65 ёшдан; ◼️ аёллар 60 ёшдан чиқиш ҳуқуқига эга бўлса; ◼️ болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналар 55 ёшдан чиқишлари мумкин. 📞 12-71     🌐 pfru.uzTelegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
#савол_жавоб Ёшга доир нафақа нима ва у кимларга тайинланади? 👵 Ёшга доир нафақа давлат пенсиясини тайинлаш учун 7 йилдан кам иш стажи мавжуд бўлган шахсларга тайинланади. Ушбу турдаги нафақа: 👨🏼‍🦳 - эркакларга — 65 ёшга етганларида; 👵🏼 - аёлларга — 60 ёшга етганларида; 🧓🏻 - болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга — 55 ёшга етганларида тайинланади. ➡️ Ёшга доир нафақа қонун ҳужжатларда белгиланган миқдорларда тайинланади. ✅ Ҳозирги кунда зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори — ойига 621 минг сўмни ташкил этади. ❗️ Эслатма: Ёшга доир нафақа ёшга доир пенсиядан фарқланади. Бу икки атама бир хил тушунча эмас. 📞 12-71     🌐 pfru.uzTelegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
#савол_жавоб 🔰 Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ: эркаклар – 60 ёшга, аёллар – 55 ёшга тўлганда ва меҳнат стажи камида 7 йил бўлганда тўлиқсиз ёшга доир пенсия тайинланиши белгилаб қўйилган. 📄 Фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4742-сонли Қарорда белгиланган 101 турдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланса ҳамда ўрнатилган тартибда ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баробари (340 минг сўм)да ижтимоий солиқ тўловини тўласа, 1 йиллик иш стажи ҳисобланади. ✅ Демак, фуқаро 7 йил давомида ҳар йили Пенсия жамғармасига ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида ижтимоий солиқ тўловини амалга оширган тақдирда, келгусида пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳозирги кунда, иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда — ойига 621 000 сўмни ташкил этади.
➡️ Пенсия миқдори иш ҳақи ва иш стажига боғлиқ. 🗣 Ушбу турдаги ижтимоий солиқни тўлаб меҳнат стажига эга бўлмоқчи бўлган фуқаролар қаерга мурожаат қилишлари керак? 📞 12-71     🌐 pfru.uzTelegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
🪖 Турмуш ўртоғим чегара қўшинларида ҳарбий хизматчи. Улар билан яшаган ҳудудда ишлаш имкониятим бўлмади. Келажакда пенсияга чиқиш вақтимда менга қандай имтиёз берилади? 📄 "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 37-моддасига мувофиқ, офицерлар таркибидан бўлган шахслар, пропоршиклар, мичманлар ва муддатдан ташқари хизмат ҳарбий хизматчилари ўз хизмат фаолиятлари давомида: - турмуш ўртоқлари билан бирга яшаётган, лекин турмуш ўртоқлари учун хизмат қилинаётган ҳудудда ишлаш имконияти бўлмаслик ҳолатлари мавжуд. 📝 Мана шундай ҳолатлардан келиб чиқиб, юқорида қайд этилган ҳарбий хизматчилар турмуш ўртоқларининг эрлари билан яшаган вақтлари пенсияга чиқишларида меҳнат стажига қўшиб ҳисобланади. 🟣 Шунингдек, қонунга мувофиқ, ушбу давр 10 йилдан ошмаслиги белгиланган. 📞 12-71     🌐 pfru.uzTelegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Hammasini ko'rsatish...
#саводхонлик_вақти Ёшга доир пенсия тайинланиши учун фуқаро қачон мурожаат қилиши керак?Anonymous voting
  • Пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлгандан 60 кун ичида
  • Пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлгандан 50 кун ичида
  • Пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлгандан 40 кун ичида
  • Пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлгандан 30 кун ичида
0 votes
Photo unavailableShow in Telegram
📝 Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуннинг 28-моддасига кўра, белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқарилган пенсияларга устама ҳақлар қуйидаги миқдорларда белгиланади: ➖ I гуруҳ уруш ногиронларига — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 150 фоизи; ➖ II гуруҳ уруш ногиронларига — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 125 фоизи; ➖ кўзи ожизлик бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 100 фоизи; ➖ I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 75 фоизи; ➖ II гуруҳ ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 75 фоизи. ⚡️ Маълумот учун: ҳозирда пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 000 сўмни ташкил этади. ➡️ Устамалар билан батафсил танишиш учун бу ерга босинг 📞 12-71     🌐 pfru.uzTelegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Hammasini ko'rsatish...
👍 2
Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.