hadis.islom.uz
13 698
Obunachilar
-1424 soatlar
-337 kunlar
+1 30230 kunlar
- Kanalning o'sishi
- Post qamrovi
- ER - jalb qilish nisbati
Ma'lumot yuklanmoqda...
Obunachilar o'sish tezligi
Ma'lumot yuklanmoqda...
Photo unavailableShow in Telegram
Ибрат соати...
🔰Олимни етиштирган буюк аёл#ruhiyat Саҳиҳи Бухорийни шарҳ қилган олим Ибн Ҳажар Асқалоний етимликда ўсиб, вояга етдилар. Тўрт ёшга тўлганларида оталари вафот қилди. Оналари эса оталаридан аввал вафот қилган эди. Ситтур Рукба исмли опалари ёш укаларини ўз қарамоғига олиб, одоб ва таълим берган эдилар.
Ибн Ҳажар Асқалоний опалари ҳақида эслаб: "Опам мен билан хушмуомала, мулойим ва одобли эдилар. Менга қилган яхшиликлари учун Аллоҳ уларни ажру савоблари билан сийласин. Ёш бўлишларига қарамасдан, улардан кўп манфаатлар олдим, хулқу одобларидан баҳраманд бўлдим. У киши (Қуръонни ёд олган) қория ва котиба-ёзувчи эдилар, ақл заковатда тенгсиз эдилар. Опам менга онамдан сўнг онам эдилар", деган эдилар.P.S. “Фатҳул-Борий шарҳу Саҳиҳил-Бухорий” Ибн Ҳажар Асқалонийнинг энг машҳур асарларидир. Асарнинг ҳажми 28 бўлим бўлиб, 14 томдан иборат китоблар жамланмасидир. Ушбу шарҳ Ислом оламидаги энг аҳамиятли манбалардан бири бўлиб, асарни жамлаш учун олим 25 йил умрларини сарф этган эканлар. Илмий меҳнатни 44 ёшда бошлаган эканлар. Ҳижрий 817 йил бошлаб, 842 йилда тамомлаган эканлар. Ибн Ҳажар 773 ҳижрий йил 12 шаъбон ойида Қоҳирада, Мисрда туғилганлар. Ёшликларидаёқ Қуръон ҳофизи бўлганлар. Илм талабида Искандария, Шом, Ҳалаб, Ҳижоз ва Яманга борганлар. Кўплаб ҳадис олимларидан ўн йиллаб дарс олганлар. Араб тилида шеър битиш ва ёзувчиликда юксак даражага етганлар. У кишининг ёзган китоблари 150 тага яқиндир. 🕋@arabicuz 🕋@hadisislomuz
Photo unavailableShow in Telegram
Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, афзал кунларингиздан бири жума кунидир», дедилар». Абу Довуд ва Насоий ривоят қилганлар.🕋@hadisislomuz
Мавлид ҳақида ўйлар | Шифо китоби, 3-дарс🕋@hadisislomuz
Мавлид ҳақида ўйлар | Шифо китоби, 3-дарс
| Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид.
🕋@hadisislomuz .
Mavlid haqida o'ylar | Shifo, 3-dars | Husayn Buxoriy
Husayn Buxoriyning rasmiy YouTube sahifasi.Uchinchi dars — «Shifo» kitobiRasulullohning ﷺ muborak siyratlarini vasf qiluvchi Qozi Iyozning «Shifo» kitobi.✅ M...
Photo unavailableShow in Telegram
Aбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимни ризқининг кенгайтирилиши ва ажалининг ортга сурилиши хурсанд қилса, қариндошларига силаи раҳм қилсин», дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
🕋@islomuz 🕋@hadisislomuz
01:08
Video unavailableShow in Telegram
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Оралатиб зиёрат қил, муҳаббат ортади», дедилар». Ҳоким, Табароний, Баззор ривоят қилган.🕋@hadisislomuz