cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

️Lex.uz - O'zbekiston Respublikasi Qonun hujjatlari ma'lumotlari

Lex.uz - O'zbekiston Respublikasi Qonun hujjatlari ma'lumotlari milliy bazasining telegramdagi kanali. Do'stlaringizga ulashing. https://t.me/joinchat/AAAAAEit70FkQwIJzBFhdQ

Ko'proq ko'rsatish
Mamlakat belgilanmaganTil belgilanmaganToif belgilanmagan
Reklama postlari
485
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
Ma'lumot yo'q7 kunlar
Ma'lumot yo'q30 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

#Биласизми Кам таъминланган оилаларга нафақа тўлаш тартиби ва миқдорини биласизми? Қуйидаги нафақа ва моддий ёрдам ҳар бир оила аъзосига ўртача ойлик жами даромад миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 52,7 фоизидан (358 007 сўмдан) ортиқ бўлмаган оилаларга тайинланади: 👉 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа: • 1 та болали оилага - 131 000 сўм; • 2 та болали оилага - 217 000 сўм; • 3 ва ундан ортиқ болали оилага - 304 000 сўм; 👉 2 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа - 434 000 сўм; 👉 кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам - 326 000 сўмдан 653 000 сўмгача. Оила аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромад, нафақа ёки моддий ёрдам олиш учун мурожаат қилинган ойдан олдинги охирги 3 ой учун ҳисоблаб чиқилган оиланинг меҳнатга лаёқатли ҳар бир аъзосининг ўртача ойлик даромади суммасини оила таркибига киритиладиган оила аъзолари сонига бўлинган ҳолда аниқланади. Нафақа ва моддий ёрдам ариза берувчининг ўзини ўзи бошқариш органига мурожаат қилган ойнинг кейинги ойидан бошлаб тўланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Hammasini ko'rsatish...
Huquqiy axborot

Янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz

#Адлия_хабари 👉 https://bit.ly/3aAFSgi Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Hammasini ko'rsatish...
Адлия вазирлиги: карантин шароитида бепул ҳуқуқий маслаҳат олишнинг энг мақбул усуллари

Карантин даврида кўплаб янги қоидалар ва тартиблар жорий этилаётгани маълум. Бу табиий равишда фуқаролар томонидан ҳуқуқий маълумот...

#Тайинлов Ҳукумат қарори (251-сон, 24.04.2020 й.) билан Фахриддин Атоевич Бобоев "Ўзчармсаноат" уюшмасининг раиси этиб тасдиқланди. Ҳозирга қадар Ф.А.Бобоев мазкур уюшма раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Hammasini ko'rsatish...
Huquqiy axborot

Янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz

#Адлия_хабари 👉 https://bit.ly/2XXr6xv Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Hammasini ko'rsatish...
Карантин даврида ўз фаолиятини давом эттираётган нотариуслар

#Биласизми Истеъмолчи мақбул сифатли ноозиқ-овқат товарини харид қилган кунидан эътиборан ўн кун ичида ушбу товар сотиб олинган жойдаги сотувчидан уни айни шундай товарга алмаштириб олишга бундай товар сотувда бўлмаса, пулини қайтариб олишга ҳақли. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Hammasini ko'rsatish...
Huquqiy axborot

Янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz

#Биласизми Ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари туну-кун ишлайди Республика махсус комиссиясининг Қарорига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлигига вазирлик марказий аппарати ходимларини байрам ва дам олиш кунларида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишга жалб қилишга рухсат берилади. Бунда, ушбу харажатлар Соғлиқни сақлаш вазирлигига 2020 йил бюджет параметрларида ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаларида коронавирус инфекциясига қарши курашиш мақсадида туну-кун иш ташкил этилади. Мазкур тадбирларга жалб қилинган ходимларга кунлик 6 % қўшимча тўловлар Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Hammasini ko'rsatish...
Huquqiy axborot

Янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz

#Биласизми ❗️Йўловчи ташиш фаолияти учун лицензиялар бериш вақтинча тўхтатилади Республика махсус комиссиясининг Қарорига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш фаолияти билан боғлиқ барча лицензиялар бўйича ариза қабул қилиш ва лицензияларни кўриб чиқиш ҳамда бериш 2020 йил 10 майга қадар вақтинча тўхтатилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Hammasini ko'rsatish...
Huquqiy axborot

Янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz

#Биласизми Парваришга муҳтож ёлғиз кексалар гигиена товарлари билан бепул таъминланади Республика махсус комиссиясининг Қарорига кўра, карантин тадбирлари даврида ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронларга ҳар ой бепул бериладиган асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари (15 хил турдаги) билан биргаликда қуйидаги воситалар билан маҳаллий бюджетларнинг маблағлари ҳисобидан бепул таъминланади: 🔹 бир марта ишлатиладиган стерил ниқоблар (10 дона); 🔹 бир марта ишлатиладиган стерил қўлқоплар (10 дона); 🔹 антисептик воситалар (2 дона ҳажми 250 мл дан, таркибида алкоголь даражаси камида 60 фоиз бўлган суюқ ёки гелий антисептик); 🔹 бактерияга қарши совунлар (2 дона, ҳажми 0,1 кг дан) жамланмаси. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Hammasini ko'rsatish...
Huquqiy axborot

Янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz

#Қонунчиликдаги_янгиликлар Томорқага экин экмаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилаш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилади “Деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, экин экиш ишларини тизимли ташкил қилиш ҳамда маҳсулот етиштириш ҳажмларини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (216-сон, 14.04.2020 й.) қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, туман (шаҳар) ҳокимларининг қишлоқ хўжалиги экин турларини ва етиштириладиган маҳсулот прогноз кўрсаткичларини маҳалла фуқаролар йиғини кесимида белгилашни назарда тутувчи қарорлари қабул қилинади. Ушбу қарорларда, шунингдек, томорқасига экин экмаган ер эгасига ер солиғини оширилган ставкада қўллаш масалалари назарда тутилади. Томорқа ер участкаларига сув етказиб бериш мақсадида суғориш қудуқларини қазиш лойиҳаларига экологик экспертиза хулосаси ва гидрогеологик хулосалар бепул берилади. Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкалари мева-сабзавотчилик кластерлари ва кооперацияларига ихтиёрий асосда бириктирилади. Кластер ва кооперацияларга бириктирилган деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларига Президентнинг тегишли қарорида назарда тутилган имтиёзлар татбиқ этилади. Шунингдек, экин экмаган томорқа ер эгаларини маъмурий жавобгарликка тортишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Hammasini ko'rsatish...
Huquqiy axborot

Янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz

⚡️ Марказий банкнинг асосий ставкаси йиллик 15 % даражасида белгиланди Марказий банк Бошқарувининг 2020 йил 14 апрелдаги навбатдан ташқари йиғилиши қарорига асосан Марказий банкнинг асосий ставкаси 1 фоиз бандга пасайтирилиб, йиллик 15 фоиз даражасида белгиланди. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Hammasini ko'rsatish...
Central Bank of Uzbekistan

Марказий банкнинг асосий ставкаси 1 фоиз бандга пасайтирилиб, йиллик 15 фоиз даражасида белгиланди 🔹Марказий банк Бошқарувининг 2020 йил 14 апрелдаги навбатдан ташқари йиғилиши қарорига асосан Марказий банкнинг асосий ставкаси 1 фоиз бандга пасайтирилиб, йиллик 15 фоиз даражасида белгиланди. 🔹Ушбу қарор бўйича батафсил 2020 йил 15 апрель куни соат 11:00 да ташкил этиладиган Марказий банк Раиси иштирокидаги онлайн брифингда танишишингиз мумкин. ——————————— Основная ставка Центрального банка снижена на 1 п.п. и установлена на уровне 15 процентов годовых 🔹В соответствии с решением внеочередного заседания Правления Центрального банка от 14 апреля 2020 года основная ставка Центрального банка была снижена на 1 процентный пункт и установлена в размере 15% годовых. 🔹Подробно можете ознакомиться в онлайн брифинге с участием Председателя Центрального банка, который будет проводится в 15 апреля 2020 года в 11:00. #регулятор Web | TG | FB | Inst | Ln | TW | Vk