cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Namoz vaqtlari Termiz | Намоз вақтлари Термиз

Расулуллоҳ ﷺ айтганлар: "Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса унга ўша ишни қилганлик ажри бор". (Имом Муслим) Бу каналдан бир манфаат олсангиз, Аллоҳ Таолодан, агар хато ва камчиликлар бўлса бизлардан деб билгайсиз. | @Namoz_vaqtlari_Termiz_bot

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
7 105
Obunachilar
-524 soatlar
-227 kunlar
-8230 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

01:00
Video unavailableShow in Telegram
Энг кўп савоб вада қилинган ҳадис шу бўлади, билиб олинглар!Маърузани тўлиқ қисмини кўриш ЭСЛАТИНГ, Зеро, эслатма мўминларга манфаат берур” [51:55] ➥ T.me/Termiz_namoz_vaqtlari
Hammasini ko'rsatish...
de01a51d96fa008a3c7aa8c76daf2bfe9c6e55001905eea83032e18d69c77e78.mp45.16 MB
👍 5 3🔥 1😢 1
"Жуманинг фазилати" 00:00 ●━━───── 21:16     ⇆ㅤㅤ◁ㅤ❚❚ㅤ▷ㅤㅤ↻ ┅══════════┅ 👤Абдулазиз домла ┅══════════┅ Яқинларингизга улашинг↓ ИншаАллоҳ фойдаси тегади T.me/Termiz_Namoz_vaqtlari
Hammasini ko'rsatish...
Абдулазиз_Домла_ЖУМАНИНГ_ФАЗИЛАТИ_Abdulaziz_Domla_JUMAN_HXoKJrMzJF8.m4a7.41 MB
👍 5🔥 1
21:16
Video unavailableShow in Telegram
"ЖУМАНИНГ ФАЗИЛАТИ" (Ҳар бир жумага чиқувчи киши кўриши керак!) | Абдулазиз Домла Манба ЭСЛАТИНГ, Зеро, эслатма мўминларга манфаат берур” [51:55] ➥ T.me/Termiz_namoz_vaqtlari
Hammasini ko'rsatish...
Абдулазиз_Домла_"ЖУМАНИНГ_ФАЗИЛАТИ"_|_Abdulaziz_Domla_"JUMANING.mp423.81 MB
👍 2
#Ҳадиси_қудсий РАҲМОННИНГ ҲАДЯСИ «Эй инсонлар! Дунё фоний ва йўқ бўлишини ҳамда ҳаёт узилувчи эканини билиб туриб нима учун дунёга рағбат қиласизлар? Албатта итоаткор кишилар учун жаннат бўлиб, унинг саккизта эшигидан кирадилар. Ҳар бир жаннатнинг етмиш минг боғи бор. Ҳар бир боғнинг ёқутдан етмиш минг қасри бор. Ҳар бир қасрнинг зумрад тошдан етмиш минг ҳовлиси бор. Ҳар бир ҳовлининг қизил тилладан етмиш минг уйи бор. Ҳар бир уйнинг оқ кумушдан етмиш минг айвони бор. Ҳар айвонда етмиш минг оқ дастурхон бор. Ҳар бир дастурхонда етмиш минг гавҳардан товоқлар бор. Ҳар бир товоқда етмиш минг алвон таомлар бор. Ҳар бир айвонда етмиш минг қизил олтиндан сўри бор. Ҳар бир сўрида етмиш мингта ипак, кимхоб, духобалардан тўшаклар бор. Ҳар бир сўри атрофида ҳаёт суви, сут, асал, шароблардан етмиш минги бор. Ҳар бир анҳор ўртасида меваларнинг етмиш минг тури бор. Ҳар бир уйда тўқ қизил рангда етмиш минг чодир бор. Ҳар бир тўшакда ҳурлар бўлиб, улар олдида етмиш минг хизматкор қизлар бор. Улар гўёки яшириб қўйилган оқ нарсага ўхшайди. Ҳар бир қасрнинг бошида етмиш минг қубба бор. Ҳар бир қуббада Раҳмон томонидан ато этилган етти минг ҳадя бор. Бу неъматларни бирор кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган ва инсон қалби ҳис этмаган». Имом Ғаззолийнинг "ҚИРҚ ҲАДИСИ ҚУДСИЙ" китобидан. ЭСЛАТИНГ, Зеро, эслатма мўминларга манфаат берур” [51:55] ➥ T.me/Termiz_namoz_vaqtlari
Hammasini ko'rsatish...
Namoz vaqtlari Termiz | Намоз вақтлари Термиз

Расулуллоҳ ﷺ айтганлар: "Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса унга ўша ишни қилганлик ажри бор". (Имом Муслим) Бу каналдан бир манфаат олсангиз, Аллоҳ Таолодан, агар хато ва камчиликлар бўлса бизлардан деб билгайсиз. | @Namoz_vaqtlari_Termiz_bot

4
#Ҳикмат Ҳишом ибн Ҳасан Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳга деди: “Мен Қуръонни ўрганаман, бу вақтда онам мени кечки овқатга кутиб ўтирадилар”, деди. Ҳасан Басрий унга: “Сен онанг билан овқатланиб унинг кўзини қувнатишинг менинг наздимда нафл ҳаж қилганингдан кўра суюклироқдир!” деди. Ибн Жавзийнинг “Биррул валидайн” асаридан. | Arabic.uz ЭСЛАТИНГ, Зеро, эслатма мўминларга манфаат берур” [51:55] ➥ T.me/Termiz_namoz_vaqtlari
Hammasini ko'rsatish...
Namoz vaqtlari Termiz | Намоз вақтлари Термиз

Расулуллоҳ ﷺ айтганлар: "Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса унга ўша ишни қилганлик ажри бор". (Имом Муслим) Бу каналдан бир манфаат олсангиз, Аллоҳ Таолодан, агар хато ва камчиликлар бўлса бизлардан деб билгайсиз. | @Namoz_vaqtlari_Termiz_bot

2👍 1😢 1
Repost from N/a
00:52
Video unavailableShow in Telegram
Hammasini ko'rsatish...
1253c627a711e61f807418f2dfe9e13897e89d66e83fd6114146f409bd6af457.mp42.77 MB
😢 5👍 2 2
#Ҳадиси_қудсий ЎЗИНГИЗГА РАҲМИНГИЗ КЕЛСИН «Эй одам фарзанди! Қуёшнинг ҳароратига тоқат этолмаяпсану, яна қандай гуноҳ қилаяпсан?! Жаҳаннам етти қаватдир. Уларда бир-бирини еяётган оловлар бор. Ҳар қаватда оловдан бўлган етмиш минг дара бор. Ҳар дарада етмиш минг ҳовли бор. Ҳар ҳовлида етмиш минг уй бор. Ҳар уйда етмиш минг қудуқ бор. Ҳар қудуқда оловдан бўлган етмиш минг сандиқ бор. Ҳар сандиқда оловдан бўлган етмиш минг чаён бор. Ҳар сандиқда етмиш минг заққум дарахти бор. Ҳар дарахт остида етмиш минг қўмондон бор. Ҳар қўмондоннинг ёнида оловдан бўлган етмиш минг фаришта ва оловдан бўлган етмиш минг илон бор. Ҳар илоннинг узунлиги етмиш минг зироъдир (бир зироъ 61.6 см). Ҳар илоннинг қорнида қора заҳар денгизи бор. Ҳар чаённинг мингта думи бор. Ҳар думининг узунлиги етмиш минг зироъдир. Чаённинг ҳар думида етмиш минг ратл (бир ратл 0,5 л) қизил заҳар бор. Ўзимга қасам, "Тур (тоғига), очиқ саҳифага битилган Китобга (Қуръонга), Байтул- Маъмурга (обод уйга), (баланд) кўтарилган томга (осмонга) ва тўлиб-тошган денгизга қасамки, Парвардигорингизнинг азоби шак-шубҳасиз, воқе бўлгувчидир." (Ват-Тур, 1-7). Эй Одам фарзанди! Жаҳаннам оловини ҳар бир кофир учун, чақимчи учун, ота-онасига оқ бўлган киши учун, риёкор учун, молидан закот бермайдиган кимса учун, зинокор учун, судхўр ва ароқхўр учун, етимга зулм қилувчи учун, хоинга хизмат қилувчи учун, ўликка бўкириб йиғловчи учун ва қўшниларга озор берувчи ҳар кимса учун, фақат шулар учун яратдим. "Магар ким тавба қилса ва иймон келтириб, яхши амаллар қилса, бас, Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонлик гуноҳларини яхшилик-савобларга айлантириб қўюр. Аллоҳ Мағфиратли, Меҳрибон бўлган Зотдир." (Фурқон, 70). Ўзингизга раҳмингиз келсин, эй бандаларим! Чунки, баданлар заиф, сафар узоқ, юк оғир, кўприк нозик, кузатувчи ўткир, ҳакам бутун оламлар Парвардигоридир. Имом Ғаззолийнинг "ҚИРҚ ҲАДИСИ ҚУДСИЙ" китобидан. ЭСЛАТИНГ, Зеро, эслатма мўминларга манфаат берур” [51:55] ➥ T.me/Termiz_namoz_vaqtlari
Hammasini ko'rsatish...
Namoz vaqtlari Termiz | Намоз вақтлари Термиз

Расулуллоҳ ﷺ айтганлар: "Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса унга ўша ишни қилганлик ажри бор". (Имом Муслим) Бу каналдан бир манфаат олсангиз, Аллоҳ Таолодан, агар хато ва камчиликлар бўлса бизлардан деб билгайсиз. | @Namoz_vaqtlari_Termiz_bot

👍 16😢 8 2
#Ҳикмат Умар ибн Хаттоб розияллоҳу қўшинни бошқариши учун Холид ибн Валиднинг ўрнига Абу Убайда ибн Жарроҳни тайинлаганларида, Абу Убайда бу хабарни барчадан яширди. Холид ибн Валид маъракада қўшинни лашкарбошиси сифатида давом этди. Холид ибн Валид бундаy хабар топганида, Абу Убайдадан лашкорбоши бўлиб тайинланганига қарамай, нега бу хабарни яширгани сабабини сўради. Абу Убайда: “Жангингиз олдида кўнглингизни чўктиришни кариҳ кўрдим, ёқтирмадим. Биз дунё султонлигини истамаймиз ва биз дунё учун амал қилмаймиз. Барчамиз Аллоҳ йўлида биродарлармиз” деб жавоб берди. Шунда Холид ибн Валид қўшинга қараб: “Сизларга “ушбу умматнинг амини” волий (бош қўмондон) бўлди” дея эълон қилди. Бу атҳор зотларни хабарларини нақл қилишда уларнинг ҳақларини лойиқ беришга муносиб васф топа олмайман. Розияллоҳу анҳум ажмаъийн! 🔻Изоҳ: Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг даврларида Дамашқ фатҳидан сўнг Ислом лашкарлари Абу Убайда розияллоҳу анҳунинг қўмондонликларида Шомнинг бошқа шаҳарлари томон юрдилар. У киши билан бирга Холид ибн Валид ҳам бор эдилар. Мусулмон лашкарлар бирин-кетин Биқоъ, Баълабакка, Фихд, Байсон, Табарийя, Ҳимс, Қиннасрин, Қийсорийя, Ажнодин, Қуддус, Насибийн ва бошқа шаҳарларни фатҳ қилдилар. Сўнг Ислом лашкарлари Байтул мақдисни қамал қилдилар. У ернинг ҳокимлари олдларига Умар розияллоҳу анҳунинг ўзлари келишлари, шундагина таслим бўлишларининг хабарини беришди. Ҳазрати Умар Шомга келдилар. Шундан кейин улар Байтул мақдиснинг калитларини у зотга топширишди. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу улар билан жизяга сулҳ туздилар. Мусулмонлар билан Масжидул Ақсода намоз ўқидилар. Шомда вабо тарқалаётгани ҳаммаёқда шов-шув бўлганда Абу Убайда розияллоҳу анҳу халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан қуйидаги амрни олдилар: «Менинг сенга бир ҳожатим чиқиб қолди. Сендан бошқа мен учун уни ҳал қила олмайди. Агар ушбу мактубим сенга кечаси етиб борса, тонг отмасдан мен томонга йўл олишингни талаб қиламан. Агар ушбу мактубим сенга кундузи етиб борса, кеч бўлмасдан мен томонга йўл олишингни талаб қиламан». Абу Убайда розияллоҳу анҳу мактубни ўқиб кўриб: «Мўминлар амирининг менга тушган ҳожатини билдим. У киши боқий эмас кимсани боқий қилмоқчи», дедилар. Сўнгра қуйидаги мактубни ёздилар: «Эй мўминларнинг амири, менга тушган ҳожатингни билдим. Мен мусулмонлар лашкари ичидаман. Уларга етган нарсадан ўзимни четга олмоқчи эмасман. Аллоҳ менинг ва уларнинг ҳақида Ўз ҳукмини қилмагунча улардан ажрамоқчи эмасман. Қачон сенга ушбу мактубим етиб борса, мени талабингдан ҳалол қил. Менга қолишга изн бер». Ҳазрати Умар мактубни ўқиб, қаттиқ йиғладилар. У кишининг атрофида турганлар: «Нима, Абу Убайда ўлибдими, эй мўминларнинг амири?» дедилар. «Йўқ. Лекин ўлим унга яқинлашибди», дедилар у киши. | Arabic.uz ЭСЛАТИНГ, Зеро, эслатма мўминларга манфаат берур” [51:55] ➥ T.me/Termiz_namoz_vaqtlari
Hammasini ko'rsatish...
Namoz vaqtlari Termiz | Намоз вақтлари Термиз

Расулуллоҳ ﷺ айтганлар: "Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса унга ўша ишни қилганлик ажри бор". (Имом Муслим) Бу каналдан бир манфаат олсангиз, Аллоҳ Таолодан, агар хато ва камчиликлар бўлса бизлардан деб билгайсиз. | @Namoz_vaqtlari_Termiz_bot

👍 7
Repost from N/a
Hammasini ko'rsatish...
3.72 KB
😢 6 5🤗 5👍 3
00:59
Video unavailableShow in Telegram
#HD1080 Eng ko'p savob vada qilingan hadis shu bo'ladi bilib olinglar! • Eslating, eslatish mo’minlarga manfaat berur! ➤ Instagramda ko'rish! @al_vasat | Zalolatdan hidoyatga yo'l!
Hammasini ko'rsatish...
96.71 MB
Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.