cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Muhammadrahim.uz

Андижон вилояти Олтинкўл тумани" Мухаммадраҳим хожи" жоме масжиди имом хатиби Исроилжон Мадумаровнинг маънавий маърифий канали.

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
1 501
Obunachilar
+324 soatlar
Ma'lumot yo'q7 kunlar
-430 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Шайтон инсоннинг қон томирида юради Сафия онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда эътикофда эдилар. Кечаси у кишини зиёрат қилгани келдим. Гаплашиб ўтирдим. Кейин қайтмоқчи бўлдим. Мени уйимга кузатиш учун ўринларидан турдилар. Масжиддан чиққанимизда ансорийлардан икки киши ўтиб қолди. Улар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни таниб қадамларини тезлатишди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: - Шошманглар! Бу онангиз Сафия, дедилар. Улар: - Субҳаналлоҳ, эй Аллоҳнинг Расули! – дейишди. Бу билан «нималар деяпсиз келиб-келиб сиздан гумон қиламизми?!, демоқчи бўлишди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Шайтон инсоннинг қон томирида юради. Мен у сизнинг қалбингизга бир ёмонлик ташлашидан қўрқдим!» Имом Бухорий ривояти. https://t.me/joinchat/SDTWAQbfSO-nt-QZ
Hammasini ko'rsatish...
Muhammadrahim.uz

Андижон вилояти Олтинкўл тумани" Мухаммадраҳим хожи" жоме масжиди имом хатиби Исроилжон Мадумаровнинг маънавий маърифий канали.

02:16
Video unavailableShow in Telegram
#muftiy_minbari 🌙 ОТАНГИЗГА НАСИҲАТ ҚИЛМАНГ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Hammasini ko'rsatish...
Repost from Muslim.uz
04:18
Video unavailableShow in Telegram
🌙Жорий йилда ҳам Ўзбекистон фуқаролари учун умумий ҳаж квотаси 15 000 нафар этиб белгиланди АОКАда бўлиб ўтган брифингда Дин ишлари бўйича қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Илҳом Маърупов "Ҳаж-2024" мавсумига кўрилаётган тайёргарлик ҳақида маълумот берди: “Ҳаж-2024” мавсумига пухта тайёргарлик ишларини амалга ошириш мақсадида, дастлабки ишчи гуруҳ Саудия Арабистонига етиб бориб, айни пайтда Макка ва Мадина шаҳарларидаги меҳмонхоналарда, шунингдек, Мино, Арафот, Муздалифа манзилларида бўлиб, юртдошларимиз учун барча шароитларни ҳозирлаш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширмоқдалар. Шунингдек, ўзбекистонлик зиёратчилар учун ажратилган меҳмонхоналар шай ҳолатга келтирилган ҳамда юртдошларимизни кутиб олиш бўйича барча зарурий ишлар амалга оширилди. Жорий йилнинг 23 майдан 7 июнь кунига қадар республиканинг 10 та ҳудудий халқаро аэропорти: Тошкент, Наманган, Фарғона, Қарши, Термиз, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Урганч, Нукус шаҳарлари орқали ҳожиларни Мадина шаҳрига юбориш ҳамда 22 июндан 12 июлга қадар Жидда шаҳридан Ўзбекистонга олиб келиш ишлари амалга оширилади. Маълумот учун: зиёратчиларимиз Мадина шаҳрида “Масжиди Набавий”дан 100 метр узоқликда жойлашган 5 юлдузли “Зам-зам Пуллман” меҳмонхонасида, Макка шаҳрида эса “Abraj al-Dana”, “Al-Ayam Elite”, “Dali Hotel”, “Najma Al-Saad”, “Open Hotel”, “Shueae Nozha Hotel”, “Ayed Al-Saha” меҳмонхоналарида истиқомат қиладилар. Ҳаж мавсумида ўзбекистонлик зиёратчиларга хизмат кўрсатиш, ибодатларни эмин-эркин ҳамда тўла-тўкис амалга оширишлари учун юқори малакали Ишчи гуруҳи, шифокорлар, ошпазлар ва гуруҳ раҳбарлари жалб этилади. 〰️〰️〰️〰️〰️ ⚠️ Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан белгиланган тартибга мувофиқ Ҳаж амалларини бажариш учун зиёратчида “Ҳаж-2024” визаси бўлиши шарт. Саудия Арабистони ҳукумати қолган барча турдаги визалар - умра, туризм, бизнес, зиёрат ва бошқалар билан ҳаж тадбирини амалга оширишга қатъий йўл қўймаслигини эслатиб ўтамиз. манба MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Hammasini ko'rsatish...
АЛЛОҲ КИМГА ЯХШИЛИК ИСТАСА... Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан: "Аллоҳ ким учун яхшилик истаса, уни баъзи дард ва балоларга йўлиқтиради". Имом Бухорий Дунёда дардга йўлиқиш, изтироб чекиш мўмин учун яхшилик ифодаси, гуноҳ ва азобдан қутулишнинг далолатидир. Аллоҳ севган бандаларининг жазосини қиёматгача қолдирмайди. Дунёда унга баъзи дард ва азоблар бериб, уларни банданинг гуноҳларига каффорат қилади. Уни қиёматга пок, бегуноҳ қилиб етказади. Аллоҳ яхшилик тиламаган бандаларига дунёда дард-алам чектирмайди, роҳат-фароғатда яшатади. Бундай кимсаларга қилган гуноҳлари жазосини қиёматда бирдан беради. "Ғам-қайғусиз яшай десангиз (Ўксинма)" китобидан. ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! •••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄••••• https://t.me/joinchat/SDTWAQbfSO-nt-QZ
Hammasini ko'rsatish...
Muhammadrahim.uz

Андижон вилояти Олтинкўл тумани" Мухаммадраҳим хожи" жоме масжиди имом хатиби Исроилжон Мадумаровнинг маънавий маърифий канали.

🌹🌹Мўмин кишини биринчи иши бомдод намозини ўқиш билан бошланади. 🌹🌹 🌹🌹Сиз бомдодни ўқидингизми?
Hammasini ko'rsatish...
🌹Бугун  , Чоршанба   22- Май,                2024 йил   13- Зулқаъда,        1445 йил 🌹Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. 🌹Аллоҳ  насиб қилган бу янги кун хайрли, барокатли, файзли бўлиб, ўйламаган жойингиздан Роббим беҳисоб ризқи ила ризқлантирсин. 🌹Илоҳим бу кунимиз савобларга тўла,гуноҳлардан холи кунлардан бири бўлсин.
Hammasini ko'rsatish...
​​ҚАБР УСТИГА СУВ СЕПИШ #қабр ❓1265-CАВОЛ: Қабр зиёратига борганда қабр устидаги тупроқларни юмшатиб, сув сепса бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қабрга сув сепишни уламолар мустаҳаб дейишган. Сув сепишнинг фойдаларидан бири қабрдаги тупроқларни шамол учириб кетишини олди олинади. Бу борада фиқҳий китобларимизда иборалар келган: وَلَا بَأْسَ بِرَشِّ الْمَاءِ عَلَيْهِ بَلْ يَنْبَغِي أَنْ يُنْدَبَ لِأَنَّهُ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَعَلَهُ بِقَبْرِ سَعْدٍ كَمَا رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ وَبِقَبْرِ وَلَدِهِ إبْرَاهِيمَ كَمَا رَوَاهُ أَبُو دَاوُد فِي مَرَاسِيلِهِ وَأَمَرَ بِهِ فِي قَبْرِ عُثْمَانَ بْنِ مَظْعُونٍ كَمَا رَوَاهُ الْبَزَّارُ “Қабрга сув сепишнинг зарари йўқ. Балки мустаҳабдир. Чунки Ибн Можа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Саъднинг қабрига сув сепганларини ривоят қилган. Абу Довуд қилган ривоятда У зот алайҳиссалом ўғиллари Иброҳимнинг қабрига шундай қилганлар. Баззор қилган ривоятда У зот алайҳиссалом Усмон ибн Мазъуннинг қабрига шундай қилишни буюрганлар”. (“Раддул муҳтор” китоби). Лекин шуни ҳам таъкидлаш жоизки, қабр устига сепиладиган сув ҳаддан зиёд кўп бўлиб, унинг чўкишига олиб келмаслиги керак. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
Hammasini ko'rsatish...
​​КОМА ҲОЛАТИДАГИ ИНСОНДАН МАХСУС ЖИҲОЗНИ УЗИШНИНГ ҲУКМИ #кома ❓1264-CАВОЛ: Комага тушиб қолган инсондан сунъий ҳаёт бериб турадиган мосламани қачон узишга шаръан рухсат этилади? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу саволга жавоб бироз тафсилотга эга. Халқаро Ислом Фиқҳи Академияси ҳижрий 1407 йил, 8-13 сафар/милодий 1986 йил, 11-16 октябр кунлари бўлиб ўтган учинчи мажлисида инсон жисмидан ҳаётни тутиб турувчи жиҳозларни олиш ҳақидаги масалани кўриб чиқиб, бу масала бўйича мутахассисларнинг баёнотларини диққат билан ўрганиб чиққан ва муноқаша ва фикр алмашувлардан кейин бир овоздан қуйидаги қарорларни қабул қилинган: يعتبر شرعًا أن الشخص قد مات وتترتب جميع الأحكام المقررة شرعًا للوفاة عند ذلك إذا تبينت فيه إحدى العلامتين التاليتين: - إذا توقف قلبه وتنفسه توقفا تامًا وحكم الأطباء بأن هذا التوقف لا رجعة فيه. - إذا تعطلت جميع وظائف دماغه تعطلًا نهائيًا، وحكم الأطباء الاختصاصيون الخبراء بأن هذا التعطل لا رجعة فيه. وأخذ دماغه في التحلل، وفي هذه الحالة يسوغ رفع أجهزة الإنعاش المركبة على الشخص وإن كان بعض الأعضاء كالقلب مثلا لا يزال يعمل آليًا بفعل الأجهزة المركبة " والله أعلم. Яъни: “Қуйидаги икки аломатдан бири аниқ бўлса, шаръий жиҳатдан бемор ўлган деб эътиборга олинади ва унга вафотга оид ҳукмлар жорий бўлади: 1. Беморнинг юраги ва нафаси батамом тўхтаса ва шифокорлар юрак уриш ва нафас олиши қайта ишга тушмайди деб қатъий таъкидлашса. 2. Бемор миясининг барча вазифаларининг фаолияти бутунлай тўхтаса ва мутахассис шифокорлар унинг мия фаолияти қайта ишга тушмаслигини қатъий таъкидлашса ва миянинг емирилиши бошланган бўлса. Мана шу ҳолатда беморга уланган ҳаётни тутиб турувчи жиҳозни олишга рухсат берилади. Бунда гарчи юрак каби айрим аъзолар жиҳоз ёрдамида ишлаб турган бўлса ҳам ҳукм шундай”. Шуни ҳам қўшимча қилиш керакки, мия фаолияти тўлиқ тўхтагани билан, агар жиҳозни олгандан кейин юрак ва нафас олиш табиий равишда амалга ошаётган бўлса, мазкур одам ўлганга ҳукм қилинмайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
Hammasini ko'rsatish...
Бирор инсон гуноҳ қилганда Осмон Яратганга нола қилиб – Эй Роббим, руҳсат бер мен бу инсоннинг бошига тушиб, эзиб ташлай! Ер эса: -Эй Роббим, руҳсат бер, мен бу гуноҳкорни ютиб юборай! Денгиз: -Эй Роббим, изн бер, мен уни чўктирай! Дер экан... Аллоҳ эса: –Уни тинч қўйинглар! Агар уни сизлар яратганинггизда эди, сизлар ҳам Уни Мендай яхши кўрган бўлардингиз, дер экан.... Меҳр - Аллоҳнинг иноятидир. Базида одамлар қўп меҳр берган одамга боғланиб қолиб, яратувчисидан узоқлашади. Одам энг аввало меҳр билан Аллоҳни таниши лозим. Ҳар бир инсоннинг ўз қараши бор, одам қанча бўлса меҳр ҳам ўшанча хилма - хилдир. Биров меҳрни эркалаш билан берса, биров эса қиммат баҳо совғалар билан меҳрини изҳор этади, яна кимдир ширин сўз билан меҳр беради. Мехр муҳаббатимизни бир биримиздан дариғ тутмайлик. Гуноҳкор бўлсакда Аллоҳ бизни яхши кўраркан, биз киммизки хатоларни кечирмасак..? Хатоларни кечиринг.. ▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬ https://t.me/joinchat/SDTWAQbfSO-nt-QZ
Hammasini ko'rsatish...
Muhammadrahim.uz

Андижон вилояти Олтинкўл тумани" Мухаммадраҳим хожи" жоме масжиди имом хатиби Исроилжон Мадумаровнинг маънавий маърифий канали.