cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Beshariq tumani hokimligi

Бешариқ тумани ҳокимлиги расмий канали

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
2 874
Obunachilar
+124 soatlar
+17 kunlar
+6830 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

#жараён 📌Республика ишчи гуруҳи томонидан ёшларга яратилган имкониятлар ўрганилди. 💥Хусусан, бугун ишчи гуруҳ аъзолари туман Маданият маркази, Мустақиллик майдони ҳамда Ахборот кутубхона марказида бўлиб, ёшларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар. 🖇Туманда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, туман аҳолиси ва ёшлари учун яратилган имкониятлар аъло даражада эканлиги қайд этилди. ✨ Уйлаймизки, бундай имкониятлардан ёшларимиз самарали фойдаланиб, туманимиз номини нафақат Республикада балки бутун дунёда эътироф этилишига ўз ҳиссаларини қўшадилар дея умид билдирамиз. ✍Бешариқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Hammasini ko'rsatish...
🕊Маҳалла ёшлари ўртасида футбол мусобақасига старт берилди. 📌Республика ишчи гуруҳи ҳамда Бешариқ тумани ҳокимлиги ташаббуси билан бугун туман ёшлари ўртасида футбол мусобакасига старт берилди. 💥 Ҳозирги кунда соғлиқни сақлаш, хасталикка чалинмаслик учун бадантарбия қанчалик аҳамиятли эканини ҳамма тушуниб етган. Каттаю кичик иложи борича спортнинг қай тури бўлмасин шуғилланиб келмоқдалар. ⛳️Бугунги спорт тадбиридан ҳам кўзланган мақсад соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва ёшларни ватанпарварлик рухида тарбиялаш, спортга бўлган қизиқишларини янада оширишга қаратилганлиги билан аҳамият касб этади. ⛹“Спорт – саломатлик гарови” шиори остида мана шу каби спорт тадбирлари туман миқиёсида давом этади. ✍Бешариқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Hammasini ko'rsatish...
#Yoshlar_oyligini 💥“Yoshlar oyligi” doirasida Respublikamizning barcha hududlarida madaniy-marifiy tadbirlar, tanlov va musobaqalar bayramona shukuhda tashkil etilmoqda. 🎭Aynan shunday madaniyat va san’at haftaligini Farg'ona viloyati birinchilardan boshlab beradi. Bugun Beshariq tumanida “Yangi O’zbekiston yoshlari, birlashaylik” shiori ostidagi gala-konsert dasturi o’tkaziladi. Tadbirni tuman IIB boshligʻi Rasuljon Mahsudov, tuman hokimi oʻrinbosari Otabek Alimatov ochib berdilar va yigʻilganlarni yoshlar oyligi doirasida mazmunli hordiq chiqarishlarida barcha sharoitlar yaratilganligini aytib konsert dasturini ochiq deb eʼlon qildilar. 🪇 Shuningdek, konsert davomida faol yoshlarga tuman hokimligi hamda Texnomart savdo majmuasi tomonidan esdalik sovģalar topshirildi. Sahifa: beshariqpress
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Куз-қиш мавсумида аҳолини иссиқлик ва ичимлик суви билан кафолатли таъминлаш учун қозонхона, қозон ва иссиқлик тармоқларини яхшилаш, сув тармоқлари ва насосларни таъмирлаш вазифалари белгилаб олинди. Умуман, куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида Энергетика вазирлиги раҳбарлари ҳудудларга бириктириладиган бўлди. Ушбу раҳбарлар жойларда ишларни ташкил қилишга ҳамда ҳар бир носозлик ва аварияларни зудлик билан бартараф этишга масъул бўлади. Йиғилиш давомида тармоқ ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди. Саҳифа: beshariqpress
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Иссиқлик электр станциялари барқарор ишлаши, аҳоли ва ижтимоий соҳа эҳтиёжлари учун жорий йилда кўмир қазиб чиқаришни янада кўпайтириш ва бу борада 8 миллион тонналик кўрсаткичга интилиш зарурлиги қайд этилди. Бундан ташқари, мазут ва кўмир икки йилга бождан озод қилинади. Кўмир импорти учун уч йил муддатга револьвер кредитлар берилади. Мутасаддилар ва ҳокимлар олдига яқин муддатда аҳоли ва ижтимоий соҳа учун 1 миллион 200 минг тонна, йил якунигача яна шунча кўмир етказиб бериш, 1 октябргача 600 минг тонна кўмир ва 350 минг тонна мазут захирасини яратиш вазифаси қўйилди. Саҳифа: beshariqpress
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Юртимизда электромобиллар сони охирги уч йилда 10 карра ошиб, 35 мингтага етди. Жиззахда электромобиль ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда. Шу муносабат билан электр тизимини ривожлантиришда янги зарядлаш қувватларини ҳисобга олиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Эндиликда электромобилни хонадонда қувватлашни рағбатлантирадиган тунги тариф жорий қилинади. Қувватлаш ускунасига ҳисоблагич ўрнатган аҳолига тунги вақтда қувватлаганлик учун арзон тариф қўлланади. Шунингдек, кўчалар, кўп қаватли уйлар атрофида 22 киловаттгача, хонадонда 7 киловаттгача зарядлаш станцияси ўрнатиш мумкин бўлади. Давлат ташкилотлари, савдо маркази, меҳмонхона ва дам олиш масканлари автотураргоҳида қувватлаш станцияси ўрнатилади. Саҳифа: beshariqpress
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Йиғилишда бундан буён илғор тажриба асосида соҳа ва тармоқларда энергия самарадорликни баҳолаш бўйича янгича тизим амал қилиши белгиланди. Бунда: - йилига камида 4 миллион киловатт электр ёки 375 минг куб метр газ сарфлайдиган йирик истеъмолчилар ҳар уч йилда энергия аудитидан ўтади; - Энергоинспекция ҳар йили йирик истеъмолчилар рўйхатини эълон қилиб боради; - аудитдан ўтмаган корхоналарга газ ва электр оширилган тарифда етказилади. Мутасаддиларга йил якунигача янги тизим билан боғлиқ техник регламент ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш топширилди. Саҳифа: beshariqpress
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Президент тармоқ раҳбарлари ва ҳокимларнинг бу йил электр ва газни тежаш режаси қониқарсиз эканини, улар янада катта марра олиши шартлигини таъкидлади. Ҳар бир ҳокимга 1 тадан туманни танлаб, электр ва газ тежаш бўйича намуна қилиш топширилди. Ушбу туманларда бу йил 750 миллион киловатт электр ва 550 миллион куб метр газ иқтисод қилинишига эришиш муҳимлиги таъкидланди. “Тежаш – йўқотишларни камайтириш, тежамкор технологияларни жорий қилиш ҳисобига бўлиши шарт”, - деди давлатимиз раҳбари. Саҳифа: beshariqpress
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Президент раислигида бошланган видеоселектор йиғилишида энергия самарадорлиги, кўп қаватли уйларни бошқариш ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари кўриб чиқилмоқда. Ўтган йили электр ва газни тежаш бўйича туманбай дастурлар қабул қилинди. Хонадонлар ва ижтимоий объектларда ўрнатилган биргина қуёш коллекторлари ҳисобига 20 миллион киловатт тежалмоқда. Саноат корхоналари ҳам “яшил энергия” манбаларини жорий қилмоқда. Масалан, “Ўзбеккўмир” тизимида қуёш коллекторлари ва иссиқлик насослари ўрнатилгани ҳисобига йилига 150 минг киловатт электр иқтисод қилинмоқда. Лекин айрим ҳудудларда ишлар суст бўлгани учун электр иқтисод қилиш режаси тўлиқ бажарилмаётгани кўрсатиб ўтилди. Саҳифа: beshariqpress
Hammasini ko'rsatish...
#жараён 📌Республика ишчи гуруҳи вакиллари туманимизнинг 2-сектор ҳудудида жойлашган "Намуна" МФЙ ҳудудидаги аҳоли хонадонларида томорқлардан самарали фойдаланиш ҳамда ташкил этилган иссиқхоналарда етиштирилаётган маҳсулотлар шунингдек, “Сайхунобод тажрибаси” асосида аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар. 💥Ушбу ҳуддуда яшовчи Ҳолиқовлар хонадонидаги мавжуд иссиқхонада етиштирилаётган полиз маҳсулотлари, цитрус мевалари ишчи гуруҳ аъзолари томонидан кўздан кечирилди. 💥Хонадон томорқасида "Сайхунобод тажрибаси" номоён эканлиги, ер майдони катта бўлишига қарамасдан мана шундай эзгуликка йуғрилган деҳоннинг меҳнати мехмонларга манзур келди. 🖇Ишчи гурух томонидан айнан ушбу хонадондаги тажриба тумандаги ёш оилаларга ўрнак сифатида кўрсатилиши жоизлиги таъкидлади. ✍️Бешариқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Hammasini ko'rsatish...
Po'stilar arxiv