cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

"NURUL ISLOM"

Toshkent shahar Sergeli tumani "Nurul Islom" jome masjidi

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
935
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
-27 kunlar
+230 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Аллоҳ севмайдиган ўн тоифа 1. Кофирлар. "Албатта, Аллоҳ кофирларга муҳаббат қилмас". (Оли имрон сураси, 32 оят). 2. Тажовузкор бўлганлар. "Албатта, Аллоҳ тажовузкор бўлганларни хуш кўрмас" (Бақара сураси, 190 оят). 3. Бузғунчилар. "Аллоҳ бузғунчиларни севмас" (Моида сураси, 64 оят). 4. Хиёнат қилувчилар. "Албатта, Аллоҳ хоинларни севмас" (Анфол сураси, 58 оят). 5. Золимлар. "Албатта, У зот золимларни севмас" (Шўро сураси, 40 оят). 6. Исрофчилар. "У зот исроф қилувчиларни севмас" (Аъроф сураси, 31 оят). 7. Такаббурлик қилиш. "Албатта, У мутакаббирларни хуш кўрмас" (Наҳл сураси, 23 оят). 8. Ҳовлиқиш "Ҳовлиқма, албатта, Аллоҳ ҳовлиққанларни суймас" (Қасос сураси, 76 оят). 9. Мутакаббир ва мақтанчоқлик. "Албатта, Аллоҳ ҳеч бир мутакаббир ва мақтанчоқни севмас" (Луқмон сураси, 18 оят). 10. Ёмон сўзларни ошкора қилувчилар. "Аллоҳ ёмон гапни ошкор қилишни хуш кўрмайди" (Нисо сураси, 148 оят). Аллоҳим! Бизларни ана шу тоифадан бўлиб қолишдан сақлаб, Ўзинг яхши кўрган бандалар қаторида қилгин! КАНАЛИМИЗГА  АЪЗО  БЎЛИНГ. ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ! 🪴🪴🪴🪴🪴 https://t.me/Nurulislomjomemasjidi
Hammasini ko'rsatish...
ТАМАТТУЪ ҲАЖИДА ЭР-ХОТИНЛИК МУНОСАБАТИ ЖОИЗМИ? #Ҳаж_умра ❓1276-CАВОЛ: Таматтуъ ҳажида умранинг эҳромидан чиққандан кейин токи ҳажни эҳромини боғлагунча эр-хотинлик алоқалари жоизми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Юртимиздан борадиган ҳожилар таматтуъ ҳажи қиладилар. Бунда зиёратчи аввал Мадинаи мунавварадан умрага эҳром боғлаб, Маккага бориб, умра қилади. Умра амалларини бажариб бўлгач, соч олиб, эҳромдан чиқади ва Зулҳижжанинг саккизинчи кунигача оддий ҳолатда, яъни эҳромда таъқиқланган барча ишлар ҳалол бўлган ҳолатда юради. Эр-хотинлик алоқалари ҳам мана шу ҳалол ишлар сирасига киради. Бунда ҳеч қандай таъқиқ йўқ. Бу борада фиқҳий китобларимизда очиқ иборалар берилган. Жумладан, “Ҳидоя” китобида бундай дейилади: وصفته أن يبتدئ من الميقات في أشهر الحج، فيحرم بالعمرة ويدخل مكة فيطوف لها، ويسعى لها،ويحلق أو يقصر، وقد حل من عمرته، وهذا هو تفسير العمرة قال: ويقيم بمكة حلالا؛ لأنه حل من العمرة “Таматтуъ ҳажининг сифати қуйидагича: ҳаж ойларида мийқотдан умра учун эҳром боғлаб, Маккага боради. Умранинг тавоф ва саъйини қилгач, сочини олади ёки қисқартиради. Шу билан умранинг эҳромидан чиқади. Мана шу одатдаги умранинг кўриниши. Шундан кейин Маккада (эҳромда таъқиқланган барча ишлар) ҳалол бўлган ҳолда туради. Чунки у умранинг эҳромидан чиқди”. Баъзилар буни қирон ҳажи билан адаштириб, эр-хотинлик алоқалари жоиз эмас, деган хаёлга бориб қолади. Чунки қирон ҳажида зиёратчи Мадинадан Маккага умра ва ҳажни бирданига ният қилиб боради ва умрани тугатгач, эҳромдан чиқмайди, балки ҳаж кунлари келгунича эҳромда юради. Ҳаж амалларини тугатиб, кейин эҳромдан чиқади. Шунинг учун қирон ҳажи қилаётган кимсага то ҳаж амаллари тугаб, эҳромидан чиққунича эҳромда ман қилинган ишлар, жумладан жинсий яқинлик ҳам жоиз бўлмайди. Аммо таматтуъ ҳажини қилаётган киши умра амалларини қилиб, эҳромидан чиққач, токи ҳаж учун эҳром боғламагунча унга эҳромда ман қилинган ишлар ҳалол бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
Hammasini ko'rsatish...
🧎‍♂️ НАМОЗ БАНДАНИ ЁМОН СИФАТЛАРДАН ПОКЛАЙДИ Аллоҳ таоло: «Инсон чидамсиз, сабрсиз қилиб яратилган. Унга ёмонлик етса, чидамсизлик қилади, аммо яхшилик етса, қизғанчиқлик қилади. Фақат намозларида бардавом бўлган намозхонларгина бундан мустаснодир», деб марҳамат қилган (Маъориж сураси, 19-23-оятлар). Бир кимсага Аллоҳ таолодан бирор қийинчилик, машаққат етса, у бунга сабрсизлик қилади. Аммо Аллоҳ таолодан яхшилик (мол-дунё ёки хурсандчилик) етса, бахиллик қилиб, Аллоҳнинг ҳаққини адо қилгиси келмай қолади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кишидаги энг ёмон сифат – бахиллик ва қўрқоқликдир», деганлар (Имом Аҳмад ривояти). Бу иллатдан фақатгина намозларида қоим бўлган, уни ўз вақтида адо этадиган мўмин-мусулмонларгина омонда бўлади, чунки намоз уларнинг феълини ёмон сифатлардан яхши сифатларга ўзгартириб қўяди, уларни гўзал фазилатлар ва комиллик билан сийлайди. “Энг шарафли уммат” китобидан.
Hammasini ko'rsatish...
Repost from FATVO.UZ
Photo unavailableShow in Telegram
#Қурбонликка_оид_масалалар 1-МАСАЛА: “Қурбонлик кунларида бой, муқим, мусулмон, ҳур-озод бўлган ҳар бир кишига қурбонлик қилиш вожибдир” (“Мухтасарул Қудурий” китоби). Қурбонликни вожиб қиладиган бойлик – кундалик ҳаёт учун зарур нарсаларидан ташқари 85 грамм тилла ёки унинг қийматидаги мол-мулкка эга бўлишдир. 🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING
Hammasini ko'rsatish...
00:15
Video unavailableShow in Telegram
🌹💐 ЖУМА  АЙЁМИНГИЗ  МУБОРАК  БЎЛСИН ! 🌹💐 🕋Ҳаммамизга шу жойларга бориб, жума намозларини ўқиш насиб қилсин! 🤲 🕌ЖУМА айёмингиз муборак бўлсин ҚАДРДОНЛАРИМ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ! 🪴🪴🪴🪴🪴🌺🌺🌺🌺 https://t.me/Nurulislomjomemasjidi
Hammasini ko'rsatish...
ХАЛИФАНИНГ ХАЛИФАГА НАСИҲАТИ Ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳу ҳазрати Умар розияллоҳу анҳуни халифаликка тайинлаётганида: «Эй Умар, Аллоҳ учун кундузи қилинадиган амаллар бор, уни тунда қабул қилмайди. Тунда бажариладиган ишни кундузи қабул қилмайди», деди. @mehrob_uz
Hammasini ko'rsatish...
МУҲАММАД СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ БОЛАЛИКЛАРИДАН... Муҳаммад алайҳиссалом умри давомида ҳеч қачон бутга сиғинмади. Бир куни ҳазрати Али Расулуллоҳдан сўради: “Ё Расулуллоҳ, болалик чоғингизда ҳеч бутга ибодат қилдингизми?” – «Йўқ! Асло!» дедилар. * * * Бир куни амакиси Абу Толиб кичик Муҳаммадни бир санамга атаб ўтказилаётган қурбонлик маросимига олиб бормоқчи бўлди. Бу маросим ҳар йили ўтказилиб, қурайшийлар кечга қадар санамни тавоф қилишарди. Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) у ерга асло бормаслигини айтди. Биринчи марта жиянидан жаҳли чиққан Абу Толиб бошидаги қийиқни унга қараб отди: – Мен қўрқаманки, бутлар сенга бирон зиён-заҳмат етказмасин! Гарчи амакиси мажбуран у ерга олиб борган бўлсада, Муҳаммад бутга ибодат қилмади. Кўзларига малаклар кўриниб: – Асло унга яқинлашма, сен унга яқинлаша олмайсан, - деганларини эшитди. Бир четда ўтиб маросимни кузатиб турди. * * * Бир куни амакиси Абу Толиб билан Зулҳижор (савдо- сотиқ ери)га боришди. Абу Толиб жуда чанқаган эди. Муҳаммадга (соллаллоҳу алайҳи васаллам) қараб: – Эй укамнинг ўғли, жуда чанқадим,- деди. Шунда Расулулоҳ муборак оёқлари билан қумни тепди ва «Шайъан», деди. Шу пайт у ердан сув қайнаб чиқди. Буни кўрган Абу Толиб ҳайратдан ёқа ушлади. Кейинчалик бу ҳақда шундай ҳикоя қилади: – Муборак оёқлари босилган ердан сув қайнаб чиққанини кўрдим. Бу сув мисли кўрилмаган лаззатли эди. Қониб-қониб ичдим. Сўнг оёқларини такрор қумга урди, қум ўз ҳолига қайтди. * * * – Зайниддин Даҳлоний «Сийратуннабавийя» асарида айтадики, Макка аҳли сувсизликдан қийналган эди. Абу Толиб кичик Муҳаммаднинг қўлидан тутиб Каъбаи муаззамага олиб борди. Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) қўлларини кўкка ишора қилар-қилмас осмонни булут қоплаб, шаррос ёмғир ёға бошлади. Водийлар сувга тўлиб тошди. * * * – Муҳаммад алайҳиссалом ҳеч қачон маъсият жойларга бормади. «Сайратул Халабий» китобида келтиришича, бир куни Расулуллоҳ ёшлигида Макканинг бир маҳалласидан ўтаётиб мусиқа овозини эшитади. – «Бу қандай овоз?» деб сўрайди. “Фалон одамнинг ўғли фалончининг қизига уйланяпти, тўй бўляпти”, дейишади. Ичкарига кирган Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни уйқу элитади. Шу тариқа Аллоҳ таоло ўз Расулини ёмон нарсаларни кўришдан сақлайди. «Муҳаммад алайҳиссаломнинг болалиги ва ёшликлари» китобидан. Дўстларга ҳам улашинг!👇 @Mehrob_uz
Hammasini ko'rsatish...
ШУНДАЙ КУН КЕЛАДИ... «Эй Одам фарзанди! Албатта шайтон сизларга душмандир. Сиз уни душман тутинг. ▪️Билинглар, у кунда тўп-тўп бўлиб қайта тириласизлар. ▪️Раҳмон ҳузурида саф-саф бўлиб тизилиб турасизлар. ▪️(Номаи аъмол) китобини ҳарфма-ҳарф ўқийсизлар. ▪️Махфий ва ошкора қилган ишларингиз ҳақида сўраласизлар. ▪️Биз тақводор зотларни отлиқ ҳолларида Раҳмон ҳузурига тўплайдиган, жиноятчи кофирларни эса жаҳаннамга тушишлари учун ҳайдайдиган кунда сизларга ваъда ва ваъидлар бор. ▪️Мен ўхшаши йўқ Аллоҳдирман. ▪️Менинг султонлигим каби султонлик йўқдир. ▪️Ким ўз вақтида Мен учун рўза тутса, турли-туман (неъмат)лар билан ифтор қилдираман. ▪️Ким кечасини ибодатда бедор ўтказса, эътиборимдан бири унга бўлади. ▪️Ким кўзини ҳаром нарсалардан юмса, дўзахимдан сақлайман. ✳ Мен Парвардигорман, Мени танинглар. ✳ Мен неъмат берувчиман, Менга шукр қилинглар. ✳ Мен сақловчиман, Мендан сақлашимни сўранглар. ✳ Мен ёрдам берувчиман, Мендан ёрдам сўранглар. ✳ Мен гуноҳларни кечирувчиман, Мендан мағфират тиланглар. ✳ Мен мақсад қилинадиган Зотман, Мен сари юринглар. ✳ Мен ато қилувчиман, Мендан сўранглар. ✳ Мен Маъбудман, Менга ибодат қилинглар. ✳ Мен ҳар нарсани билгувчи Зотман, Мендан огоҳ бўлинг». "Қирқ ҳадиси қудсий"дан.
Hammasini ko'rsatish...
Mehrob.uz

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. Реклама учун:

https://t.me/MehrobuzReklama_bot

instagram.com/mehrob.uzofficial fb.com/Mehrob.uz2 youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153

#гўзал_қироат «Каҳф» сураси Абдулбосит қори. КАНАЛИМИЗГА  АЪЗО  БЎЛИНГ. ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ! 🪴🪴🪴🪴🪴 https://t.me/Nurulislomjomemasjidi
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
🌹 ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН! 🌹 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти) КАНАЛИМИЗГА  АЪЗО  БЎЛИНГ. ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ! 🪴🪴🪴🪴🪴 https://t.me/Nurulislomjomemasjidi
Hammasini ko'rsatish...