cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Xorazm.uz

Xorazm viloyati hokimligining rasmiy sahifasi Sayt: www.xorazm.uz fb.com/xorazmviloyatihokimligi instagram.com/xorazmviloyatihokimligi Yagona ishonch raqami: (62) 223-00-54 Elektron pochta: [email protected] Manzil: Urganch shahri, Al-Xorazmiy ko‘chasi

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
5 504
Obunachilar
-1024 soatlar
-67 kunlar
-330 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Photo unavailableShow in Telegram
"Халқ сўзи" газетасининг бугунги сонида Урганч давлат университети ректори, профессор Баҳром Абдуллаевнинг " CIMPA дунё математикларини Хоразмда жамлади" сарлавҳали мақоласи чоп этилди. Унда Урганч давлат университетида Франциянинг халқаро фундаментал ва татбиқий математика маркази (CIMPA) билан ҳамкорликда ташкил қилинган икки ҳафталик ёзги мактаб фаолияти ва унда дунё математикларининг иштироки ҳақида сўз боради.
Hammasini ko'rsatish...
Бугун вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов иштирокида Хонқа туманидаги ёшлар ва хотин-қизлар билан очиқ мулоқот ўтказилди. Учрашув давомида ёшлар муаммолари, хотин-қизларнинг ижтимоий ҳаётда фаоллигини ошириш, бандлигини таъминлаш, саломатликларини мустаҳкамлаш ва оила муносабатлари билан қатор масалалар муҳокама қилинди. Мулоқот иштирокчиларининг шу юзадан мурожаатлари тингланди ҳамда тегишли ташкилотлар раҳбарлари томонидан ўрганилди, таклиф ва ташаббуслари қўллаб-қувватланди. Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram| Youtube
Hammasini ko'rsatish...
Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов Урганч шаҳрида фаолият олиб бораётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан учрашди. Маълумки, Урганч шаҳрида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларининг жадал ривожланишида тадбиркорларнинг ҳиссаси катта. Кейинги йилларда улар томонидан амалга оширилган янги лойиҳалар туфайли ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажми ошиб, минглаб янги иш ўринлари яратилди. Очиқ мулоқот давомида тадбиркорларнинг бизнес фаолиятини кенгайтиришга тўсиқ бўлаётган масалалар кенг муҳокама қилинди, янги таклифлар билдирилди, эзгу ташаббуслар қўллаб-қувватланди. Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram| Youtube
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Марғилонда ҳам аҳоли сони ошиб, тадбиркорлик ривожланиб бораётгани унинг инфратузилмасини кенгайтиришни тақозо этмоқда. Сўнгги беш йилда Марғилонда 1 минг 164 та хонадонли 33 та уй қурилди, холос. Ҳозирни ўзида 5 мингта хонадонга талаб мавжуд. Шу муносабат билан шаҳарда 30 минг хонадонли “Янги Ўзбекистон” массиви, савдо комплекси ва бизнес маркази, 2 та мактаб, 6 та боғча ва 2 та клиника қурилади. Бундан ташқари, 20 гектар ҳудудга “Бурхониддин Марғилоний боғи” кўчирилади, яна 50 гектарда саноат зонаси ташкил қилинади. Facebook|Instagram|X
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Қўқон азал-азалдан маърифат, маданият ва савдо маркази, мамлакатимизнинг қолган ҳудудларини водий билан боғловчи асосий кўприк бўлиб келган. Бугунги кунда Қўқон аҳолиси 310 мингга етиб, вилоятда иккинчи, водийда эса тўртинчи йирик шаҳарга айланди. Сўнгги йилларда Қўқонга жуда катта инвестиция кирди, Қўқон эркин саноат зонасида 400 миллион долларлик 100 га яқин лойиҳалар ишга тушди. Шу билан бирга, Қўқонда ҳали ишга солинмаган катта салоҳият мавжудлиги қайд этилди. Шу муносабат билан Қўқонда махсус саноат зонаси ташкил этилади, унда 1 миллиард долларлик лойиҳаларни бошлаш, камида 10 мингта юқори даромадли иш ўрни яратиш режа қилинган. Facebook|Instagram|X
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Қўқон суперфосфат заводи ўрнида ташкил қилинган “Индорама Қўқон” корхонаси минерал ўғит ишлаб чиқаришни бошлади. Сингапурлик ҳамкорлар “Фарғона азот”ни модернизация қилишга ҳам 250 миллион доллар инвестиция киритиб, маҳсулот ҳажмини яна 850 минг тоннага ошириш бўйича ишларни бошлаб юборган. Эндиликда Қўқон ва Фарғонадаги ушбу заводлар ягона кимё кластери бўлади. Уларда суюқ ўғитлар, натрий нитрати, магний хлор каби ҳозирда импорт бўлаётган маҳсулотларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Шунингдек, Қўқондаги механика заводининг 11 гектарида кимё технопаркини ташкил қилиш ва жорий йилни ўзида 100 миллион долларлик лойиҳаларни бошлаш режалаштирилган. Facebook|Instagram|X
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Сўнгги уч йилда Қўқонда бор-йўғи 630 та хонадонли 17 та кўп қаватли уйлар қурилгани шаҳар эҳтиёжи учун етарли эмаслиги кўрсатиб ўтилди. Ҳозирда “Янги Ўзбекистон” массивларини қуришга шаҳарлар атрофидан ер ажратилмоқда. Лекин Қўқон, Марғилон каби шаҳарлар, туман марказларидаги маҳаллалар қиёфаси эскилигича қолиб кетмоқда. Шу боис “Янги Ўзбекистон массиви” лойиҳаси маҳаллагача туширилиши белгиланди. Бунда шаҳар ва туман марказларида 5 тадан эски маҳаллалар танлаб олинади. Уларда 7-10 қаватли уйлар қуриш учун хусусий сектор жалб қилинади, уйлар биринчи галда ушбу маҳалла аҳолисига берилади. Мутасаддиларга Қўқондаги биринчи “Маҳалла массиви” қурилишини бошлаш учун жой танлаш ва лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди. Facebook|Instagram|X
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
“Фарғона – Андижон” магистрал йўлини Қувадан ўтган қисмидаги 11 гектарда 40 миллион долларлик савдо ва сервис объектларини жойлаштириш мумкин. Президент туманда мебелчиликни ривожлантириш, “Шаҳристон Кубоси” археология ёдгорлигида осмон остида музей ташкил этиш ва туристларни жалб қилиш каби имкониятларни ҳам кўрсатиб ўтди. Буларни ҳисобга олиб, саноат, қишлоқ хўжалиги, савдо ва туризмни жадал ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш бўйича янги ёндашувлар асосида Қува тумани учун икки йиллик дастур ишлаб чиқиш топширилди. Қува иқтисодиётининг ўсиш нуқтаси бўлган ҳар бир ҳудуд бўйича мастер режа ишлаб чиқилади ва 100 миллиард сўм ажратилади. Транспорт вазирлигига “Тошкент – Андижон” йўналишида йўловчи поезди Қувада ҳам тўхтаб ўтишини ташкил қилиш топширилди. Facebook|Instagram|X
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Қўқондаги “Тепақўрғон” археологик ёдгорлигини туристлар учун жозибадор маршрутга айлантиришга 10 миллиард сўм ажратилиши белгиланди. Янги ўқув йилидан Қўқон университети туризм факультетида Италия, Франция ва Швейцария ўқув дастурлари жорий қилинади, хорижий мутахассислар олиб келинади. Душанбадан бошлаб янгиланган Қўқон аэропортидан Тошкентга ҳар куни, Самарқанд, Бухоро ва воҳа шаҳарларига эса ҳар ҳафта авиақатновни йўлга қўйиш бўйича топшириқ берилди. Facebook|Instagram|X
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
“Каркидон” сув омборидаги жуда катта салоҳият ишга солинмаётгани қайд этилди. Мастер режа қилиб, сув омбори атрофидаги 250 гектарда экотуризм мажмуасини, 100 дан зиёд дам олиш, савдо-сервис ва кўнгилочар масканлар, замонавий меҳмонхона барпо этиш лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди. Сув омбори атрофида ўзлаштирилмаган 1,6 минг гектар адирга инвестиция киритиб, гилос, шафтоли, бодом, ўрик боғларини яратиш мумкин. Шунингдек, Катта Деҳқонобод маҳалласида бир неча йилдан бери бўш турган, унумсиз 73 гектарда интенсив балиқчилик сув ҳавзаларини ташкил қилса бўлади. Facebook|Instagram|X
Hammasini ko'rsatish...
Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.